Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, йўқолган ёки хатланган машиналар эгалари Сирғали бозорига келиб, жанжал кўтаришган:
“Маълум бўлишича, Аҳмад Турсунбоев пирамидасига қўшиш учун одамлардан олган машиналарини сотувга қўйган. Сергели автомобиль бозорига. Натижада, ўша машиналарнинг ярими йўқ — Аҳмадбой қаерга қўйганми, ёки бозор маъмурияти яширганми — маълум эмас. Машинаси йўқолиб қолган одамлар келиб жанжал қилаяпти. Ундан ташқари бевосита Аҳмадбойга машинасини бозорда сотишга бериб, машинасини стоянкага қўйганлар машинасини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилаяпти. Лекин машиналарининг ҳужжатлари ҳаммаси Аҳмадбойга тегишли ширкатда экан. Яъни машиналар турибди, лекин ҳужжатлари йўқ. Шунга одамлар билан озгина можаро бўлаяпти. Милиция ходимлари келиб, хавфсизликни таъминлашга ҳаракат қилаяпти,” дейди Абдураҳмон Ташанов.
Чиноз «Авто Ҳамкор» ширкати раҳбари Аҳмад Турсунбоев устидан ҳозирда Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича жиноий иш очилган. Шунингдек Турсунбоев 177-модда — валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда — чет эл валютасини яшириш бўйича ҳам айбланмоқда.
16 июнь куни Ўзбекистон давлат телеканаллари чинозлик тадбиркорнинг молиявий пирамида тузгани ва у бошқарган ширкат устидан текширув бошлангани ҳақида «фош қилувчи» руҳдаги кўрсатувни эфирга узатган эди.
Озодликка келган суратлардан Аҳмад Турсунбоевнинг қимматбаҳо машиналарни хуш кўргани англашилади.
Озодлик манбаларидан бирининг айтишича, милиция ходимлари ўз машинасини бозордан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганларга Аҳмад Турсунбоев ишини олиб бораётган тергов ходимлари билан учрашишни тавсия қилмоқдалар.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!
Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!
Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.
Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!
Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00daOzodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!
Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.