Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)
Rahmatillo Yusupov — Ketgim kelmayapti | Рахматилла Юсупов — Кетгим келмаяпти (music version)
КЕТГИМ КЕЛМАЯПТИ…
Шу қўшиқни қайта қайта эшитгим келяпти… Эшитяпман ҳам…
Мен жуда ҳурмат қилган шоир Karim Bahriyev шеъри олтиариқлик хонанда Раҳматилло Юсупов ижросида.
Шу хонанда билан Олтиариқдаги бир тўйда суҳбатлашгандим. Файзли йигит. Истеъдодли хонанда.
Афсус, Карим ака Бахриев билан ҳамсуҳбат бўлиш насиб қилмади ҳалигача. Умрлари узоқ бўлсин, илойим…
Ҳаёт барибир гўзал экан…Синовлари билан хам, азоблари билан хам.. Умрнинг интихосиям хаётнинг узи каби бетакрор ва гузал бўлса керак.. Шундай туюляпти менга…
Балки, Худойим ҳам инсон аталмиш бандам қарға ва тошбақага ўхшаб қолмасин, деб уларникига қараганда камрок умр бергандир…
Ҳикмати ўзига аён…
https://www.facebook.com/fotihsulton?