"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Қўқон бозорчилари мелисаларни помидорбўрон қилишди

Ватандан хабарлар, Инсон ва қонун | 12/06/2016 02:15-     32795 марта ўқилди

Ўзбекистон
Қўқон бозорчилари мелисаларни помидорбўрон қилди
Қўқондаги Каппон деҳқон бозори
Қўқондаги Каппон деҳқон бозори
Садриддин Ашур

11.06.2016

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Коппон деҳқон бозорининг деҳқон ва савдогарлари пайшанба куни уларни бозор ичкарисига кўчирмоқчи бўлган милиция ходимларига қараб помидор, карам, бодиринг отишди. Озодлик манбаларига кўра, бунга милиция ходимларининг қўполлиги ва деҳқонларнинг сабзавот солинган тоғораларини тепиб, сочиб юбориши сабаб бўлган.
Қўқон шаҳрининг Коппон деҳқон бозорида пайшанба куни деҳқонлар ва милиция ходимлари ўртасида жанжал чиқди.
Деҳқон бозори маъмуриятининг сабзавот сотувчиларини бозор ичкарисига олиш қарори уларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Бозор маъмуриятнинг талабига кўнмаган деҳқонларни тартибга чақириш учун милиция кучидан фойдаланилди.
Воқеа гувоҳларидан бирининг Озодликка айтишича, милиция ходимларининг деҳқонлар тоғораларини тепиб юбориши жанжалга сабаб бўлган:
“Ҳозир халқнинг деҳқончилиги айни етилган пайт. Бозор меваю сабзавотга тўлиб кетган. Деҳқонлар тоғора-тоғора сабзавот келтириб, бозордан ўзларига муносиб жой тополмагани учун савдо кўчагача чиқиб кетган. Милиция ходимлари деҳқонларни бозор ичкарисига киришини талаб қилиб, тоғораларини тепиб, сабзавотларни сочиб юборди. Бундан деҳқонлар ғазабланиб, уларнинг ўзларини помидору карамлар билан ура бошлади. Бир зумда ҳаммаёқ тўполон бўлиб кетди. Милиция қўшимча кучлар чақириб, зўрға тинчитди”, деди воқеа гувоҳларидан бири.
Қўқон шаҳар ҳокимиятининг ўзини таништирмаган мулозими, шундай воқеа бўлганини тасдиқлар экан, бу тадбир бозорни тартибга солиш учун қилинганини айтди:
“Бозорнинг бир томони қуруқ мева учун, бир томони сабзавот, ҳўл мева эди. Айни кунларда сабзавот кўпайиб, улар ҳўл меванинг ичигача кириб кетишди, кўчада савдо қила бошлашди. Йўллар тўсилиб қолди. Шунга уларни ичкарига олиш учун аввалдан огоҳлантирган эдик, лекин қулоқ солишмади. Сўнгра милицияни ишга солишга мажбур бўлдик”, деди мулозим.
Мулозимнинг айтишича, айни пайтда бозор бир маромда ишлаяпти:
“Ҳаммаси ўша куни тинчиди. Бозор тартибга солинди. Мелисаларга помидор ва карам отган деҳқонларга тушунтирилди, улардан ҳеч ким ҳибсга олингани йўқ”, деди мулозим.
Бироқ, бозорда ҳар куни мева сотадиган Ҳалима исмли савдогарнинг айтишича, ўша куни милиция билан жанжал қилган деҳқон ва савдогарларнинг бирортаси ҳам икки кундан буён бозорга чиққани йўқ.
Озодлик уларнинг ҳибсга олинган ёки олинмаганини тасдиқлай олмади.
ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Гулнора Каримова: «Душманларим номимни қора қилишмоқчи!»
  2. Исмат Хушевнинг Алишер Азизхўжаев ҳақида ёзганларини ўқиб…
  3. В Ташкенте объявили награду за поимку убийц пенсионеров
  4. Узбекистан: Как выехать за границу с несовершеннолетним ребенком?
  5. «Дунё ўзбеклари» орқали Хоразм вилоят прокурори Бахтиёр Шомирзаевга очиқ ва аччиқ саволлар!!! (8)
  6. Ботир Норбой: Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва ижодига чизгилар
  7. Ўзбекистон: Sport-TVни прокуратура “босди”
  8. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга
  9. «Қарши Муҳандислик институтини домлалар бозорга айлантириб юборди»
  10. Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга
  11. Ўзбекистон Бош прокурори И.Б.Абдуллаев, Давлат Солиқ Қўмитаси раиси Б.Р.Парпиевларга
  12. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.