Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовга
ДОИМ БЎЛИНГ САЛОМАТ!
Ўзбекистон Қаҳрамони
Ўзбекистон халқ шоири
Ҳурматли устоз Эркин
Воҳидовга эзгу тилакларимиз
Бу дунёнинг ишлври турли..туман, аломат,
Кимлар роҳатда яшар, кимлар учун маломат.
О л л о ҳ таоло Ўзи кўрсатур зўр каромат,
Кимларга дард берибди, кимларга бахту омад.
Эркин ака, ўзингиз зўр эрурсиз…валломат,
Ҳамиша ва ҳар қачон бўлинг соғу саломат!
Навоий бобомизнинг руҳини шод этдингиз,
Арузда ч и н мақомга ниҳоятда етдингиз.
Хаттоки олам узра машҳур бўлиб кетдингиз,
Менман деган зотлардан бу соҳада ўтдингиз.
Эркин ака, ўзингиз бетакрорсиз, валломат,
Ҳамиша ва ҳар қачон бўлинг соғу саломат.
Тўрт марта йигирмага эндигина кирибсиз,
Икки марта қирқни ҳам пок..покиза урибсиз.
Бу назм майдонида курашиб, от сурибсиз,
Улуғ алломаларнинг ёнларида турибсиз!
Эркин ака, ўзингиз зўр эрурсиз, валломат,
Ҳамиша ва ҳар қачон бўлинг соғу саломат!
“Танланган асарлар”ни тоғ қилиб ташладингиз,
Яна қанчаларини с а р а л а й бошладингиз.
Ёру дўстлар қалбини бағоят ҳушладингиз,
Аммо кўп рақибларнинг кўнглини ғашладингиз.
Эркин ака, ўзингиз бетакрорсиз, валломат,
Ҳамиша ва ҳар қачон бўлинг соғу саломат!
Ижодкорлар сафида ҳурматингиз сарбаланд,
Муҳлисларнинг қалбига бўла олдингиз пайванд.
Сиз тўплаган хазина чунон олтинга монанд,
Ҳар бир асарингиз ҳам гўёки азиз фарзанд.
Эркин ака, ўзингиз зўр эрурсиз, валломат,
Ҳамиша ва ҳар қачон бўлинг соғу саломат!
Олдингизда жуда кўп энг юксак давонлар бор,
Орзу, мақсадлар бисёр, дилингиз пок, беғубор.
Сизга муҳлис, муштарий хоҳ сағир, хоҳи кибор,
Аммо Оллоҳнинг Ўзи сизга бергай эътибор.
Эркин ака, ўзиниз бетакрорсиз, валломат,
Ҳамиша ва ҳар қачон бўлинг соғу саломат!
Парвардигорнинг Ўзи меҳрибон ва раҳнамо,
Турмушингизда асло бўлмасин ҳеч муаммо.
Пок ва мусаффо бўлсин доим замину само,
Ва лекин сиз бўлмангиз бемадор, беморнамо.
Эркин ака, ўзингиз зўр эрурсиз, валломат,
Ҳамиша ва ҳар қачон бўлинг соғу саломат!
Саломатлик тилайди ёру дўст, қадрдонлар,
Сабр, бардошли бўлар сиздек марду майдонлар.
Даврадошлар йиғилиб, кулсин лабихандонлар,
Сиз билан бир сафдадир Суҳайлий, суҳандонлар.
Эркин ака, ўзингиз бетакрорсиз, валломат,
Ҳамиша ва ҳар қачон бўлинг соғу саломат!
……………………..
-
05. 2016 й.
Азизлар! Буюк шоримиз Эркин Вохидов бу дунени тарк этдилар. Оллох рахматига олсин, дуода булайлик.