Ҳамроқул Асқар: Шерали Жўраев мардикор ҳақида куйласа яхши эди!
Махсус дастурлар / OzodNazar
OzodNazar: Шерали Жўраев парижон эмас, мардикор ҳақида куйласа яхши эди!
Ўзбекистонлик шоир, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Адабиёт жамғармаси» собиқ директори Ҳамроқул Асқардан Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг соғлиги оғирлашганию йўқланмаётгани, Шерали Жўраев ижросидаги «Парижон» қўшиғига олинган клип ҳамда устахоналаридан қувилаётган халқ рассомлари вазияти ҳақидаги OzodNazarини сўрадик.
Ўзбекистондаги ижодкорларнинг бугунги аҳволини кўрсатувчи бу воқеаларга бир-бир муносабат билдирган шоир:
— Кўп ҳолатда одамларнинг муносабати кишининг шахсиятига ҳам боғлиқ. Ҳар қандай муҳитда ҳам самимиятини йўқотмаган, хаққа яқин бўлган шоирлар, ижодкорлар ҳар доим мухлислар ва ҳамкасблар қуршовида бўлган, — деди ва бунга мисол ўлароқ буюк шоирлар Рауф Парфи, Абдулла Орипов, истеъдодли рассом Рўзи Чориевлар номини тилга олди.
Шу кунларда Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг оғир хаста экани — учинчи бор инсультни бошдан кечиргани ҳақида хабарлар келмоқда. Шоирнинг ҳолидан хабардор манбаларга кўра, хаста ҳолида ётоқда ётган улуғ шоирни йўқлагувчилар оз бўлмоқда.
Айни пайтда, Тошкентдаги «Рассомлар уйи»да собиқ совет замонидан бери ижод қилиб келаётган ўнга яқин рассом устахоналари ноқонуний равишда олиб қўйилаётганидан шикоят қилди.
Шерали Жўраевнинг куни-кеча тармоққа чиққан «Парижон» қўшиғига олинган янги клип эса турли муносабатларга сабаб бўлмоқда. Ҳофизнинг овозига мафтун мухлислари уни олқишламоқда. Аммо, айрим танқидчилар собиқ совет замонига хос атрибутлар акс этган клипдан сўнг: «Катта саҳналардан туширилган ҳофиз совет замонидаги шуҳратга кўмилган пайтларини қумсадими?» деган саволни ўртага ташламоқдалар.
Қуйида бу борада шоир Ҳамроқул Асқар билан суҳбатни тингланг:
ОЗОДЛИК
ИАК Қариб муккайиб қолган бўлса ҳам 32 млнли Ўзбек ундан ўлардай қурқади. Жураев энди қўшиқ айтиб яна роса калтаклансинми ИАК одамлари томанидан, 1994 йилда қаттиқ ўришган қуриқчилари.
Шерали Жўраев Совет замонларида «Уралга газини бериб тезак ёққан Ўзбеким» каби ибораларни қўшиб қўшиқ айтган эди. Назаримда Каримов тоталетар режимидан ҳаймиққани учун бундай шеър айтаолмаса керак. Карим ҳаммани юрагини олиб қўйди. Унинг энг яқин тарафдори Исмат ака ҳам бугун Озодликда ўз мустақил фикрини айтагани жуда қувончли ҳолдир. Шароф Убайдуллаев, Отаназар Орипов, Сурат Икромов, Баҳодир Мусаев, Ҳамроқул Асқар, Абдураҳмон Ташановлар бор экан Ўзбекистон ичкарисида, адолат ва диёнат ҳали вери ўлмаса керак…