Тўй қилиб балога қолган “Янги бой”лардан – Аҳмадбойга бағишлов қасида
“Дунё ўзбеклари”да эълон қилинган
“ЯНГИ БОЙЛАРДАН БИРИ
“АҲМАДБОЙ” ТЎЙ ҚИЛИБДИ,
БОРМАДИНГИЗМИ?!”….
мақоласини ўқиб:
АҲМАДБОЙ
(Қасида)
Кенг жаҳонга донғи кетган Аҳмадбой,
Олам аҳли тасанно, дер,…раҳмат,… бой!
А з и з инсон экансиз..ки, муқаддас,
С и з г а чунон ёр бўлибди омад, бой!
Шундай ю к с а к мартабага етибсиз,
Оқиб келар кенг мўл..кўл даромад, бой!
С и з оламда энг машҳур бир одамсиз,
Йўлларигиз бепоёнки, ш а х м а т , бой!
Б у н д а й о б р ў , эътиборга етгунча,
Тортгансиз кўп машаққат ва заҳмат, бой!
О л л о ҳ Ў з и ҳар бандасин яратиб,
Сўнг бераркан кўп меҳр..мурувват, бой!
Парвардигор Эгамнинг бу т у ҳ ф а с и ,
Берди сизга қанча куч…у, қувват, бой!
Қалбингизда орзу, н и я т жўш уриб,
Айлагандир балки шунга даъват, бой!
Бу оламда ҳар б а н д а и мўмин ҳам,
Ул Муҳаммад Мустафога уммат, бой!
Умматларнинг ўз йўли, ўз дини бор,
Тилларида ҳар д о и м тиловат, бой!
Оллоҳим, дер ҳар бандаи мўмин ҳам,
Қуръон ўқиб, қилар кўп қироат, бой!
“Топганларим ҳалол..у, пок бўлсин”,..деб,
Айтажаксиз и л т и ж о , саловот, бой!
О л л о ҳ Ў з и омад бериб, бой қилди,
Шу боиским, топдингиз ҳаловат, бой!
Ў л к а м и з ҳур, озод бўлди зулмдан,
Аста…секин чекинди…ку, зулмат, бой!
Барча о д а м з у л м г а маҳкум эди,
Энди эса қолмади ҳеч қ у л м а т , бой!
Мустақиллик қарор топди юрт…элда,
Ҳамма холис қилмоқдалар хизмат, бой!
Инсон борки, инсонларга дўст…ёрдир,
Ҳар доимо инсонийлик ҳиммат, бой!
Мустақиллик туфайлидан элим тинч,
Тинчлик ўзи ҳар нарсадан қиммат, бой!
Истиқлолнинг шарофати у л у ғ д и р ,
Бизга бордир ҳамиша а д о л а т , бой!
С и з г а ўхшаш бойлар элда кўпайди,
Ўлкамизда топди обрў, ҳурмат, бой!
Эл..у. юрт олдида ҳимматингиз зўр,
Қалбингизда бордир дин, диёнат, бой!
Шу боис, пок, ҳалол юрдингиз бешак,
Ҳеч кимга қилмасдан ҳеч хиёнат, бой!
Ахир биз ҳаммамиз чин мусулмонмиз,
Ногаҳон бўлар..ку, чин қиёмат, бой!
Б а р ч а м и з қўрқамиз бу қиёматдан,
Асло бўлмасинда ҳеч разолат, бой!
Е р ю з и инсонга тўлиб..тошди..ку,
Ажаб, хайратдадур кенг самовот, бой!
Дабдабали т ў й л а р қилибсиз ғоят,
Ташриф буюргандир кўп музофот, бой!
Сон..саноқсиз меҳмон келгандир албат,
Кўп одам йиғилиб, кўп тумонот, бой!
Юқори мансабдор меҳмонлар билан
Бўла олмадингиз ҳам ҳамсуҳбат, бой!
Чунки вақтингиз зиқ, келди..кетди кўп,
Чин дилдан бўлмади кенг мулоқот, бой!
Одамларнинг ў з и н келиб…кетиши
Тўй учун туҳфадир, кўп мукофот, бой!
Ҳимматингиз баланд, меҳрингиз юксак,
А з и з болажонлар…зўр омонат, бой!
Бундай саҳийликни ҳеч ким кўрмаган,
Бу с и з г а ниҳоят кенг кафолот, бой!
С а н ъ а т дарғалари сизга мунтазир,
Ёшлар юртимизниниг келажагидир
Уларни кутмоқда зўр камолот,бой!
У л а р д а бисёрдир сабр…тоқат, бой!
Тушунган о д а м л а р зиёлилардир,
Ў ш а зотлардадир чин заковат, бой!
Она Ватанимиз г у л л а б …яшнагай,
Чунон юксалмоқда фан, маърифат, бой!
Сизнинг бу с о ҳ а д а улушингиз кўп,
Ҳиссангиз бисёрдир, чин саҳоват, бой!
Аммо сизга нисбат, ғаразгўйлар бор,
Улардан ошмасин ҳеч касофат, бой!
Баъзи бир я р а м а с ғаламислар ҳам,
Тулкидек пойлайди, энг очофат, бой!
Қилган ишларингиз барчаси с а в о б ,
Замонавий тилда кенг тижорат, бой!
Қанча экин экиб, б о ғ л а р яратиб,
Юртни обод қилиш ..б у зироат, бой!
Техника, ҳунарлар ҳаммаси б и с ё р ,
Р и в о ж топаётир ҳам саноат, бой!
О л л о ҳ таолога шукрлар айтиб,
Ҳамиша қилайлик кўп тиловат, бой!
Оллоҳ зикри тилда, тавбаси дилда,
Қилайлик Қуръонни зўр қироат, бой!
Инсоф, адолат..ла и ш н и юргизсак,
Бунинг чун очиқдир кенг шариат, бой!
П р е з и д е н т Отамиз Ўзи Раҳнамо,
Ҳар бир айтган гапи қонун..қувват, бой!
Сиз ҳам она халқимизнинг фарзанди,
Кўрсатгайсиз кўп меҳр…мурувват, бой!
Етим..ўғил, тул хотинларга чандон…
Қилгайсиз доим хайр..у, саҳоват, бой!
О л л о ҳ Ў з и лутф..у, карам айласа,
Бу сиз учун албат, қисқа муддат, бой!
Чунки у м р ўткинчидур а с л и д а ,
Ўтажакдир жуда кескин, шиддат, бой!
С а в о б ишлар қилиб қолинг оламда,
Яшаш ўзи берилган бир муҳлат, бой!
Ёр…у, дўстлар, оғайнилар жуда кўп,
Барчаси ҳам Сизга содиқ улфат, бой!
Парвардигор сақласин ҳар балодан,
Бошингизга тушмасин ҳеч кулфат, бой!
Дўст..у, душман кимлигини билмайсиз,
У л а р гоҳо қилиб қолар ғийбат, бой!
“Бойларга бой, сойларга сой оқар”,..дер,
Ҳар хил гап..сўз бўлгусидир албат, бой!
О л а м а р о жуда к а т т а юксалиш,
Ў р т а д а бор энг катта рақобот, бой!
Ҳар жабҳада и л д а м бўлинг ҳамиша,
Офарин…у, Сизга таҳсин, рағбат, бой!
Хотиржамлик..тинчликнинг зўр белгиси,
Таомлар ҳам лаззатли, сувлар шарбат, бой!
Юрт..эллар ф а р о в о н бўлгани яхши,
Дилларда бўлсин меҳр..муҳаббат, бой!
Ва лекин б о й б ў л и ш осон гап эмас,
У н г а даркор эрур зўр машаққат, бой!
Шу боис ў з и н г и з қўл остингизда,…
Бўлганларга қилинг меҳр..шафқат. бой!
Иш ва м а о ш беринг барчасига ҳам,
Майли, ўртангизда бўлсин пудрат, бой!
Жуда кўп иш қилиб, мақом топдингиз,
Энди Сизда бисёр куч ва қудрат, бой!
С и з н и у л у ғ л а д и эзгу тилаклар,
Демакки, бойликнинг туби..меҳнат. бой!
Боблар демишлар: “Меҳнатнинг таги…
Фаровон турмуш..у, ҳамда роҳат, бой!
Яна энди кундан кунга қ ў ш и л а р
Бойликка бойлиг..у, ишга суръат, бой!
Ҳар қандай ишни ҳам уддалаш қийин,
Бунинг чун зарурдир катта журъат, бой!
Қ а н ч а тўсиқлар..у, ғовларни енгиб,
Ғолиб бўлмоқлик ҳам шон..у…шуҳрат. бой!
Аммо баъзан д и л н и ранжитиб қўяр,
Б е ҳ у д а бўҳтон..у, ва ё туҳмат, бой!
Ҳар қандай рақиб..у, ёвларни енгиш…
Учун ҳам зарурдир зўр жасорат, бой!
Жасоратнинг ўзи к и ф о я қилмас,
Керакдир тактика ва маҳорат, б о й !
Агар курашлардан енгиб чиқсангиз,
Албатта, бўлгайсиз зўр валломат, бой!
Бироқ, курашларда мағлублик эса,
Дилга солар ташвиш ҳамда даҳшат, бой!
Бундай даҳшатлардан йироқлик яхши,
У н и н г васвасаси жуда ваҳшат, бой!
Ботирлик, жасурлик йигитнинг кўрки,
Энг жасур йигитлар з ў р азамат, бой!
Нодонлик, қўрқоқлик бебахтликдир,
У э с а келтиргай кўп мазаммат, бой!
Р а қ и б ва ёвларни енгмоқлик учун
Ўртада бўлади к е к , а д о в а т , бой!
Мағлублик аслида э н г тубанликдир,
Тубанликдан келар кўп надомат, бой!
Оламда нодонлар, қўрқоқлар ҳам кўп,
У л а р кўз ўнгида зўр қабоҳат, бой!
Қўрқув билан эса я ш а м о қ қийин,
У д и л г а солади кўп жароҳат, бой!
Гарчи сен шоҳ бўлмай ўтиб кетсанг ҳам,
Ш о ҳ о н а яшашлик зўр сабоҳат, бой!
Она ю р т фарзанди…ватанпарварлар,
Уларнинг қалбида ч и н садоқат, бой!
С а д о қ а т рамзи бу…юртга содиқлик,
У л а р д а бўлмагай ҳеч камомат, бой!
Мардлик, саҳийликда жасур ва ўктам,
Ҳар бири бир а л п , бир аломат, бой!
Бағри кенг инсонлар саҳийдир, албат,
Қалбида бўлмагай ҳеч маломат, бой!
Улар к е л а ж а к н и кўрар илгари,
Олдиндан айтурлар зўр каромат, бой!
С и з ҳам ана шундай кароматгўйсиз,
Шу боис, атаймиз бир валломат, бой!
Сиздек валломатлар юртда бор экан,
Ҳамиша С и з г а ёр бахт..саодат, бой!
О д а м г а одамнинг одамийлиги …
О т а …боболардан қолган одат, бой!
Ҳаммамиз ҳам Одам Ато фарзанди,
Чунки одамийлик зўр фазилат, бой!
Ширин сўз ва ҳамда ҳушмуомилалик…
Яхши инсонларга зеб..у, зийнат, бой!
Мусулмон о л а м и дунёда кенгдир,
Мусулмонлик бизга асли суннат, бой!
Ақл..у, онг, тафаккур инсонга хосдир,
А қ л …адабиёт, онг..чи, санъат, бой!
Ҳаёт гўзаллиги ш у л а р г а боғлиқ,
Булар Сизга бўлсин гўё даъват, бой!
Холис ишлар қилиб, холис яшайлик,
Шунда ҳеч ким бизга қилмас миннат, бой!
Поёни йўқ кўшк..у, сарой, бойликнинг
Булар юртимизга зеб..у, зийнат, бой!
Истиқлол, хуррият б и з л а р учундир,
Эркин, ҳур яшайди ҳар бир миллат, бой!
Ўзбекистон номи о л а м г а машҳур,
Келажаги б у ю к бўлган давлат, бой!
Б а р ч а қонун..қоида тадбиркор учун,
Бизни қўллаб..қувватлар Ҳукумат, бой!
Х у с у с и й мулк муҳофаза этилган,
Ҳеч қачон ҳеч кимга йўқ ҳусумат, бой!
Мустаҳкам соғлиг..у, тилаймиз омад,
Бўлингиз д о и м о соғ..саломат, бой!
Кўз тегмасин, О л л о ҳ Ўзи сақласин,
С и з г а ҳеч юқмагай асло иллат, бой!
Саҳийлик, Хотамлик севган ишингиз,
Суҳайлийга қилинг бирор ҳиммат, бой!
………………………..
24. 01. 2016 й.
С У Ҳ А Й Л И Й
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ў з б е к и с т о н
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ3 комментария
-
Қачонки одамлар қонун билан эмас, тушинча, шов шув билан яшаса, банклар ишончни тўла йўқотган бўлса, жамият ёпиқлик туфайли ахборот олиш ўта бир ёқлама шароитида кишиларни алданганлигини айблаш нотўғридир.
Бундай шароитда жамият гуёки кўлмак сув каби тез бўзилади яъни одамлар руҳятида мувазанат бўзилиб Ахмадбойга ўхшаган ясама, соҳта қалобларни тўзоғига тушиб қолиши ҳеч нарса эмас. Ахмадбой бир нари борса лақма ижрочи уни яратган давлат мулозимлари мавжуд жиной молия перамидасини ўйлаб топишган. Ўз халқини қақшатиб талаган амалдолар жазоланмаса адолат қарор топмайди.
-
Бу касида январь ойида езилган.Хозир июнь.Жаноб Сухайлий МММ пирамидаси еки Мавроди хакида эшитмаган булсалар керак.Ахмадбойни пирамидаси шуни узгинасидир.1-2 ойдан сунг Ахмадбойни аферасидан хонавайрон булганлар хакида хам касида езсалар булади.Жаноб Сухайлига маслахатим,паровоздан олдин юрманг,босиб кетади.
-
Суҳайлийга тан бериш керак. Аҳмадбой унга бирор мукофот бердими, йўқми, шуни билиш керак эди. Лекин қасидага гап йўқ.
-
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
С У Ҳ А Й Л И Й Ўзингиз яхши талантли ижодкорсиз. Аҳмадбойнинг ҳотамтойлиги ва одиллигини тўғри пайқаб, муносиб ашъор битибсиз. Энди давлат раҳбарлари ва шахсан Президентни ҳам ҳадеб мақтайвермай, камчилик ва гуноҳларини ҳам шеър қилиш вақти келди. Ўзбек халқи қачонгача фақат мақтовлардан иборат ашъор эшитиб юраверади.