"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Ўтганлар ёди | 05/27/2016 01:53-     30689 марта ўқилди

Баҳодир МуродХАЛҚАРО ЧЎЛПОН МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ, БИРИНЧИ РАҚАМЛИ НОСИР, ЁЗУВЧИ  БАҲОДИР  МУРОДАЛИ  БУ ДУНЁДАН ЎТДИ, ЖОЙИ ЖАННАТДА БЎЛСИН…
2016 йилнинг 14 май куни менинг кўнглим кўк аршидан қуйига юмалагандай бўлди.  Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди. Хатто Бешёғочдан мен минган автобус ҳам Кўкчага бориши мен учун сирли ишорат эканини англамабман. Мен негадир Кўкчага уч-тўрт бекат етмасдан автобусдан тушиб, жума намозини ўқишни  эрталаб режалаштирганимдек Хўжа Аҳрор жомеъсига йўл олдим. Балки Баҳодирни ортиқча ҳаражатга туширмаслик учун шундай қилгандирман. Чунки жуда ҳам қўли очиқ йигит бўлиб, агар Кўкча жомеъсида бирга намоз ўқисак  менинг ёнимдан пул сарфлашга қўймай уйига таклиф қиларди. Мен тихирлик қилсам,  дори сотганини пеш қиларди.
Баҳодир адабиётга шон-шуҳрат орттириш, пул топиш учун кирмаганди. У гарчанд шеър ёзмаса ҳам насрнинг шоири эди. У Рауф Парфининг май ичмайдиган улфати бўлиб, менга ҳали қирмизи империя давридаёқ уйига чорлаб Навоийнинг “Муножот”  шеърий рисоласини ўқиб берган эди.
Икки оғиз биринчи танишганимиз ҳақида. 1979 йили мен хотиним билан 27-марказда турардик. Бир куни унли шоир Йўлдош Эшбек Кўкча дарвозадаги ижара уйга мени таклиф қилди. Икковимиз “қуролланиб” олиб, Рауф Парфи таъбири билан айтганда, ичкилик харид қилинса, “қуролланган” ҳисобланардик. Йўл-йўлакай у билан бирга бир андижонлик бир ёш ёзувчи ижарада туришини айтди. Бориб Баҳодир Муродали билан танишдим. Лекин у бир қултум ҳам “зорманда”дан ютмаса ҳам биз билан гурунглашди. Биз шеър ўқисак, у ҳикоя ўқирди. Унинг ҳикоялари ўта ҳаётий бўлиб, танқидчи Иброҳим Ғафур ҳам юксак баҳолаган. Шу-шу Йўлдош Эшбек бошқа жойга кўчиб кетса ҳам Баҳодир билан тез-тез суҳбатлашадиган бўлдик.
Кейинчалик ўша Кўкча даҳасидан ҳовли ҳам сотиб олди. Албатта унинг уйи кўплаб вилоятлардан келадиган шоиру ёзувчиларга пакка вазифасини ўтар эди. Кўнгли каби дастурхони ҳам очиқ одам эди.
Мен Ўзбекистон маданият вазирлиги Театрлар бошқармасида репертуар-редакцион коллегияси аъзоси бўлиб ишлардим. 300 одимлар нарида Навоий музейи ва қўлёзмалар институти жойлашган бўлиб, у ерда Баҳодир Муродали, навоийшунос олим Шарофиддин Шариф, ёзувчи Темур Бек, Фозил Йўлдош ўғлининг невараси Аббос Турсун, Эргаш Жуманбулбулнинг невараси Шомирза Турдим, туркшунос олим Насимхон Раҳмон, яна бир қанча суҳбати жонон йигитлар ишлашар эди. Кунда ёки кун ора кўришиб турардик.
Баъзан Пушкин боғида ошлашардик. Кўпинча Рауф Парфининг ишхонасида кўришардик. Навоий кўчасида жойлашган жами ошхоналарни шундай деб атардик. Ўша 70-йиллар охири ва 80-йиллар бошида  ўзбек адабиётида истиқлол оҳанглари баралла янграй бошлаган эди. Лекин шеърлар  ўқилмаган бирор кун бўлмасди.
Ўша пайтларда адабиёт ва санъат аҳли орасида маҳаллийчиликнинг  “м”  ҳарфи ҳам йўқ эди. Баҳодирни хотирлаб ёзаётганим ушбу фиқрада гапни чўзаётгандирман. Лекин драматургияга хос бўлган “берилган шарт-шароит” нуқтаи назаридан қараганда бўлгуси адабиётчиларга ана шу тонготар суҳбатлар, тортишувлар алал-оқибат ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Кимдир адабиётнинг тош қотган нонига сабр тишларини ботириб кун кўраётган  бўлса, кимлардир мойли мансаб ортидан қувалади.
Баҳодир Муродали истиқлолнинг дастлабки йилларида “Кўк тўнлилар” номли романининг биринчи қисмини дастлаб журналда, кейинчалик китоб ҳолида эълон қилди. Ҳар бир сўз устида ишлаши, насрида мусиқа мавжудлиги жиҳатидан Баҳодир Муродали Тоғай Муродга яқин ёзувчи эди.
1987 ёки 1988 йилими аниқ эсимда йўқ  Москва адабиёт институтининг Добролюбов кўчасида жойлашган ётоқхонасидаги 705 хона тақиллади. Уйқусираб эшикни очсам, Баҳодир кириб келди. Қучоқлашиб бўлгач, ўтиринг деди-да, сумкасидан папка олиб “ошна, роман ёзаяпман,  эшитинг” деди-да  шариллатиб ёзганларини ўқий бошлади.  Мен ҳали юзимни ҳам ювмаганман. Хижолат бўлиб,  “чой қўйиб келай”  десам, Андижон шевасида “шашманг, шошманг” деди-да романни ўқишда давом этди. У мен томонга қарамасдан жуда берилиб ўқирди. Қия очиқ эшикдан лип этиб чиқдимда, ошхонага бориб қўлимдаги чойнакни қўйиб ювинадиган хонага ўтиб кетдим.  Ошхонага келиб чой қўйгач, ўз хонамга келиб қарасам Баҳодир қироатдан тинмаган эди.
Курсдошим Ражаббой Рауповнинг 735 хонасига бориб таққилатдим. У кўзларини уқалаб чиққанида Баҳодир Муродали деган даҳшатли ёзувчи келганию  бир оз лоф қилиб, у “Ўтган кунлар”дан кейин турадиган роман ёзганини, уни хонада кутаётганини айтдиму орқага қайтдим. Ўзим ошхонада куйманарканман, Ражаббойнинг хонамга кириб кетганини сездим. Яна баланд овозда қироат бошланди. Бир неча дақиқадан сўнг чойни дамлаб кирсам иккови ҳам йўқ. Бир-икки пиёла чой ичгач, 735 хонага бориб, ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлдим. Хонтахтанинг бир томонида Баҳодир, иккинчи томонида Ражаббой тикка туриб олишиб, ҳар бири овоз чиқариб ўз асарини ўқирди. Биттаси нафас олганида иккинчиси ўз асарини ўқишни бошларди. Икковини томоша қилиб, “яхшиямки иккови  ҳам шоир эмас, бўлмаса троллейбусни тўхтатиб қўйиб йўловчиларга шеър ўқиб, йўлларни тиқинга айлантиришарди” дедим ичимда.
Сўнгра уларни бир амаллаб “жиловлагач” менинг хонамда нонушта қилдик. Иккови чой ичаётган бўлса ҳам қўлёзмаларини қўлдан қўйишмай фотиҳа қилинган заҳоти ўз асарларини баланд овозда ўқишга шай  эдилар.
 Менинг дарсга боришим зарурлиги ёдимга тушиб Баҳодирга юзландим:
-Баҳодиржон, Михаил Сергеевич (Горбачев) ёмон бир туш кўриб, бирор ёш  ўзбек ёзувчиси билан дўст тутинсам деб одам қидириб, уйқулари ўчиб юрган эмиш. Шунинг учун пул сарфлаб учиб келдиларми?
– Романнинг бир бобини тугатдим. Шуни сизга ўқиб берай деб келдим.
– Яхшиям Московда ўқийман. Агар океаннинг нариги томонида ўқиганимда йўлкира учун катакдай ҳовлингизни ҳам сотаркансиз-да.
– Аввал эшитинг.
– Сиз ҳикоялар устасисиз. Қағозни ҳам тежаб 3-4 бетли ҳикоя машқ қилиб юравермайсизми?
Баҳодир  жиндай қизарди-да ўқишга тутинди.
Менга унинг тасвир, ифода услуби ва асар тили ёқди. Лекин дарсга боришим кераклиги учун 15 дақиқалардан сўнг луқма ташладим:
– Баҳодир, мен институтга боришим шарт. Ҳафтада олти кун дарс бўлса, шундан ўн куни институтга бормайдиган ўзбек прозасининг кичкина отаси Ражаббой Ота… Бўта… Рауфнинг катта қулоғини Сизга омонатга қолдираман.
– Тушликка девзирадан ош қилиб тураман.
– Ошни кечқурун бирга қиламиз. Эҳтиёт бўлинг, Ражаббойнинг хонасига борманг. Унинг хонасига борсангиз, фақат мезбон асар ўқийди. Кунлар келиб менинг қулоғимга ҳайкал қўйилади. Тунги 3-4 соатларда ҳам хонани тақиллатиб келаверади. Ҳа, деб сўрасанг, иккита жумла ёздим дейди. Баъзан “учта жумла ёзиб келсанг кирасан” деб кўпинча эшикни очмайман.
Ўша йиллари аҳли қаламчалик ҳеч ким истиқлолни орзуламаган, уни ҳар дақиқа соғиниб кутмаган эди. Адабиёт дарвозаси ёки тирқишига бўйнини суққанки адиб ёки ҳаваскор мустақиллик деса юзи ёришиб кетарди. Кимдир “мустақиллик” сўзини томоғи йиртилгудай бақириб айтарди. Кимдир имо-ишора билан сўз тагидаги ним сўз билан айтарди. Баҳодир ана шундай камтар, лекин ичи тўла исён адиб эди. Унинг ҳар мисраси, ҳар нафаси эгаманлик, ўзлик тарафга қаратилган эди.
 Носирлар ичида Рауф Парфи атрофида энг кўп ўрмалашиб юрган ёзувчи бўлиб, намозини ўқиб бўлгач, гарчанд ўзи суймаса ҳам қонни қизитадиган майдан олиб келиб беришдан тоймайдиган йигит эди. Кўп дўстлари шоирлар бўлгани учун ҳам ҳикоя ёзадими, қисса ёзадими ҳар бирини чоп этилгунча ўн марталаб овоз чиқариб ўқишдан тоймасди.
Мен унинг ҳикояларини жуда яхши кўрсам ҳам уни кўрган заҳоти ҳазиллашиб “бугун ҳикоя эшитишга тоқатим йўқ. “Қозоқлар насрни “қора сўз” деб аташади, нақадар доно халқ” дердим. Москвада уни қаршилаганимда ҳам шундай қилдим. У қаерда ишлаган бўлмасин, кўпинча жўнроқ вазифаларда, яьни оддий муҳаррир бўлиб, ўзи ишлаётган жойда китобини чиқаришга ҳам жазм қилмасди. У минбарларга интилмасди.
Икковимиз нақадар қалин бўлсак ҳам менинг феълим унинг  тескариси  эди. Менга нон тутмасалар ҳам сўзга навбат беришлари шарт  эди. Ўша даврда ўтган асрнинг 80-90 йилларида хокисор халқ адабиёт аҳлини бошида кўтариб,  бир бурда қора нонини баҳам кўрарди. Мен раҳбар бўлиб ишлаган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг тарғибот маркази баъзи кунлари бир неча стадион одам йиғиб,  истиқлол ва Ватан ҳақида учрашувлар ўтказардик.
Шоир, ёзувчи ва санъаткорларга бир чиқиши учун ойлик маошидан кўра кўпроқ қалам ҳақи берардик. Буни нима учун эслаяпман? Шундай учрашувларга бирор марта яқин дўстим Баҳодир бормаган. Мен уни неча марта таклиф қилсам ҳам “мен шоирмидим” деб кўнмасди.
Дарвоқе ўша пайтда Президент девонига ишга ўтган “қаламкаш” жўраларимиз уюшманинг хўжалик ҳисобидаги тарғибот марказини ёпиш учун кўп ҳаракат қилишди. Ҳар ойда турли текширувлар уюштиришди. Лекин ёпишолмади. Бироқ тарғибот марказига муқобил равишда давлат бюджетидан молиялаштириладиган Республика маънавият тарғиботи  маркази ташкил қилинди.
Хатто унинг раҳбарига портфелсиз вазир мақоми берилди. Бизнинг тарғибот марказимиз ҳамон стадионларни йиғса, муқобил тарғибот ташкилоти фақат кабинетларда суҳбат ўтказишарди холос.
Бир куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев хонамга (Мен тарғибот марказининг директори ва ёзувчилар уюшмаси котиби эдим) кириб келиб, “мен госсоветник Усмон Азимнинг хонасида конъяк ичиб келаяпман. Усмоннинг гапича, “Сиз ўзингизни пропаганда қилиш учун  тарғибот маркази топган пулдан стипендия бераяпман деб давлат бюджетидаги пулдан бизга бераркансиз” деди.
Мен унга “тарғибот маркази на ҳукуматдан, на ёзувчилар уюшмасидан пул олади”  десам, Шукур ака ишонқирамасдан “Усмоннинг конъяги бошимни оғритаяпти, ходимларингизга айтинг, ароқ билан кабоб келтиришсин” деди. Мен котибамдан тарғибот марказининг бош ҳисобчиси Собир Холхўжаев ва тарғибот марказидаги котибамни чақиришни сўрадим. Собиржонга “Шукур акага битта ароқ ва кабоб олиб беринг-да қайтиб хонамга киринг. Шукур ака менинг ишим кўп, сиз билан ўтиролмайман” деб хайрлашдим.
Котибамга ўнта ёзувчига бериладиган стипендияни тўхтатиш ҳақида буйруқ лойиҳасини тайёрлаб келишни топширдим.
Ўн кунлардан кейин яна Шукур ака келиб, “Тўра Мирза, стипендияни тўхтатибсиз-ку. Сигаретга ҳам пулим йўқ” деб норози бўлди.  Унга сигеретага ўз ёнимдан пул берарканман, “Давлат маслаҳатчиси  Усмон Азимга бориб айтинг, сизларга давлатдан стипендия олиб берсин” дедим.
Хуллас, Чўлпон Эргаш, Йўлдош Эшбек ва бошқа ёзувчилар ҳам олдимга кириб бир неча марта муҳтожликларини айтишди.  Баҳоли қудрат уларга ёрдам кўрсатдигу лекин стипендияни тикламадим. Бир куни Чўлпон Эргаш уйида нонга ҳам пул қолмаганлигидан шикоят қилди. Ҳозир Сизга пул бераман десам ёнимда ҳе мири йўқ экан. Чўнтагимда 100 литр бензиннинг талони бор экан, “Чўлпон ака, кўчага чиқиб қарасангиз, метродан чиқаверишда маршрут таксилар қалдирғочдай тизилиб туришибди. Ўшаларнинг ҳайдовчиларига талонни сотингда уйга нон ва гўшт олиб кетинг, пулингиз тугаса келаверинг” дедим-да ва тарғибот марказининг котибасини чақиртириб, стипендияларни тўхтатиш ҳақидаги буйруқни олиб келишни буюрдим. Буйруқни йиртиб-йиртиб ташладим-да “Собирга айтинг, ўтган муҳлат учун ҳам стипендияни тўла тўласин” дедим. Котиба “Шукур акага-чи?” деб сўради. “Шукур акага биринчи ўринда тўланглар” дедим.
Шукур акани унинг вафотидан бир ҳафта олдин Юнусободдаги универсам бозори ёнида учратиб қолдим.  У менга ёрилди: “Тўрамирза иним, Сизни ёзувчилар уюшмасидан ва ТВдан кетказишган  ҳам менинг тожик укаларим. Менинг ҳам онам тожик, лекин аканг қарағайнинг отаси турк, нарпайлик ўзбек. Уларнинг отаси ҳам, онаси ҳам тожик. Мен уларга бир неча марта айтдим ”ҳаммангни бирлаштирса ҳам Тўрамирзанинг тирноғига арзимайсан” деб. “Шукур ака, Абдулла Ориф айтган-ку “қошу киприк ўзбегим  тожик билан”, ўзбекларнинг ичида ҳам, тожикларнинг ичида ҳам яхшию ёмонлари кўп” деб гапимни тугатмасимдан туриб, Нортўхта Қилич келиб қолди ва “Шукур ака, гўшт олиб бераман, лекин ароқ олиб бермайман” деди. Шу пайт менинг автобусим келиб қолди. Шукур ака “Тўрамирза, шунча йил амалдор бўлиб ишлагансиз, мошнангиз йўқми?” деб сўради. Мен унга кулиб “менинг нечта поездим бор-ку, метродаги ҳамма поездлар меники” дедим-да автобусга чиқиб кетдим.
Гарчанд Баҳодирнинг вафоти ҳақида ёзаётган бўлсам-да бу шарҳлар кимгадир  ортиқчадай туюлиши мумкин. Лекин хаёлимга келган нарсани қағозга тўкавердим.
Чунки, мустақиллик учун энг кўп жон куйдирганлар четда қолиб кетиб, ёзувчиларнинг сал ушмундоқлари ёғли қозоннинг бошига кўпроқ йиғилишганини кўрмайман деб кўзингни юмиб олсанг ҳам кўраркансан-да.
Хунгаристоннинг улкан шоири Шандор Петефи трибун адиб бўлиб, инқилоб учун энг кўп курашган эди.  Инқилобдан сўнг бўлган митингда унга сўз беришганида у оташин нутқини бошлаганида пешонасига палағда тухум отилган. Петефи ичида “худога шукр, халқим илгари нафас олишга ҳам ҳайиқарди-ку” деб гапини тўхтатиб минбарни тарк этган эди.
Гап Баҳодирнинг ўта камтарлиги хусусида кетаяпти. Мендан бирор нарса сўраб келмаган. Уюшманинг котиблиги пайтимда уни чақириб ёзувчилар уюшмаси аъзолигига ўтиш учун ариза ёзишни илтимос қилдим. У кўнмади. Мен унга “учта ўғлингиз, бир қизингиз ва каталакдай ҳовлингиз бор, уюшмага ўтсангиз, кейинги йил уй берамиз” десам ҳам кўнмади. Ахийри “Кўк тўнлилар” романингизнинг 1-қисми учун “Халқаро Чўлпон мукофоти” бермоқчимиз, кейин нега бердинглар деб судга бермайсизми” деб сўрасам “Чўлпон номидаги гувалани берсангиз ҳам миқ этмаймиз” деди ва унга ўшанда мукофот берилди.
Мен  Ўзбекистон маданият вазирлиги Театрлар бошқармасида репертуар-редакцион коллегияси аъзоси бўлиб ишлаётганимда бир гал “Ёш гвардия” театрида саҳналаштириладиган бир хорижий пьесанинг таржимасини Баҳодирга бергандим. У саҳна юзини кўрган эди.
Қўлёзмалар институтига кирганда бир неча марта улкан олим, афсонавий шахс Ҳамид Сулаймоннинг қўлларини олишга муяссар бўлганман. Менинг  Ҳамид Сулаймонга атаган бир шеърим биринчи китобимда ҳам чиққан. У “Ҳамид Сулаймоннинг жомадонида Туғилган жойига қайтмоқда Ватан” мисралари билан тугар эди. Олим ва ёзувчи Маҳкам Маҳмуд бир даврада шу шеърни ўқиганимда эшитиб қолиб, ҳали ўзимнинг китобим чиқмасдан туриб Ғафур Ғулом нашриётида чиқаётган адабий-танқидий китобида шу шеърни  таҳлил қилган эдилар.
Баҳодир ва Темурбек менга кўп бора Ҳамид Сулаймон ва Фозила Сулаймон ҳақида таъсирчан ҳикоя қилишиб, менга шеър учун мавзу беришган эди.
Ана шу мулоқот орқали туғилган икки шеърни эътиборингизга ҳавола қиламан.
                                                                   ҲАМИД СУЛАЙМОН
                                               Тўрт бор сайланмади Ҳамид Сулаймон,
                                               Тўрин зўрга бермас академиклар.
                                                Ҳамид устод илм ичра паҳлавон,
                                                Улар ука демак, укадемиклар.
                                                 Навоий девонин киприк-ла артиб,
                                                 Лондондан келтирган энг буюк ҳаммол.
                                                 Кўкда юлдузларга берди у тартиб,
                                                 Чақнади Навоий чироғи  яққол.
                                                  Тунни оқартади кўзларнинг оқи,
                                                  Сабоҳда туғилар буюк ҳосила.
                                                   Мижжа қоқмас Тошкент тоқ бир чироғи,
                                                  Бир ён фозил олим, бир ён Фозила.
                                                  Қора тунлар ичра Ҳабиб Абдулла,
                                                  Марҳум денгизлардан топар гавҳарни.
                                                  Нур қидириб Ҳамид Сулаймон қўл-ла,
                                                  Кўнгил-ла титкилар қўлёзмаларни.
                                                  Ассалом айлайкум, уйғон, ой, қуёш,
                                                  Ўқи Навоийдан, топилди шоҳбайт.
                                                  Ғазаллар ўқийди бунда кекса-ёш,
                                                  Ўзакадемия уйқуда фақат.
                                                      ФОЗИЛА  СУЛАЙМОН
                                              Тухум босган товуқ мисоли Лондон
                                              Битта кўзи юмуқ, бир кўзи очиқ.
                                              Асрий чанглар ютар Ҳамид Сулаймон,
                                              Ўтмишни ёқалаб хаёллар қочиқ.
                                              Тилласи таланган, тили тилинган,
                                              Осмондан балчиққа юмалаган Шарқ.
                                              Темурбек отига дуч келган минган,
                                              Оқ-қора-бир, ҳаққа қовушган ноҳақ.
                                              Юрт тарихин тахир лаҳзаларини
                                              Шеърга муҳрлаган аҳли шуаро.
                                              Ғарч-ғарч қадам ташлаб-бошлаб жуфтини,
                                              Устод  балчиқ кечган беш юз йил аро.
                                               Кезиб олим қирол кутубхонасин,
                                               Ой олган боладай равшандир ичи.
                                               Навоий, Хоразмий очар чин юзин,
                                               Фотога рухсат йўқ дер назоратчи.
                                               Бор эди ҳамёнда на доллар, на фунт,
                                               Олима чиқарди ёндан хонатлас.
                                               Атласдан сирғалиб чиқди бирдан кун,
                                               Назоратчи четга бурилди бир пас.
                                               Завжасин атласи қолди Лондонда,
                                               Буюк шоирларнинг қайтди баёзи.
                                               Қуёш билан йўлдош йўл бошлар тонгда
                                               Етти иқлим аро шуаро рози.
                                                Элона элана ўтди, арзим бор,
                                                Нусхасин келтирмиш олтин дасхатнинг.
                                                Фозила опадан атлас қарзим бор,
                                                Фотиҳа қарзи бор Ватан, миллатнинг.
Баҳодир Муродали бир куни менга яна бир шеърга мавзу берди.  “Устоз Азизхон Қаюмовни бир куни кўчада яёв кетаётганларини кўриб қолдим. Гарчанд бўйлари пастроқ бўлса ҳам менга энг дароз одам бўлиб кўриндилар. Шу ҳақда шеър ёзинг” деб қолди.
Мен Баҳодирнинг “топшириғи” ни бажарганимга бир неч йил ўтган бўлса-да унга ҳали шеърни ўқиб бермаган эдим. Шу йил февраль ойида буюк олимнинг 90 йиллигига бағишланиб  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилган тадбирда  шу шеъримни ўқиб бердим ва Азизхон акага тутқаздим. Уйга келибоқ Баҳодирга телефон қилиб, у мавзу берган шеърни кутубхонада ўқиб берганимни айтиб, унинг келмаганидан ўпкаландим. У бир кун аввалги тадбирда қатнашганлиги, аммо бугун иш чиқиб қолганлиги учун келолмаганлигини айтиб узр сўради. Тўқсон ёшида юзта китоб чиқарган буюк олимга аталган шеърни эътиборингизга ҳавола қиламан.
                                                   АЗИЗХОН  ҚАЮМ
                                              У йўлга тушганда букилиб тоғлар,
                                              Силкитиб чўққисин, очар бағрини.
                                              Тунга тик қараса-сиёҳин оқлар,
                                              У силайди терак мўрт баргларини.
                                              Бошида дўпписи чордона қурган,
                                              Яктакнамо эски кўйлак эгнида.
                                              Ўтгунча қоялар жим пойлаб турган,
                                              Тоғ қушлари сабрин тишлаб инида.
                                               Анча дароз одам борар жилмайиб,
                                               Эгилиб салом дер гиёҳ, шувоққа.
                                               Бўйи узунликдан қилганидай айб,
                                               Кўзлари жовдирар-назар тупроқда.
                                               Тошкент кўчаларин кезар зиёда,
                                               Чинор елкасига қоқиб қўяди.
                                               Ўйлар учоқдай тез, ўзи пиёда,
                                               Ҳафиф қарашлари тошни ўяди.
                                               Мароқ билан бармоқ билан варақлар
                                               Саҳифасин тиклар битиктошларни.
                                               Кўз югуртса кўхна қопқа шарақлар,
                                               Эски ёзув қалқиб тиклар бошларни.
                                               Тошларга битилган миллат кечмиши,
                                               Йўриқ ўйган бобо неварасига.
                                               Ўпиб ўқиса, из қолдирар тиши,
                                               Олим соқчи Турон чегарасига.
                                               Олтин васиятлар очар рангини,
                                               Арийди тарихнинг кўзидаги қум.
                                               Лаби билан артиб тошлар чангини,
                                               Югуриб келмоқда Азизхон Қаюм.
Баҳодир ХХ1 асрда асосан табобат билан шуғулланди. У Жанубий Туркистон Республикасининг биринчи президенти Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг эски ўзбек ёзувидаги ёстиқдай келадиган “Тиббиёт” номли китобини бугунги алфавитга табдил этиб чиқарди. Бу китобнинг нашр қилинишига Гулнора Каримова ҳомийлик қилган.
Биз ойда ёки икки ойда бир кўришиб турардик. Мен ҳар гал ижод ҳақида суруштирардим.
Баҳодир вафот этганининг учинчи кунида тўрт-беш киши суҳбатлашиб ўтирсак, ўзи ҳам дурустгина ёзувчи бўлган бир дўстимиз “Баҳодирнинг “Кўк тўнлилар” деган ҳикояси жуда зўр-да” деб қолди. Мен жаҳлим чиқса ҳам босиқ гапирдим: “Аввало “Кўктўнлилар” журналда ҳам қисса деб эълон қилинган. Алоҳида китоб қилиб чиқарилган. Бунга чорак аср бўлди. Шунча вақтдан буён унинг устида ишлаб романга айлантирди”. (Дарвоқе, вафотидан бир ойча бурун романни тугатаяпман деган эди.)
Мен овозимни бир оз кўтардим: Ўзбек адабиётидаги “Ўтган кунлар”, “Кеча ва кундуз”, “Отамдан қолган далалар”дан кейинги тўртинчи роман “Кўк тўнлилар”!
Баҳодир 2016 йил 14 майгача ўзбек насрининг биринчи рақамли ёзувчиси эди.
Даврадагилар гапимни маъқуллашди.
Мен 14 май куни соат 20.00ларда дўстимнинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитиб ва бир неча соатдан кейин ушбу йўқловни бошлаган эдим.
Бугун 17 майда унинг ўғиллари соат 10.00 да ўтказиладиган кичик худойига мени ҳам таклиф қилишди. Мен ушбу шеърни тугатиб йўлга чиқдим.
                         ЙЎҚЛОВ
Кетди ўзбек насрин  бир Баҳодири,
Сўзни силаб-сийпаб тик боқодири,
Қодирийга шотир,  Чўлпондан ўлпон,
Лим-лим дарё ичра жим оқодири.
Анда жон-Андижон Пахтачисидан,
Мўл бутифос ютиб, кам гул исидан,
Нек адиб-тек адиб, ўзи бек адиб,
Не номдор носирлар келмас тизидан.
Навоийдан қолғон буюк туркчани,
Ағдарганча авра-астар ичини,
Не ёзғондур-ондур-Баҳодиржондур,
Эски имло ичра берган тинчини.
Ўн уч кам йигирма биринчи аср,
Тақиллар Московда хонам қарс-қасир,
Баҳодирни қучиб ҳол сўрасам дер:
“Аввал девзирадан ош қилай ахир”.
 Баъзан хотиралар  ўхшар ғийбатга,
Вафодорлик хосдир Баҳодир мардга,
Мен билган дўст бир бор хотини тугул
Хиёнат қилмаган буюк миллатга.
Ўн бешинчи майда осмон йиғлади,
Челаклаб-челаклаб чунон йиғлади,
Ғамдан чўкиб қолди Иброҳим Ғафур,
Қариндош-дўст, учта ўғлон йиғлади.
Олтмишдан бир одим ҳатлаган иним,
Ичида илинжлар  қатлаган иним,
Унида ун йўқдир, кунида тун ўн,
Ғиж-ғиж  сасин тишлаб  додлаган иним.
Қодирий, Чўлпонлар отилгандан сўнг,
Йигирма йил кейин кўз очган- мунг чўнг,
Андижондан келган ақраболарнинг
Эгнида ўзбекча  қораю Кўк тўн.
Ичимизда ҳеч ич қолмади, дўстим,
Ёмғир оғир муштлаб толмади, дўстим,
Кўнглида сабрнинг минг қабрлари,
Қилкўприкда ким-ким чалмади дўстим.
Ёмғирга юз чайиб шамол гувлайди,
Кўкча мозор зор-зор кўкка увлайди,
Одамзот десамми  ёки ҳайвонзот
Токай бир-бирини  гўрга қувлайди?
      Тор кўчаларида тирикчиликнинг
      Орқалаб юкини йўқ-йўқчиликнинг,
      Шоирлар, носирлар эсдан озурлар,
       Ютоқиб ютарлар қисмат-ичкини.
       Ёмғир, ёмғиржоним,  ёққин ичимга,
       Токи етиб боргин йўқ севинчимга.
       Муҳтожлик тўнини эгнига илган
       Адиблар дардларин айтмас ҳеч кимга.
        Ичида шодлик йўқ, жилмайган иним,
        Қўл етмас шуълага юз чайган иним,
        Ўзи беморкуя тайёрлаб дори
        Зорга илож тутиб  улғайган иним.
        Ёмғир, ёғалоғим, садағанг кетай,
        Юмшоқ муштлашларинг сўнгакка етгай.
        Гурсо гурс тепала, савалашингдан
        Ичдаги зичма-зич кирларми кетгай.
         Тобуткашим кетди, кетди бурдкашим,
          Юрт аро бутуним, ўтди  ўткашим,
          Ёмғир оғир ёғмир, оппоқ сочларнинг
          Қоралари битгай, кетмагай ғашим.
          Тўйин кўрмай кетдинг ўғлинг Акрамнинг,
          Ҳофизи Қуръон ул, ули мўл ғамнинг.
          Эл қўлма-қўл элтди Рауф Парфидай,
          Саноғи оз эди соҳибқаламнинг.
          Минбарда кекириб дил хушлаганлар,
          Навоий мезонин юз бўшлаганлар
          Келмади… Шайхзода, Миркарим Осим
          Олмаган унвонни қарс тишлаганлар.
          Уч кун аввал Каъба тушингга кириб,
          Жойланмиш Олий нур кўзингни йириб,
          Ай, дўст, найлай, дўст, Ҳай ўзи билгувчи,
          Лойиқ топдимикин сени қидириб?!
          Шайх Зайниддин, ҳазрат Муҳаммад Содиқ,
          Яна қанчаларга қўшнисан ортиқ,
          Кўкча мозор аро дўстим ётаро
          Буюги кам элдан тупроққа тортиқ.
Тўра Мирзо
                                Тўра МИРЗО,
   Халқаро Фузулий мукофоти совриндори
“Дунё ўзбеклари” учун махсус Тошкентдан юборилди

Ўхшаш мақолалар:

  1. КАРИМ БАҲРИЕВ: МУҲАММАД ЮСУФНИНГ СЕВИНЧИ ВА АРМОНЛАРИ…
  2. ВЛАДИМИР ВИСОЦКИЙ СУЗИ
  3. 28 март – Буюк шоир Рауф Парфи хотираси куни…
  4. Улуғ ва бетакрор ёзувчи Абдулла Қодирий: Адабиёт ҳақида…
  5. Ўлмас Умарбеков. Ер ёнганда (ҳикоя)
  6. Улуғбек Жумаев: “Энди қайта учрашмаймиз, кутмагил, жоним…”
  7. Bahrom Ro’zimuhammad: TURKISTON RUHI O’LIMDAN KUCHLI
  8. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  9. Норқобил Жалил: Мен ер билан салом алик қиламан…
  10. Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  11. Асқар Маҳкам: Бу уйда бир вақтлар бувим яшаган…
  12. Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим: Биз фано туфроғи бӯлдик…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94161 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31332 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31280 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31244 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31147 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30905 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30827 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30821 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30818 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30817 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30817 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30816 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30814 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30814 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30810 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30809 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30808 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30807 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30806 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30806 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30801 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30801 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30801 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30799 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30798 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30798 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30798 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30795 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30792 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30791 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30791 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30785 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30784 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30783 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30782 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30778 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30778 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30778 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30778 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30778 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30778 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30776 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30776 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30775 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30774 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30772 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30767 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30765 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30763 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30763 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30763 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30762 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30761 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30761 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30757 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30756 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30755 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30754 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30753 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30753 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30752 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30752 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30750 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30749 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30748 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30747 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30747 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30742 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30742 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30741 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30740 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30737 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30736 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30736 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30735 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30735 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30734 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30730 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30730 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30728 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30726 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30719 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30717 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30714 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30712 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30712 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30711 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30710 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30710 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30708 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30707 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30701 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30700 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30700 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30698 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30698 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30697 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30697 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30697 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30697 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30696 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30696 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30696 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30696 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30695 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30695 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30695 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30695 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30695 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30694 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30694 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30694 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30693 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30692 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30690 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30689 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30687 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30687 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30686 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30669 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30667 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30667 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30666 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30666 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30664 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30664 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30664 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30664 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30664 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30662 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30661 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30658 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30658 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30657 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30657 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30656 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30656 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30655 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30655 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30655 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30653 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30651 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30650 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30648 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30648 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30647 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30647 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30647 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30647 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30647 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30645 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30645 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30642 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30642 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30641 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30640 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30640 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30640 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30639 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30637 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30633 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30632 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30631 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30629 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30628 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30627 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30627 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30627 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30626 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30625 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30625 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30624 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30623 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30622 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30619 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30618 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30615 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30614 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30613 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30613 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30613 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30611 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30609 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30607 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30607 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30606 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30605 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30605 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30599 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30596 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30596 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30596 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30595 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30593 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30593 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30592 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30592 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30591 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30590 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30589 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30588 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30587 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30586 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30584 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30583 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30583 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30579 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30579 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30578 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30577 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30576 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30575 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30573 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30572 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30571 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30568 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30566 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30565 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30564 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30561 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30559 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30559 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30555 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30553 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30553 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30550 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30550 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30549 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30548 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30546 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30542 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30538 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган