Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга
Сиз Президент сифатида Бектош Соиповга ўхшаган прокурорлар, Э.Олмосовга ўхшаган судьяларга ишонманг, чунки улар ҳатто
Сизни ҳам алдайди!
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Абдуғаниевич Каримов,
Олий суди раиси Ш.А.Ғозиев,
Бош прокурор И.Б.Абдуллаев,
МХХ раиси Р.Р.Иноятов,
Ички ишлар вазири А.А.Ахмадбоев,
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти раиси И.Адилов ва барча ОАВга
ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбланиб, ЖИБ Зомин туман судининг 10.11.2015 йилдаги ҳукми билан 8 йил озодликдан маҳрум этилган Ахназаров Аббос Қодирқул ўғлининг манфаатларини кўзлаган ҳолда, судланувчининг онаси Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ширин ҚФЙда яшовчи Ахназарова Салима Жумановна томонидан
Н А З О Р А Т Т А Р Т И Б И Д А
О Ч И Қ М У Р О Ж А А Т
Жиззах вилояти Зомин туман прокурори Б.Р.Соиповнинг ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимларининг ИИБ биносида содир этган жиноятини яширгани ва содир этилган қилмишнинг ҳақийқий ҳолатига хилоф суд ҳукми тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 11-моддасида: — судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт. Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади., ушбу кодекснинг Ҳақиқатни аниқлашга оида 22-моддасида: — суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт., дейилган.
Иш бўйича Ҳақиқатни аниқлаш учун фақат шу Кодексда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Гумон қилинувчидан, айбланувчидан, судланувчидан, жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш маън этилади.
Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилиши, айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган барча ҳолатлар аниқланиб ва ҳисобга олиниши лозим.
ЖПКнинг 337-моддасига кўра, жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан назорат олиб бораётган прокурор:
-
Суриштирувчи, суриштирув органи бошлиғи, терговчининг жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга ва иш қўзғатишни рад қилишга;
-
Суриштирувчининг, суриштирув органи бошлиғининг, терговчининг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга ва айни вақтда иш қўзғатишга ҳақлидир;
Мазкур Кодекснинг 382-моддасига кўра: — суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларининг юритишда қонун ижроси устидан назорат прокурор томонидан амалга оширилади., 384-моддасига биноан прокурор ёки ўринбосари айблов хулосаси ва жиноят ишини ўрганиб:
-
Айбланувчи зиммасига қўйилаётган қилмиш содир этилган ёки этилмаганлигини ва бу қилмишда жиноят таркиби бор-йўқлиги;
-
Қўйилган айб ишдаги мавжуд далиллар билан асослантирилган-асослантирилмаганлиги;
-
Айбланувчининг исботланган барча жиноий қилмишлари айблов мазмунига киритилган-киритилмаганлиги;
-
Жинояти фош қилинган барча шахслар айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган-қилинмаганлиги;
-
Айблов ёки ишни тугатишга сабаб бўладиган ҳолатлар бор-йўқлиги;
-
Айбланувчининг қилмишларига тўғри ёки нотўғри тавсиф берилганлиги;
-
Эҳтиёт чораси тўғри ёки нотўғри танланганлиги;
-
Фуқаровий даъвони таъминлаш чораси кўрилган-кўрилмаганлиги;
-
Жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланган-аниқланмаганлиги ҳамда уларга барҳам бериш чоралари кўрилган-кўрилмаганлиги;
-
Тергов синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилган-ўтказилмаганлигини, барча важлар текширилганлигини ва ҳимоянинг илтимосномалари кўриб чиқилганлиги;
-
Айблов хулосаси ушбу Кодекснинг 379 ва 380-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тузилган-тузилмаганлиги;
-
Суриштирувчи ва терговчи ушбу Кодекснинг бошқа талабларига риоя қилган-қилмаганлигини текшириши шарт.
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич !
Юқорида қайд этилган қонунлардан иқтибос келтиришимдан мурод шулки, мен ўғлим Аббос Ахназаровнинг бошига тушган кулфатлар боис Зомин туман прокурори Б.Р.Соипов, туман ИИБ бошлиғи ҳамда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Э.Олмосов ва вилоят судьялари худди ана шу қонун талабларига мутлақа риоя қилмасдан бемалал фаолият кўрсатиш мукинлигини амалда исботлаганларига амин бўлдим.
Ўғлим Ахназаров Аббосни ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида юқорида қайд этилган қонун талабларидан амал қилинмаган ҳолда чиқарилган ЖИБ Зомин туман судининг 10.11.2015 йилдаги ҳукми, аппеляция ва назорат инстанциялари ажримларидан қуйидаги важларга асосан норозиман:
-
Зомин тумани ИИБ ТБ терговчиси Б.А.Маматкаримов тайёрлаган айблов хулосасида: — Аббос Ахназаров 2015 йил 11 июль куни соат 23-30 ларда ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиш мақсадида Зомин туманидаги Небўса қишлоғи ҳудудидаги бекат олдида РАФ русумли 25 R 916 ВА давлат рақамли автомашинасини таъмирлаш учун тўхтаб, телефонда гаплашиб турган фуқаро Утегенов Иброҳим Нуриддин ўғлига қўқисдан ҳужум қилиб., мушти билан жағига уриб, бошқа жон соҳаларига оғир шикаст етказиб, унинг ёнида бўлган 1.200 000 сўмлик НОКИА X2DS русумли телефон аппарати ва автомашинаси салонида бўлган 5.000.000 сўм пуллари, 150.000 сўмлик PIONER русумли автомагнитофон жами: 350.000 сўмлик мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-тарож қилган. Ҳаёти ва соғлиғи хавф остида қолган И.Ўтегеновни ўзини ўзи химоя қилиш имконидан маҳрум этиб, ожиз ҳолда ташлаб кетган., деб баён этилган.
-
Аслида эса: — 2015 йил 16 июль куни кеч тахминан соат 22-00 ларда ўғлим Аббос қизим Азизани кутиб олиш учун бекатга чиққанида бир нотаниш қиз автомашинадан тушиб, йўлнинг у бетига чопиб кетганини кўргач мабода шу қиз синглим эмасмикан деган шубҳага бориб, олдин унга таниш бўлмаган ҳайдовчидан сўраган вақтда у Аббосга: — сен кўча қоравулимисан., деб сўкиниб машинасини ўт олдириб кетиб қолган.
-
Шу воқеадан 3 кун ўтиб, 2015 йил 21 июль куни ўғлим Ахназаров Аббосни Зомин тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиззах шаҳридан ушлаб олиб, йўл давомида ҳам қийнаб, ўзлари ишлайдиган туман ИИБ биносига олиб киргач оёғидан занжир билан осиб қўйиб, қоғоз билан тилини ташқарига чиқариб, ундан ўзлари компьюьерда тайёрлаган кўргазмани кўчириб имзолашга мажбурлаб, кўчириб имзолаганидан сўнг ҳам, агар шу кўргазмани ўзгартирсанг ўлдириб юборамиз., деб яна дўппослаб, хушидан кетганидан кейин кеч соат 23-00 ларга қадар оч ҳолатда ушлаб туриб, соғлигига хавф солувчи жиноятларни содир қилишган. Қийноқ шу даражада оғир бўлганки, Аббоснинг комага тушиб қолгач ЖҚБ ходимлари ҳатто тез ёрдам чақиришга мажбур бўлганлар. Шундан сўнг, биз бундан хабар топиб, 2015 йил 21 июль куни ярим тунда соат 24-30 ларда Аббосни оғир аҳволда Жиззах шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига олиб боргач унга кечиктириб бўлмайдиган биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди. РШТЁИМ Жиззах филиали нейрохирургия бўлимидан берилган: — “Ёпиқ краниоцеребрал жароҳат, бош мия чайқалиши, бошини энса, чап қовоқ соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши”.. диагнози врач Ибрагимов ва бўлим бошлиғи Х.А.Равуфов томонидан имзоланган. (касаллик тарихидан кўчирма нусҳаси илова этилмоқда). 1995 йили Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1966 йилда қабул қилинган «Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида»ги халқаро Пактни ратификация қилган. Шахснинг ўз манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи мазкур Пактнинг 9-моддасида: — қамоққа олиниши ёки хибсда ушланиб туриши туфайли озодликдан махрум этилган ҳар бир шахс ўз ишининг судда кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга, чунки суд дарҳол унинг ушланиши қанчалик қонуний эканлиги борасида қарор чиқара олсин ва агар унинг ушланиши ноқонуний бўлса, озод қилиш ҳақида фармойиш бера олсин., дейилган бўлсада ўғлим Ахназаров Аббос ушлаб турилганидан бизни хабардор этишмаган ва айбига иқрорлик кўргазмалари ўта ноинсоний қийноқлар остида адвокатсиз олинган.;
-
Судланувчи Ахназаров Аббоснинг ота-онаси, яъни биз туман прокурори Б.Р.Соиповга унга нисбатан туман ИИБ биносида қўлланган оғир қийноқлар бўйича бир неча марта мурожаат этсакда зўравонларни жавобгар этиш ўрнига, аксинча ЖҚБ ходимларини қўллаб улар содир этган ваҳшиёна жиноятни яширишнинг барча чораларини кўриб, жиноятни яшириш билан машғул бўлди. Хусусан, 2015 йил 28 июль куни Зомин туман прокурори Б.Р.Соиповга топширган шикоятимизни малакасиз терговчиси А.Сакиев юзаки ўрганиб, Аббосга етказилган тан жароҳатлари туман ИИБ биносида етказилганлиги аниқ бўлгани ҳолда шикоятда кўрсатилган ҳолатлар ва тўпланган ҳужжатлар бўйича бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли деб жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида мутлақа асоссиз ва қонуга хилоф қарор қабул қилди.;
-
Терговчи А.Сакиев туман ИИБ ЖҚ ва УЖҚБ ходимларига ўзларини оқлаш учун кенг имкон яратиб берганлиги яққол кўриниб турипти. Яъни, хизмат текшируви чоғида ўғлим Аббосга ўзлари томонидан етказилган тан жароҳатларини кейинчалик яшириш мақсадида, гўёки бу жароҳатлар дастлабки суриштирув даврида жабрланувчининг акаси Н.Утегенов томонидан етказилгандек қилиб кўрсатиш учун уни ўзларининг хонасига олиб кириб, Аббоснинг боши ва юзига икки шапалоқ урдириб видеотасвирга олганлар. Лекин, на терговчи, на прокурор ушбу видеотасвирни кўриб улардан суриштирувга мутлақа алоқаси бўлмаган Р.Утегенов бу ерда қандай пайдо бўлган.. бу зўравонлик ИИБ биносида нега содир бўлмоқда., деб сўрамаганлигини қандай оқлаш мумкин?! Ахир, эксперт хулосасидаги “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг энса соҳаси ва чап кўз қовоқлари лат ейиши, қаттиқ ўтмас предметлар билан етказилган бўлиши мумкинлиги.,” ҳақидаги тиббий маълумотга асосланган жароҳатлар видеодискдага икки шапалоқ асоратига мутлақа ўхшамайди?! Агарда ўша ИИБ ЖҚ ва УЖҚБ ходимлари сценарийси асосида олинган видеотасвир билан эксперт хулосасида қайд этилган жароҳатлар бир-бирига солиштирилса бор ҳақиқат ошкор бўлади. Чунки, Н.Утегеновнинг Аббоснинг боши аралаш юзига шапалоқ урганлиги видеотасвирда бўлсада, у эксперт хулосасидаги бир қанча, яъни қаттиқ ўтмас предмет билан етказилган жароҳатларга мутлақа ўхшамайди (видеодиск ва эксперт хулосасидан нусҳа илова этилмоқда);
-
Бундан ташқари Аббосни ушлаш тадбирида иштирок этган гувоҳ Дилфуза Боймирзаева Аппеляция инстанцияси судига 10.12.2015 йилда: — Зомин туман суди раиси Э.Олмосовга эътирозим бор, чунки менинг суд жараёнида берган кўргазмам нотўғри баён этилган., мен А.Ахназаровнинг қўлида бегона телефон кўрмаганман, ЖҚБ йигитлари Жиззахдан олиб келишда ва тергов давомида унга руҳий таъзийқ ўтказишди., деган мазмунда ариза топширсада аппеляция ва назорат инстанцияси судьялари жиноят иши учун энг муҳим бўлган ягона гувоҳнинг кўргазмасини ҳатто муҳакома қилмасдан шубҳа ва гумонларга барҳам берилмаган ўта адолатсиз ҳукм чиардилар.;
-
Зомин туман ИИБ ТБ терговчиси Б.А.Маматкаримов 2015 йил 26 август куни А.Ахназаровни гумонланувчи тариқасида сўроқ қилганида унинг: — мени ИИБ ходимлари хонасига олиб келганидан сўнг, “ИИБ ходимлари Бахром ва унга қўшилган уч нафар киши уришди, улар менга РАФ хайдовчисини уриб, телефон апаратини тортиб олгансан деб айтишимни, лекин мен уларга уни урмаганлигимни, холат юқорида айтиб ўтилганидек, синглим Азизани кутиб олгани чиққанлигимни айтдим, шунда у ходимлар мени товонимни тагига уришиб, турли усулларда мени уриб қийнаб, ўзларини компьютерида кўрсатма ёзиб, шуни кўчириб берасан деди, мен кўчирмайман деганимда улар мени яна урушди, уларни урушидан бошим айланиб, улар ёзиб берган ёзувларни қоғозга кўчириб беришга мажбур бўлдим, кейин улар менга бўйнингга оласан деб яна уришди, кечки пайт жабрланувчи ҳисобланмиш ўша болани акаси келди ва мени кўриб укамни бу бола ура олмайди, укамни гавдаси бундан катта деди, шу вақтда мени кўзларим ишиб кетган эди, шундан кейин ИИБ ходимлари касалхонадан врач чақирганлигини, доктор кўрикдан ўтказган вақтда танамдаги жароҳатларни ўзим олганман деб айтишлигимни, акс ҳолда олиб қолишлигини айтиб мени қўрқитди ва тиббиёт ходимлари кетгач мени яна уриб кетишди. Кейин мени кўчага чиқариб юборди, мен кўчага чиқиб отам кутиб турганлигини кўрдим ва унга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб бераётганимда соғлиғим ёмонлашиб қолди ва Жиззах вилоят шифохонаси тушиб қолдим., деган кўрсатмалари жиноят ишида мавжуд бўлсада туман прокурори Б.Р.Соипов бу маълумотлардан бирортасини текширмади. У мазкур ишга шу қадар слвуққонлик билан қараб, ҳатто, Аббос билан бирор марта суҳбат ўтказмасдан, тергов органи даъво қилаётган далилий аъшёлар топилмаганлигини ҳам суриштирмасдан, гумонланувчининг хонадонида тинтув ўтказмасдан туриб ишни судга ошириб юборди?! (гумонланувчи А.Ахназаровни сўроқ қилиш баённомасидан нусҳа илова этилмоқда)
-
Юқорида қайд этилган видеотасвир орқали А.Ахназаровни туман ЖҚБ ходимлари эмас, фуқаро Н.Утегенов урганлигига ишонди ҳам дейлик. У ҳолда Зомин тумани ИИБ ТБ терговчиси Б.Маматкаримов ва прокуратура терговчиси А.Сакиев гумонланувчи А.Ахназаровни туман ИИБ биноси ичкарисида уриб, унга тан жароҳати етказган Н.Ўтегеновга нисбатан жиноий иш қўзғаб, уни жавобгарликга тортмасадан туман ИИБ биносида содир этилган жиноятни яширмоқдалар деган саволга жавоб беришлари шарт эмасми?! Ушбу ҳолатда нафақат зўравон ЖҚБ ходимлари жиноятини яшириш орқали жабрланувчи У.Ўтегеновни калтаклаган ҳақиқий жиноятчиларни қутқариб қолган Б.Маматкаримов ва А.Сакиевлар ҳам жавобгарликга тортилиши лозим!
-
Ўғлим Ахназаров Аббос Қодирқўл ўғлини номига Жиззах вилояти ИИБ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот марказлари томонидан берилган маълумотларга кўра, унинг муқаддам судланмаганлиги қайд этилган. (маълумотнома нусхаси илова этилмоқда);
-
Зомин тумани Ширин қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан фуқаро Ахназаров Аббос Қодирқул ўғлининг номига берилган тавсифномада “махаллада ўтказиладиган тадбирлар, ободонлаштириш ишлари ва маракаларда мунтазам равишда қатнашиб келиши, ҳозирда оиласи билан яшаб келиши, унинг устидан шу кунга қадар ариза ва шикоятлар тушмаганлиги” қайд этилган. (тавсифнома нусхаси илова этилмоқда);
-
Қолаверса, ўғлим А.Ахназаров ишга кириш мақсадида МХХ Жиззах вилоят бошқармасига ҳужжат топширган, фақат сўнги тиббий маълумотномани топшириш қолган, у ўша пайтда Жиззах вилоят МХХБ ходимлари назоратида турган, эрта – индин иш бошлайман деган орзулар билан юрган ўғлим Аббоснинг бундай паст жиноятга қўл уришига Она сифатида ишонмайман ва бу ҳаёт мантиғига хилоф.;
-
ЖИБ Зомин туман суди жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрь кунидаги «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 12-сонли Қарори талаблари ва рахбарий кўрсатмалари суд томонидан умуман бажарилмаган. Зомин тумани ИИБ ходимлари томонидан судланувчи А.Ахназаров Жиззах шаҳридаги Қипчоқ махалласидаги сомсахонада ўтирган вақтида жиноят содир қилишда гумон қилиниб ИИБ бўлимига соат 16:00 ларда олиб келиниб, кечки соат 24:00 ларда чиқариб юборилган. Бу вақтда унинг ҳимоя ҳуқуқлари кескин бузилган, чунки гумонланувчига ҳимоячи таъминланмаган, адвокат таклиф этилмаган, унинг кўрсатуви дастлаб компюьтерда ёзилиб, сўнг унинг хуснихатида ёзилган кўрстувлари мавжудлиги, уни кўрсатувини ИИБ ходимлари томонидан сценарий асосида ёзилганлигидан далолат беради.;
-
Амалдаги қонун талабига биноан гумонланувчи: — ушлаб турилганлиги ёки қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёҳуд хабар бериши; кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиши; учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда ҳимоячиси билан холи учрашиши; жиноят иши материалларидан техника воситалари ёрдамида кўчирма нусхалар олиши мумкин. Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддаси 1-қисми талабларига кўра, баённома тўлдириладими-йўқми, гумон қилинувчини ушлаб туриш вақти у ҳуқуқ-тартибот идорасига келтирилган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Шундай экан, айнан шу жараён устидан назорат ўрнатилиши зарур эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги 17-сонли қарорида ҳам кўрсатиб ўтилган. Шу билан бирга, шахсни тахминларга кўра ёки фақатгина тезкор маълумотлар асосида ушлаб, ҳуқуқ-тартибот идораларига келтириш амалиётига хам чек қўйиш лозим. Ушбу кодекснинг 221-моддасида кўзда тутилган асослар мавжуд бўлмас экан, бирорта шахс жиноят содир этишда гумон қилиниб, ҳуқуқ-тартибот идорасига келтирилиши мумкин эмас., Зомин туман ЖҚБ ходимлари томонидан ушбу қонун талаблари мутлақа бажарилмаган.;
-
Ўзини судда қонуний рўйҳатдан ўтган ва одам ташишга лицензияси бор деб таништирган таксист И.Утегеновни маршрут йўналиши хронологик жадвал асосида текширилмаган. Унинг автомашинасидан йўқолган (беш миллон сўм ва бошқа ашёлар) пуллар ҳам кейинчалик ўз исботини топмади ёки ҳақиқатдан ҳам бу аъшёлар ундан босқинчилик йўли билан тортиб олинганлигини исботлаш максадида гумон қилинаётган шахснинг уйида тинтув ўтказилмаган. Судда гувоҳлик берган коллеж қаровулининг кўрсатмасига кўра, И.Утегенов бу воқеага қадар оғайнилари билан шашлик еб ароқ ичиб ўтирганлиги ва ундан сув сўраганлиги баён қилинган. Суд терговида бу кўрсатмаларга эътибор қаратиши лозим эди. Чунки, И.Утегеновни бошқа шахслар уриб шу аҳволга солган дейиш мумкин. И.Утегенов билан “Мавжуда” деган қиз ўртасида романтик туйғулар бўлган ва улар анчадан буён учрашиб юришган. Балки бир ҳафтадан кейин никоҳ тўйи бўладиган синглисининг бегона йигит билан учрашиб юрганидан бохабар бўлган қизнинг ака ука ёки бошқа қариндошлари Иброхимни калтаклаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки, эртаси тонг пайти унга сув берган коллеж қоравулига Иброҳим: — кечаси шашликхонада анча отибмиз., деган. Бундан ташқари ўша тунда “Шашликхона” аталмиш ошхона олдида худди шундай машинада бир йигитни калтаклаганларини кўрганлар бўлсада бу маълумотлар тергов органи томонидан мутлақа ўрганилмаган. Чунки, тергов жараёни ҳам тўлиқ муштумзўр ЖҚБ бошлиғи назоратида ўтган.;
-
Бундан ташқари худди ана шу И.Ўтегенов билан интим алоқада бўлган гувоҳ Мавжуда Худойбердиева ўзининг 05.10.2015 йилда ЖИБ Зомин туман судининг раиси Э.Ш.Олмосовга топширган аризаси: — Мен ўз ихтиёрим билан шуни маълум қиламанки, 2 октябрь кунги кўрсатмамга ўзгартириш киритаман. Менга ўша куни ЖҚБда ишловчи Баҳром исмли кишининг таъзийқи остида нотўғри кўрсатма бердим. Аслида Ахназаров билан юзлаштириш пайтида унинг ўнг пешонасида кўкариш аломатини кўрдим. Кўрсатмани ота – онам гувоҳлигида ўз қўлим билан ёзма равишда судга тақдим этдим. Оилавий шаънимни сақлаш учун суд жараёнига чақирмаслигингизни илтимос қиламан., деган мазмунда. эътибор беринг М.Худойбердиева: — ЖҚБда ишловчи Баҳром исмли киши., деган шахс, айнан Аббосни уч нафар ходими билан аёвсиз калтаклаб, сохта кўргазма олган Зомин туман Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Баҳром Мусурмоновдир! Б.Мусурмонов Мавжудани нафақат нотўғри кўргазма беришга мажбур қилган, ҳамма шу жумладан бизнинг кўз ўнгимизда уни суд биносининг орқа томонидан олиб кириб, биров билан гаплашишига йўл қўймай, доимий назорат остида ушлаб турди?! Лекин, Аббосни оқловчи бошқа асосли важлар қатори гувоҳ Мавжуда Худойбердиева туҳмат фош бўлар деган илинжда уйида ёзиб ЖҚБ бошлиғи Баҳромдан яширинча суд залига олиб кириб топширган ушбу мурожаатини ҳам судья Э.Ш.Олмосовнорози қиёфада қабул қилсада, мутлақа жавобсиз қолдириш орқали у фақатгини туман ИИБ ходимлари томонидан зўравонлик билан олинган кўргазмаларга ишонадиган, ЖҚБ ходимлари буюртмаси асосида иши юртишга тўлиқ ихтисослашган ва энг аянчли томони улардан қўрқадиган ожиз ҳолдаги судья эканлигини яна бир маротаба исботлади.;
-
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси оғир жиноят ҳисобланади. Бу вазиятда жабрланувчи билан айбдор ўртасида ярашув ёки келишиш мумкинми деган савол туғилади. Ўзбекистон Республикасида биринчи тез тиббий ёрдам бепул. Суд қандай усулда жабрланувчига етказилган моддий маънавий зарар 15.000 000 сўм эканлигини исботлаши мумкин. Ёки, тиббий муассаса бу ҳақда судга маълумотнома берганми?! Бу бизга қоронғу, лекин ҳали суд тергови бошланмасдан туриб суд котиби ва адвокат жабрланувчи И.Ўтегеновга етказилган моддий зарарни ўзларича 15.000 000 сўм ҳисоблаб: — қози бова шу суммани тўласа, ўғли қамалмайди., деяпти дейишди. Ана шу даллоллар гапига ишониб ўғлимизнинг норозилигига қарамасдан биз шу пулни бердик ва биз ўғлимиз энди қутилди., деб юрганимизда 8 йилга қамаб юбордилар. Судья Э.Олмосов ҳеч бўлмаса ўз ҳукмида жабрланувчи кўрган моддий ва маънавий зарарни фуқаролик суди тартибида ҳал қилиниши мумкинлигини тушунтириб ҳам ўтмади. Лекин, биздан алдов йўли билан олинган ушбу 15 000 000 сўм пул кимлар ўртасида бўлиб олинганлигини тахмин қиламиз., холос. Чунки, И.Ўтегеновнинг ўзи: — Сиз берган пул ўша куниёқ талон- тарож бўлган., деб очиқ айтди. Мана Сизга қонун ниқобидаги товламачиликнинг Э.Олмосов асос солган зоминча усули…
Зомин тумани ИИБ ТБ, туман прокуратураси ва жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг ноқонуний ва адолатсиз ҳукми билан 8 йил озодликдан маҳрум этилган ўғлим Аббоснинг соғлиғи айна пайтда жуда оғир ҳолда.
Зомин туман ЖҚБ бошлиғи Баҳром Мусурмонов ва унинг янада ваҳший шерикларининг ўта ноинсоний қийноқлари оқибатида етказилган жароҳатлар боис ўғлим Аббос Жиззахдаги касалхонадан чиққанидан сўнг ҳам ўзига келмади. У оғриқ зўридан кечалари ухлайолмас, ҳатто сув ичса ҳам кўнгли айнаб қусиб ташларди. Шундан сўнг хавфсизлик нуқтаи назаридан Сирдарё вилоят касалхонасига ётқиздик. Бу ерда врачлар унинг нафақат боши, ички аъзолари ҳам эзилиб қаттиқ шикастланганлигини айтишди. Бу касалхонада 10 кун даволангач, врачлар яна бир ойдан сўнг яна даволанмаса ўғлингиз ногирон бўлиб қолиши мумкин дейишганди.
Афсус, ўғлимга озодликда даволаниш насиб этмади. Навоий турмаси врачлари ҳам унинг ногирон бўлиб қолганлигини айтишмоқда. Нечоғлик асосли важлар бўлмасин Жиззах вилоят суди олдинги ҳукмни тасдиқлаб тураверади. Чунки, туман прокурори Б.Соипов ва Э.Олмосовлар қаёққа ёзса ёзаверсин биз бу ишни “БЕТОНЛАБ” ташлаганмиз деб мақтанию юриптилар! Мана вилоят суди раиси ҳам назорат тартибида кўриб чиқиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини тўғри деб топди. Олий суд қабулхонасининг Бахтиёр деган мулозими эса: — нега назорат тартибида очиқ мурожаат., деб ёзгансиз. Очиқ деган сўзни олиб ташлаб адвокат билан келинг., деб шикоятимни қабул қилмади?! Унга: — демократик давлатда ҳамма нарса очиқ бўлади, муҳтарам Президентимизга етиб борсин деб очиқ сўзини қўшдим., десам, у: — у ҳолда Президент девонига боринг, бу жойнинг ўз тартиб – қоидалари бор., деди.
Бу даргоҳ қабулхонасида сарсон бўлиб юрган жабрдийдаларни кўриб шуни англадимки, Олий суддан ҳам нажот йўқ!
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!
Судья Э.Олмосов худди ашаддий жиноятчига жазо бераётганидан ғурурлангандек ҳукмни ўқиб ўғлимни қамоққа олишганида, худди яшин ургандек йиқилдим! Ўлиб қоламан деб ўйлагандим. Жоним қаттиқ экан инсульт билан қутулдим! Мен Она сифатида ўғлимнинг айбсизлигига ишонаман! Мен тарбия қилган ўғил бундай жиноятга қўл урмаслигига ҳам ишонаман! Менга шу ишончнинг ўзи мингта суд ҳукмидан афзал!
Лекин, Сиз Президент сифатида Бектош Соиповга ўхшаган прокурорлар, Э.Олмосовга ўхшаган судьяларга ишонманг, чунки улар ҳатто Сизни ҳам алдайди!
Агар, Сизда Ўзбекистон Конституциясида белгилаб қўйилган ваколатларингиздан фойдаланиш имкони бўлса, шу озод Ватан фуқороси, қолаверса суюкли фарзанди туҳмат қурбони бўлган бир муштипар Она сифатида Сиздан:
-
Ўғлим Аббос Ахназаровни занжирлаб осиб қўйиб, оғир қийноқларга солиб, сохта кўргазма олиш учун уриб ногирон қилиб қўйган Зомин туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи Б.Мусурмонов ва унинг ваҳший шериклари жиноий жавобгарликга тортилишида.;
-
Ваҳший ЖҚБ ходимлари бир гуруҳ бўлиб туман ИИБ биносида содир этган жиноятни била туриб атай яширган Зомин туман прокурори Б.Р.Соипов ва унинг қонунга итоатсиз терговчиси А.Сакиевга қилмишлариига яраша қонуний чора кўришлишида.;
-
Ўғлим Аббоснинг айбсизлигини исботловчи гувоҳларнинг кўргазмаларини жиноят ишига қўшмаган, агар жабрланувчига ўн беш миллион сўм тўласа, ўғли чиқади., деб бизни алдаб ўғлимни ноҳақ 8 йилга озодликдан маҳрум этган Зомин туман жиноят судининг ёлғончи раиси Э.Олмосов ва унинг даллол котибларига қилмишларига яраша қонуний чора кўрилишида қонуний ёрдам беришингизни;
-
Мазкур тўлиқ сохталаштирилган жиноят ишини холис, қонуний ўрганиб адолатли хулоса бериш, қайта терговга қайтариш ёки белгиланган тартибда протест келтириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори И.А.Абдуллаевга зарур тавсиялар беришингизни –
СЎРАЙМАН!
Шу муносабат билан Сизга узоқ умр, эъзгу ишларингизда
Яратганнинг Ўз мададкор бўлишини тилаб чексиз
эҳтиромлар ила –
Салима Ахназарова
27 апрель 2016 йил
Тел: +99890 516-69-03
Иловалар:
— Касаллик варақалари, экспертиза хулосаси, талабномалар, МФЙ тавсифномаси, гумонланувчи А.Ахназаровни сўроқ қилиш баённомаси гувоҳ Д.Боймирзаева ва М.Худойбердиеваларнинг судга аризаларидан нусҳалар ҳамда қийноқ жараёни тасвирланган видеодиск.
PS:
-
барча илова ҳужжатлар биринчи манзилга;
-
Жиноят ишидаги суд мажлиси баённомаларидан нусха олишга Зомин туман суди раиси Э.Олмосов рухсат бермади;
-
Ушбу мазмундаги мурожаат билан бирга видеодиск далили аъшё сифатида Ички Ишлар вазирлига топширилган.