Таниқли ёзувчи, ўз вақтида Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг «Ҳидоят» журнали бош муҳаррири бўлиб ишлаган Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурилло Отахонов) Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки 20 йилини ўз ичига олган “Бу кунлар” китобини ëзиб тугатди.
Туркиядаги нашриëтда чоп қилинган ва электрон варианти ижтмоий тармоқларда ўқилаëтган бу китоб муаллифи Озодликнинг Қурултой эшитиришида ўз китобхонлари билан мулоқот қилди.
Китоб муқаддимаси муаллифнинг ўз тили билан айтганда, “зарда билан бошланади”. Муаллиф бутун асар давомида Ўзбекистонни чорак асрдан бери бошқараëтган раҳбарни “узурпаторлик”да айблайди:
“Мустақиллик…
Шунақасини кўзлаганмидик?
Оллоҳ ҳаққи, биз мустақил бўлишни жуда-жуда орзу қилганмиз, лекин бунақа “мустақиллик”ни асло кўзламаган, мустақиллик бунақа бўлиб чиқишини сира кутмаган эдик! Ота-боболаримиз ва уларнинг кетидан биз болалари қачондир бир кун Ватанимизни озод кўришни, эски шон-шавкатини қайта тиклашни қанчалар истаганмиз, қонларимиз гупириб бу йўлда курашга кирганмиз, аммо бир куни халқимизнинг бошига мустақилликнинг асли эмас, унинг ўхшовсиз бир масхараси келиши етти ухлаб тушимизга кирмаган.
Сўзим ўзидан ўзи алам ва зарда билан бошланди.
Сабаби бор. Сабабларнинг энг бошланғичи будир:
Мустақилликни қаттиқ истаганлар ҳам, мустақиллик учун курашганлар ҳам бир четда қолиб унга бутунлай бошқалар – мустақиллик йўлида курашиш тугул, аксинча, унга қарши бўлган коммунистлар эга чиқди.
Халқимизнинг ҳамиятли бир қисми ҳуррият истаб майдонларда бошини нақ дорга тиккан бир пайтда йиллар давомида етиштирилган совет кадрлари Ўрусия мустамлакаси остидан ҳеч чиққиси келмас, СССР давлатини ҳар қандай кўринишда бўлсин сақлаб қолишга тиришиб ётар эди.
Тақдирнинг ажиб жилвасини кўринг: кеча мустақилликка тиш-тирноғи билан қарши бўлганлар бугун унинг жиловига тиш-тирноғи билан ёпишди.
Ҳа, янги “мустақил давлат” тепасида эски коммунистлар қолди. Натижада ҳаётимизда айтарли ҳеч нарса ўзгармади…”, дея ëзилади китоб муқаддимасида.
Ўзбекистонга хозирги ҳокимят тепасида тўрганлар (собиқ коммунистлар) мустақиллик олиб кеди деб ўйлайдиганлар телбасифат кишилардир. Ахир 15 собиқ Республикалар ҳаммаси бирданига мустақил бўлди-ку! Каримов ҳам шуларнинг бири эди. Энди бевосита Нурулло Отахонга келсак. Ҳаммаси яхши, лекин Ўзбекистонда шарият бошқаруви қилишни истаган бу одам икки дунёда ҳам биз учун севимли ёзувчи бўла олмайди…
Ўзбекистонга хозирги ҳокимят тепасида тўрганлар (собиқ коммунистлар) мустақиллик олиб кеди деб ўйлайдиганлар телбасифат кишилардир. Ахир 15 собиқ Республикалар ҳаммаси бирданига мустақил бўлди-ку! Каримов ҳам шуларнинг бири эди. Энди бевосита Нурулло Отахонга келсак. Ҳаммаси яхши, лекин Ўзбекистонда шарият бошқаруви қилишни истаган бу одам икки дунёда ҳам биз учун севимли ёзувчи бўла олмайди…