"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сирли Салимбойваччанинг Сеҳрли Салтанатига Сафар…

Бош мақола, Муҳаррир танлови, Сафар таассуротлари... | 26/06/2016 23:46-     14784 марта ўқилди

Салимбой шу киши

Салимбойнинг сирли салтанатига сафар…

Жамият ва мафия

Янги журнал нашри учун маблағ топиш илинжида нуфузли бизнес элитадаги дўстларимиз таклифи билан Ўзбекистонга – Салимбой номи билан машҳур кишининг салтанатига сафар қилдик.
Аввалига бир оз иккиланиб йўлга чиққан эдик, лекин сафаримиз ҳар томонлама унумли ва мароқли бўлди.
Эшитишимизча, Салимбой эркин кураш билан шуғулланувчи спорт мактабидан етишиб чиққан авторитет.

Бугунги кунда у нафақат бизнес оламида, балки Ўзбекистондаги сиёсий ва молиявий давраларда ҳам танилган одам.
Айтиш мумкинки, у мамлакатдаги энг бой одамларнинг биринчи учлигида.
Бизни ҳашаматли “Ўзбекистон” меҳмонхонасига жойлаштиришди.
Тонг эркалаб нур сочган маҳал махсус ажратилган 600 рақамли ваҳимали “Мерседес” автомашинасида қўриқчилар иштирокида бизни Салимбойнинг қароргоҳига олиб кетишди.
Борган заҳотиёқ столга ўтирдик ва шароблар ича бошладик.
Тез-тез алмаштириб турилган турли-туман антиқа таомлар баҳонасида жуда кўп ичилди ўша кун.
Уч соатлардан сўнг, ниҳоят, дастурхонга ўзбекларнинг паловхон тўраси тортилди.

Одатда меҳмоннавозликнинг энг сўнгги таоми саналаркан ош.
Уни еганингдан кейингина ўрнингдан туришинг, ташқарига чиқишинг мумкин…
Уч кунлик сафаримиз давомидаги мени энг қийнаган нарса мана шу – ҳар кунги уч соатлик зиёфат бўлди…

Қани энди ушбу хотираларни ёзаётган ҳозирги пайтда ҳам ўша давралар ва зиёфатлар бўлса эди…
Афсуски, бу жаннат — оч ва сершовқин Москвадан олис ўзбек диёрида қолиб кетди…

Аввалидан айтиб қўяй: Салимбой ўз атрофидагиларга қараганда анча маданиятли, фикр доираси кенг ва меҳмондўст одам экан.
Салимбойвачча бу борада нафақат атрофидагилардан, балки мен билган Россиядаги бошқа бой-бадавлат танишларимдан ҳам бир-неча поғона юқори экан…

Қароргоҳдаги зиёфатдан сўнг кечга яқин энди унинг жаннатмакон дачасига кабоб егани бордик.
Ҳар гал биз Тошкент кўчаларида мана шунақанги ваҳимали машиналар карвонида сафар қилардик.
Дачани суъратга олиш баҳонасида мен навбатдаги зиёфат “азоби”дан қутулиб қолдим.

Ва алал-оқибат Сиз кўриб турган Тошкент вилоятидаги мана шу бетакрор табиат ва хаёл суриб турган гўзал хоним суратларини мангуга муҳрлаш ва Сизларга улашиш бахтига муяссар бўлдим.
Тун ярмида эса биз – шўх ва сархуш даврадошлар билан Ўзбекистон пойтахтидан 80 километр узоқликдаги Чорвоқ денгизига чўмилишга бордик…

Салимбой нафақат ишбилармонлар даврасида, балки маданият ва санъат дунёсида ҳам таниқли одам.
У дунёдаги жуда кўп лойиҳаларини, маданият ва санъат гўшаларию даргоҳларини маблағ билан таъминлаб, спонсорлик қиларкан.

Дарвоқе, унинг барча костюм шимлари, оёқ кийимлари, уйи, қароргоҳи ва дачасидаги барча мебеллари таниқли ғарб дизайнерлари томонидан буюртма асосида тайёрланган ва ўзининг махсус герби билан йўғрилган.
Салим Абдувалиев айни пайтда эркин кураш бўйича Ўзбекистон спорт Ассоциасининг Президенти ҳам.
Билишимча, кураш тушиладиган томошагоҳ ҳам Салимбойнинг шахсий маблағига қурилган ва ҳозир ҳам унинг ҳисобидан фаолият олиб боради.
Салимбойнинг атрофида унинг ёрдамчилари томонидан эртадан кечгача хўжайиннинг ишончи учун “парда ортидаги” сирли ва пинҳоний курашлар давом этаётганини ҳам сезиш мумкин.

Айёр ва нозик дидли Москвадаги сурбетларча иккиюзлилик фонида бу, ҳар қалай, жуда оддий ва содда бир ҳол эди биз учун.
Биз учун махсус уюштирилган спорт мусобақаси ва концерт дастуридан сўнг бар, ресторан ва зиёфатхоналардаги тинимсиз ичкиликларни бу гал кўтара олмадим…

Эрталаб, тонг ғира-ширасида бош оғриғи баҳонасида эллик граммни отволиб, мени тоққа олиб боришларини илтимос қилдим.
Чамаси икки соатлардан сўнг мен аллақачон мана шу Сиз кўриб турган чўққилар бағрида эдим ва саҳарги бош оғриғидан энди асар ҳам қолмаганди.
Салимбойваччанинг кенжа ўғлининг исми Жасур экан.
Унинг менга ҳамроҳлиги боис тунги ресторандаги можародан эсон-омон қутулиб қолдим.
Йўқса, ҳолимга вой бўлиши аниқ эди…

Ростини айтганда – айб менда эди, кўп ичилганди.
Лекин Жасур маст бўлмади. Балки у умуман ичмас.
Тунги ресторандаги нохуш ҳол ҳам Ўзбекистондаги Салимбой салтанатига қилган ғаройиб сафаримиз кайфиятини барибир бузолмади…
“ЖЖ”дан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси.
август -2012 йил, Тошкент шаҳри.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Миллионер Шоира Хасанова Нью Йоркда таниқли рассом Омон Азизов билан учрашди
  2. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга очиқ, аммо аччиқ хатлар» туркумидан (2)
  3. Каримовнинг ҳокимиятга келганига 25 йил тўлди
  4. Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси Мирзаолим Иброҳим вафот этди
  5. ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев фаолиятига бир назар)
  6. АБДУЛЛА ОРИПОВ МАКТАБИ Исмат Хушевнинг АҚШ сафари хотиралари (8 қисм)
  7. Озодлик»даги ноозод, аламзада ва тарафкаш журналистлар ҳақида…
  8. Фахриддин Тожимурод: Ҳалима опамиз… Ўзбекнинг Ҳалимаси.
  9. Рус тили – давлат тили, Ўзбек тили – халқ тили…
  10. Эврил Турон: Жиззах сафари — ОЛТИН ЎЛКА —- ЭССЕ (Биринчи қисм)
  11. Мирзиёевга Буюк Ватан Ғояларини Амалга Оширадиган Инсонлар Керак
  12. Исмат Хушев: СНБнинг даюси — ХДПнинг раиси (Учинчи танқидий мақола)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

3 комментария

  1. Музаффар:
    28/06/2016 в 08:05-

    Salimboyga shon sharaf!

    Ответить
  2. ўзбекистондан:
    28/06/2016 в 08:05-

    salimboyga qoyil qolish kerak. 27 yildan bo`yon prezident ham, bu ham yashab kelishyapti tahtni hech kimga bermay…

    Ответить
  3. Мухлис:
    28/06/2016 в 08:04-

    Ismat aka. Gofurboy haqida ham maqola bering iltimos. HOZIR U QAERDA VA NIMA ISH BILAN MASHGUL. nega uzbekistonni tark etdi nima uchun va kim uchun. MIRODILBOY QAERDA…

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.