"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг икки нашри ва бир радиоси “Дунё ўзбеклари” меҳмони

Маданият ва Санъат, Муносабат, Муҳокама учун мавзу | 05/01/2016 01:09-     15 марта ўқилди

Абутов Муҳаммсолиҳ

(Озодликнинг ўзбек хизмати мухбирларига қасида)
Озодлик мухбирларин бизга таниш, сиймоси,
Прагада офиси, АҚШда раҳнамоси.
Ўзбек бўлими машҳур, бутун Ўзбекистонда,
Олтмиш йилки, тинмайди унинг саси, садоси.
Бугун бу ерда ишлар, беш ўнта мухбир шоввоз,
Кеча кундуз тинмайди, лекин айюҳанноси.
Чорак аср бўлдики, ўша ўша, битта гап,
Газ йўқ, ток йўқ, ҳаказо.., эл юртнинг муаммоси,
Хуллас, бу ерда мудир, бўлган Алишер Сиддиқ,
Ўзи ҳали ёш бола, бор эканда даҳоси.
Қариялар ичида, Сарвар Усмон биринчи,
«Озод Назар»ини ҳеч, йўқ мантиқи маъноси.
Ака Садри шубҳасиз, содда, қишлоқи инсон,
Лекин мен уни дерман, мухбирларнинг доноси.
Сирожиддин Исломни, БиБиСичи дейишар,
Аммо, у Озодликни, уламоси, муллоси.
Бобожонларга келсак, Ҳурматига ҳурматим,
У бола Бобожонлар, ичин ақли расоси.
Қурултойчи рассомга келсак, нимаям дердим?,
У ўзи тан олгандек, «Шарли Эбдо» шайдоси.
Замира Шукурни биз, борига шукр деймиз,
Бу аёл асли барча, мухбирларнинг пешвоси.
Ўзи диндан бехабар, диний дастур устаси,
Тан оламиз Барнони, аёлларнинг барноси.
Меҳрибон меҳрин сочар, доимо одамларга,
Ўзи меҳр тополмай юрган, меҳр гадоси.
Фаррух Юсуфни шаксиз, алоҳида ўрни бор,
У бўлмаса бўлмасди, Озодликнинг зиёси.
Умидбек Москвадан, тарқатар нохуш хабар,
Меҳнат муҳожирларин, турли хил можароси.
Шерзод Қирғизистонда, туриб мухбирлик қилар,
Тузукроқ дастури йўқ, йўқдир меҳригиёси.
Афғонлик мухбир Олим Кўҳкан дейилар, номи,
Тиниб тинчимас доим, афғонлар муаммоси.
Яна, битта яримта, кимса ишлар, у ерда,
Мана шулар Озодлик, хизматининг асоси.
Кеча — кундуз тинмасдан, гап сотади, шоввозлар,
Билмаймиз қанча турар, бу меҳнатлар баҳоси?!
Истасалар улуғлаб, истаса қилар бадном,
Йўқолмасин одамни, инсоф, виждон, ҳаёси.
Кимгадир ёқмай қолсанг,»байкот» қилишар тамом,
Микрофонни тутмагай, шудир сенга жазоси.
Тўғри, баъзида жиддий, гап сўзлар бўлар, бунда,
Лекин, билинмас қачон, ибтидо, интиҳоси?!
Зулмга қарши чиқиш, шаксиз, улкан жасорат,
Тугамас экан лекин, золим, жабру — жафоси.
Тобора Озодликдан, алоқасин узмоқда,
Хорижда мухолифат, барча казо — казоси.
Бу ажойиб мухбирлар, ўз билганидан қолмас,
Уларда ҳам бор ахир, таниш — билиш, ошноси.
Улар ҳам тирикчилик, қилмоғи лозим, албат,
Деманг; булар мухбирлик, касбининг жон-фидоси.
Гарчи бўлсада махсус, низом, тартиб, қоида,
Улар ҳам биздек одам, кўпдир нуқсон, хатоси.
Қўлидаги имкондан фойдаланиб туришар,
У бу кимдан, олишиб, қолган бўлса, қасоси.
Улар орасига ҳам, шайтон иғволар солар,
Билиниб қолар баъзан, баъзан, ички низоси.
Ўйламайдилар, улар, бир кун «собиқ» бўлишин,
Тожу — тахт, микрофонни, бўлган эмас вафоси.
Майли юрсинлар ўйнаб, давру — давронин суриб,
Барибир бир кун тугар, ҳаёт кайфу — сафоси.
Булардан бирорта ҳам, одам рози бўлганмас,
Гарчи бетараф, холиc, туришлик иддаоси.
У бу шахсга, гуруҳга, тарафкашлик ёмондир,
Булар ҳам бўлиб бўлган, шу бало, мубталоси.
На чора, буям балки, мухбирларга қисматдир,
Инсон зоти турфа хил, тугамас муддаоси.
Холислик даъво қилгач, холис бўлинг, жаноблар,
Ғаразгўйлик дардининг, топилмаган давоси.
«Тўғри гап туққанинга, ёқмайди» деган, гап бор,
Танқидни ёқтирмайди, булар кибру — ҳавоси!
Гина кудурат қилиш, сизга ярашмас, асли,
Холисликнинг шарти шу, бўлмайди истисноси.
ИАК каби мақтовни, истасангиз, мабодо,
Унда бўлинглар, бир эл, мустабиди, подшоси.
Мен қаршилик қилгандим, бир пайтлар Чориевга,
У ўйларди, лозим деб, буларнинг истеъфоси.
Ўйламанг «ҳасад қилар, бизга одамлар» дея..,
Сизлардан кам эмасдир, бизда, дунё матоси.
Босар тусарин одам, унутмаса яхшидир,
Юзда бўлар намоён, қалб сирлари, жилоси.
Сизларга ёмонликни, раво кўрганимиз йўқ,
Бу қасида сизга бир, насиҳатгўй дуоси.
Барибир, қай маънода, тақдиримиз ўхшашдир,
Сизлар ҳам бизлар каби, юртининг мосивоси.
Аслида ҳаммамиз ҳам, юрган ватангадомиз,
Ҳаммамиз битта ватан, фарзанди, фуқароси.
Имон неъмати борлар, унутмасин ҳеч қачон,
Сизга лозимдир албат, Яратганнинг ризоси!
Имони бўлмаганлар, виждонни лозим тутсин,
Бу сизлардан оддий бир, мухлисни илтимоси.
Бу гапларим ярим чин, балки ярим ҳазилдир,
Деманглар буни сизлар, «Озодликни сазоси»!
Тан оламиз Озодлик, радиоларнинг ичинда,
Ҳозирча энг машҳури, пешқадами танҳоси.
Бу шеърим учун мени, «оқ» қилсанглар, начора?,
Шу эканда мен учун, азал тақдир, қазоси.
Сизга қасида ёзиб, салом йўллайди Саҳвий,
Авф этинглар ҳаддидан, ошганда эҳтироси.
………..
Саҳвий.
02.02.2016

Алишер Навоий хиёбони

Навоий ғазалига Саҳвий Мухаммаслари
Февраль 3, 2016 blogsahwii Шеърлар
Бўлмаган бу эл тарихда, зулми султондан жудо,
Бир замон қўрқув, ваҳима, нола — гирёндан жудо,
Бир мусулмон ўлка бўлди, дину — имондан жудо,
Не наво соз айлагай, булбул гулистондин жудо,
Айламас тўти такаллум, шаккаристондин жудо.
Адолат йўқ бўлса, инсу — жин, малакни, ўртагай,
Элни оғзига тутиб қўйсанг элакни ўртагай,
Бугун юртим дарди, мен — жони ҳалакни ўртагай,
Ул қуёш ҳажрида қўрқармaн фалакни ўртагай,
Ҳар шарореким бўлур, бу ўтлуғ афғондин жудо.
Одамизод насли тенг, лекин ичинда ола кўп,
Зўравонлар дастидан нобуд бўлишган бола кўп,
Давру даврон сурдилар, Гулнора бирла Лола кўп,
Дема ҳижронимда чекмаcсен фиғону нола кўп,
Жисм айларму фиғон, бўлғач нафас жондин жудо?!
Гарчи дарбадар қилибдир, нотавон султон мени,
Раҳматидан мосиво қилган эмас, Раҳмон мени,
Зулмга қарши турай, тарк этгунинча жон мени,
Ҳажр ўлумдин талх эмиш, мундин сўнг, эй даврон, мени
Айлагил жондин жудо, қилғунча жонондин жудо.
Ё Раб, золим зулмини, ҳеч эл бошига солмағил,
Хато-ю мункар учун, биздан қасосинг олмағил,
Эй фалак, жавринг билан, бунча дилимни тилмағил,
Бўлса юз минг жоним ол, эй ҳажр, лекин қилмағил,
Ёрни мендин жудо, ё худ, мени ондин жудо.
Боғ аро кимки тиканни, гули раъно билдиким,
Ажабланманг бир эси паст, ўзни доно билдиким,
Нотавонларни кўринг, ўзин тавоно билдиким,
Васл аро парвона ўртанди, ҳамоно билдиким,
Қилғудекдур субҳ ани, шамъи шабистондин жудо.
Қазонинг ҳукмида бўлгай, банда ихтиёрсиз,
Буни англарсиз, ғариб қолганда, дил дилдорсиз,
Ватансиз қолмади Саҳвий, қолса ҳам дўст — ёрсиз,
Бир иёсиз ит бўлуб эрди, Навоий ёрсиз,
Бўлмасун, ё Рабки, ҳаргиз, банда султондин жудо!
    1. 2016
……….
Зору гирёнман жамолинг истабон жонон сени,
Ўртаниб ҳажрингда ёнди, ошиқи гирён сени,
Паришондир хотирим мен, кўрмасам бир он сени,
Кел-кел, эй ороми жонимким, тилайдур жон сени,
Чеҳра очким, кўрмак истар дийдаи гирён сени.
Кўзларим нури жамолинга боқиб нур олмади,
Дардини достон этишдан, бу кўнгил уялмади.
Ҳажрида озурда дилга, не балолар солмади,
Эй ғазоли мушкбў, келким, қуюндек қолмади,
Водие ахтармаған, истаб бу саргардон сени.
Ишқ ўтининг сўнмоғи дерлар, висоли заъфдин,
Муҳаббатга бевафолик, эҳтимоли заъфдин,
Учди бошимдан ақл ҳушим, хаёли заъфдин,
Сен парий пинҳон учун, мен ҳам камоли заъфдин,
Ғойиб ўлдум эл кўзидин, кўргали пинҳон сени.
Не бало ким куйдирар, кўнглимга ишқ ўтин ёқиб,
Ой юзига булутлардан, пардаи исмат тақиб,
Ким етибдир мақсадига, ушбу уммонда оқиб?,
Қон аро гар ғарқасен, эй кўз, не тонгким, бир боқиб,
Зор кўнглумни чу қон эттинг, тутубтур қон сени.
Не ажаб Парвардигор, давлат етурсанг илгима,
Етмаган дил мақсадин, охир кетирсанг илгима,
Икки олам тахти-ла, бахтини берсанг илгима,
Гарчи мумкин йўқ, вале бир қатла кирсанг, илгима,
Борса бош, элдин чиқармоқ ўзга не имкон сени.
Асли бу майхонанинг, мақсуди сен, бил муғбача,
Бизни мосиво қилиб, тарк этмагил, эй муғбача,
Сенга мафтунман мени, маън этмагил, эй муғбача,
Кўз юзунгдин олмасам, айб этмагил, эй муғбача,
Айлай олмон дийдадин ғойиб мени ҳайрон сени.
Гарчи Саҳвий бўлди ёр, куйинда зору — дарбадар,
Не қилур бечора банда, бўлса гар шундай қадар?,
Бўлгай, ишқига вафодорлар, азизу мўътабар,
Эй пари, гар телбараб бўлмиш Навоий дарбадар,
Будурур мақсуд ангаким, истагай ҳар ён сени.
………….
Навоий ғазалига Саҳвий Мусаддаси;
Мен бу кундан фитналироқ имтиҳоне топмадим,
Бунчалик, беҳад адолатсиз замоне топмадим,
Бугун имон аҳлидан, ҳоли ёмоне топмадим,
Зулм кўп кўрдим вале, золимга монеъ топмадим,
Меҳр кўп кўргуздум, аммо меҳрибоне топмадим,
Жон басе қилдим фидо, ороми жоне топмадим.
Мен элимда ушбу кун собит қароре кўрмадим,
На ўзига на сўзига эътиборе кўрмадим,
Бу диёрда қиш тугаб, бўлган баҳоре кўрмадим,
Қадру қимматни йўқотган, номус — оре кўрмадим,
Ғам била жонимға еттим, ғамгусоре кўрмадим,
Ҳажр ила дилхаста бўлдум, дилситоне топмадим.
Топмади мазлум бу миллат зулму султондан омон,
Бўлмаса бир чораси бирла иложи бу ёмон,
Бир ёруғликни кутибон интизордирмиз ҳамон,
Қайда қолгандир буюк меросимиз, шавкат ва шон?,
Ишқ аро юз минг маломат ўқиға бўлдум нишон,
Бир камон абрўда тузлукдин нишоне топмадим.
Биз бугун кетмоқдамиз чуқур бир жарлик томон,
Бу аҳволни ўнгламоқ осон бўлиши даргумон,
Яхшидир чиқсак ёруғликка тўкилмай зарра қон,
Мен умидворман келишини шу кунлар бир замон,
Кўнглум ичра сарв ўқдур, ғунча пайкон, гул тикон,
Даҳр боғи ичра мундоғ гулситоне топмадим.
Мен бу дунёда ИАКдек, шоҳи золим кўрмадим,
Бунчалар кўп сақлаган кек, шоҳи золим кўрмадим,
Асли насли бўлмаган бек, шоҳи золим кўрмадим,
Заҳри ниш урган тикандек, шоҳи золим кўрмадим,
Ҳусн мулки ичра сендек шоҳи золим кўрмадим,
Ишқ кўйида ўзумдек нотавоне топмадим.
Ҳалок бўлган зўравон кўр, кун фая кун қиссасин,
Тавба қилгач нажот топди, ўқи Зиннун қиссасин,
Ибрат олмоққа етар, кўр дунёи дун қиссасин,
Қай бирини айтайин мен сенга бу, Кун қиссасин,
Кўп ўқудум Вомиқу Фарҳоду Мажнун қиссасин,
Ўз ишимдин булъажаброқ достоне топмадим.
Кошки, ер ютса бу золим, ўрдасин, юз қатла ҳайф,
Лаҳадга ем қилса нопок мурдасин, юз қатла ҳайф,
Ёки, еса турманинг мошхўрдасин, юз қатла ҳайф,
Хор бўлиб изласа бир нон бурдасин, юз қатла ҳайф,
Табъ ганжидан маоний хурдасин, юз қатла ҳайф,
Ким нисор этмакка шоҳи хурдадоне топмадим.
Топмадим излаб бу дардимга давоий гарчи мен,
Қилган орзуи сароб, ақли ҳавоий гарчи мен,
Адолат истаб кураш қилмоққа доий гарчи мен,
Саҳвий бўлгандир тахаллусим, «Хатоий» гарчи мен,
Ул амон ичинда бўлсун, эй Навоий, гарчи мен
Бир замон ишқида меҳнатдин амоне топмадим.
Абдували қори Мирзаевга атаб Саҳвий шеъри
Published on Aug 7, 2015
Ҳолингиздан на хат ва на, хабар бор?
Бир чора килишга ночормиз, ночор?!
Шубҳасиз Яратган Ўзи хабардор,
Ўзиндадир Улуғ Қудрат – Устозим!
Сизга Аллох берсин нусрат – Устозим!
Имонга лойикдир синовнинг бари,
Буни хабар берди, Ҳақ пайғамбари,
Шундай бўлиб келган доим илгари,
Ўзига маълумдир ҳикмат – Устозим!
Азалдан битилган қисмат – Устозим!
Осон эмас ахир зиндонда ётмок,
Мудраб ётган ғофил халқни ўйғотмок,
Золимлар олдида Ҳақ сўзни айтмоқ,
Ҳар кимда йуқ бундай журъат – Устозим!
Бу ҳам сизга улуғ неъмат –Устозим!
Сиғдира олмасман ҳеч хаёлимга,
Бунча зулм бўлди,-шундай олимга?
Мусулмонларни хор этган «Золим»га,
Икки дунё бўлсин лаънат–,устозим!
Қилгай энди мангу ҳасрат,–устозим!!
Куфр доим ғолиб бўлиб турмагай,
Аҳли имон ҳаргиз мағлуб бўлмагай,
Ҳаёт низомини инсон қурмагай,
Уларга хам келар навбат – Устозим!
Ўлмасак кўрармиз албат – Устозим!
Илм лозим экан ҳар мусулмонга,
Ҳидоят истовчи окил инсонга,
Илм берди Аллоҳ,-Ўзбекистонга,
Қадрингиз билмади давлат – Устозим!
Ҳақни рад килди бу «бадбахт» – Устозим!
Фалокатни кўра олмайди инсон,
Ҳақни рад килганлар, қолмаган омон,
Келади, Аллоҳнинг ҳукми бегумон,
Бордир Аллоҳ битган мухлат – Устозим!
Чунки бу ўзгармас суннат –Устозим!
Сиз кетдингиз, даъват бўлмади тамом,
Ҳали даъватдасиз собит бардавом,
Сиз сабаб ҳидоят топмоқда авом,
Қолдирдингиз улуғ ибрат – Устозим!
Ҳануз қилаяпсиз хизмат –Устозим!
Сизга Аллоҳ илм,- ҳикмат берганди,
Шижоату-журъат-ҳиммат берганди,
Шунга лойиқ синов, қисмат берганди,
Аллоҳ сизни қилгай раҳмат – Устозим!
Жаннатда кўргайсиз иззат – Устозим!
Бу қисмат асли Ҳақ инояти бу,
Қуръон хабар берган ривояти бу,
Яратган Аллоҳнинг ҳидояти бу,
Саҳвийда бор, шундай ният — Устозим!
Жаннатда қилгаймиз суҳбат — Устозим!
Боласини сотаётганларни эшитиб;
Етар шунча сафсата, етар,
Наҳот, одам боласин сотар,
Одам бўлса ўшаям агар,
Ўз илдизига ўқ отмайди.
Инсон, ўз қизини сотмайди.
Сотар балки, бору йўқ молин,
Балки талоқ қилар аёлин,
Ўз қизини, соҳибжамолин,
Бунга мутлақ, ақли етмайди.
Одам ўз боласин сотмайди.
Тириклайин кўмиши мумкин,
Айбига кўз юмиши мумкин,
Бузулсада турмуши мумкин,
Ўлсада ҳам оғир ботмайди,
Эркак ўз фарзандин сотмайди.
Боласини сотмайди она,
Бу гапларни бари афсона,
Бу инсон зотига бегона,
Юраклар тош каби, қотмайди,
Одамзод боласин сотмайди.
Саҳвий
https://tayanchdotcom.wordpress.com

саҳвийми шу

Ўзим ҳақимда;
Мен Қорақалпоғистонга тегишли Тўрткўл шаҳарида 1969 йилда туғилганман. Ота онам (Аллоҳ раҳматига олсин) Хоразмлик бўлишган. Ва дарёнинг бу тарафига Сталин даврида қочиб ўтишган. Бу шаҳар аҳолиси ҳаммаси Хоразмликлар авлодларидир. Бу ерда қорақолпоқлар яшамайди. Бу ерлар аслида 1932 йилда Қорақолпоғистон ҳудудига киритилган.
Хуллас, Стлин даври қатағонларини кўрган ва диндорларнинг фарзандлари бўлган ота онам бир умр мусулмон ва намозхон бўлиб яшаб ўтишди. Улар ҳеч қачон даҳрий ақидасини қабул қилишмаган алҳамдулиллоҳ.
Мен аввал бошлаб намоз ўқишни дадамдан ўрганганман. Ва қуръон ўқишни узоқроқ қариндошимиздан таълим олгандим. Мен мактабни иккичи синфида ўқиганимда намоз ўқир эдим. У пайтда 8 яшар бўлганман. Бобоев деган қари ўқитувчимиз бўларди. У бизни учинчи синфгача ўқитганди. Ўша одамга бир куни намоз ўқийсизми деб сўрадим? У одам менга қараб туриб, бу гапни гапирма деди. Кейин алоҳида чақириб, бунақа гапни мактабда гапирмасликни тайинлаганди.
Мен шунда нимага намоз ўқишни сир сақлаш кераклигига тушунмагандим. Ўрта мактабни битиргунча, араб имлосидаги эски ўзбек ёзувини ўқишни ўргангандим. Навоий, Фузулий, Аҳмад Яссавий, Сўфи Оллоёр, Махтумқули ва ҳакозо шоирларни шеърларини шу ҳарфда эси қўлёзмасини ўқиганман. Ўша пайтда шеъриятга мойиллик пайдо бўлганди.
15, 16 ёшимда Навоий ва Огаҳийни кўп ишқий ғазалларини ёддан айтиб юрардим. Мактабда адабиётни фақат аъло баҳога ўқиганман. Ва ўзим ҳам ғазаллар ёза бошлагандим. Араб имлосида ёзардим. Саҳвий деган тахаллусни ўша пайтда танлаганман. Армияга Афғонистонга боришни, у ердан эса бир амаллаб мужоҳидлар тарафга ўтиб кетишни орзу қилардим.
Советлар тузумига тамоман қарши руҳиятда эдим.
Афғонистонда уруш кетаётганди. Мени Москвага юборишди. Серпуховда икки йил қул каби хизмат қилганман. “Ватан олдидаги бурч” деган гапларни қуруқ афсоналигини мен аллақачонлар тушунгандим. Мен ўша пайтларда Совет Армиясидан келиб, Ленинградга бориб Университетни араб тили факултетига ҳужжат топшириб имтиҳондан ўтолмай қайтиб келдим. Мақсадим адабиёт соҳасида ўқиш эди.
Бухорода Мадрасада ўқиш учун катта пора бериш кераклигини ўша пайтда Тўрткўлга янги имом бўлиб келган Туркманистонлик Жумабой деган имом айтганди. Мен агар пора бериб мадрасага кирилса керакмас менга унақа ўқиш дегандим. Мен диндорларни пора олишини эшитиб ҳайрон бўлган эдим. Шунақа содда тушунардим. Ўша пайтда мен 21 ёшда эдим. Шунингдек, порага берадиган пул бизда бўлмаган.
Бўлсаям уни тўлаб мадрасага кирмасдим. Кейин Тошкентга бориб, Университетга киролмадим. Ва шундан бошлаб дарбадарлик ҳаётим бошланди. Баъзи тенгдошларим билан йиғилишиб диний илмлар олишга уриниб юрардик. У пайтларда намоз ўқишни ўзи катта “илм” ҳисобланарди.
Мен намоз ўқишни билардим. Уларга ўргатардим. Нариги масжид имоми бизни масжидга киритмай қўйгач, ўзимиз у бу ерда тўпланиб юрдик. Кейин бир эски қабристон яқинида эски масжид ўрнида маҳалла ҳашар йўли билан бир Масжид қурилишини бошлагандик. Унга менинг бир Аминов Комил деган (Аллоҳ раҳматига олсин) касби ўқитувчи бўлган узоқроқ қариндошим ташкилотчи бўлганди.
Ўша масжидни пойдеворини қилаётганда кимдир келиб Горбачевни қамоққа олишган деб қолди. Биз ким қамоққа олади? Деган саволимизга у ҳам тўлиқроқ жавоб беролмаганди. Хуллас, уйга бориб, телевизордан кўриб эшитиб кузатиб бошладик.
Бир қариндошимиз бўларди дадамни олдига келиб (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин буларни) шу ҳақида гаплашиб ўтирган экан. Менга қараб “Энди бундан кейин ишсиз бекор юриш мумкинмас. Масжидга ҳам ишдан сўнг борасизлар. Энди ҳамма нарса қаттиқ назоратга олинади” деган гапларни қилганди.
Сталин даврини қатағонларини кўриб улғайган одамларда Хунтани қарорини эшитиш билан мана шундай қўрқув пайдо бўлганди. Хунта муваффақиятсиз тугади. Ва кутилмаганда ИАК мустақиллик эълон қилди. Уни бошқа чораси қолмаганди. Горбачевга қилган хиёнати учун жавоб бериши лозим эди.
Умуман олганда ИАК учун хиёнат ва садоқат тушунчалари бегона бўлса керак деб ўйлайман. У мансаб ва манфаат учун “содиқ” бўлиши ва айни шу нарсалар учун “хиёнат” қилиши мумкин бўлган тутириқсиз кимса эди. Ва даҳрийлар тарбиясини олган нусхалардан бундан бошқа нимаям кутиш мумкин?!
Кейинчалик минбарда туриб ота боболаримиз юз йиллар орзу қилган мустақилликга эришдик дея мунофиқларча алжираган бўлса-да, аслида мустақилликни ҳеч ким орзу қилмаган ва кутмаган эди. Бугун орадан 20 йилдан ошиқроқ вақт ўтиб, мустақиллик маъноси ва мазмуни ҳақида ўйлаб қарасам, аслида биз мустақил бўлмаган эканмиз деяоламан. Ва бу каби мустақилликни бизга кераги бормиди ўзи дея ўйлаб қоламан.
Хуллас, расман Ўзбекистон мустақил эди. Аммо, ҳали пул бирлиги йўқ, Армия умумий, давлат чегаралари қўриқланмасди. Қонунлар совет давридаги қонунлар эди. Лекин, халқ келажакдан умидвор ва ҳамма катта ўзгаришларни яхшиликларни кутиб яшарди.
ИАК эса ўзи биринчи котиби бўлган комфирқани “халқ демократик партияси” дея номлаб олди. Ва шу фирқага мансуб барча коммунистлар бир кундаёқ “халқ демократи”га айландилар. Яъни, ИАК комфирқа умри тугаганини сезганди.
Аммо, кўп йиллик даҳрий барибир ўша партияни тарихдаги қилган жиноятларини расман қонуний шаклда қоралаб, бу каби партияни мамлакатда бутунлай таъқиқлаш ҳақида қарор чиқармади.
Чунки, бу партия йиллар давомида қилган зулм ва жиноятларга бевосита ўзи ҳам шерик эди. Лекин бу номдаги партия Россиядаги каби, Ўзбекистонда расман сақланиб қолмади.
Аммо, моҳиятан турибди.
(Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг “Хазон бўлган умрлар” китобидан)
https://siyosat.files.wordpress.com
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

1 шарҳ

  1. Ахмад ҳожи Хоразмий
    09.02.2016 at 17:14  (Edit)

    Ajoyib ijod namunalari ekan.
    Menga ehg kuproq yoqqani

    У ўзи тан олгандек, «Шарли Эбдо» шайдоси.

    Ўзи диндан бехабар, диний дастур устаси,

    kabilar buldi.
    Ijodingiz sarbaland bulgay.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабовдан “Озодлик”ка эътироз
  2. Мен ким, Каримовчими ё-да Солиҳчими? (Баъзи изоҳчиларга жавоб ўрнида)
  3. ОТА-ОНА БИЛАН МУОМИЛА ҚИЛИШДАГИ ЎТТИЗ БЕШ ОДОБ:
  4. ИСЛОМ ВА БОШҚА ДИН ВАКИЛЛАРИ (Олимнинг жавоби)
  5. Мусулмонлар орасида тинчлик бўлиши учун 12 қадам
  6. Тоғора чертган ноғорачилар ёки «Ҳимоядаги сериал»
  7. Корейсларнинг университети ва ўзбекларнинг кутубхонаси
  8. “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Чуқурлашганларга чуқурлашамиз!
  9. Чинозлик тадбиркор «Ахмадбой»нинг тўйи “Дунё ўзбеклари” муҳокамасида (2)
  10. Шуҳрат Аббосов: Киночилар мудраган ўзбекларни фикрлашга ундасин!
  11. Бердиёр Жумаев: Аббосовнинг Говорухиндан нимаси кам…
  12. Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94130 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31249 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31196 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31163 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31097 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30880 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30801 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30794 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30792 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30791 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30791 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30791 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30789 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30788 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30786 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30782 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30781 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30781 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30780 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30780 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30777 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30775 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30772 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30771 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30770 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30770 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30767 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30767 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30766 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30765 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30760 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30758 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30758 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30754 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30754 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30754 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30753 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30752 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30751 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30751 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30751 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30749 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30749 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30747 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30746 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30741 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30740 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30739 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30738 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30738 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30738 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30736 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30735 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30729 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30729 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30728 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30728 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30726 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30726 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30726 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30726 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30725 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30724 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30723 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30722 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30719 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30717 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30717 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30716 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30714 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30712 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30710 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30709 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30709 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30707 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30707 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30706 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30703 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30702 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30699 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30694 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30690 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30688 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30687 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30685 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30685 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30684 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30683 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30683 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30681 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30676 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30674 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30671 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30671 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30671 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30671 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30671 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30670 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30670 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30670 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30670 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30670 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30669 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30669 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30669 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30669 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30669 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30669 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30668 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30668 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30667 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30667 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30665 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30665 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30663 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30662 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30660 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30658 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30643 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30642 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30641 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30641 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30641 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30639 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30638 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30638 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30638 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30637 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30636 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30634 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30632 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30632 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30632 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30631 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30631 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30631 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30630 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30629 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30627 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30626 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30624 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30623 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30623 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30622 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30622 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30621 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30621 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30621 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30620 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30620 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30619 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30618 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30617 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30616 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30615 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30614 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30614 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30614 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30613 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30607 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30607 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30606 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30604 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30603 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30602 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30602 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30602 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30601 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30599 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30599 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30598 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30598 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30594 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30593 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30592 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30591 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30588 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30587 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30587 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30586 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30586 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30581 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30580 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30580 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30579 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30579 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30579 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30572 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30571 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30571 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30570 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30568 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30568 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30567 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30566 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30565 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30565 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30565 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30565 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30562 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30562 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30560 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30559 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30558 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30556 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30553 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30553 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30553 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30551 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30550 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30549 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30548 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30547 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30546 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30545 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30539 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30539 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30537 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30536 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30532 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30532 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30528 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30528 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30525 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30524 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30524 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30523 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30523 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30522 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30517 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30513 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган