Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Қўмитасининг Фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишчи гуруҳи Сизларга — мунтазам равишда ўзбек фермерлари муаммоларини ёритиб бораётган мақолаларимизни чоп этаётганларингиз учун ўз миннадорчилигини билдиради.
Сизларнинг бу беминнат ёрдамингиз бизнинг фаолиятимизда ижобий натижалар кўпайишига олиб келмокда.
Энг охирги макола, яъни Тошкент вилояти, Зангиота туманида фермерлар ерлари бўйича ўтказилаетган қайта тақсимлаш жараёни ҳақидаги мақоламизни чоп этганингиздан икки кун ўтиб, Зангиота тумани ҳокими бу жараённи назоратга олди ва “Дилшод файз Барака” фермер хўжалиги ер майдони буйича юзага келган муаммони ижобий хал этди.
Бу каби ижобий натижалар аввалари ҳам бўлганди.
Ўзбек журналистикасининг талантли ва истеъдодли вакиллари бўлмиш — Сизларга ўз миннатдорчилигимизни билдириш билан бирга, бу ижодий ҳамкорлигимиз келажакда ҳам давом этишига умид билдириб қоламиз.
Ўзбекистон ИХХК Қўмитаси раиси ўринбосари Д. Холбаева
Фермерлар ҳукуқларини ҳимоя қилиш ишчи гуруҳи раҳбари М. Зоҳидов.