Толиб Ёқубов юбилейи – ЖАСОРАТГА ЙЎҒРИЛГАН УМР (3-Якуний қисм)
TOLIB YOQUBOV 75 YOSHDA: JASORATGA YO’G’RILGAN UMR, 3-qism, Ziyo NUR
Ўзбекистонлик машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, мухолифат арбоби устоз Толиб Ёқубов, бугун, 2016 йилнинг 15 май куни Францияда ўзининг муборак 75 ёшли таваллуд айёмларини қарши олмоқдалар.
Толиб Ёқубовни қутлуғ айёмлари билан чин дилдан муборакбод этамиз!
Устозга узоқ умр, мустаҳкам сиҳат-саломатлик ва дунёдаги барча эгзу тилакларни тилаб қоламиз!
75 ёшли юбилейингиз муборак бўлсин, ҳурматли Толиб ака!
Изоҳ: «TUG’YON» радиоси ҳамда Ziyo NUR студияси томонидан тайёрланган «Жасоратга йўғрилган умр» номли фильмнинг мазкур якуний 3-қисми Толиб Ёқубовнинг 75 йиллик юбилейига бағишланади.
Фильмнинг 1- ва 2-қисмлари 2015 йилда намойиш қилинган.
Қуйидаги ҳаволалар орқали филмнинг аввалги қисмларини томоша қилишингиз мумкин:
1-qism — https://www.youtube.com/watch?v=glyXo…
2-qism — https://www.youtube.com/watch?v=9lwdC…
ubakirov@gmail.com
«TUG’YON» радиоси таҳририяти
Видео фильмларнинг учаласини ҳам маза қилиб кўрдик. Умрингиз узоқ бўлсин. Ҳали юртимизга қайтиб, яхши кунларни ҳам кўрасиз, Иншоллоҳ! Исматжонга ҳам шу бағри кенглик ва самимийлик учун раҳмат. Тошкентдаги ўқитувчилар малакасини ошириш институти тингловчилари номидан раҳмат. Биз Толиб акага ўхшаш фидойи ва заҳматли олимларимиз борлиги билан фахрланамиз. Ҳали шундай кунлар келадики, Ўзбекистоннинг чет элларга тарқалиб кетган барча зиёли ва илм фан намоёндалари юртимизга қайтиб, халққа хизмат қилишади. Толиб Ёқубовга ўхшаш жасоратли ва иймон-эътиқодли инсонлар бор экан, ўзбек халқи йўқотган ўзлигини яна топиб олади. Уларни четга ҳайдаганлар, ўз юртидан қувғин қилганлар бу жиноятлари учун ҳали жавоб беришади.