"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари «Озодлик»нинг «Қурултой»ида

Ватандан хабарлар, Видео, Муҳокама учун мавзу | 11/06/2016 09:15-     10266 марта ўқилди

Махсус дастурлар / Қурултой
“Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари Шанхай диктаторларининг “паранойяси”
ШҲТга аъзо давлат президентлари.
ШҲТга аъзо давлат президентлари

03.06.2016

Озодликнинг “Қурултой” дастурида Ўзбекистон¸ Қозоғистон ва Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати собиқ зобитлари айни кунларда Тошкентда ШҲТ саммитига ҳозирлик доирасида кўрилаëтган чораларни муҳокама қилди. Ўзбек зобитининг сарлавҳага чиқарилган баëнотига жавобан қирғиз полковниги¸ “ўндан ошиқ давлат президенти хавфсизлигини кафолатлаш учун хавфсизлик хизматлари лозим топган чорани қўллашга ҳақли”¸ дея эътироз билдирди.
23-24 июнь кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлат раҳбарларининг навбатдаги олий даражали учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур саммит арафасида Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари мамлакат ҳудуди¸ хусусан Тошкент ва унинг аҳолисини энигаю бўйига текширувдан ўтказмоқда.
Президентлар Тошкентга келадиган кун яқинлашган сайин¸ текширув ва чекловлар кўлам ва даражаси ҳам кучайиб бормоқда.
Озодликнинг “Қурултой” дастурида ўндан ошиқ давлат раҳбари бир жойга йиғиладиган бундай тадбирлар хавфсизлиги қандай таъминланади¸ деган савол муҳокама қилинди.
Унда Қозоғистон Миллий хавфсизлик комитетининг истеъфодаги полковниги Арат Нарманбетов¸ Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик комитети раҳбарининг собиқ ўринбосари¸ полковник Талант Раззоқов¸ Ўзбекистон Миллий хаввсизлик хизматининг собиқ зобити Икром Ëқубов ва Душанбеда ўтказилган МДҲ ва ШҲТ саммитларини бевосита ташкиллаштирган тожикистонлик мутахассис Рустам Жонийлар иштирок этди.
Қурултой: «Тошкентдаги хавфсизлик чоралари Шанхай диктаторларининг паранояси».
http://dunyouzbeklari.com/wp-content/uploads/2016/06/ШОС.mp3
ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Насрулло Саййид: Паспортимиз биометрик эмас. Энди биз “Ватансиз”ми?
  2. Аёлни тепган тошкентлик мелиса айбидан тонди
  3. Олмалиқдаги Гулчеҳранинг Президент ҳақидаги очиқ ва аччиқ гаплари (Видео)
  4. О хлопке, языковом вопросе в Узбекистане и преемнике И.Каримова
  5. Вихри враждебные веют над нами
  6. Исмат Хушевнинг Алишер Азизхўжаев ҳақида ёзганларини ўқиб…
  7. «Дунё ўзбеклари» орқали Хоразм вилоят прокурори Бахтиёр Шомирзаевга очиқ ва аччиқ саволлар!!! (8)
  8. Ботир Норбой: Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва ижодига чизгилар
  9. Аёлни калтаклаган золим Озод Сурия Армияси томонидан қўлга олинди
  10. Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
  11. Поймаешь убийц — получишь квартиру
  12. «Лица власти». Главный финансист Узбекистана Рустам Азимов
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.