"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Tafsilot.uz” тақдим этади – Қизми бу, малакми бу?

Бош мақола, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 05/03/2016 03:03-     10428 марта ўқилди

Қизми бу, малакми бу?
аланга ял ял
Ишхонамизга янги келган ходимани кўрдиму жойимда таққа қотдим. Қани энди бир қадам ҳам силжий олсам! Шунақанги чиройлики, оғзимнинг сувини зўрға ушлаб қолдим. Нафақат мен, балки ҳар қандай эркак ҳам уни кўрганида анграйиб қолиши муқаррар, агар ростдан ҳам эркак бўлса! Кўзлари… билмадим, бу кўзми ёки уммон тубидаги дурмикан? Оҳ, шу кўзларнинг ичига кириб кетсанг-да! Киприкларини айтмайсизми, шу қадар қайрилма ва қуюқки, агар жажжи одамга айланиб, устига чиқиб сакраганингизда ҳам улар синмайди. Икки ёноғи қизғиш, силлиқлигидан эса дунёга донғи кетган “Барби” қўғирчоқлари ҳам ҳасад қилса керак.
Қисқаси, қиз эмас, товус, чиройли товус! Ҳалиги, “қизми бу, кийикми бу”, деб куйлайдиган жингалаксоч йигит кўрганида ҳам извошини ташлаб, югуриб келарди бу қизнинг олдига. Шу қадар гўзал! “Одам бўлмаса керак, — дедим ичимда, — одам бунчалик чиройли бўлиши мумкин эмас. Товус, товус”.
У шундоқ ёнимдан ўтиб кетганида сочларининг енгил силкиниб, пайдо бўлган эпкинидан оёқларимнинг тагигача титроқ кирди. “До-о-д”, — деб юборгим келди.
Мен эс-ҳушимни йиғиб олгунимча у қабулхонадан чиқиб кетди. Ўзимга келишим қийин бўлди. Атак-чечак қилиб юришни ўрганаётган боладек зўрға одимлаб ортидан чиқдим. Сўнг уни тополмай, кафедрага қайтдим.
— Ҳа, нега ранги-қутинг ўчган? — деди мени кўриб ҳайрон бўлган Жалил.
Мен гапиролмадим ва қўрқиб кетдим: “соқов бўлиб қолган бўлсам-а?!” Жалил яна нималар деди, қулоғимга кирмади. Икки ҳушим ўша паривашда эди.
Уйда кечаси билан тўлғаниб чиқдим. Унинг шундоққина ёнимдан ўтиб кетгани “секинлаштирувчи кадрлар” орқали намоён бўлаверди. Кўзимни очсам ҳам шу тасвир, юмсам ҳам! Шу боис тушим билан ўнгим айқаш-уйқаш бўлиб кетди. Фақат эрталаб…
Кўзларимни бир зум очдим-у чўчиб тушдим: шундоқ ёнимда пишиллаганча бир ажина ётарди. Тўғри, одам ўз хотинини ажина дейиши яхши эмас, аммо, гапнинг дангали, ишхонадаги паривашнинг олдида мана бу хотин ажина бўлмай нима?!.
Институтга қанчалик шошилиб бормайин, вақт имиллаб ўтарди. Гўё мен югуряпману, ер шари ўз ўқи атрофида секингина айланаётгандек. Паривашни тезроқ кўриб, гурс-гурс ураётган кўксимни босиб қўймасам, бу юрагим тўртта клапанини узиб, оғзимдан чиқиб кетади-ёв бунақада.
Қабулхонага етай деганимда у ердан Жалил гандираклаб чиқди-да, менга “даранг” этиб урилди.
— Сен уни кўрдингми, воҳ, кўрдингми? — деди у менга. — “Чиқма, Қайс, оҳим бирла, ёнмоқдадир саҳро бугун…”
Демак, Жалилнинг ҳам кўзи тушибди паривашга. Мен унга парво қилмай, қабулхона эшигини очмоқчи эдим, кафедра мудирини кўриб, ноилож ортимга қайтдим. Жалилнинг оғзи тинмас, нималардир деб рашкимни қўзғарди. Қўлим умуман юмушга бормади. Иш столим устига мук тушиб ётдим. Жалил ҳам бошқача бўлиб қолган: гоҳ тиржаяди, гоҳ хомуш бўлиб қолади.
Паривашни кечга яқин кўрдим. Янада чиройли бўлиб кетибди. Исмини ҳам билиб олдим: жисмига монанд Малак! Бир марта журъат қилиб сўз қотдим. Тилим зўрға айланиб, соат неча бўлганини сўраган эдим, у шундоқ ҳам йирик кўзларини катта-катта очиб кулиб юборди. Вой-ей, овози шу қадар жаранглики, энг хушрўй булбул Чайковский симфониясини жўшқин ноталарда чаляпти, дейсиз. Малак йўлига равона бўлганига қарамай, чиройли кулгуси қулоқларим остида садо бериб тураверди.
Мен дардимни кимга айтай, анови овсар Жалилгами? Ахир, у ҳам ўзини йўқотиб қўйиб, йўлида учраганга тўқнашиб юрибди. Оғзидан сигарет тушмайдиган кафедра мудиригами? Кўзойнаги устидан ғалати қарайди-ю “аризани ёзинг”, дейди, вассалом. Яна ким бор? Ҳа, доцент Маъдиев! Йўқ, тўғри келмайди. Оғзи бўш, етти маҳаллага, э, еттита кафедрага достон қилади.
Уйга кириб борганимда ажина мени ҳайрон бўлиб қарши олди:
— Ҳа, нима бўлди? Тинчликми?
Қани эди, мана шу ажинанинг ўрнига мени Малак кутиб олса! Ишга ҳам бормасдим. Эртадан-кечгача гулрухсорига тикилиб ўтираверардим-ўтираверардим-ўтира…
— Сиздан сўраяпман, ҳой? Нима бало, ичдингизми? — терговни давом эттирди хотиним.
Йўқ, ичмаганман. Ичсам, йиғлаб юборсам керак. Қолаверса, ўзимни дадил тутиб, ҳаммасини манови ажинага айтиб беришим мумкин, ичсам. Кейин кўринг томошани!
— Ҳеч гап йўқ, — дедим зўрға, сўнг журъат қилиб сўрадим: — Майлими, нафас олсам?
— Нима?! Ҳали мен сизга нафас олдирмай қўйдимми?
Қизиқ-а, бу хотин — ўз қилмишини тан олмайди. Ахир, уйланганимдан буён кислород нималигини билмайман-ку! Фақат карбонат-ангидрид!
Болаларим олдимга югуриб келишди. Нечта эди ўзи булар?.. Ҳаммасини бир-бир қучоқлар эканман, ўпкам тўлиб кетди. Хотинимнинг эса оғзи тинмасди. Қани, иложи бўлса-ю, “противогаз” топиб, бошига кийдириб қўйсам!
— Сиз бирортасини топгансиз! — сўнгги тахмини ва атакасини ишга солди у.
— Малак! — бу сўз беихтиёр оғзимдан чиқиб кетди-ю, хотиним ҳам шартта гапдан тўхтади. Негадир болаларим ҳам нимадир рўй бергандек қотиб қолишган эди. Мен зудлик билан вазиятни ўнгламасам бўлмасди.
— Ўн еттинчи асрда шундай шоира ўтган экан, — дедим киприк қоқмай. — Унинг ижодини тадқиқ қиляпман. Бутун эс-хаёлим шу ишда. Агар тадқиқотим яхши амалга ошса, жуда кўп пул оламан.
Хотиним охирги жумлаларимни эшитиб, юзи мулойим тортди. Қанча пул олишим мумкинлигини сўради. Оғзимга келган миқдорни айтиб юбордим. Унинг кўзлари катталашиб кетди, аммо Малакникидан йирик ва чарос эмас бу ажинанинг кўзлари!
Кейин ўйланиб сўради:
— Малак, дедингизми? Шундай курсдош қиз бўларди, бирга ўқиганмиз.
Ичимда яниб қўйдим: “Бирга ўқиганмиш! Малак келиб-келиб сен билан бирга ўқирмиди?..”
Бу кеча ҳам минг азобда ўтди. Малак ҳақида ўйлайвериб, қарийб жинни бўлаёздим. Эрталабгача ухламадим ҳисоби.
Ишга боргач, Жалилдан эшитган биринчи гапим шу бўлди:
— Мен ажрашяпман, Нозим.
— Нега? — деб сўрадим юрагим така-пука бўлиб.
— Характеримиз тўғри келмади.
“Характерингдан ўргилдим. Бевафо! Малакни кўриб, фикринг ўзгариб қолган-ку, сенинг! Гулдай хотинингни ташлаб кетишга қандай кўзинг қияди, номард?”
— Нега индамайсан, Нозим?
— Сен йўлимга тўғаноқ бўлма, — деган сўз оғзимдан чиқиб кетди.
— Нима? — у анграйиб қаради. — Йўлингга? Тўғаноқ?
Мен ўзимни ўнглаб олдим:
— Тўлғоқ, демоқчи эдим. Хотинингни тўлғоқ тутса, нима қиласан? Бешинчи болангни кутаётгандинг, шекилли?
— Ҳа-я! — Жалилнинг эсига тушди-да, бир зумда бечоравашга айланиб, ўйланиб қолди…
Хуллас, бир ҳафта мобайнида Жалил иккимиз бир-биримизга билдирмай, Малакнинг ишқида жизғанак бўлиб юрдик. Бир ҳафта, деганим, шу кунларда унинг таваллуд куни эканлиги ҳақида эшитиб қолдим. Шунчалик қувондимки…
Бораман, осмон гуп этиб узилиб тушсаям, Малакнинг туғилган кунига бораман.
Бир амаллаб унинг қаерда яшашини билиб олдим.
Кейин хотинимдан яшириб юрган пулимга дўконлардан совға излаб, роса тентирадим. Қайси совғани олмоқчи бўлсам, Малак афтини буриштирадигандек туюлаверди. Ниҳоят, иси бутун ер юзига тараладиган атир харид қилдим. Ўзи миттигина-ю нархи осмонча! Катта қилиб “упаковка” қилдирдим. Кейин гулдаста сотиб олдим.
Кечга яқин Малак турадиган ижара уйнинг рўпарасида турганча аввал бироз “репетиция” қилдим. Энди қадам ташлайман, деганимда Жалил пайдо бўлса, денг! Униям қўлида гулдаста, қандайдир ўрам.
— Аммамнинг туғилган куни эди, — деди у кўзларини мендан олиб қочиб. — Шу атрофда яшайди.
— Зўр-ку! Сенинг амманг билан менинг холам бир кунда туғилганини қара-я! — деб ўзимни қувонгандек кўрсатдим.
Иккаламиз икки томонга кетдик, орқамизга қараб-қараб. Аблаҳ, Жалил! Сенга пишириб қўйибдими бу ерда? Малакни биринчи бўлиб мен кўрганман-ку, ахир! Шундай экан, нима қиласан орага суқилиб?!. Майли, аввал сен кира қол, шармандангни чиқариб ҳайдаб солса, биласан!..
Шу мақсадда тўққиз-ўнта домни бамайлихотир айланиб, қайтиб келсам, Жалил кўринмайди. Малакнинг олдидамикан? Йўқ, у аллақачон ҳайдаб юборган, тўртта боласи бор кўзи қийшиқни бошига урадими?..
Мен учинчи қаватга кўтарилар эканман, эшикка қулоғимни қўйдим. Ичкарида магнитофон қўйилган, ундан шўх тарона тараларди. Малак Жалил билан рақс тушаётган бўлса-я! Шартта эшик қўнғироғини босдим. Бироздан сўнг эшик очилди-ю, кўзлари чарос Малак пайдо бўлди… Пайдо бўлди-ю юрагим аввал оёғим тубига тушиб, кейин бошимга чиқиб кетди.
— Мен… мен… мен… — дедим фақат.
— Вой, бунча чиройли, — Малак кулимсираб қўлимдан гулни олди ва мени ичкарига таклиф қилди.
Хавотирланиб ичкарига қадам ташлар эканман, тўкин дастурхон атрофида ҳеч ким йўқлигидан қувониб кетдим. Демак, анови хумпар Жалил киришга журъат қилолмай, уйига кетиб қолган.
— Бир ўзимман, — деди Малак қизариб. — Ҳали бу шаҳарда яқинларим йўқ-да!
“О, Малак, Малак! Мен шу ерда туриб нега, яқинларим йўқ, дейсиз-а? Мана, мен-ку энг яқин одамингиз!”
Қўлимдаги атир солинган қутини унга узатар эканман, кетган пулимга ачиниб қўйдим, албатта.
Ҳозир ўтираман-у дилимдаги гапларни тўкиб соламан. Агар шартта-шартта гапирмасам, азбаройи тутилганимдан кулгига қолишим мумкин.
Худди шундай қилдим. Гапни сал узоқдан бошладим. Тахминан Алишер Навоий давридан. Севги-муҳаббат, Лайли ва Мажнун, хуллас, роса тобини келтирдим. Ўзимизнинг асрга етиб келиб, энди муддаога ўтмоқчи эдим, эшик қўнғироғи жиринглаб қолди.
Малакка савол аломати билан қарадим. У елкасини қисди. Мен жентльменларга хос ўрнимдан турдим-у, эшикка яқинлашиб, аввал кўзчасидан қарадим. Қарадим-у капалагим учиб кетди: ташқарида пўрим кийинган кафедрамиз мудири турарди. Бу домла шунақангки инжиқ, мижғовки, агар мени бу уйда кўрса, кейин минг баҳона топиб бўлса-да, ишдан бўшатиб юборади. Хотинимга айтишдан ҳам тоймайди. Бабник!
— Малак, мен яширинмасам бўлмайди, — дедим қалтираб. — Бу домлага тезгина жавоб бериб юборсангиз, суҳбатимизни кейин давом эттирардик. ХХI аср муҳаббати…
Малак ҳам шошиб қолди. Диваннинг тагини кўрсатди, аммо у ерга мен сиғмадим. Эшик қўнғироғи қайта жиринглагач, мен ўзимни шкаф ичига урдим. Қоп-қоронғуда қандайдир мулойим нарсанинг устига ўтириб олдим-у, дамимни ичимга ютдим. Кафедра мудирининг уйга киргани, нималардир дегани эшитиларкан, тагимдаги нарса қимирлаб қолди.
— Қорнимдан туш, — деган Жалилнинг овози келди қоронғилик қаъридан.
Вой, номард-ей, шу ерда экан-да! Тушиб бўпман.
— Туш, дедим, — инқиллади Жалил, — бўлмаса, ҳамма жойни сасситиб юбораман.
— Бақирма, кафедра мудири эшитади, — дедиму секин қорнидан тушдим. — Сенга бало бормиди бу ерда?
Жалилнинг енгил нафас олгани эшитилди. Бироздан кейин сўради:
— Нима қиляпсан, Нозим?
Кулгим қистади.
— Трамвай кутяпман, — дедим бир латифани эслаб.
Қанча ўтирдик, билмайман, оёқларим акашак бўлиб кетди. Бир пайт шкаф эшиги очилиб, кафедра мудири ҳам ўзини ичкарига урди. Мен шошганимдан бошимга қандайдир юбкани ўраб олдим. Бақалоқ мудир нақ тиззамга жойлашиб ўтирса, денг! Мен-ку чидардим-а, аммо Жалил ўзини боса олмай, пиқир-пиқир кула бошласа бўладими!
— Ким бор бу ерда? — сўради кафедра мудири паст овозда. — Ким бор, деб сўраяпман.
— Биз аспирантлармиз, — деди Жалил пичирлаб.
Мен овозимни ўзгартириб, унинг хатосини тўғирлаган бўлдим:
— Биз бошқа институтданмиз.
Кафедра мудиримиз талмовсираб қолди:
— А… бу… ноқулай бўлди-ку… ҳм-м…
— Декан келиб қолдими, дейман? — ҳиринглади Жалил.
— Нима?.. Йўк, Маъдиев деган бир ғийбатчи… Сизлар қаердан биласизлар? — деди кафедра мудири.
— Бошимиздан ўтган-да, домла, — жавоб берди дўриллаб Жалил. — Агар… Агар бу уйга декан, проректор ҳам келадиган бўлса, билмадим, ҳолимиз нима кечади?
— Сизлар қайси институтдан? — яна вайсади кафедра мудири.
Мен ҳозиржавоблик билан оғзимга келганини айтдим:
— Агроқурилишдан… Малак олдин ўша ерда ишлаган.
— Ҳм-м, — ўйланиб қолди у. — Сизларда Исмоилов ишларди, кафедра мудири эди. Ҳозир қаерда у?
Мендан олдин Жалил боплаб жавоб берди:
— Исмоилов бошқа шкафда ўтирибди, домла.
Жалилни туртиб қўйдим. Яна жимлик чўкди. Мен кафедра мудирини қандай қилиб қўйнимдан турғазишни билмасдим. Қолаверса, ундан тамакининг бадбўй иси келиб, кўнглим айниб бошлаган эди. Бу доцент Маъдиев қачон кетаркан-а?
Ўйланиб ўтириб, пинакка кетибман. Кеча тонггача мудраб чиққанман, ахир! Қанча ухладим, билмайман, Жалилнинг дўқ урганидан уйғониб кетдим.
— Домла кетди, — деди у. — Тур-ей! Тезроқ йўқолайлик, ректор келиб қолмасин тағин.
Оёқларимиз увишиб қолгани учун иккимиз ҳам шкафдан нақ ўрмалаб чиқдик. Малак бизга қараб кулиб юборди. Шу топда у кўзимга балодай кўринди…
Энди қаддимизни ростлаган эдик, яна эшик қўнғироғи жиринглаб қолди. Жалил билан бир-биримизга қараб йиғлаб юбораёздик.
Малак эшик томонга юрди. Мен уни тўхтатиб, Жалилга имо қилдим. Эшик кўзчасидан қараган Жалил кўзлари ола-кула бўлиб менга қаради:
— Ёпирай, хотининг! Яна иккита аёл!
— Нима? — дедим ростакамига қўрқиб. — Қанақа хотиним? — шу онда бугун унинг менга қўнғироқ қилиб, нималардир деганини элас-элас эсладим. Ҳушим ўзимда эмасди-да!
— Вуй, — эсига тушди Малакнинг, — боя телефон қилишувди, қаердан эшитишибди, деб ҳайрон бўлувдим. Ўтираверинг, ҳеч нима дейишмайди. Ахир, бирга ишлаймиз-ку!
Жалил кўнгилларга алағда солди:
— Э, сиз бунинг хотинини билмайсиз. Мушукдан ҳам рашк қилади. Нозим, бўл, яна шкафга кирамиз.
— Йўқ, у мени ҳидимдан билади, яхшиси, деразадан сакраймиз, — дедим мен Жалилни судраб.
— Эсинг жойидами? Учинчи қаватдан-а!
— Унда ўзинг биласан, — шундай дедим-у, деразадан ирғидим. Аллақандай илгак кийимимдан илиб қолишини қаердан билай! Хуллас, нимадир тариллаб кетди-ю, гурс этиб ўтлоққа қуладим. Ғира-ширада юқорига қарасам, шимим дераза илгагида қолиб кетган. Мен фиғон чекишга улгурмай, Жалил ҳам гурс этиб ёнимга тушди. Унинг кўйлаги юқорида илиниб қолган эди.
— Боя яхшилаб қарамаган эканман, — деди у сўкиниб. — Мениям хотиним келибди. Во-о-й, белим!
Инқиллаб зўрға ўрнимиздан турдик. Ҳар ҳолда хавф ортда қолган эди. Аммо мен шимсиз, Жалил кўйлаксиз… қандай кетамиз? Энг ёмони, шу пайт учинчи қават деразасига илиниб қолган шимимнинг чўнтагидаги телефоним жиринглаб қолса бўладими! Чиқиш қўнғироғига нақ хотинимнинг овози ёзилган: “дадаси, телефонингизни олинг, дадаси-и-и-и…” Ўзиям варанглаб чиқади-да овози!
— Қочдик, — бақирди Жалил, — нима бўлса бўлди, ошна, кўргилик!
Катта кўчага чиққанимизда ҳам телефонимнинг овози эшитилиб турарди. Жалил ҳар қанча таскин бермасин, мен довдираб қолган эдим. Хотиним ростдан ҳам рашкчи, умуман, рашкчи бўлмаганида ҳам дугонасининг деразасига эрининг шими илиниб турса, ҳар қандай хотин ҳам жиғибийрон бўлади. Аввало, у Малакни қиймалаб бошлагандир.
Не кўргиликларга гирифторман-у, йўлда бизни милиция ходимлари тўхтатса, денг! Мен тақдирга тан берганча безрайиб туравердим, Жалил роса тавалло қилди. Фойдаси бўлмади, бизни бўлимга олиб бориб, баённома тузишди. Яхшиям, бир таниш чиқиб қолиб, ишни бизнинг фойдамизга ҳал қилиб берди.
Шу кеча режа бўйича аввал Жалилнинг укасиникига бордик, у менга шимини берди. Кейин менинг уйимга йўл олдик.
— Шошманг, келин, — деди Жалил ўқлов кўтариб чиққан хотинимга. — Нозимнинг аҳволи чатоқ.
Мен бу пайтда жўрттага оғзимни очганча ҳар ёққа аланглайвердим.
— Хўш, нима бўлди, айтинг-чи? — деди хотиним қўлини белига тираб.
— Аввал сиз айтинг, бизнинг ходимани йўқлаб борибсиз?
— Ҳа, ўша Малак ҳозир шифохонада – туғилган кунини давом эттиряпти. Эримга нима бўпти, гапиринг.
Жалил сўзамоллик қилди:
— Эрингиз хотирасини буткул йўқотиб қўйган. Ўша уйга адашиб бориб қолибди.
— Қаранг-а! — қулочини ёйди хотиним, сўнг менга яқинлашди. — Ҳой, эржон, бошқа баҳона тополмадингизми?
Мен мутлақо жиддий оҳангда ундан сўрадим:
— Сиз кимсиз, опа?
— Ана, кўрдингизми? — гапни илиб кетди Жалил. — Ҳеч кимни танимаяпти бу. Кўп ишлашнинг оқибати бу. Остропамятерапия, дейилади. Яъни мия фалажланиб, хотира маълум вақтга ўчади. Менга ўша ходимамиз телефон қилди, борсам, бу деразадан ташлайман, деб турган экан, улгуролмадим. Агар эрингизнинг ҳозирги аҳволида бўлмағур саволлар берилаверса, у буткул жинни бўлиб қолиши мумкин. Хотираси жойига тушганида эса сизга айтган лойиҳасидан кўп пул беради.
Хайриятки, хотиним рашкчи бўлса-да, шунга яраша соддагина. Яна ишонди. Ана шу ишонгани учун ҳам кўзимга бошқача бўлиб кетди. Ўзимнинг паривашим!
— Яхши қиз, майлими, сиз билан танишсам? — дедим суюлиб кетиб.
Жалил пичирлаб қўйди:
— Ҳой, ошириб юборяпсан… Бўпти, мен кетдим, ҳали хотинимга нима дейман, ҳайронман, — шундай деб у кетди.
Хотиним анқайиб қолган эди. Мен унинг қўлларидан астойдил ушладим:
— Намунча қўлларингиз мулойим?
— Энди… билмасам… — шундай деб хотиним эри-и-и-и-б кетди.
Мен Малакни кўз олдимга келтириб, ачиниб қўйдим: у-бу жойи дока билан боғланиб ётгандир бечора! Чиройлининг жазоси шу бўлади. Қолаверса, зўрдан зўр чиқади, хотинимга ўхшаб. Эр бермоқ – жон бермоқ. Қайси хотиннинг ўз жонини бергиси келарди?
Яна бир гап: чиройлини севган эркакка ҳам қийин, ёлғондакам хотирасидан айрилади-да, менга ўхшаб хотинининг қўлларини сила-а-а-б ўтиради. Тўғрими, нима дедингиз?..
Анвар Намозов
qizmi_bu_kiyikmi_bu

Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!
http://tafsilot.uz/qizmi-bu-malakmi-bu/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!
  2. Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (1-қисм)
  3. Муҳаммаджон Обидов: ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНАДИ
  4. ҚУРЪОНИ КАРИМ ИЛМУ ФАН ТАРАҚҚИЁТИ ОМИЛИДИР
  5. Баҳром Рўзимуҳаммад: “Ўзбек элим Комилжондан айрилмас”
  6. “Миллий ғурурни кўтариб, мардикорчилик кайфиятини йўқотишимиз керак!” – Вазир
  7. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (25)
  8. “Дунё ўзбеклари” мухлислари ҳаётидан: Ёқубжон Юсупов – Андижон
  9. Дилобар Эркинзода қутлови: Олтин тўй муборак!
  10. Роберт Шекли. Чархпалак Рустам Обид таржимаси…
  11. Ўзбек адабий тилининг тарғиботчиси – Нотиқ Раҳимбой Жуманиёзов 60 ёшда!
  12. Тожикистонлик журналист «Олтин қалам» мукофотига сазовор бўлди – “Халқ овози” 
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94850 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33378 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33289 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33255 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32921 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31763 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31720 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31510 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31504 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31453 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31450 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31445 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31444 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31440 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31435 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31433 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31433 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31429 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31428 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31424 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31423 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31420 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31418 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31418 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31416 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31413 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31413 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31413 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31412 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31410 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31408 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31407 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31407 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31406 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31405 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31402 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31401 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31401 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31399 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31395 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31395 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31390 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31390 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31389 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31388 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31388 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31387 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31387 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31385 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31385 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31385 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31381 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31380 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31379 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31378 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31378 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31378 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31376 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31375 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31374 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31374 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31374 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31373 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31373 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31372 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31370 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31369 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31367 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31367 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31366 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31364 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31364 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31363 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31363 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31362 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31362 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31362 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31360 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31360 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31357 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31356 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31355 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31355 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31353 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31352 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31338 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31337 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31333 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31330 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31327 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31327 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31326 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31326 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31325 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31323 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31323 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31322 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31320 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31316 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31315 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31314 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31313 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31313 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31312 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31311 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31310 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31308 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31307 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31306 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31305 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31305 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31303 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31301 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31300 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31300 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31297 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31297 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31291 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31290 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31290 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31289 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31287 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31287 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31286 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31285 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31284 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31283 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31282 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31277 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31277 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31277 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31275 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31275 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31275 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31273 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31273 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31272 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31272 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31270 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31270 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31268 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31268 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31267 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31266 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31266 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31266 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31265 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31265 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31265 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31262 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31260 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31259 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31259 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31258 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31258 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31255 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31254 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31254 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31253 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31252 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31251 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31251 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31250 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31250 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31249 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31248 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31247 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31247 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31247 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31245 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31242 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31241 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31238 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31236 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31233 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31229 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31227 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31227 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31227 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31223 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31222 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31221 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31221 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31219 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31216 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31216 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31216 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31216 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31216 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31212 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31211 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31209 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31209 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31208 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31206 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31206 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31205 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31205 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31202 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31200 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31199 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31198 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31198 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31197 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31196 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31195 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31194 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31194 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31193 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31192 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31192 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31191 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31190 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31187 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31187 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31185 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31185 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31184 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31182 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31178 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31175 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31173 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31172 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31171 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31170 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31163 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31162 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31154 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31150 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31148 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31145 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31140 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган