"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Камолиддин Йўлдош: Сизни алдашяпти…

Бош мақола, Муҳокама учун мавзу | 06/16/2016 07:17-     10090 марта ўқилди


Камолиддин Йўлдош: 
Сизни алдашяпти
Туркия мачитлари 
“Менга қара, биродар, қанақа жоҳилсан? Биз пайғамбаримизнинг сўзларига, феъл ва тақрирларига эргашишни Суннат, асҳобининг у зотга эргашгани каби эргашганларга эса Вал-жамоа деймиз!” деди бугун бир дўстим.
Эй суннат аҳли! Эй вал-жамоа!
Сизларга бир сирни очай. Сиз на Суннатни биласиз, на унга эргашишни. Бир ховуч дин тужжорининг ихтиёридаги залолатни дин деб юрибсиз. Атрофда улар узун соқоли, катта салласи ва қимматбаҳо тўни билан, баъзилари билмасдан, баъзилари эса билиб туриб алдамоқдадир сизни. Сизнинг калбингизда эътибор қозонишга уринмоқда, сизнинг ортингиздан ҳалоллар(!) қўлга киритишга уринмоқда, сизнинг кўзингизда ҳайбат ва ҳашамат билан эҳё бўлмоқчилар.
Уларнинг наздида сизнинг заррача қадр-қийматингиз йўқ, сизни бор-йўғи ўзларига мардикор қилмоқдалар холос. Уларга кўра, пайғамбарлар – уларнинг ўзлари, сиз эса – уларнинг асҳоблари. Аслида эса динда қонун-қоидани улар қўяди, сиз эса бу қонунларга тобеъ бўласиз, уларнинг чизган чизиғидан чиқмайсиз, уларнинг истагига кўра ибодат қиласиз! Содда қилиб айтганда, улар ўзларини илоҳ, сизни эса ўзларига қул қилмоқчи. Мақсад мана шу. Билса ҳам, билмасдан, яхши ниятда бўлса ҳам, бу ишнинг ҳақиқати мана шудир.
Улар ҳар қулай фурсатда “Сен бизга эргаш – нажот топасан, бизнинг йўл – энг тўғри йўл. Бошқаларни зинҳор тингла”, дейишади. “Аманту” дея Аллоҳнинг динини уч-беш модда билан чеклаб, ўзлари уйдирган динини бўйнингизга илишади.
Сизга “Иймонингдан шубҳа қилма! Диндан чиқиб қоласан!” дейишади. Чунки мабодо иймонингиздан шубҳа этгудек бўлсангиз, сизда саволлар пайдо бўлиши биланоқ, уйғонишингизни, тафаккур эта бошлашингизни ва ҳақиқатни излай бошлашингизни, бунинг натижасида эса уларнинг уйдирилган динини тарк этишингизни жуда яхши билишади. Уларга кераги – сизнинг Аллоҳга бўлган қурбатингиз – яқинлигингиз эмас, балки уларга бўлган мутеълигингиздир. Аллоҳга иймон келтириб ишонишингиз уларга қизиқ эмас, муҳими – уларга ишонмай қўймаслигингиздир. Ваҳоланки, инсон, аксинча, ўз иймонига доим шубҳа қилиши, уни сўроқлаб, тергаб туриши лозимдир. “Адашаётган бўлсам-чи?!” дея олиши лозим, ана шундагина у тўғри йўлни топа олади. Аввало динга мустақим тарзда, барча саволларга жавоб топган ва барча шубҳаларни кетказган ҳолда кирсин, сўнгра диндан чиқиб қолишдан қўрқса бўлади!
Улар сизга “Асҳобнинг ҳар бири юлдузлар кабидир. Улардан қай бирига эргашсанг, тўғри йўлни топиб кетаверасан”, дейишади. Бу ғирт ёлғондир. Асҳоб дегани инсонлар орасида шунақа мунофиқ ва кофирлар чиққанки, уларга эргашгудек бўлсангиз, жаҳаннамнинг тубига шўнғийсиз.
Сизни ўзларига ишонтиришдан асл мақсади, сизни алдаб ўзларига содиқ ва боғлиқ тутиб туришдир, бунинг учун керакли барча ривоят ва фатво ўша уйдирилган дин ҳовузида муҳайёдир. Аслида сизнинг қайси асҳоб йўлидан кетишингизнинг уларга қизиғи йўқ. Ҳатто ўша асҳоблар ҳақидаги тарих ва ривоят китобларини ҳам тўғри-тузук ўқимаслигингиз уларга жуда яхши маълум. Уларга муҳим бўлгани, сизни ҳали ривоят айтилмасиданоқ ишонтириб, сўнг истаганича бошқара олишдир.
Улар Аллоҳнинг ҳаром ва ҳалолларига ишониш кифоя, уни адо этиш ё этмаслик, уларга амал қилиш ё қилмаслик эса гуноҳ сабаби холос, дейишади. Сизнинг намоз ўқиш ё ўқимаслигингиз уларга қизиқ эмас, муҳими – уларнинг намоз ўқиганига, диндор эканига гувоҳ бўлсангиз ва уларни яхши инсонлар санаб атрофидан айрилмасангиз бўлгани.
Улар “Аллоҳга ва элчисига иймон келтирдик”, деганларни, гарчи хато йўлда бўлса ҳам, такфир этманг” дейдилар. Аммо энг оғир такфирлар уларнинг ўзларидан содир бўлади, биринчи бўлиб Қуръонга иймон келтирган, уни тушуниш учун ўқийдиганларни кофир ва зиндиқ эълон этади, сиз учун ким кофир, ким мўмин эканига улар ҳукм чиқаради, ақлини ишлатиб, тафаккур қилгувчилардан узоқ туришингизни талаб қилади.
“Такфир этманг” дейди-ю, аммо маърузаларида, ваъз-насиҳатларида кимни такфир этишингизни ўзлари кўрсатиб беради. Бундан мақсад – сиз ўзингизни бирор гуруҳга, бирор жамоага мансуб ҳис этишингиз, асабият можаросида уларнинг тарафини олишингиз ва ўқиб-ўрганмаган ва текшириб кўрмаган ота-боболар йўлини тутишингиз, ҳамда ўзингизни тўғри йўлда ва яхши ахлоқли дея гумон қилишингиздир.
* * *
Улар сизга “Меърож ҳам руҳан ҳам баданан содир бўлган” деб уқтиришади, агар шунга ишонмасанг, диндан чиқасан, дейишади. Чунки меърож ҳақидаги ҳар қандай шубҳа ва савол уларнинг олдинда айтмоқчи бўлгани юзлаб эзотерик эртакларига тўсиқ бўлади. Сиз ҳам воқеанинг аслидан бехабарсиз ва атрофингизда бу фантастик ҳикояларга шубҳа билдираётган одам йўқлигидан, “рост бўлса керак” дейсиз-да, улардан келган ҳар қандай фантастик ва мифологик эртакни қабул қилаверасиз.
Вақт ўтиши билан, асл мақсад юзага чиқа бошлайди – меърож ривоятларидан ҳам ошиб ўтувчи пир ва шайх ҳикоялари бошланади. Сизда унгача диний фантастикага қарши интеллектуал иммунитет тамоман чўккан бўлади, шунинг учун бу ривоятларга ҳам лом-мим демай ишонасиз. Олдинлари меърожга ишонмаган одам қанчалик муртад ва кофир бўлса, энди бу учган-қочган шайх ва пирларга ҳам шубҳа билдирган ҳар ким муртад ва кофирга чиқарилади. Аввало ўша дин пешволари, сўнгра яқин-яқинларгача диндаги биродарлар бўлиб келган атроф уни “қатли-вожиб” эълон қилади. Сиз мана шундан қўрқасиз – жонингиз ва молингиз ҳалолга чиқарилишидан – сизни ўлдириб, мол-мулкингизни талон-тарож этишини ўйлаб, бирор эътироз, мухолиф фикр ёки исёнга журъат этолмайсиз. Уйдирилган диннинг шантаж юзидир бу.
Ҳа, сиз биргина савол ва шубҳа дастидан энди муртад ва кофирга айланасиз, чунки уйдирилган дин савол ва шубҳага бардош беролмайди, бу саволларга уларнинг динида жавоб йўқ, бу саволларни фитна санайдилар ва савол берувчини динлари қаршисидаги энг улкан таҳлика ҳисоблайдилар. Ваҳоланки, Аллоҳнинг Китобида энг таҳликали саволларни берганлар – малаклар ва пайғамбарлар эди. “Ер юзида қон тўкувчи ва бузғунчилик қилувчини халифа қилурмисан?”, “Раббим, ўликларни қандай тирилтирасан?”, “Раббим, менга Ўзингни кўрсат!” деганлар малаклар ва энг улуғ пайғамбарлар эди. Аллоҳ ҳам уларни бундай саволлар учун кофир ё муртад демади, балки ҳар бирига очиқ жавоб берди, ва шу йўл билан ҳақ зоҳир бўлди, малаклар сажда қилди, пайғамарларнинг иймони яна-да татмин бўлди.
Аммо уйдирилган диннинг мақсадларига ҳақнинг зоҳир бўлиши кирмайди, зеро ҳақнинг зоҳир бўлиши – ботилнинг, жумладан уларнинг уйдиргани диннинг фош бўлиши демакдир. Шунинг учун уйдирмалари ҳақидаги энг кичик шубҳа ва энг оддий савол ҳам – динлари қаршисидаги энг даҳшатли таҳликадир. Кимда-ким бундай саволни ўртага ташласа, уларига қарши уруш очган бўлади, ва энг шафқатсиз тарзда жазога лойиқ бўлади.
Улар сизга “Жаннатда Аллоҳни кўрасан!” дейишади. Диққат-эътиборни кўз билан кўришга тортиб, аввалбошданоқ инсонлар онгида Аллоҳни бу дунёда кўриш имконсиз деган эътиқодни жойлаштиради. Ўзлари эса руёларида авлиёларни, пайғамбарларни кўради, улар билан дардлашиб, бир қатор шаръий ҳукмлар ҳам олади, ҳатто Аллоҳ билан кўришганини, Ундан ўз шахсига тааллуқли муждалар олганини иддао этишади. Сиз илоҳ демасангиз ҳам улар сизнинг кўзингизда энг олий мақомдаги илоҳлардир бундан буён.
Сизга Юнон, Рим ва Ҳинд мифологиясини ширк дея уқтираркан, ўзлари худди улар каби илоҳлар бўлиб олади, биттаси коинотнинг қутби, биттаси еру-осмонни, ой ва қуёшни бошқарувчи, яна биттаси ерости оламининг тангриси – қабрга кирган ўликларни савол-жавобдан қутқарувчи бўлиб олади. Ваҳоланки, ўша кўпхудолик ва ширк деганингиз мифологияларнинг барчасида битта энг катта илоҳ, бошқа барча илоҳларни яратган Якка Худо бўлади, қолган илоҳлар ундан пастроқ ва унга яқинлаштирувчи ва етиштирувчи бирор васила мақомида бўлади. Сиз ҳозирги аҳволингиз билан улардан қанчалик фарқингиз йўқ бўлса, шунчалик бундан бехабарсиз.
Улар, Аллоҳнинг ҳеч қачон айтмаганини Унинг номидан айтишади. “Пайғамбар қиёматда бандаларни шафоат этади” дея сизни ишонтиради. Шафоат эътиқоди ҳам ўша кўпхудолик динларининг парчаси, тарих мобайнида инсонларни дин номидан алдашнинг энг қулай ва синалган йўлларидан, шайтоннинг энг кучли ниқобларидан биридир. Пайғамбар сизни эшитади, ҳатто кўради, керак бўлса сизнинг қалбингиздагини ҳам билади, малаклар унга билдиради дейишади.
Аллоҳнинг васфларини пайғамбарга нисбат этишиб, сизни Аллоҳга бўлган муҳаббатингиздан узоқлаштиради, пайғамбарни шафқат ва марҳаматда Аллоҳдан ҳам устун мақомга чиқариб қўяди. Аллоҳ бир гуноҳкор бандани жаҳаннамга ҳукм қилган бўлса, Пайғамбар орага кириб, унинг жаннатга киришига эришади – Аллоҳнинг ҳукми бекор қилинади! Оқибатда пайғамбар Аллоҳнинг деярли барча сифатларига эга, Аллоҳдан ҳам шафқатлироқ-марҳаматлироқ, Аллоҳдан ҳам кўпроқ ваколатларга эга зотга айланади!
Сизга бир нарсани айтайми. Аслида пайғамбардан шафоат умид этишингиз дин тужжорларини умуман қизиқтирмайди. Уларни қизиқтирган нарса – уларнинг ўзларидан шафоат умид қилишингиз, улардан мадад кутишингиздир. Шафоат масаласини доим кун тартибида тутишади, зеро сизда шафоат умидини давомли тарзда янгилаб, жонлантириб турмаса бўлмайди! Вақти келиб, сизга ўз олимлари ҳам, ўзлари ҳам шафоат эта олишини айтишади. Ҳатто сиз ҳам нариги дунёда бир-бирингизни шафоат этасиз, дея ишонтиришади. Бир силсила уйдириб, унда сизни энг пастга қўйишади: пайғамбарлар, шаҳидлар, қорилар, авлиёлар,… ва энг охирида сиз! Сиз ниҳоят бу силсиланинг қичкина бўлса-да парчаси бўлганингиздан, жаннатни кафолатлаганингиздан, буюк неъматни қўлга киритганингиздан бошингиз кўкка етади.
Аммо бошқа тарафдан бундан каттароғини бой берганингиздан хабарингиз йўқ – Сизга Аллоҳни аста-секин унуттириб, унинг ўрнига бошқаларни қўйишди ва сизнинг Аллоҳга бўлган ишончингизни йўқ қилишди. Бундан буён сиз Аллоҳга етишиш учун иймон, амали-солиҳ, ихлос ва жидду-жаҳд эмас, балки шафоатчиларга марказлашасиз. Мабодо улардан айрилсангиз, Аллоҳ асло сизга лутф этмайди, дея ишониб юраверасиз.
Сизни қабр ҳаётига, ўша мифологиялардаги ерости оламининг илоҳларига ишонтиришади. Ҳали Аллоҳга ҳисоб бермай туриб, бошқаларга ҳисоб беришингизни ўйлаб, қўрқа бошлайсиз. Сизни Аллоҳнинг “ўликлар эшитмайди” деганига эмас, ўликларнинг эшитиши, кўриши ва ҳатто еру-осмонни кезиб юришига ишонтиришади. Чунки ҳали олдинда ўликлар билан кўришдик, гаплашдик дея сизни ишонтириш учун бу керак бўлади. Жон чиқиши билан, барча сезги органларининг функциялари ҳам тўхтишини сиз ҳам, улар ҳам жуда яхши биласиз. Аммо инсонда ўлимдан қўрқиш туйғуси бор экан, демак бу туйғуни манипуляция этиш, уни даромадга айлантирса бўлади-ку, шундай эмасми? Қабрда мутлақо роҳат ва азоб уйдириш керакки, инсонлар буларга умид боғласин, бу ёқда эса дин тижорати юриб қолсин…
Кўзингизни очинг. Уйғонинг!
Сизни алдашмоқда! Ёш болалардек…
* * *
Айниқса тасаввуфни иддао қилувчилар сизга “авлиёларнинг каромати ҳақ” дея уқтиришади. Буни доим такрорлаб туришади, аммо савол беришга, “Қандай қилиб?” дейишга, ақл ишлатишга тўсқинлик қиладилар. Чунки ўша каромат деганларини сизга Аллоҳнинг дини дея ишонтиришлари керак. Агар сиз физика қонунлари ўзгармаслигини билсангиз, бу гапга ишонмайсиз.
Агар сиз физика қонунлари – Аллоҳнинг суннати эканини билсангиз, уларнинг ёлғон-яшиқларини дарҳол фош эта оласиз. Бу уларнинг ўйинини бузиши аниқ. “Аллоҳ истаса қодир эмасми?” дейишади. Албатта Аллоҳ истаса қодир, аммо Аллоҳ нимани исташи аён. Аллоҳ Ер юзида, масалан, гравитацион доимийлик қонунини ўрнатган, у миллионларча йилдир ўзгармайди, аммо қайсидир хазрат ё хазратбаччани каромати юзхотирига Аллоҳнинг бу қонунлари истаган пайтда остин-устин бўлиб кетади! Аслида бу хазратлар Аллоҳнинг эмас, ўзларининг ҳар нарсага қодир дея ишонтирмоқчи сизни.
Агар “Қуръонни ўрганма, ақл ишлатишдан бутунлай воз кеч”, дея очиқчасига айтса, астарлари очилиб қолган бўларди. Буни билишади, шунинг учун ҳам сизга “Қуръонни ўқи, аммо арабчасини!” дейишади. Фақат арабчасини! Сиз ўзбексиз, арабчани тушунмайсиз, шунинг учун фақат ҳарфига савоб умид қилишингиз мумкин, чиройли тажвид-ла ўқишингиз мумкин, савоб устига бонус бўлсин дея, кунига қирқ ракаат арабча дуолар қўшимча қилишингиз мумкин холос! Бундан ортиғига йўл йўқ! Қанчалар нозик ва моҳир хийла, шундай эмасми? Кўпчилик буни юзйиллардир такрорлаб келади, ва ҳеч кимда “Ўша Намоз ва Солатдан манъ этувчи шайтон ким ўзи?” деган савол ҳеч ақлига келмайди!
Ваҳоланки, сиз ҳам ўқий оладиган ва ўқиганини англай оладиган, ақли жойида одамсиз. Аммо сизга “ўзинг ўқисанг, англай олмайсан” дейишган. Буни қабул этиш учун инсон ўзини қанчалар тубан ва қобилиятсиз санаши керак! Боз устига, сиз буни қабул этганингизда, биров сизга “Ундай эмас, аксинча, Аллоҳ Қуръонни эслатма олиш учун ўта қулай қилиб берган” деса, дарҳол кибрга бурканасиз, унга тепадан қарайсиз, ва осонгина “сен йўлдан озгансан” дейсиз. Бу ҳам етмагандек, бошқаларнинг ўқиб англай олишини куфр ва залолат дейсиз! Кулгили эмасми!
Бир тарафдан “англай олмайман” дейсиз, бошқа тарафдан бошқаларни ҳам “англай олмайди” дейсиз. Модомики сиз англамабсиз, бизнинг англамаслигимизни қаердан топдингиз? Жавоби маълум…
Шайхларингиздан, домла ва қори акаларингиздан, ўша дин пешволаридан. “Иқро” оятига амал қилганни кофир, амал қилмаганни эса мўмин-мусулмон қилиб кўрсатяпти улар. Кўрмаяпсизми, Аллоҳнинг зикри бўлмиш Қуръондан манъ этувчи шайтон ким!!!
Бизни ҳам сизни ҳам Аллоҳ яратган. Яратувчи сизни асло имкониятсиз ва қобилиятсиз ташлаб қўймагандир. Қобилият жиҳатидан бизда нимаики бор бўлса, сизда ҳам унинг ўхшаши бор, албатта. Аммо қобилият ва имконларингизни беркитишга шунчалар ўрганиб қолишганки, сизни, қўлингизда олтин қийматида бўлмиш ақлингизни ишга тушириш ўрнига, ўтмишда ҳатто юзини ҳам кўрмаганингиз қанча номига олим бўлса, ўшалардан қолган бир қўлбола динни қабул этгансиз, ва уни текшириб кўришдан худди энг оғир заҳар каби қўрқасиз.
Мен сизга яна бир сирни очмоқчиман. Сизларнинг деярли ҳар бирингиз, (агар бирор жиддий ақл нуқсони бўлмаса), ўша ўтмишдаги олимлардан ҳам кўпроқ даражада олимсиз! Аммо буни яшириш ва (ўзингизга) зулм қилиш йўлини танлаяпсиз. Ҳозиргача ишониб келган ёлғон-яшиқларингиз сизни шунчалик ўз таъсири остига олганки, ақл ишлата бошлаганингизда, шайхингиздан эски эътиқодингизни қўлловчи икки калима эшитасиз, шунда ақл ва виждонингиз орасида қисқа туташув юз беради-да, фикрларингизни ўзаро боғлаб турувчи симлар узилиб кетади.
Ваҳоланки, сиз ўша ўтмишдаги олимлардан ҳам кўпроқ олимсиз… Мисол учун, эскилардан “олим” деганингиз бирини олайлик. Исми ХХХ бўла қолсин. Эҳтимол, яхши бир инсон бўлгандир. Эҳтимол, пок ниятлар билан илм ўрганган, изланишлар олиб борган, дини-исломга доир анчагина маълумот тўплаган, ўз замондошлари учун бир тафаккур мажмуаси вужудга келтиргандир. Ҳатто, ўз даврининг шартларида қилиб ўтган амаллари ва Аллоҳнинг адолати билан жаннатга эришган бўлиши ҳам эҳтимол! Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам ХХХ, сиздан кўпроқ олим эмас. Чунки…
Бир лаҳза ўзингизни ХХХ ўрнига қўйиб кўринг. Айтайлик, 8-асрда, ҳатто 18-асрда уларнинг бир умрда жамлагани миқдорда илм жамлаш сиз учун уч-беш ой, нари борса бир йилдан кўпроқ вақт олмайди. Мабодо махсус илмий методология ишлаб чиққан, етарли вақт ажрата оладиган тадқиқотчи бўлсангиз, бир неча ҳафта ичида ХХХнинг бир умр жамлагани маълумотлардан кўпроқ маълумот тўплашингиз мумкин. ХХХнинг компьютери бўлмаган, интернети ҳам йўқ эди, ҳатто ёзув машинкаси ҳам, қоғоз-қалам топиши ҳам осон эмасди. Бошқа илмий асарларга етишмоқ учун от ё туя устида ойларча йўл юришга мажбур эди. Сиз унинг туяси ўрнига компьютер ишлатяпсиз. ХХХ бир китобни топиб, ўқиб чиқиши учун бир неча ойлик масофани босиб ўтиб, шаҳарма-шаҳар кезаркан, сиз икки бармоқда компьютер сичқончасини клик этиб, юзларча китобнинг pdf нусхасини юклаб олаяпсиз.
ХХХ ҳаёти бўйича етиша олгани уч-беш қўлёзма китобини ўқиб, устида фикр юритаркан, сиз ўн-ўн беш китоб ва мақолани такрор-такрор ўқиб, муҳим жойларига сариқ ё яшил маркер-ла чизиб, устига изоҳлар ёзиш, анализ, синтез, мантиқий таҳлил ва ниҳоят Қуръон матнига кўра тўғри ё янглишлигини аниқлаш каби бир қатор имконларга эгасиз. Бўлиб ҳам ХХХ билан қиёслаб бўлмас даражада қисқа вақт ичида. ХХХ ўз изланишлари орасида тафаккур ва ақл юритиш учун қанча фурсат топа олган бўлса, сизга ундан минг баробар кўп вақт бор. Аммо сиз ақл юритмаяпсиз! Ҳалигача “олимларимиз билар…” деб тортиниб турибсиз!
ХХХ ўз илмий изланишларида, сизнинг ақл ишлатмасдан эга бўлганингиз маълумотларнинг эҳтимол мингдан бир қисмидан фойдаланган бўлса, сиз тонналарча маълумотга эга бўла туриб, фойдаланмайсиз. ХХХ ўз даври учун олим бўлиши мумкин, аммо сизнинг даврингиз учун олим эмасдир. Шартлар ўзгарди, имконлар бошқа, қанчадан-қанча янги кашфлар, ихтиролар бор. ХХХ шам ёруғи етганича бир неча соат ишлай олган бўлса, сиз 24 соат таблет экранидан ҳужжатли фильм кўра оласиз.
Эҳтимол, ХХХ сизга бирорта янги фикр берар, ёки сизга бир ҳақиқатни эслатар, аммо ХХХ сизнинг замондаги масалаларга чора бўлолмайди. Сиз ўз даврингиз учун масъулсиз ва барча ечимни ўзингиз топишингиз шарт. Ҳеч ким келажакнинг олими бўлолмайди.
Ғайбни ҳеч биримиз билмаймиз, ҳар ким ўз билими асосида, мавжуд шартлар доирасида, ўз тўғрилари ва хатолари билан хулоса қила олади. Аллоҳ имконингиздан ташқари нарсани талаб қилмайди, тоқатингиздан ортиғини юкламайди. Аммо сиз ўтмишдаги зотларнинг билганидан кўпроқ маълумотга эгасиз, уларнинг хатоларини такрорламаслик ва яна-да тўғрироқ маълумотларга эга бўла оласиз, аммо буни билишни ҳам истамайсиз. Ота-боболарим йўли шу экан дея кўна қоласиз. Ота-боболарнинг аксари ширклар билан ўтиб кетгани, Аллоҳдан бошқа илоҳларга сиғиниб, улардан шафоат умид қилганини биласиз, аммо сиз ҳам бу йўлни била туриб давом эттирасиз.
Чунки бу – ота-боболар йўли, бу йўлга қарши чиқиш – Аллоҳга қарши чиқишдан ҳам каттароқ ва даҳшатлироқ гуноҳ сиз учун. Ота-боболарнинг ширк сари етаклаган ўша дин пешволари авом халқни истаган тарафга бошлагани каби, сизни ҳам ширк йўлидан жаҳаннам сари етакламоқда, аммо бунга қарши “ЙЎҚ!” дейиш хаёлингизга ҳам келмайди. “Мен ҳам ўзим бир ўқиб-ўрганиб кўрай, изланиб, текшириб, англашга уриниб кўрай”, дейишдан қўрқасиз. Истайсизки, кимдир ўқиб-ўргансин, ҳатоси бўлса уларнинг хатоси, сиз эса интеллектуал зўриқишдан чекиниб, ўз охиратингизни тинчгина уларга топшира қолишни маъқул кўрасиз!
Аммо бу иш бундай кетмайди! Сиз ақл ишлатмасангиз, ҳақиқат қалбингизга томчи-томчи сингмаса, шунчаки “ишондим, тан олдим” дейиш билан, ёки “яхши гумон қилиш” билан Аллоҳни алдай олмайсиз. Гумон билан эса иймон хосил бўлмайди, Аллоҳ сизга “билмасанг ҳам ишонавер” эмас, балки “ўқи”, “ақл ишлат”, “билмасанг, сўра” дейди. Аммо сиз ҳақиқатни эшитиш биланоқ, тумтарақай қочасиз. Ваҳоланки сиз ҳам олимсиз! Сиз ҳам бир нималарни биласиз! Аммо фақат ишонгингиз келанига ишонасиз, ишонгингиз келмаганни эса эшитишни гуноҳ санайсиз. Қанийди, билишнинг нима эканини, билганига амал қилишнинг нақадар зарурлигини билсангиз!
Китобни арабча ўқийсиз, намозни арабча ўқийсиз, ҳатто Аллоҳдан ҳам арабча сўрайсиз, бироқ нима деётганингизни ўзингиз ҳам тушунмайсиз. Хўп, баъзи калималар ўзбек тилига ўтган, уларни фаҳмладингиз ҳам дейлик. Аммо дарду-ҳасратингизни Аллоҳга арз этаркан, энг теран ва самимий туйғуларингизни изҳор этаркан, дунё ва охиратнинг бахт-саодатини тиларкан, ўз тилингизда айтмасангиз, нима, Аллоҳ қабул қилмайдими?
Сиз ўзбекча гапирадиган ва ўзбекча ўйлайдиган инсонсиз. Аллоҳга яқинлашиб, Унга бир нималар демоқчисиз ва бу энг табиий ҳаққингиздир, аммо Аллоҳга ўз тилингизда дуо ҳам қила олмаяпсиз. Ўз-ўзингизга қанчалик ноҳақлик қилаётганингизни, қанчалик аянчли бир аҳволда эканингизни сезмаяпсиз. Энди бўлса, буларни сизга эслатганим учун мендан безовта бўласиз. Аммо бошқа тарафдан, сиз ўзингиз тушунмаган бир тилда Аллоҳга ожизона илтижо қилишга уринаркансиз, Аллоҳ ҳам сизга қанчалик раҳми келишини ўйлаб кўрганмисиз? Қулини мукаммал бичимда, аҳсани-тақвимда, олим потенциали ва турли-туман қобилиятлар ила яратган-у, аммо бу қул ўз Тангрисига мурожаат қилишни ҳам билмаяпти!
Бу ишониб эътиқод қилганларингизнинг бирортаси ҳам ҲАҚ эмасдир, шунчаки ота-боболардан қолган анъана, урф-одат, холос. Агар бир нарса анъана бўлса, ўз-ўзидан тўғри бўлиб қолмайди! Бир нарсани одамлар ҳақ деб қабул қилсалар ҳам, Аллоҳнинг ўлчовида у ҳақ бўлиб қолмайди. “Қулларим мана шуни ҳақ дейишяпти, майли ҳақ бўла қолсин” дейдиган Аллоҳ йўқ. Қуръон бизга бундай эмаслигини уқтиради. Аксинча, ота-боболарингизга гумон билан эргашиб кетаверманг, дейди. Сиз дин дея, ҳаёт дея ҳақиқатга эмас, уйдирилган дин мазҳаблари, ривоятлари, фатволари ҳамда бу дин савдосидан даромад орттираётган дин тужжорларига эргашиб кетяпсиз!
Кўзингизни очинг! Уйғонинг! Сизни алдашяпти!
Мени ёки мен каби фикрловчиларни эмас, ўзингизни ва ўз эътиқодингизни, ўзингиз дин дея ишонган йўлингизни текширинг, жиддий савол остига қўйинг. Менинг ишонганим дин ва қилганим амаллар эмас, ўз ишонганингиз ва қилганингиз амаллар учун масъулсиз. Менда хато бўлса, бу менинг хатоимдир ва бунга мен жавобгарман, сиз эса ўз хатоларингиз ташвишини қилинг.
Ҳақиқат эслатилса, нега бунчалик ғазабга тушасиз? Қаранг, сизни ўтмишдагилардан кўпроқ олимсиз деяпман, аммо сиз шуни ҳам қабул этишни истамайсиз. Аллоҳ бир, фақат Ундан ёрдам истанг деяпман, аммо буни ҳам қабул этмаяпсиз, балки олимликни бошқа бировларга топширишни тўғри йўл, Аллоҳни қўйиб уларнинг кароматларига ишонишни эса ҳақ дин санаяпсиз! Ўз аҳволингизга қарамайсиз, аммо менинг динимни ёлғонга чиқаришга уринасиз!
Менга “Суннатни инкор қилаяпсан” дейсиз-у, ўзингиз Қуръонни инкор қилаётганингизни кўрмаяпсиз! Мен ва мен кабиларнинг узатган ёрдам қўлини синдирмоқчи бўласиз. Ваҳоланки, биз барибир воз кечмаймиз ва сизга ва сиз кабиларга қўл узатишда давом этаверамиз.
Чунки Аллоҳ бизга шуни амр этган: “Сиз ҳам бир пайтлар улар каби эдингиз”. Ҳа, биз ҳам бир пайтлар озми-кўпми сизлар каби эътиқодда эдик, Қуръонни билмас эдик. Шунинг учун ҳам сизларни бугун жуда яхши таниймиз.
Салом ва дуолар-ла…
Камолиддин Йўлдош
http://www.uzbekislam.com/

Камолиддин Юлдош шу йигит

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

4 шарҳ

  1. Tangrim dini -Turkiylar dini
    16.06.2016 at 00:22  (Edit)

    Aliho’ja va Ho’jaali bo’libdi bu maqola. Tangrim ismi biron marta eslanmagan.

    REPLY
  2. Донишманд
    15.06.2016 at 18:36  (Edit)

    Камолиддин Йўлдошга чуқур мулоҳазали ва одамни ўйлашга ундовчи фикрлар учун раҳмат. Мен ҳам бу мақолани ўқиб, жуда кўп масалаларда ўйланиб қолдим. Буни эълон қилиб, жуда тўғри қилгансизлар. Яна бир бор раҳмат. Ҳақиқий нашр одамни мана шундай ўйлашга ундаши, фикрлашга етаклаши лозхим. Қандай ўйлаш ва қайси йўналишда бизни фикрлашга ўргатмаслик керак матбуот Ўзбекистон матбуоти каби. Дунё ўзбекларига ва шахсан Исмат Хушевга бу борадаги қилаётган хайрли ишларига омад тилаймиз!

    REPLY
    • Tangrim dini -Turkiylar dini
      16.06.2016 at 05:23  (Edit)

      Islom dinida bitta haqiqat bor. Bu-Alloh. Alloh esa ko’chirma va yasama juhudcha so’z. Alloh esa faqat arablarning manfaatiga xizmat qiladi va faqat arabcha ibodat qilishni talab qiladi.
      Natija esa – faqat arablarga xizmat qilish
      bo’layapti. Hanafiylarning ham Vahobiylarning ham maqsadi bitta aslida. Vahobiylar ko’proq va to’g’ridan to’g’ri Allohga xizmat qilishni talab qiladi. Hanafiylar ulomalarga ham hurmat qilishni so’raydi.
      Bu ikkala oqim o’zbek halqini jihodchi qilmoqchi butunlay.

      REPLY
  3. Али
    15.06.2016 at 12:07  (Edit)

    менимча тўғри ва соғлом фикирлар, лекин афсуски халқимиз буни эшитиб хулоса чиқариб фикирлаш уёқда турсин эшитишга қўрқади. Агарки ИЛОХИЙ қудрат бизни шунчалик хилма-хил яратибдими харким ўз тилида мурожат қилишга хақли деб ўйлайман муаллифга катта рахмат.

Ўхшаш мақолалар:

  1. ЎҚИТУВЧИНГИЗНИ ЭСЛАЙСИЗМИ? (1-октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни)
  2. Андижонлик қочқин: МХХ мени ўғирламоқчи бўлди
  3. Муҳаммад (с.а.в) нинг замонавий илмда исботини топган 10 та одатлари
  4. Хасанбой боксни Ислом акадан, Руслан штангани Мирзиёевдан ўрганган демайлик
  5. Малоҳат Эшонқулова: Тошкент ошхоналаридаги даҳшатли фожеалар ҳақида -2
  6. Марказий Банк ўз вазифасини нега уддалай олмади?
  7. Швециядаги террорга икки хил муносабат: Дилмурод Жумабоев ва Замира…
  8. Бердиёр ЖУМАЕВ: «ЭКСПО-2017» – Келажак сари хуш келибсиз!
  9. Барно Султонова: Бугун қайнонам ҳаёт бўлганларида 80 га кирган бўларди…
  10. Ҳамроқул Асқар: – Алиби тан олинмади, ўғриларнинг ҳомийлари ким? Олий Судми?!!
  11. Озод Хушназарзода: Кўчангиз кимнинг номида?
  12. “Сопи ўзимиздан” ёхуд нега Наманганда журналист фаолиятига тўсиқ қўйилмоқда?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. shiroq says:
    06/16/2016 at 10:05-

    Haqiqiy PROGRES!!! Meni dilimdagi fikrlarimni juda zo*r ifodali qilib yozibsiz. Raxmat sizga.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94130 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31249 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31196 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31163 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30880 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30801 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30794 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30792 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30791 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30791 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30791 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30789 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30788 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30786 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30782 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30781 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30781 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30780 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30780 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30777 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30775 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30772 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30771 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30770 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30770 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30767 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30767 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30766 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30765 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30760 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30758 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30758 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30754 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30754 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30754 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30753 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30752 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30751 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30751 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30751 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30749 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30749 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30747 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30746 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30741 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30740 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30739 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30738 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30738 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30738 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30736 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30735 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30729 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30729 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30728 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30728 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30726 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30726 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30726 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30726 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30725 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30724 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30723 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30722 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30719 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30717 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30717 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30716 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30714 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30712 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30710 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30709 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30709 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30707 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30707 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30706 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30703 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30702 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30699 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30694 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30690 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30688 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30687 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30685 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30685 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30684 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30683 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30683 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30681 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30676 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30674 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30671 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30671 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30671 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30671 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30671 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30670 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30670 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30670 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30670 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30670 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30669 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30669 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30669 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30669 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30669 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30669 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30668 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30668 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30667 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30667 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30665 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30665 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30663 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30662 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30660 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30658 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30643 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30642 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30641 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30641 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30641 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30639 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30638 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30638 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30638 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30637 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30636 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30634 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30632 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30632 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30632 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30631 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30631 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30631 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30630 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30629 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30627 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30626 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30624 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30623 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30623 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30622 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30622 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30621 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30621 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30621 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30620 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30620 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30619 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30618 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30617 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30616 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30615 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30614 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30614 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30614 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30613 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30607 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30607 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30606 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30604 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30603 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30602 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30602 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30602 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30601 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30599 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30599 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30598 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30598 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30594 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30593 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30592 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30591 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30588 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30587 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30587 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30586 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30586 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30581 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30580 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30580 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30579 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30579 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30579 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30572 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30571 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30571 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30570 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30568 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30568 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30567 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30566 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30565 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30565 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30565 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30565 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30562 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30562 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30560 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30559 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30558 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30556 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30553 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30553 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30553 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30551 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30550 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30549 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30548 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30547 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30546 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30545 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30539 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30539 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30537 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30536 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30532 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30532 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30528 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30528 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30525 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30524 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30524 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30523 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30523 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30522 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30517 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30513 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган