Буюк Британия фуқаролигини олган таниқли олим Аҳмад Ҳожи Хоразмийга
Исмат Хушев
Лондонда бир олим яшайди маҳзун,
Дилларни ўртайди соғинч-зорлари.
Мени азал абад қилади мафтун.
Хоразмнинг донгдор ижодкорлари.
Олмахон, Отажон, Гулсанам, Омон,
Ҳар бирин қалбида дунёнинг дарди.
Агар туғилмаса устоз Комилжон,
Ўзбеклар бир умр йиғлаб ўтарди…
Бизларда азалдан улуғ, шарафли,
Оила бошлиғи – ота деган ном.
Эҳтимол мана шу унвон сабабли,
Уларга доимо ҳурмат, эҳтиром.
Тақдир тақозоси билан бир олим,
Гўзал Европадан топибди макон.
Давлатни бошқарса — қасоскор золим,
Ватанга сиғмаскан — ҳур фикр инсон.
Дарду алам бирла тутгандим сукут,
Эшитиб дилдаги нолаларини.
Оллоҳим, сен ўзинг паноҳингда тут,
Муҳожир олимнинг болаларини!
Яшайлик, дунёни ҳайратга солиб,
Ҳижрат ҳам биз учун балки меросдир.
Биз ҳали Ватанга қайтамиз ғолиб,
Қайтиш ҳам музаффар зотларга хосдир…
Тақдир тақозоси билан йирик бир олим,
Гўзал Европадан топибди макон.
Давлатни бошқарса – қасоскор золим,
Ватанга сиғмаскан – ҳур фикр олим.
Ёки Маҳбубага бағишланган шеърдаги:
Синглим, ўн олти йил умримиз ўтди,
Сармаст юртбошидан тинглаб эртаклар.
Фақат шугина мисраларда бир оламнинг юки бор, одамни сеҳрлаб қўяди.
Расулуллооҳ бекорга айтмаган: «Кучли нотиқ(ижодкор)нинг нутқида сеҳр бўлади, одамни сеҳрлаб қўяди», деб.
Шу боис юқоридаги мисралардан юраклар туғёнга, қалблар жунбушга келади.
Исматжон. Сиз имкон қадар хориждаги муҳожир кишиларни руҳан ва маънан қўллаб қувватлаб туришга уринасиз. Бу савоб ишларингизга Оллоҳ ўз ажримини беради, албатта.
Жуда таъсирли ва мазмунли сатрлар. Қаламингиз доим бугунгидай ўткир ва имонингиз доим бутун бўлсин. Балои қазолардан Худойимнинг ўзи асрасин сизни илоҳим! Бахтимизга доим соғ бўлинг!
Ҳар бир олим, адиб, санъаткорнинг ўзига яраша мухлиси бўлганидай мен ҳам И.Хушев ва А.Хоразмийнинг мухлисиман.
Хушевга мухлислигим унинг «Подшо эркатойи саргузашти» китобини ўқиганимдан бошланди.
Хоразмийга мухлислигим эса унинг диний ва ҳажвий ҳикояларини, айниқса «Олимнинг қисмати» тарихий романини «Дунё ўзбеклари» сайтида ўқиганимдан бошланди.
Хоразмийга бағишланган бу шеър аввал ҳам шу сайтда босилганди. Буниси ўша шеърнинг тўлдирилган варианти экан. Яхши чиқибди. Бунида олиб қўйдим.
И.Хушевнинг Махбубага ёзган қасидасини ўқиб ҳаяжоним босилмай туриб Хоразмийга бағишланган бу шеърини ўқиб ҳаёжоним янада алангаланиб кетди.
«Бир ғариб кўнглини қила олсанг шод,
Яхшидир жаҳонни қилгандан обод»
дейилган мўътабар китобларда.
Махбуба, Хоразмий каби ҒУРБАТДАГИ ҒАРИБЛАРни шод қилар экансиз, сизга жаннат эшиклари очиқ ин-ша-Аллоҳ.
Шу йўлда бардавом бўлинг ШОИР ва журналист Хушев.