Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға
Ўтган йилларда таниқли журналист ва адиб Исмат Хушевнинг таваллуд куни муносабати билан ушбу суратли мусиқий лавҳани тайёрлаган эдик.
Кўз очиб юмгунча орадан бир неча йиллар ўтибди. Шу йиллар ичида Исмат ака жуда кўп эзгу ишларни қилишга улгурдилар.
Исмат ака ташкил қилган ”Дунё ўзбеклари” мустақил интернет газетаси Ўзбекистонда яшаб келаётган ижодкорлар билан хориждаги ўзбекларни боғловчи ажойиб бир адабий саҳифага айланиб улгурди.
Ҳали бу саҳифа бутун дунёни забт этажак.
Исмат Хушевдан халқимиз ҳали жуда кўп бадиий асарлар кутишга ҳақли.
Исмат Хушев халқимиз учун ҳали кўп эзгу ишлар қила оладилар, деган ишончдамиз.
Таваллуд кунингиз муборак бўлсин, Исмат ака!
Ҳурмат билан Юсуф Расул,
”Янги Дунё” саҳифаси муҳаррири.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ