"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

«Панама ҳужжатлари» маълумотлар базасида 100дан ошиқ ўзбекистонлик бор

Дунё, Муҳокама учун мавзу, Ўзбекистон | 11/05/2016 06:24-     30536 марта ўқилди

Ўзбекистон
«Панама ҳужжатлари» маълумотлар базасида 100дан ошиқ ўзбекистонлик бор

Мавзудош мақолалар

  • Панама ширкати ëрдамида «пул ювганлар» орасида МХХга алоқадор ўзбекистонликлар ҳам бор

10.05.2016

Терговчи журналистлар халқаро консорциуми – ICIJ “Панама ҳужжатлари” лойиҳасига доир 200 мингдан ортиқ ҳужжат жамланган маълумотлар базасини онлайн ресурсда эълон қилди. Илк бор эълон қилинаётган маълумотлар базасида ICIJ 2013 йилда “Offshore Leaks” журналистик суриштирув лойиҳасида фош қилган оффшорларга оид ҳужжатлар ҳам келтирилан ва жами ҳужжатлар сони 320 мингдан ошиқни ташкил этган.
ICIJ маълумотлар базасини 9 май куни Тошкент вақти билан кечаси соат 11.00да https://offshoreleaks.icij.org манзилидаги очиқ ресурсда эълон қилди. “Панама ҳужжатлари” ва “Offshore Leaks” лойиҳаларидаги Ўзбекистон фуқароларига доир маълумотларни мана бу манзил бўйичатопиш мумкин.
Маълумотлар базасида келтирилган ўзбекистонликларга доир 104 файл орасида Ўзбекистонда катта миқдордаги пулларни талон-торож қилганликда айбланиб, қидирувга берилган Овик Мкртчян исми ҳам бор.
Маълумотлар базасида Панамада жойлашган Mossack Fonseca адвокатлик фирмасидан сиздирилган миллионлаб ҳужжатлардан олинган маълумотлар жамланган. Mossack Fonseca фирмаси турли офшор ҳудудларда хуфёна ширкатларни рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланади.
Халқаро консорциум шу пайтгача мазкур ҳужжатларга асосланиб, эълон қилган қатор репортажларда турли мамлакатлардан бўлган сиёсатчилар, ҳукумат расмийлари, таниқли кишилар, машҳур спортчиларга тегишли хуфёна фирмаларни фош қилди.
ICIJ-нинг махсус изоҳи: Оффшор ширкат ва фирмалар қонун доирасида ҳам ишлатилиши мумкин. ICIJ маълумотлар базасига киритилган шахслар, ширкатлар ёки бошқа муассасалар қонунни бузгани ёки бошқа тарзда нотўғри ҳаракат қилганини тахмин этишдан йироқдамиз. Кўплаб одамлар ва муассасаларнинг номлари бир хил бўлиши мумкин. Маълумотлар базасидаги шахслар ва ёки муассасалар номларини у ерда келтирилган адреслар ёки бошқа тасдиқловчи маълумотлар билан солиштириб кўришни тавсия қиламиз. Маълумотлар базасида бирор хатони аниқласангиз биз билан боғланинг.
ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Маҳмуд Худойбердиевнинг янги суратлари интернетда қизғин баҳсларни уйғотди
  2. О хлопке, языковом вопросе в Узбекистане и преемнике И.Каримова
  3. Ўзбек тилидаги энг машҳур веб-сайт қайси?
  4. Ўзбек қизи одам савдогарларидан қутилди. Аммо…
  5. «Ватанга қайтиш умидлари ёхуд Андишанинг оҳори тўкилгандаги аҳволи ҳақида …
  6. НГ: Рустам Азимов – сменщик Ислама Каримова на посту главы Узбекистана?
  7. Андижон хунрезлиги қурбонларини хотирлаш маросимларининг бу йилги маркази Истанбул бўлди
  8. Панама Ҳужжатлари: Шодиев Бельгиянинг иккинчи энг бой одами
  9. «Озодлик» тақдим этади: Дунё ўзбекларининг ер юзидаги фожеалари…
  10. Самарқандлик ошпаз пиширган тошкентча оши билан чемпион бўлди
  11. ‘Қуръон’ни ёд ололмаган ўғлини ўлдирган она бир умрга қамалди
  12. Арабский принц купил себе самолёт за 485 миллионов долларов
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Otabek Toshev:
    11/05/2016 в 23:53-

    Ҳаммани ўз ҳақиқати бор ёки ҳақиқатга қайси томондан қарашга боғлиқ дигани мана шу бўлса керак. Бўлмаса мазкўр Панамадаги Mossack Fonseca адвокатлик ширкатининг 40 йил ҳеч ким текшира олмайдими. Уларни орқасида ким тўрибди? Қайси қудратли давлатларни манаман диган амалдорлари, кланлари манфаатдор? Мазкўр махфий ҳужжатларни эгалари жиноят қилмаган тақирда ҳам қонуни бўзишган.
    Даҳшатли миқёсда кенг куламли 11,5 миллион ҳужжатдан жаҳон давлатлари раҳбарлари ва бойларнинг манбаси шубҳали миллиардлаб долларни қандай қилиб солиқ ва жамоатчиликдан бекитгани яқин ойларда биз биламиз. Ўзбеклар ўшбу мақолни бекорга айтишмаган. «Қинғир ишни қийриғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади» диб. Пул ювиш ва солиқдан қочиш амалиëтининг кундалик қадамлари акс этувчи бу ҳужжатлар¸экиспертлар таъкидича оффшор дунëсига ҳозирга қадар берилган энг катта зарбадир. Фош бўлганлар орасида Россия¸ Қозоғистон¸ Озарбайжон ва Украина президентларидан тортиб то Саудия қироли Салмон, Исландия давлат раҳбарлари ва футбол юлдузи Лео Мессигача бор. Ҳозирда суриштирув журналистлари томонидан синчковлик билан таҳлил этилаëтган ниҳоятда катта ҳажмдаги ҳужжатларнинг қатор давлатларнинг амалдаги ва собиқ президенту вазирларидан тортиб машҳур юлдузларга қадар жиддий сиëсий ва молиявий зарба бўлиши тахмин этилмоқда. Каррупция ва порахурлик умуман инсониятга теккан касаликдир. Одамзотни қонун қоида билан жиловлаб, уни ҳаракатлариини ошкор қилиб бормасанг, кунглига келганини қилади. Тан олиш керак Ғарбда порахўрлик каррупция бўлсада даражаси кам. Ўзбекистонда эса бу касалик жуда юқори чунки унга қарши номигагина курашилиб, бошқа томондан рағбатлантирилади жуда қулай шарт шароит яратилган.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.