Ҳамроқул Асқар: Қонунга ҳамма итоат этсин — оддий фуқародан Президентга қадар!
Қ О Н У Н Г А Т А С Л И М Б Ў Л А Й Л И К
Қонун майда балиқлар илиниб, катта наҳанглар йиртиб
кетадиган тўр бўлмаслиги керак.
Онаре Де Бальзак
-
ЖАБРЛАНУВЧИГА АЙЛАНГАН ҚОИДАБУЗАР
Судланувчиларнинг шикоятларига кўра: — 2009 йил 23 май, кундуз соат 11.30 лар. Шеробод туман ҳокими, ДАН бошлиқлари Сурхандарё вилоят Ички ишлар Бошқармаснинг янги раҳбари Т.Саттаровни кутиб олаётган пайт. Жўрабек Каримов ойналари қора пардалик акасининг “Москвич” машинасида мусиқани баралла кўтариб, намойишкорона қоидабузарлик қилганлигини кўрган вилоят ИИБ бошлиғи Т.Саттаров: — бу ким., нега қонунга итоат қилмайди, тез тутиб келинглар., дея буйруқ бергач., йўл ҳаракати патруль хизмати ходимлари Одилжон Исмоилов ва Баҳриддин Номозовлар қоидабузар ортидан унинг уйигча борганлар. Ж.Каримов машинани қулфлаб, калитини ҳовли ичкарисига отиб: — сенлар кўчага юришга қўясанларми, йўқми., деб ҳақоротлаб, Одилжоннинг ёқасини йиртиб, кўйлаги тугмаларини узиб ташлагач, Б.Номозов уларни ажратган. Ж.Каримов ҳужжат тақдим этишдан бош тортиб: — мени ураяпти., деб бақиргач., онаси Ш.Нурхонова чиқиб: — бунга тегманглар, жинни деган ҳужжати бор, акасиниям пичоқлаб ўлдирган., деган?! Вазият тақозасига кўра Б.Номозов чақирган 02 хизмати ходимларига Ш.Нурхонова: — сенларни шантаж қилиб бўлсаям йўқ қиламан., деб бақиргач, тезкор гуруҳ ходимлари Шуҳрат Рахимов ва Хайрулло Нурмонов бирон чора кўраолмасдан қайтиб кетишган. ЙПХ ходимлари бу ҳолат ҳақида туман ИИБ бошлиғи номига “билдирги” топширганлар…
Жўрабек Каримовнинг: — ДАН ходимлари бўғди, майкамни йиртди, тепди, бурним қонаганини кўрган онам ҳушдан кетди., деган мазмундаги шикояти бўйича хизмат текшируви: — Ички Ишлар вазирининг 06.06.2001 йилдаги № 175 сонли буйруғининг 12.17 бандига асосан ЙПХ ходими жиноят содир этишда гумон этилаётган шахслар, ҳайдовчилар йўл транспорт ҳодисаси жойидан яширинган, ўз ҳаракатлари билан бошқалар ҳаётига хавф солган., тўхташ талабларини бажармаган ҳайдовчини таъқиб қилишни амалга оширади., шу сабабли ЙПХ ходимлари Б.Номозов ва О.Исмоиловлар ноқонуний ҳаракат содир этмаган., деган таҳлилий хулоса билан якунланган.
Шеробод туманларо СТЭ бўлинмаси эксперти Ш.Т.Примовнинг хулосасида: — баданидаги оғирлик даражаси 6 кундан ошмай тез битиб кетадиган., енгил тан жароҳатлари текширувдан 7-14 суткалар илгари, ўнг сон соҳасидаги қонталаш 3-4 суткалар илгариги муддатларга тўғри келади., бу жароҳатлар кўрикдан ўтувчи айтган вақтга тўғри келмайди., дейилган хулосаси асосида терговчи А.Бобомуродов Ўз.Р. ЖПКнинг 83-моддаси, 2-қисми, 330-моддасининг 2-банди ва 333-моддаларига асосан 2009 йил 22 июнда: — жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида., қарор қабул қилган.
-
ТЕРГОВ ЖАРАЁНИДА ҒОЙИБ БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР
Одам ўзининг ҳақлигига ишонса, бу унинг бегуноҳлигига
кафил турган иккита гувоҳдан ҳам муҳимдир.
Т.Гиппель
Терговчи А.Бобомуродовнинг қароридан норози Ш.Нурхонованинг шикоятини ўрганган вилоят прокурори ўринбосари А.Ниязов: — жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ва Ўз.Р.ЖКнинг 206-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги назорат прокурори Ҳ.Т.Алиевнинг қарорини 2009 йил 30 июнда тасдиқлаб, тергов ҳаракатлари ўтказиш учун Шеробод туман прокуратурасига юборган.
Вилоят ИИБ бошлиғи Т.Саттаров имзолаган: — ЙПХ ходимлари Б.Номозов ва О.Исмоиловлар қоидабузарни таъқиб этиш орқали ноқонуний ҳаракат содир этмаган., дейилган хизмат текшируви хулосасидан сўнг, ЖПКнинг 83-моддаси, 1-бандига асосан: — иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ёки суд муҳокамаси ўтказилган иш бўйича жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса., О.Исмоилов ва Б.Номозовлар айбсиз деб топилиб, реабилитация этилиши лозим эди!
Ажабланарлик жойи шундаки, вилоят прокурори ўринбосари А.Қ.Ниязов туман прокуратурасига юборган қарорга илова этилган ҳужжатлар орасидан: — ички хизмат текшируви хулосаси сирли тарзда ғойиб бўлган?!
Шеробод туман прокурори ёрдамчиси Х.Хамраев Ўз.Р.ЖПК 351-моддасида кўрсатилган 3 ойлик муддатда терговни тамомлаб, О.Исмоилов ва Б.Номозовларни: — мансабдор шахс ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этганликда., айблаб ЖКнинг 206-моддасининг 1-қисми билан жиноий иш қўзғатган. Лекин, мазкур айблов хулосасида вилоят ИИБ бошлиғи Т.Саттаров имзолаган, лекин жиноят ишидан “кимдир” олиб ташлаган., хизмат текшируви хулосаси ҳақида лом-лим дейилмаган?!
Ушбу жиноят ишини ЖИБ Шеробод туман судига юборган туман прокурори (айни пайтда лавозимидан четлаштирилган) Эшбой Мусаев катта бошини кичик қилиб., эртаси куни туман суди раисидан расмий хат орқали: — жиноят ишини ортга қайтаришни., сўраган?!
Айни Ўз.Р.ЖПКнинг 362-моддасида: — ушбу кодекснинг 83-моддаси ҳамда 84-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган айбланувчини реаблитация этиш учун асос бўладиган ёки ишни юритиш учун монеълик қиладиган ҳолатлар аниқланса, айблов тугатилади., дейилган. Туман прокурорининг асослантирилмаган сўрови асосида туман ЖИБ суди раиси М.Х.Нурматов: — 29 сентябрда ўз юритувига қабул қилган жиноят ишини эртаси куни яъни, 30 сентябрда қайтариб юборган?!
Шубҳали тарзда қайтариб олинган жиноят ишини туман прокурори Э.Мусаев камчиликларини бартараф этиб, яна судга юбориш учун яна ёрдамчиси Ҳ.Ҳамраевга топширгач у: — О.Исмоилов, Б.Номозовларга чақирув қоғози юбориб, муддати ўтган мазкур жиноят ишини Термиз шаҳар прокуратураси терговчиси П.Махманазаровга топширган?!
Терговчи П.Махманазаров экспертиза хулосасига шубҳа билдириб: — жароҳатлар пайдо бўлиш механизми, характери, қандай предмет билан етказилганлиги, муддати, оғирлик даражаси асослантирилганми ёки йўқми., деган саволларни аниқлаш учун, ЖПКнинг 177-моддасига биноан комиссиявий экспертиза тайинлаш зарурлиги тўғрисида қарор чиқариб вилоят суд-тиббий экспертиза бюросига юборсада, ЖПКнинг 179-моддасида қайд этилган гумонланувчи, айбланувчи, судланувчининг экспертиза тайинлаш ва ўтказишдаги ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун талабини бузган ҳолда тарафларни қарор билан таништирмаган?!
ВСТЭ Бюроси бошлиғи У.Х.Жўраев, бўлим мудири Ж.К.Курмашова, жарроҳ А.Хаитовларнинг 2009 йил 20 октябрдаги 115-сонли хулосасида: — фуқоро иштирок этмаганлиги, далиллар етарли эмаслиги, жароҳатлар олинган муддатни аниқлаш имкони йўқлиги боис бирламчи экспертиза хулосаси асосида якунланди., дейилган. Шу ўринда, жабрланувчи тан жароҳатларини ўзига ўзи етказиши мумкинми., деган саволга жавоб бераолмаган эксперт хулосаси қандай ҳуқуқий кучга эга., деган мантиқий савол пайдо бўлади?!
Терговчи П.Махманазаров эксперт Ш.Примов хулосасига шубҳа билдириб, қайта комиссион экспертиза олдига қўйган саволларининг бирортасига ўз шубҳасига аниқлик киритувчи жавоб берилмаган хулосага асосан айбловни: — Ўз.Р.ЖКнинг 206-моддасининг 1-қисмидан, 2-қисмига алмаштирган?! Терговчи айбловни оғирлаштиришга берилиб., Ж.Каримов юқоридаги жанжалдан 24 кун ўтиб, 2009 йил 16 июнда яна аварияга учргач, уни 18 июнда кўрикдан ўтказган Шеробод туман шифокори С.Очилов: — баданида ҳеч қандай тан жароҳати йўқлигини қайд этиб., бу ҳақда № 213 сонли далолатнома тузганлигини инобатга олмаган?!
Асосий жанжал 23 май куни содир бўлса, орадан 24 кун ўтиб, Ж.Каримов авария содир этгач 16 июнда баданида тан жароҳати бўлмаган., икки кундан сўнг, яъни 18 июндаги № 302 сонли эксперт хулосасида қайд этилган тан жароҳатларини у қаерда олган?!
Ж.Каримов Б.Номозов қўлимни қайирди., О.Исмоилов майкамни йиртиб, бурнимни қонатди., десада эксперт хулосасида: — чап қўл билак, ўнг тирсак бўғими соҳасидаги шилинма кўринишидаги жароҳатлар., клиник тузалишдан сўнгги чандиқ излари ва ўнг сон соҳасидаги қонталаш жароҳатлар қаттиқ ўтмас қиррали ва қаттиқ ўтмас чегараланган юзали жисмлардан олинган. Бу жароҳатлар кўрикдан ўтувчи айтган муддатга тўғри келмайди., дейилган?! Агар, О.Исмоилов Ж.Каримовни қўли билан урган бўлса, унинг танасидаги: — қаттиқ ўтмас қиррали ва қаттиқ ўтмас чегараланган юзали жисмдан олинган жароҳатлар қандай пайдо бўлган?! Ахир, О.Исмоилов уни темир қўлқоп кийиб урмагандир?! Комиссион экспертиза хулосасида Ж.Каримовнинг майкаси айнан 2009 йил 23 майда йиртилганлигини тасдиқлайдиган бирорта далил мавжуд эмас…
Хизмат текширув хулосаси жиноят ишидан ғойиб бўлганлигини хаспўшлаш учун туман прокурори Э.Мусаевнинг талаби билан ўтказилган қўшимча “идоравий” хизмат текшируви хулосасида: — Ж.Каримов шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаганлиги сабабли Ўз.Р.ИИВнинг 23.04.2000 йилдаги №87-сонли буйруғининг 2.2.2-бандига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилмаган., дейилсада, айбланувчиларни оқлашга изн берадиган мазкур хулоса ҳам судга тақдим этилган жиноят ишига қўшилмаган?! Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2010 йил 12 январдаги ҳукмида ҳатто, терговчи А.Р.Бобомуродов 2009 йил 22 июнда жиноят ишини рад этиш тўғрисидаги қарор чиқаргани, на дастлабки хизмат текшируви, на қайта ўтказилган идоравий жизмат текширув хулосалари ҳақида бирор жумла йўқ!
Ҳақиқатни аниқлаш учун ўта муҳим бўлган бу ҳужжатлар қандай асосга кўра жиноят ишига қўшилмаганлигини мактаб боласига ҳам тушунарлик арифметик йўсинда адвокат А.Н.Рихсиев шундай ифодалаб: — 302 сонли эксперт хулосасига кўра Ж.Каримовнинг тан жароҳатлари энг узоғи билан 7-14 сутка чамаси илгари олинган, ушбу экспертиза хулосаси 2009 йил 18 июнда берилган, яъни: (18 -14 кун=3), эксперт хулосаси бўйича жабрланувчи тан жароҳатини 2009 йилнинг 3-4 июнь кунлари олган ва бу воқеа содир бўлган 2009 йилнинг 23 май кунига мутлақа тўғри келмайди., десада судья айблов ҳукми чиқаришдан манфаатдор бўлгани ҳолда атайлаб терговчи А.Бобомуродовни судга жалб қилмаган….
Жиноят иши судга юборилиб, бир кундан сўнг ЖПК талабларига хилоф тарзда қайтариб олиниб, процессуал муддатлар бузулгани ҳолда ўтказилган қайта терговдан сўнг ЖИБ Музработ судининг 2010 йил 12 январдаги суд ҳукми билан О.Исмоилов ва Б.Номозовлар Ўз.Р.ЖКнинг 206-моддаси, 2-қисмининг, “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, Ўз.Р.Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилиганлигининг 18 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорининг 2-банди қўлланилиб, ҳақиқатдан ҳам ўзлари содир этмаган жазодан озод қилинганлар…
-
3. ДАЛИЛЛАР МАҚБУЛЛИГИГА ҚАРШИ ЖАРАЁНЛАР
Ҳурматли Ҳамроқул ака!
Юқорида баён қилган эътироз ва далилларингизнинг барчаси тўғридир, аммо минг бора афсуслар бўлғайким ўтган чорак асрлик мустақиллигимиз даврида қозилик ва Порахурорлик қилган атоқли кимсаларимиз ҳалқимиз бошига минглаб Бўрибой ва Рашитхонларни қолдириб кетишганки, буларнинг барчасининг отаси ҳам, онаси ҳам пул.
Ўзлари хон, кўланкалари майдон.
Буларнинг минглаб жиноятлари элга ошкор бўлиб бўлди. Яратган эгам жазосини берсин, демоқдан ўзга чора йўқ, худодан топишсин ва топишадиям ҳали…