9 май — Улуғ Ватан урушидаги буюк ва муқаддас Ғалаба куни!!!
Буюк мақсадларга хизмат қилса ким,
Инсон биродарин ўйласа агар…
Курашга бахш этса бутун хаётин
Хаёти тарихда қолар муқаррар…
Ассалому-алайкум хурматли онахонлар, отахонлар, опа-сингиллар, дўсту-биродорлар!
Бу йил мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устида қозонилган ғалаба кунининг 71 йиллиги нишонланади.
Даҳшатли урушда 1,5 миллион юртдошларимиз қатнашганини, шулардан тахминан 500 минг ватандошларимиз ҳалок бўлганини инобатга олсак, Ўзбекистонда ўша пайтдаги хонадонларнинг биронтасини ҳам бу фожиа четлаб ўтмагани аён бўлади.
Шундай экан, фашизмга қарши курашда ўз она-юртининг тинч, осойишта ҳаётини, беғубор осмонини асраш учун мардлик, жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатганлар хотирасини ёдда сақлаб, эъзозлаб яшаш халқимиз учун энг муқаддас фазилат бўлиб келган.
Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган, оловли жанг майдонларда ўз юртининг тинчлиги ва озодлиги, оиласи, фарзандларининг хотиржамлиги учун курашган инсонлар мудом халқимиз ардоғида.
— Беаёв жангларда жон фидо қилган боболаримиз хотираси қалбларимизда абадий яшайди.
— Не – не қахрамонлар ўтиб кетдилар,
Инсонни қулликдан озод этдилар!
Орзу, мақсадларга шахид етдилар,
Бу азиз зотларни сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг.
Оллоҳ ўзи бўлди Бош Олий ҳакам,
Бундай мўъжизалар бўлар жуда кам!
Жасорат, куч — қудрат эди мустаҳкам,
Уруш қурбонларин сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
Cизларга чексиз хурмат ва эхтиром ила
Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров,
Ўзбекистондан
ХОТИРА КУНИ – БУ!
9 май хотира ва қадрлаш кунига.
Не – не қаҳрамонлар ўтиб кетдилар,
Инсонни қулликдан озод этдилар!
Орзу, мақсадларга шаҳид етдилар,
Бу азиз зотларни сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
Улар шер юракли ботир эдилар,
Ҳар ишга қодиру, моҳир эдилар!
Забардаст олиму шоир эдилар,
Бу улуғ зотларни сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
Душман лойиқ эди олий жазога,
Шаҳар ва қишлоқлар тўлди азага!
Оламни солганди Гитлер ларзага,
Мард, жасур эрларни сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
Йигитлар қул бўлди, қиз асиралар,
Етим бўлиб қолди норасидалар!
Миллионлаб ёзилди шеър, қасидалар,
Улуғ инсонларни сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
Гаровга қўйдилар ширин жонини,
Покиза сақлади дин, иймонини!
Мутлоқ шарафлади Ватан шонини,
Ботир ўғлонларни сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
Минг азоб чекарди қор ва бўронда,
Ўлим кутар эди ҳар чоғ, ҳар онда!
Фашистни қирдилар еру осмонда,
Само лочинларин сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
Она юрт, гўзал ёр, — севганим, деди,
Гулласин, яшнасин чаманим, деди!
Душманга қолмасин Ватаним, деди,
Мард ўғил — қизларни сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
ғалаба кунларин кутиб энтикди,
Дунёга тинчликнинг уруғин экди!
Рейхстаг устига яловин тикди,
қаҳрамон зотларни сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
Оламга нур сочди тинчлик қуёши,
Инсонлар шод бўлди кексаю ёши!
Душман қон йиғлади, кўл бўлди ёши,
Ватан ғолибларин сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу,хотирлаб қолинг!
Оллоҳ ўзи бўлди Бош Олий ҳакам,
Бундай мўъжизалар бўлар жуда кам!
Жасорат, куч — қудрат эди мустаҳкам,
Уруш қурбонларин сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
Шундайин дафъ қилди уруш – офатни,
Одамхўр, аждаҳо у касофатни!
Мутлоқ йўқ қилдилар шум очофатни,
ғолиб инсонларни сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
Одамлар яшасин, аммо ўлмасин,
Умри боқий бўлсин, қирон келмасин!
Орзуга етсинлар, паймон тўлмасин,
Тинчлик посбонларин сиз ёдга олинг,
Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!
——————
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ) Ўзбекистон
ХОТИРА МАЙДОНИДАГИ ЎЙЛАР
Буюк ғалабанинг 71 йиллигига
Тош ҳайкалларни кўриб,
мен узоқ ўйга толдим,
Ҳаяжон ва ҳайратда
гангу лол бўлиб қолдим.
Улуғ жанг даҳшатлари
кўз олдимдан ўтаркан,
Қалбимга қаҳрамонлар
жангномасини солдим.
Ҳиёбон тўрисида
туну кун тиним бўлиб бедор,
Маҳзун ва маюс ҳолда
ўтирар о н а и з о р .
Ва унинг теграсида
саф чекиб турар мағрур,
Улуғ жанг ғолиблари –
мангу тош ҳайкаллар бор.
Ўз боласин эркалаб,
ухлатган она – шудир,
Тонг саҳарларда туриб,
уйғотган она – шудир!
Кечиб жигарбандидан,
юлиб юрак парчасин,
Жаҳаннам гирдобига
жўнатган она – шудир!
Улуғ жанг кетаётир,
Ватан хавф остида,
Бутун халқ қирилмоқда,
одамхўрлар дастидан!
Шу боис фарзандини
жангга юборди она,
У ваҳший қонхўрлардан
ўч олмоқнинг қасдида!
Нега у йиғламасин,
нега маҳзун бўлмасин?!
Нега у қаримасин,
нега гулдек сўлмасин?!
Бутун хонумонини
бой бериб қўйиб, она,
Нега адо бўлмасин,
нега ахир ўлмасин?!
Ҳайхот! Ушбу дунёнинг
ишлари қайғу, алам!
Бошга ташвиш келтирар
ҳам солар кулфат ва ғам!
Шуларга сабр – бардош
қила олмасдан о н а ,
Доду фарёд қилади:
«қаердасан, жон болам!?»
Ана шу тош одамлар
онанинг фарзанди-да,
Кўзин оқу қораси,
юрак, жигарбанди-да!
Улар йўқ бўлиб кетса,
тошга айланиб қолса,
Ўртаниб, фарёд чекиб,
шу о н а куяди-да!
Уруш деган касофат
оламни бузиб кетди,
«Қонга — қон, жонга — жон!»- деб,
улуғ жанг қизиб кетди!
Ғазаб ва нафрат билан
олам-жаҳон қўзғолди,
Дунё аҳли мисоли
аридек тўзиб кетди!
Фашист деган газанда
оламга ўт ёқди-ку,
Жангларда одам қони
дарё бўлиб оқди-ку!?
Аёл — қиз, бола — чақа,
фронт ортида қолди,
Уларни ҳам газанда
нишлар уриб чақди-ку!?
Минглар ҳисобда эмас,
миллионлар ўлиб кетди,
Йўлларда ва чўлларда
эгасиз қолиб кетди!
Одамхўр ва қонхўрлар
қонга тўймасдан, бироқ,
Ўйланг-чи, у дунёга
нима ҳам олиб кетди!?
Сичқон инини улар
ижарага олдилар,
Гитлер бошлиқ Гестафо
ҳам буткул йўқолдилар!
Олам-жаҳон Гитлернинг
зулмидан озод бўлди,
Қуллик асоратидан
халос бўлиб қолдилар.
Ана шу тош одамлар
ёвни қириб ташлаган,
Дунёда тинчлик қуриб,
янги ҳаёт бошлаган.
Ярим асрдан ошди
бу мудҳиш воқеага,
Қишлоқ, шаҳарлар обод
бўлиб, гуллай бошлаган.
Бу улуғ жангномалар
қаҳрамонларнинг иши,
Ҳеч қаерга етмади
газандаларнинг ниши!
Мард ўғлонлар абадий
ном қолдириб жаҳонда,
Бурчин оқлаб кетдилар
неча миллионлаб киши!
Жасорат, қудрат билан
улар энг зўр жанг қилди,
Душманларнинг ҳолини
забун ҳамда танг қилди
Пировардида ёв ҳам
минг бор пушаймон бўлди,
Беҳад надомат билан
афсус ва аттанг қилди!
Қаҳрамонларнинг сони,
саноғи йўқ, бисёрдир,
Улар зарлавҳаларда
минглаб қатор-қатордир!
Шон-шарафга бурканган
жангчиларимиз номи,-
Она Ватан, халқ учун
фахр ва ифтихордир!
Хотира майдонида
мангу порласин олов,
Ватанимизга асло
қадам қўя олмас ёв!
Қаҳрамонларнинг руҳи
ҳар доимо шод бўлсин,
Уларни эъзоз айлаб,
ҳилпираб турсин ялов!
………………………….
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ўзбекистон
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Galaba bayramingiz muborak bolsin aziz yurtdoshlar .
9 may Galaba kuni. Galaba bayrami deb atalsa menimcha yaxshiroq boladi. Men xam shu fikirdaman. Galaba qilingan kun nemis fashistlari tor mor etilgan kun.
Шоир ака,
Хушевнинг бу борада президентга мактубини яхшилаб ўқинг-да, шеърингиздаги «хотира куни» деган гапни «ғалаба куни» деб ўзгартирсангиз ғалаба учун жонини берган шаҳидлар руҳи поклари хурсанд бўлар ин-ша-Аллоҳ.