Олой бозорида қайта қуриш ниҳоясига етди
Олой бозорида қайта қуриш ниҳоясига етди
-
21 Июн 2016
Баҳам кўринг
Image copyrightASIATERRA.INFO
Тошкентдаги Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Ўзбекистон пойтахтининг энг машҳур бозори қайта очилган.
Олой бозори атиги 5 йил олдин бузиш ва қуриш жараёнини бошдан кечирган эди.
Аммо шу йил февралидатўсатдан бозор рамзига айланган тиллоранг аркасини бузишга киришилган, ана шундан сўнггина жамоатчилик бозордақайта қуриш бошланганини англаб етган эдилар.
Мустақил журналист Алексей Волосевичнинг AsiaTerra веб-сайтида ёзишича, энди бозор меҳмонлари ва харидорлар дарвозасиз тўғридан-тўғри Амир Темур кўчасидан «олтин» павильонга рўпара келадилар.
Кўзга ташланадиган асосий янгиликлардан бири бозор ҳудудида кўплаб скамейкалар қўйилгани.
Илгари ўтиришга жой йўқ эди, деб эслайди AsiaTerra.
Савдо қаторларидаги ёғоч ўймакорлик нақшлари билан безатилган устунлар бозорга миллий руҳ бағишлаган.
Бозор ичкарисида бир неча супали чойхоналар пайдо бўлган.
AsiaTerra ҳозир бозорда аччиқ, ўткир егуликлари билан танилган корейс маҳсулотлари қатори ва «гул бозори» кўзга кўринмаётгани ҳақида ёзган.
Веб-сайт бозор ҳудудида катта жой бўш қолдирилганига эътибор қаратган.
Олой бозори орқа тарафида катта ҳудуд фақат асфальт билан қопланганича қолдирилганини танқид қилган онлайн нашр Тошкентнинг 40 даражали жазирамасида «асфальт майдонни» тасаввур қилинг», деб ёзади.
«Умумий хулоса шуки, бозорни яна қайта қуришдан маъни йўқ эди. Инсонлар учун қулайроқ бўлгани йўқ, янги ётқизилган асфальт майдонлари ва савдонинг ёмон ташкиллаштирилгани ҳисобга олинса, ёмонроқ бўлган. Идеал шароитда 20-30 та скамейка ўрнатиб, бир неча умумий овқаланиш нуқтасини ташкил қилиб, ҳеч нарсага тегинмаса ҳам бўларди. Лекин бу ерда масала, ҳар доим бўлганидек, «қулайлик» яратишда эмас, ажратилган маблағни «ўзлаштиришдадир», деб ёзади AsiaTerra.
-
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
-
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз — https://telegram.me/bbcuzbek