"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Маҳбуба Зокирова: “Опамни қамашди, мен қочишга мажбур бўлдим”

Бош мақола, Муҳаррир танлови, Муҳокама учун мавзу | 18/05/2016 02:53-     31432 марта ўқилди

Маҳбуба Зокирова: “Опамни қамашди, мен қочишга мажбур бўлдим”
Ўзбекистон
Маҳбуба Зокирова Ўзбекистон Олий Суди маҳкамасида гувоҳлик беряпти (2005 йил 24 октябр)

Садриддин Ашур
28.09.2012
Андижон воқеалари айбланувчилари устидан ўтказилган судда “тинч аҳолини ўзбек аскарлари отди”, деб гувоҳлик берган Маҳбуба Зокирова Австралиядан бошпана топди.
Ўзбекистонда ўзи ва оиласига бўлаётган таъқиблардан қочган Маҳбуба Зокирова тўрт нафар фарзанди билан Австралияга 26 сентябр куни етиб келди.

Маҳбуба Зокирова 2005 йилнинг кузида Ўзбекистон Олий Судида бўлган маҳкамада Андижон воқеалари бўйича гувоҳлик берган икки юзга яқин гувоҳлар орасида “Бобур майдонига йиғилган оломонни ҳукумат аскарлари отди”, деб кўрсатма берган ягона гувоҳ бўлди.
Бироқ, Ўзбекистон Олий Суди Маҳбуба Зокированинг бу кўрсатмасини ёлғон ва асоссиз деб баҳолаган эди.
Суд мажлисидан сўнг Маҳбуба Зокирова ўз уйига олиб бориб қўйилган ва милиция ходимларининг қаттиқ назоратида яшаб келаётган эди.
Австралиядан қочқинлик мақомини олган Маҳбубанинг опаси Дилором Абдуқодирова 2010 йилнинг бошида Ўзбекистонга қайтгандан сўнг ҳибсга олиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Шундан сўнг 40 ёшли Маҳбуба Зокирова таъқиблардан қочиб, фарзандлари билан қўшни мамлакатлардан бирига ўтган ва БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлигидан бошпана сўраган эди.
Озодлик Маҳбуба Зокирова Австралияга етиб келганидан сўнг ундан интервью олди.
Озодлик: Маҳбубахон яхши етиб келдингизми?
Маҳбуба Зокирова: Раҳмат, Худога шукр!
Озодлик: Андижон воқеаларидан сўнг етти йил ўтди. Ўша судда берган гувоҳлигингиздан сўнг, қандай кечди ҳаётингиз?
Маҳбуба Зокирова: Босимлар бўлиб турди. Мелисалар чқаириб, безовта қип туришарди. Одамларга қўшилмасдан уйдан чиқмай ўтиринг, дейишарди.
Озодлик: Энди сиз етти йил уйдан чиқмай ўтирдингизми?
Маҳбуба Зокирова: Оз-моз қўшилдим, энди улар доим назорат қилиб туришардида, қоғозларга қўл қўйдиришарди…
Маҳбуба Зокирова билан интервюни тўлиқ шаклини “Озодлик” саҳифасидан тинглашингиз мумкин.
“Озодлик” радиоси.

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё Ўзбеклари» Бош муҳарририга сиёсий партия тузиш ҳақида таклиф…
  2. Ички Ишларнинг адолатли Вазири Баҳодир Матлубов ва жасур журналист Исмат Хушевга миннатдорчилик мактуби
  3. «Ака ука оқпадарлар» мақоласи ва унга «Дунё ўзбеклари» шарҳи…
  4. Кўмак маркази” нинг ўзбек мухолифатига мурожаати
  5. “Дунё ўзбеклари” эълон қилган ўзбек ойдинларининг БМТга мурожаатини ўқиб… (3)
  6. Малоҳат Эшонқулова: Тошкент ошхоналаридаги даҳшатли фожеалар ҳақида -3
  7. Президент кўрсатмаларини назар писанд қилмаётган суд ва прокурорлар диққатига
  8. Швециядаги террорга икки хил муносабат: Дилмурод Жумабоев ва Замира…
  9. Ф.-м.ф.д. СобирТўлаганов: Таълим тараққиёти тўғрисида таклифлар
  10. Собиқ колхоз кетмончилари номидан ХДП раисига мактуб
  11. Абдукарим Мирзаев: Саид Абдулазиз Юсупов ҳақида билганларим…
  12. Карим Баҳриев ижоди: «Дунё – фоний, прописка – боқийдир…»
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.