Қамоқдан ўлиги чиққан бухоролик тадбиркор оиласи МХХ босими остида қолган
Ўзбекистон
Қамоқдан ўлиги чиққан бухоролик тадбиркор оиласи МХХ босими остида қолган
21.05.2016
Бухоролик 44 ёшли тадбиркор Илҳом Ибодовни қамоқда Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдиргани ҳақда халқаро ташкилотларга бонг урган марҳумнинг яқинлари ҳуқуқ-тартибот идораларининг босими остида қолганликларини айтишмоқда. Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова ҳозирда хавфсизлик идоралари акасининг қамоқдаги шубҳали ўлими борасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақида адвокати орқали босим қилаётганини айтди.
Бухоролик тадбиркорлар Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда уни оиласи Озодликка ва Франциядаги «Ўтюраклар клуби»га хабар қилган эди.
Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳукумат тарафидан тайинланган адвокат орқали акасининг ўлими ҳақида «Ўтюраклар клуби» ва шу ташкилотнинг раҳбари Мўътабар Тожибоева билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақида босим ўтказаётганини айтди.
Қамоқдан ўлиги чиққан бухоролик тадбиркорнинг иснглиси Дилфуза Ибодова билан суҳбат.
Бухоро шаҳридаги “Ситора” автомобиль бозорида тадбиркорлик билан шуғулланиб келган 44 ёшлик Илҳом Ибодов ва унинг акаси 48 ёшлик Раҳим Ибодовлар ўтган йил 16 август куни савдо қоидаларини бузганлик ва ноқонуний валюта олди-сотдисини ташкил қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.
Бир ой ўтиб Бухоро Миллий хавфсизлик бошқармаси тергов изоляторидан Илҳом Ибодовнинг ўлиги чиқди. Акаси Раҳим Ибодов эса Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 189 – моддаси — Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, 243-модда — Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш¸ ҳамда 177-моддаси — Валютани қонунга хилоф равишда олиш ёки сотишда айбли топилиб, саккиз йилга қамалди.
Илҳом Ибодовнинг Озодликка етиб келган қамоқдан чиққан жасади суратларида мурданинг қорин ва бел қисмларида кўкарган жойлари ва оёғида жароҳатларини кўриш мумкин.
Бухоро вилоят суд-тиббиёт экспертизаси Илҳом Ибодов ўлими сабабларини ўрганиб, маҳбус тергов изоляторида юрак хуружидан вафот этган, деган хулосани чиқарган.
Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова акасининг юраги билан боғлиқ муаммоси бўлмаганини айтган.
Ташкилот раҳбари Мўътабар Тожибоева Илҳом Ибодов ўлими юзасидан текширув ўтказилишини талаб этмоқда:
Ўтюраклар клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева билан суҳбат
Сиз ҳамма гап-сўзларни яхши биласиз. МХХнинг барча жиноятларини ҳам. Нега шулар ҳақида туркум мақолалар ёзмайсиз? Озодлик мана ёзаяпди-ку! Бераяпди-ку! Бу идоранинг асл башарасини очиб бериши керак журналистлар. Бу идора раҳбари ўзгармас экан, Ўзбекистонда яхшилик бўлишига ишониш қийин. Мамалакатдаги барча жиноят ва бузғунчилик, қонунсизлик ва ноҳақлик шу идорага бориб тақалади. Қачонгача қўрқиб яшаймиз энди?
Ҳурматли аҳли жаҳон!
Минг афсуслар билан тан оламанки,МЕН ИШОНГАН МХҲ БУГУНГИ КУНЛАРДА ЧИНАКАМ МИЛЛИЙ ҲАВФ ХИЗМАТИ ЭКАНЛИГИНИ ИСБОТЛАБ БЎЛДИ ШЕКИЛЛИ.
МОСАД ВА ФСБ БИЛАН УЗВИЙ ҲАМКОРЛИКДА ИШ ОЛИБ БОРАДИ ДЕЙИЛИШИ ЭСА ҲУДДИ 1930 ЙИЛЛАРДА НКВД ГЕРМАНИЯ МАХСУС ҲИЗМАТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШИ ОҚИБАТИДА СССРНИНГ МИЛЛИОНЛАБ ОНГЛИ ФУҚОРОЛАРИ ЖИСМОНАН ЙЎҚ ҚИЛИНИШИГА ОЛИБ КЕЛГАН ЭДИ.
ЎША ИНКОР ЭТИБ БЎЛМАС ФАКТЛАР БУГУНГИ КУНЛАРДА ОШКОР ЭТИЛДИ.
МХҲНИНГ КЎПЛАБ ХОДИМЛАРИ ҚИЛАЁТГАН ИШЛАРИНИ ЎЗГАЧА ДЕБ БЎЛМАС ЯҚИНДА ОЛИНГАН МАЪЛУМОТЛАРГА ҚАРАГАНДА КАРИМОВ ЖАНОБЛАРИ РУСТАМ ИНОЯТОВГА ҚАРШИ БОРА ОЛМАЯПДИ ВА ЎЗ ТАНСОҚЧИЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШГА БУЙРУҚ БЕРГАНЛАР ВА ЎЗИГА СОДИҚ ҲОДИМЛАР БИЛАН ШАҲСАН СУҲБАТЛАР ЎТКАЗГАНЛАР.
ҲАЛҚНИ КИМ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ? УШБУ АСОСИЙ ВА ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛА ОЧИҚ ҲОЛИЧА ҚОЛИШИ ОҚИБАТИДА, ЮҚОРИДАГИДЕК МУДҲИШ ЖИНОЯТЛАР ЖАЗОСИЗ ҚОЛМОҚДА ВА ҚОНСИРАГАН АЖДАР ФУҚОРОЛАРНИ ЎЗ КОМИГА ЧАЙНАМАЙ ТОРТМОҚДА!
МХҲ САФИДА ҲАМ ИНСОНЛАР БОРЛИГИГА ИШОНЧ ЙЎҚОЛГАНИ ЭМАС ҲАЛИ.
БАС ШУНДАЙ ЭКАН ЖАЛЛОДЛАРНИ ТЎХТАТИНГ!