Эврил ТУРОН: ДУНЁ ЦВИЛИЗАЦИЯСИ БЕШИГИ (Мақоланинг тўла қисми)))
Эврил Турон
ДУНЁ ЦВИЛИЗАЦИЯСИ БЕШИГИ
Сақ бўлсанг, сақлайман.
Тангри сўзи.
1-қисм
Элим турки, юртим турки, тилим туркидир,
Тилим телим (турли) тилларнинг кўркидир.
Аҳмад Яссавий
Ўн минг йиллик тарихни варақлайман. Юрагим фахр ҳисси билан тўлади. Аждодларим камоли олдида бош эгаман.
Бизнинг турки авлодимиз Яҳудий, Араб, Юнон, Эрон, Рум, Оссурий, Ҳинд, Хитойлардан кўп юз йиллар олдин, ҳали Оврўпа, Америка ухлаб ётган замонларда шаҳар, давлат қурган. Ёзувни кашф этган. Шу алфавит (Шумер, Этруск ёзувлари) асосида Еврей, Миср, Урарту… алифболари вужудга келган.
Дунёда илк даъфа Қонунни яратган. Инсоният тарихида биринчи ўлароқ шеър битган. Антик адабиёт ҳам шумерлардан бошланган.
Ер юзи цвилизацияси Шумерлар ва Этрусклардан илдиз отган.
Библиянинг Эски ва Янги (Ветхийи, Новый завет) Аҳдлари ўзагида шумер туркларининг “ Билгамиш”, “Энклар ва Нинхурсанг”, “ Лугалибанда ва Хурум тоғи” каби достон, ривот,дуо, афсона, шеър, мифлари ётади. Бунга Ироқ , Миср, Ашурия… ( Оссурия) ҳудудларида топилган миххат ёзувлари ёрқин мисолдир. Тумонат асрлар тўфонларида битиклар омон қоладими? Тангри истаса, «ҳа». Қандай?” Ернинг остки қатламларида ётган қирпич (пишиқ ғишт) ва сополлардаги ёзувлар замон зарбаларига бардош беролган. Жумладан, ёнғинларга ҳам. Бир мисол:
Кечган юзйилликнинг биринчи ярми охирларида Ниневия (Ашшуриянинг қадимий бошкенти) вайроналари тагидан буюк инглиз археологи Лейард икки минг китоб (сопол битик)ни ўз ичига олган кутубхона топган. У илмсевар подшо Ашурбанипал ( Милоддан аввал 669 –630 йиллар) га тегишли бўлган. Библия негизини ташкил этган бу топилдиқ инсоният тасаввурини ўзгартириб юборди. Чунки Турк уруғи – шумер тилида ёзилган афсона, фусн, дуо, достон, ривоят, миф, шеърлар шу замонгача аккад (семит) ларники деб келинарди. Энди эса бу “ғоя” нинг миси чиқди. Кўк Тангрининг ўзи Лейард воситасида бу ўғриликни фош этди.
Туронда: “ Қингғир ишнинг қирқ йилда ҳам қийиғи чиқади” деган гап юради. Инсон қони билан қотилган ва макрга ғарқ бу қнғир ишнинг қийиғи эса олти минг санадан сўнг юзага қалқди. Ойдек аниқлик билан. Бунинг учун биз турклар Оврўпа, Америка қадимшунослари, тарихшунослари, тилшунослари ва, генетик олимларидан миннатдор бўлишимиз керак. Айниқса, қуйидаги буюк шумерчи ( шумеролог) олимлардан:
Самюэл Крамер,
Юлиус Опперт,
Генри Роулинсон,
Арно Педелл.
Шуни алоҳида урғу билан айтаман: энг қадимги битиклар (Милоддан 5 – 6 минг йиллар аввал) фақат Ниневияда эмас, балки арабнинг бошқа юртларида ҳам топилган. Ҳаммаси эски турк тилида ёзилган. Жумладан: “ Билгамиш” эпоси ҳам. Унинг бош қаҳрамони – Билгамиш ҳоқондир. У Кўлов (Кўл-ов, кўл яйлов маъносини ҳам билдиради)да туғилган. Яъни ҳозирги Кўлобда. Билгамиш ҳоқон эрамиздан уч мингча йил олдин, аккад кўчманчилари Киш сулоласи умрига зомин бўлгандан кейин) Ўрум давлатини бошқарган буюк ҳоқон, тенгсиз ботир, миллий қаҳрамондир. У ҳақда яқин Шарқда кўп эпослар битилган.
Мен шу ҳақда ўйларканман, негадир кўз олдимга Зоҳир Аълам келди. Шунда устига “Шумерлар” деб ёзилган қалин муқовали дафтар ҳам эсимга тушди. Уни менга Зоҳир ўлимидан ўн беш кун олдин фойдаланишга берган эди. Дафтарни мен жовондан олиб варақладим. “Билгамиш” ва бошқа эпослардан кўчирилган ушбу парчалар хаёлимни тортди:
Эй, дунёдаги ҳар нарсани билгувчи,
Эй, денгизларни англовчи, тоғлардан оша олгувчи,
Эй, ёвларни енгувчи йўлдошлари билан,
Эй, ақл – заковати, билими билан
Сиру асрорларни кўра билгувчи!
Бизга тўфонгача бўлган кунлар хабарин берди.
Узоқ сафарга чиқди, бироқ ҳориб қайтди у.
Турмуш азобларин тошларга ёзди,
Унугни деворлар билан ўради,
Муқаддас заннанинг нурли омборию
Девор кунгираларин кўр, мисдан ясалган гўё.
Кўтармага қара, тенги йўқ унинг…
…Ҳамма инсонлардан буюк инсон у…
Қалби қонли ёшларга тўлди,
У водий сари йўл олди.
Ҳа, подачининг қлби қонли ёшга тўлди,
Унга ором берар гўё яшил водий.
Подачи – қон йиғлаётган Думузидир,
У дардини ёйар поёнсиз водийга,
Найин дудоғига қўйиб нолон
Изтиробларини тўкди беармон
Ғамгин қўшиғингни куйла, куйла, эй водий
Сен ҳам мендай қалби ғамга тўлган ошиқсан,
Куйла, водий, нолаларинг юракни ёқсин,
Дарёдаги чиғаноқлар инграб юборсин…
… О, моя царица , сващенного Ана, возлюбленная дочь.
Его воительница, гордо поднявщая голову,
Ты , сохраняющая жизнь стране Шумер…
… Когда ты обращаешь свой взор к людям,
К ним приходит изобилие.
Юноша, на каторого ты взглянешь,
Обретает долгую жизнь…
…Гатумдуг, как прекрасно звучит твое
Чистое имя…
… О Шумер, великая земля среди всех земель вселенной.
Замитая немеркнущим светом.
Определяющая божественные законы
для (всех) народов от восхода до заката.
Твои божественные законы
Славные законы и неизменные.
Твое сердце глубоко и неведомо,
Истенное знание, которое ты несешь
Недостижимо, как небеса.
Царпорожденный тобою, навек увенчан диадемой,
Провитель, порожденный тобою, увенчан короной…
… Анунаки, великие боги,
Избрали тебя своим обиталищем…
Мен қадимги эпосларни ўқисам роҳат қиламан. “Билгамиш”менга ўзгача завқ беради. Исмига қаранг: “ Билга Миш”. Тоза туркча. Милоднинг бошида ўтган турк ботирининг оти ҳам Билга ҳоқон бўлган. “Миш” қўшимчаси, менимча, “ Доно”, “Улкан”, “Қудратли” маъноларини англатади. Кунтуғмиш , Тўхтамиш, Алпомиш…
— Билгамиш ҳоқон туғилган замонда Кўловда, умуман, Ўрта Осиёда битта ҳам форс зоти яшамаган. Еттинчи юзйилликда улар араблар билан бирга Туронга босқи ёпишган ва бу юртда яшаб қолишган.
— Туркистонни ўрис қора ният билан парчаларкан (ўтган асрнинг йигирманчи йилларида), тарихда илк бор Тожикистон автономияси, сўнг (1927 й.) республикаси ташкил этилди. Бу этнос, ном, давлатни Москва ўйлаб топган. Унгача бундай давлат оти дунё тарихида ҳам, харитасида ҳам бўлмаган. Пуфакдан уй қурган Кремл қуроли, КГБ қўғирчоғи, ашаддий миллатчи Бобожон Ғофуров ўзининг “ Таджики” асарида “Тожикистон “ деган давлатни йўқдан бор қилгани учун Москвага, “буюк оға”га ҳамду санолар айтган. Зотан китоб сўз бошиси ҳам шундан бошланади: “Таджикский народ входит в великое содружество социалистических нациий, образуещих Союз Советских Социалистических Республик. Вместо со своим старшим братом русских народом, вместе со всеми другими братскими народами таджикский народ под Руководством КПСС уверенноой поступью идёт к Коммунизму».
Форс-турк чатишувидан келиб чиққан бу қурама қавм Туркистон турки эллари ичида бир сиқимдай нарса, яъни денгиздан бир кўлмак. Буни ақли заиф ҳам билади.
Сталин “Тожикистон “ деган ясама давлатни тузгани учун бир тўда ялоқлар унинг оёғини ўпишган, унга чопон, дўппи кийдиришган ва ўз пойтахтларини “Сталинобод” деб аташган. Нима, Иосиф Жугашвили тожикми? Тожикнинг миллий қаҳрамоними? Ёки тожик уруғи ундан тарқаганми? Йўқса, нимага бошкентга гуржи Сталиннинг номини беришди? Бу –тарихда кам учрайдиган лаганбардонлик.
Тарих шоҳид. Ялтоқлар Сталинни мадҳ этиб, туман — туман китоблар чоп қилишган. Оммавий ахборот воситалари уни Худога чиқаришган.
Шундоқ олчоқликлар эвазига “ Тожикистон” юзага келган. Турк элга қарши ўлароқ…
Сталин,
Кремл,
КГБ,
“ Улуғ оға” ўйинлари бу!
Эллар ўртасига низо солиш.
Эллар аро уруш чиқариш учун.
Зарурат туғилганда…
Гегемонлик дардида…
Сиёсий ўйинларнинг энг қабиҳи бу!
Билгамиш ҳоқон эрамиздан сал кам уч минг йил ўнжа Туркэлнинг қадим тупроғи, эндиликда ўрис берган ном билан аталаётган ўлканинг Кўловида туғилган. Сиқинтилар…га қарамай, ҳозирда ҳам бу маконда асосан ўзбек яшаяпти. Тожик президенти Имомали Раҳмон ҳам Кўловлик. У Ўзбекнинг Қорлуқ уруғидан. Қорлуқларни биласиз, Чин ва Рум ўртолиғида буюк империя қурган эл. Яъни самонийлар давлатини ер этган, Қорахонийлар салтанатига асос солган эл. “ Қора” “улуғ” демакдир.” Қорлуқэл” сўзи эски туркчасига
Ёвқур,
Ботир,
Қайтмас эл.
Буюк тарихчи, академик Гумилев ҳам ўзининг “Қадиги турклар” китобида ўт- олов қорлуқлар тўғрисида илҳом билан қалам тебратган.
Мен Имомали Раҳмоннинг маҳалладоши Қорабек билан бирга Чирчиқ зонасида ўтирдим. Ундан Кўлов аҳволини билиб олдим. Яна Имомали Раҳмон ҳақида ҳам… Яна унинг етти ўзбек боқони (министри) тўғрисида ҳам. Эндиликда улар ҳақида аламзада миллатчилар интернетда ёзишаяпти…
Азалдан ўз оти билан Туркистон, Туронда фақат турклар яшаб келишаётгани тўғрисида Оврўпа, Америка, қисқаси, дунё қадимшунослари, тарихчилари кўп ёзишган. Шу ўринда қисқа — қисқа мисоллар келтираман:
“ Сак, скифларнинг тарихий, ижтимоий ҳаёт тарзи, яъни сак ҳоқонларининг ҳукмронлик даври Эрон шохи Доро ll босқинига қадар минг йиллар аввал юз берган”.
Герадот.
“Ҳунлар Олтой, Ўрта Осиё, Ҳазар денгизи ҳамда Шимолий Кавказгача, жанубда Помир тоғларига таралган ерларда яшаганлар”.
Гумилев.
“ Эронликлар тўдаси Туронда пайдо бўлмасдан минглаб йиллар аввал Туронда туркларнинг аждодлари яшаб келганлар”.
Абу Райхон Беруний,
“ Қадимги халқлардан қолган
ёдголиклар “ китоби.
“ Эрон тилларининг ғарбий ва шарқий гуруҳларга бўлиниши уларнинг ҳозирги жўғрофик ерларига тўғри келмайди. Эски замонда уларнинг жойлашувию тилнинг бўлиниши ҳам ўзгача бўлган. Фақат ўрта юз йилликларда тожиклар олдинги ватанларидан араблар босқини сабаб, ҳозирги ҳудудларга ( Туркистонга) келиб қолганлар”.
Стеблин — Каменский,
Қадимшунос.
“ Искандар Зулқарнайн Туронин босиб олаётган пайтда Турклар узун, учи чўзиқ бўрк кийиб, от чопаётган орқа томонидаги душманга маҳорат билан ёйдан ўқ узганлар”
Маҳмуд Қошғорли,
“ Турк сўзлиги”.
“ Турк эли ҳоқони Ўғузхон давридан бошлаб XVll –асрга келгунча, Туркистон =ҳоқонлари Шарқда — Хитой, Ғарбда — Эрон, Боғдодгача, Шимол ва Жанубда — Қозон, Рус, Булғор, Афғонистон, Ҳиндистон давлатларига ҳукмрон эдилар”.
Алихонтўра Соғуний.
“Эрамиздан аввалги минг йилликнинг бошларида қадимги Оссурия ҳамда Мидия давлатлари ўртасида сиёсий, ижтимоий, этник муносабатлар юз берган. Жанубий Туркистон ўлкаларида яшаган Сақа (сақ) лар билан эронлик этник тўдалар (Ахамонийлар босқинида келиб қолган форслар (мил. ов.5 аср) орасида ҳам чатишув юз берган. Шундан суғуд қавми вужудга келган”.
Басаков,
рус тарихчиси, турколог
олим, академик.
Билгамиш беқиёс ботир бўлган. Шунга у эпосда қуйидагича тараннум этилган:
“ Ҳамма инсонлардан буюк инсон у…”
Юқорида таъкидлаганимдек, “Билгамиш” битилган замонда, на фақат “Билгамиш”, балки бутун Шумер адабиёти равнақ топган замонда ҳали ҳеч бир халқда Ёзув (алфавит) бўлмаган. Бу даврда ер юзи олимлари томонидан: “Дунёда биринчи шаҳар — давлат” деб тан олинган Шумер салтанати ҳам гуллаб — яшнаган. Буни ичи қора, кўчманчи Аккад (семит) лар кўролмаган. Шу сабабли улар Шумер давлатига, бойлигига, адабиётига эгалик қилиш учун узун — узун йиллар яширинча тайёргарлик кўрганлар. Яъни куч тўплаганлар. Бу фитнанинг бошида маккор ва йиртқич Саргон турган. У кўп йиллар шумерлар саройида хизмат қилган. Ўзини шумерларга садоқатли қилиб кўрсатиб, ёвуз ниятини сездирмай, шумер ҳаётини, табиатини икир — чикиригача ўрганган. Оқибат, нонкўр махлуқ лак — лак қўшин билан мутлақо кутилмаганда шумерлар устига босқи ёпган.
Номард орқадан келиб пичоқ санчади.
Номард ухлаб ётганни бўғизлайди.
Номард нон — тузга хиёнат қилади.
Бундоқ онда дев ҳам ўзини ўнглолмайди.
Кутмаган, кутилмаган ҳужмдан нафақат ботир, балки, давлат ҳам омон қолмайди.
Куч, қудратда беқиёс Жалолиддин Мангуберди шундай ўлим топган.
Ақл — идрокда беқиёс Мирзо Улуғбек шундай ўлим топган.
Муҳаммад Элчининг қариндоши Хазрат Али шундай ўлим топган.
Ўзбек давлатига асос солган, ўзбек отаси, аммо ўзбек тарихи, адабиёти қоронғулигида кўринмай қолган, буюк лашкарбоши, шоир Шайбонийхон шундай ўлим топган.
Шайбонихон форснинг қўққис, қобиҳ чопулига учрамаганида, у Темур империясини тиклаган бўларди. Эрон, ўрис қарамлигича қоларди. Қудрат тожи Турон бошидан тушмаган бўларди.
Ваҳший Саргоннинг туйқис босқинидан Ер сайёрасининг биринчи давлати қулади. Бу воқеа эрамиздан 3000 минг йил ўнжа Тигрет ва Тифрет (Дажла, Фрот) дарёлари оралиғидаги гўзал водийда — Месопатамиянинг қуйи қисмида юз берди. Хозир бу ҳудуднинг бир қисми Ироқ, бир қисмиТуркия, яна бир қисми Сурияга қарайди.
Шумер турклари бу олис маконга қайси замонда келиб қолишган? Қаердан? Бу тўғрида тарих талқини ҳар хил. Тугал ечим йўқ. Очун олимлари милоддан аввалги 3500, 4000, 5000 йилларни кўзда тутишади. Буни турли далиллар билан исботлашга уринишади. Менинг фикримча, бу улуғ кўчув Анови маданияти нурашга юз тутган замонда, яъни эрамиздан олдинги 6 минг йиллар сўнгида юз берган. Нима учун? Аниқ жавоб йўқ. Балки бунга саваш сабаб бўлгандир? Қандоқ? Тарихни титаман. Тарих жим. Орадан саккиз минг йил ўтган. Ўзимча: “ Ҳамма уришлар ҳам тарихда акс этавермайди — ку, -дейман,- балки, у замонда йилномачилар бўлмагандир? Буюк Анов маданияти саккиз — тўққиз, балки, ўнг минг йиллар аввал Туронда, хусусан, ҳозирги Туркман ерида кечганини тарих билмайди — ку. Яқинда буни археологлар топишди. У ерда гулгун ҳаёт бўлган. Қирпичдан (хумдон ва пишиқ ғишт кашф этилган) гўзал уйлар қурилган. Ҳозирча биз Анови маданияти тўғрисида оз нарса биламиз. Аммо шунинг ўзи ҳам Туронда ўн минг йиллар олдин давлат, Ёзув, Қонун кашф этилганини айтади. Бироқ бу нарса тарихда акс этмаган. Этса ҳам, у тупроқ остида ётибди. Буни топиш учун тоза қонли турк қадим шунослари лозим. Уларга ҳомийлар лозим. Парчаланган, бир — бирига ўгай кўз билан қарайдиган, “ Сендан мен улуғман”… деётган турк элларида шундоқ ҳоқон борми?
Шумер, Гумер, Сумер деб аталаётган қондошларимизнинг узоқ, жуда узоқ водийга кетишларига, балки, қурғоқчилик сабаб бўлгандир? Ўкуз (Жайхун)ни : “ Бебош” “Бебошбоқ” дарё дейишади. Мен уни “ Эрксевар” дарё дейман. Тумонот асрлар ўнжа Ўкуз Буғоро (Бухоро)ни гулга буркаб оққан. Зарафшон унга қўшилган. Бундан Ўкуз қудрати яна ҳам ошган. Буюк турк ўғлони Муқанна ҳоқон даврида Ўкуз — Марв кенти ёнидан оқароқ Хуросонга қут — барака берган. Анов маданияти замонида у Ашхобод воҳасини бўстонга айлантирган. Юз йиллар кечароқ Ўкуз Ҳазар (Каспий денгизи) га ёнган. Ўшанда, менимча, қурғоқчилик бошланган. Бу ҳол аждодларимизни кўчишга ундаган. Кўчишганда ҳам бир йўла эмас, тўлқин — тўлқин бўлиб кўчишган. Туяларда… Ҳозирги номлар билан айтсам, Чин, Мўғул, Ўрол, Сабр (Туркнинг бир уруғи, ҳозир Сибир дейилади), Ўрта Осиё, қисқаси Туроннинг ҳар еридан турклар кўчишган. Қуйи Месопотамиядаги кентларнинг отлари ҳам буни тасдиқлайди:
Ўрум (Ўримчи, у Инжилга Ур номи билан кирган),
Киш (Кеш),
Турон,
Сумуркент (Самаркентинг эски номи),
Эрит.
Ўрук,
Мари…
Номларгина эмас, Ироқ ери остиларидан топилган барча битиклар Шумер цвилизацияси ҳақида далолат беради. Қуёш қандай ҳақиқат бўлса, бу ҳам шундай ҳақиқат. XIX юз йилликнинг сўнггида Француз археологлари Ироқда, жуда қадим замонларда аҳоли яшаб ўтган кентлар харобаларидан, жумладан, Лагаш (Шумер салтанатининг иккинчи бошкенти) деб аталган шаҳар вайроналаридан катталикда тенгсиз кутубхона топишди. Яна Миххат ёзувлари, турли ҳайкал, асори антиқалар топишди. Булар Шумерларга тегишли эканлиги эътироз билдириб бўлмайдиган фактлар билан исботланган.
Буюк қадимшунос Петро Дела Вали XIXасрда Библияда кўп қайд этилган Шумер кенти — Ур (Ўрум)ни топди.
Худди шу юзйилликда қадимшуносликка беҳад қизиқадиган инглиз рассоми Робер Портер тепаликда жойлашган Шумер империяси бошкенти — Киш шаҳрини топди.
Инглиз Коннет Лофтус (Картограф экспедицияси бошлиғи бўлган) Ефрет ёқасида Эрех кентини топди. Араб манбаларида у Урук деб аталади. Инжилда эса Эрех дейилади. Қайд этганим шаҳарларда топилган ҳамма битиклар (қирпич, сополларга) қадим шумер, яъни эски турк тилида ёзилган.
Америка профессори – Гипрехт ва Питер Ниффер қишлоғидаги тепаликдан Шумерлар ибодатхонасини кавлаб очади. Ундан кўплаб сопол идишлар чиқади.
Шуни алоҳида урғу билан айтаман, Шумерэл Ер юзида илк марта:
Йўл,
Елканли кема,
Мактаб,
Аптека,
Маданият уйлари,
Ибодатхоналар қурганлар.
Син тош (тош ҳайкаллар) ясаганлар,
Расм чизганлар.
Ибодатхоналари Миср Пирамидаларига ўхшаш бўлган. Чунки барининг муаллифи бир: Шумерлар.
Фараунлар ҳам шумерлар авлоди.
Бу -Америка, Оврўпа олимларининг кўп йиллик илмий изланишлари самараларидир.
У олисдан – олис замонларда давлат, чегаралар бўлмаган. “ Бу менинг ерим, бу сенинг еринг” деган иддоалар бўлмаган. Тўсиқлар бўлмаган. Миллатлар шаклланмаган. Ким қаерда яшагиси келса, ўша ерда яшаган. Айни ўша даврларда шумерлар Қуйи Месопатамияни ватан айлаганлар.
Одам кўпайиши, онг ривожланиши оқибатида:
Миллатлар,
Давлатлар,
Қонунлар,
Чегаралар,
Динлар вужудга келган.
Булар одам боласини бошқариш учун бир қурол ўлароқ вужудга келган.
“Ҳар нарса Тангридан” деган гап бор.
Бу — Тангри истаги,
Бу — Тангри иши…
Менинг ақл, идрок, шуурим ҳам, юрагим ҳам шундай дейди.
Буюк салтанатни Саргон ғорот қилди. У ва унинг ярим ёввойи каллакесарлари Шумерэлни қиличдан ўтказароқ, давлат хазиналарию тинч аҳолини аёвсиз таладилар. Жонли тилда айтсам: итдек, битдек, қуртдек таладилар. Оқинлар оҳ уриб шеърлар битдилар:
Агадалар олтин билан тўлдирдилар қасрларин том.
Кумуш билан тўлдирдилар ярқираган уйларини ҳам…
Агада (Аккад, яҳудий қавми) Шумерларни йўқ қилиш ва тирик қолганини еврейлаштириш учун , эл тилида айтсам, дарё — дарё қон тўкди. Тарих кўрмаган бу ёвузликдан қутилиш учун Шумер эли турли томонга қочишга мажбур бўлди.
Этник ватани — Туронга,
Яқин Шарққа,
Ҳозирги Италияга,
Ҳозирги Франциянинг Корсика оролига,
Ҳозирги Скандинавияга,
Ҳозирги Ирландияга,
Ҳозирги Шатландияга…
Дунё буни инсоният тарихида:
Илк геносид,
Илк этник қирғин, деб атади.
Улуғ инглиз қадимшуноси Самюэл Крамер сўзи:
“ Семитизация Шумера и стремление положить конец Шумерскому народу, по крайней мере, его видимой политической и этнической целности…”
Элда: “ Зулумга — зулум “ деган гап юради.
Бежизми?
Сомийларнинг кўп марта қирғин қилиниши, кўп марта ватанларидан қувулиши, ер юзига сочилиб кетиши, узун — узун йиллар “ Миср асирлиги”да сақланиши, Гитлер қатлиоми… бежизми? Ҳозирга қадар тазйиқ — чи?.. Мен аниқ бир фикр айтишга ожизман. Ҳар нарсани Тангри билгувчи.
Еврей — ақлли халқ. Ҳозир буни, менимча, бирон ойдин инкор этмайди. Фаҳмимча, ҳозир яҳудий зоти билан дунё айланаётгандай. Ҳар давлат ичида, тошида, бошида, қошида еврей бор. Бунда яҳудийлашган шумерлардан миннатдор бўлиш керак, деб ўйлайман.
Яҳудийлашган…
Ана шу семитлашган шумерлар кўчманчи аккадлар ҳаёти, маданияти, онгги, ақл, шуури ва яшаш тарзларида бурилишлар ясашмадими? Эйнштейн , Резерфорд, Спиноза, Маркс, Линкольм, Фрейд, эр — хотин Кюри каби даҳолар томирларида шумерлар қони оқмаган, деб ўйлайсизми? Ёки Яхудий динини қабул қилган ҳазар (Милод бошларидаги буюк ҳазар империяси турки қавми) туркиларининг қонлари оқмаган, деб ўйлайсизми? Улар асрлар давомида сомийлашган. Аммо айримлари ўз турки отларини сақлаб қолишган. Шулардан бири, — Каганович. У КПСС Марказий Қўмитаси секретари бўлган. “ Каган” — “Каганат”, “ Ҳоқонлик” атамаларидан келиб чиққан. Яъни “ Ҳоқон” демакдир. Тоза туркча исм.
Ўзбекэлда: “ Палаги тоза…” деган гап бор. Ўзбек ўғлини уйлантиришдан олдин қизнинг етти пуштини суриштиради. Яширинча. Қиз томон ҳам бўлажак куёвнинг уруғ — аймоғини билиб олади. Пинҳона. Нега ? Генида, яъни йигит ё қизнинг авлоди қонида кўр, сил, тутқаноқ, пес, махов, руҳий касалликлар бор, йўқлигини билиб олиш учун. Бунинг сабаби шундаки:
Соғлом эр — хотиндан соғлом бола туғилади.
Зотли отдан зотли той туғилади.
Сара буғдойдан сара буғдой унади.
Ўзбек: “ Палаги тоза…” деганда, шу нарсани кўзда тутади. Барча турки элларда ҳам шундай.
Шумерлар кўчманчи аккадларга нисбатан “ палаги тоза” эл бўлган, оқил, онгли эл бўлган. Ўз даврида. Бу Оврўпа, Америка олимлари: С. Крамер, Ю. Опперт, Г. Роулинсон, Г.Фрингфарт, Шнайзер, В.Христиан, Г.Бўшан, Гед, Б. Грозний, Ж.Робер… ларнинг фикрларидир.
Шумер ёзувини ҳам, тилини ҳам шу олимлар ўрганишган. 150 йил мобайнида. Бунинг натижаси: Шумер қавми ҳам, тили ҳам турки бўлиб чиқди.
Саргон (Ҳукмронлик даври — мил. ав. 2369 — 2137 й) бош аккадлар шум ва қабиҳ ниятда шумерларнинг энг иқтидорли олим, коҳин, оқин, ўқитувчиларини… ўлдирмайдилар. Нега? Улардан ўз мақсадлари йўлларида фойдаланиш учун.
Қандоқ?
Шу тутқун шумерлар (Сомийлар кечмишида илк бор) аккадларнинг саводини чиқариш учун мактаблар очишган. Уларга шумер тили, адабиёти ва бошқа фанлардан сабоқ беришган. Биринчи аккад алфавитини ҳам тутқун Шумерлар яратишган.
Миххат ёзувлари ўқилишига алоҳида эътибор қаратилган. Чунки бу Саргон ва унинг ўғли Румуш назоратида бўлган. Тарихларда ёзилишича, Румуш ваҳшийликда отасидан қолишмаган. Ҳатто у шумерларни яҳудийлаштириш ва исмларини аккадчага ўзгартиришда, Саргондан ошиб тушган. Кимда ким унинг йиртқич ғоясига қарши турса, румуш уларни қийнаб ўлдирган. Бу — Оврўпа, Америка тарихчилари асарларида қайд этилган. Шумерлар тўғрисида илк китоб битган улуғ тарихчи А. Тойинби шундай ёзади:
“ Саргон ва унинг авлодлари (120 йил давомида) Шумерларни эл сифатида тугатиш ҳамда семитлаштириш учун уларга жабр — зулум қилиб келишди”.
Тутқун қондошларимиз сабабли саводли бўлган аккадлар Шумерларнинг сопол ва қирпичларга ўйиб битилган достон, эртак, ривоят, миф, шеърларини ўз тилларига эвиришди ва ўзлариники қилиб олишди. Асарлардаги туркча исмларни ҳам семитлаштиришди. Бир мисол: “ Билгамиш”ни “ Гилгамиш” қилиб ўзлаштиришди. Буюк археолог Крамер сўзи:
“…Культура Шумерцев продолжает влиять на современного человка через древних евреев и Библии “… величина еврейского долга Шумерцам становитса очевиднее день ото дня в результате постепенного перевода и сложения воедино шумерских литературных произведений, как мы тепер знаем, в значительной степени имеют общее с книгами Библии…»
Оврўпа, Америка тарихларида “ Билгамиш” достонининг бош қаҳрамони Билгамиш Киш сулоларидан кейин (Милоддан аввалги 2600 — 2500 йиллар) ҳоқон бўлган” лиги қайд этилади. Бу- тақрибий рақам. Менинг фикримча, Билгамиш Ҳоқон эрамиздан аввалги з мингинчи йиллар адоғида шумерлар империясини бошқарган. Ўшанда бу салтанатнинг бошкенти Ўрум эди. Атоқли олим Эл — Обейд сўзи:
“ Ўрум гўзал кент бўлган. Аҳоли тўқ яшаган. Шумер эли Ўрта Осиёдан Тифрет водийсига милоддан 5 минг аввал кўчиб келган. Қуйи Месопатамияни обод қилган. Бу юртда илк экинчилик — шумерлардан бошланган”
Чех ассириологи Б. Грозний ҳам шу фикрни айтган.
Айрим ўқувчи: “ Шумер атамасининг ўзи туркчамикан? “деб ўйлашлари мумкин. Ҳа, юз фоиз туркча. “ Шумер”, “ Сумер”, “ Гумер”… Ҳар учовининг ҳам таркибида “Эр” бор. “ Эр” — “ Инсон”, “ Ботир инсон”, “ Кескир инсон” маъноларини билдиради.
Ўзбек: “ Эр киши”, “ Эр йигит”, “ Эр етибди”, “ Анавунинг эри” каби сўзларни кўп ишлатади. » Эр» — “ Эркак” маъносида ҳам келади. Ундоқда “ Шум”, “ Сум”, “гум”лар нимани англатади?
Тили ётлар: “сум”ни — “ Шум” деб бузуб талаффуз қилганлар. Фақат тили ётларгина эмас, Турки шеваларда ҳам бундай “ бузилиш”лар учрайди. Масалан, ўзбек “ Шамол” деса, қозоқ “ Самол” дейди. Ўзбек “ Чимкент” деса, қозоқ “ Шимкент” дейди.
“Сум”- чи? “Сув” сўзидан келиб чиққан. Туркларда “Б”нинг “М” га ўтиши ҳам бор. Масалан: “ билан” — “ минан”, “ бўйин” — “ мўйин”…
Туркларда “сув”ни — “суб” шакли ҳам бор. “Субер”- шу илдиздан олинган. Замонлар силсиласида у “ Сумер”га айланган. Сўнг “шумер”га.
Турки шеваларда “сув” -“Су”ҳам дейилади. Тили ётлар: “Сув” билан “ Сум”нинг фарқига бормайдилар “ Гумэр” чи? “ Гум” чи? Оврўпаликларга, жумладан, славянларга “Кумер” — “ Гумер” шаклида кирган. “ Қум” “гум” шаклида. Уларда , “ Қ” ҳарфи йўқ. Славянлар: “Ҳайдар”ни “ Гайдар”, “ Ҳомер”ни “ Гомер”, “ Ҳейне”ни — “ Гейне” дейдилар. “Қ”, “Ҳ”ни айтолмайдилар. Шундан келиб чиқиб қаралса, “ Қум”ни “ Гум” га айлангани ойдин бўлади.
“ Сув”, “ Қум” қандоқ маънони англатади? “ Сувли”, “Қумли “ ерларда яшаган эрлар маконларини билдиради. Уларни “ дарё одамлари” деса ҳам тўғри бўлади. Шумерларнинг этник ватанлари ҳам, кўчиб келган ўлкалари (қуйи Месопатамия) ҳам сувли, қумли маконлар бўлган. Яъни дарёлар ораларидаги юртлар.
“Эрон атамасида ҳам “Эр” сўзи бор — ку”, деб сўрарсиз? Бу номни форсларга турклар беришган.
Қайта айтаман, Оврўпаликлар шумерча сўзларни атайлаб эмас, балки, тиллари келмаганидан ўзларича талаффуз қилганлар. Шарқ халқлари ҳам шундай. Бу ҳол шумер сўзларини ўзгариш ва бузилишга олиб келган. Бир мисол: Шумерэл Яратганни “ Гудеа”, “Қудеа” ҳам, дейишган. Овропага эса “ Гудео”- “гуд”, “год”, “дье”, “года” шаклларида кириб борган. Форс бўлса “ Гудеа” ни — “ Кудо” деб ўзлаштирган. Ўрта Осиё эллари “Худо” дейишади. Бу борада товуш ўзгариши ҳам маълум аҳамият касб этган.
Мен сизларга энди аёнлаётганим ҳақиқатни Торпилдо Якобсон, Адам Фолькштейн, Франсуа Туро Данжена, Ларно Побеля каби тилшунос олимлар ўтган юзйилликнинг бошларида баён этганлар. Қатор — қатор китоблар ҳам ёзганлар. “Шумер граматикаси асослари”, “ Шумер ва Аккадларнинг ёзма ёдголиклари”, “ Шумерлар маданияти”,“Шумерлар тарихи ва адабиёти” асарлари шулар жумласидандир.
Аккадлар миххат ёзувларини ўзлаштирарканлар, тарихий ёдгорликлару ибодатхоналарни харобага айлантирадилар. Улардаги қиммат баҳо нарсаларни битта қўймай оладилар. Йиртқич Нарам — Суэн ҳукмронлиги даврида бу ғорот, бу талов мислсиз даражага етади. Айниқса Ниппурдаги Энлил саждагоҳлари вайрон этилганда, шумерлар: “Аккадлар бошига кулфат сол!” дея туну кун Яратганга ёлворадилар. Бу фиғон, бу нола уларнинг достонларида ҳам акс этади:
… Ты , Аккад, который посмел напасть на Экур,
Который глумился над Эмлилем.
Да обратятся твои улицы в прах,
Да превратятся твои глинянные керпичи в грязь,
Да будут они проклятым богом энки,
Да вернуться твои деревья в леса,
Твои смертоносные топоры – да несут они смерть
твоим женщинам.
О, Аккад, да обратится дворец, с радостным
сердцем построенный, в развалины…
Да зарастут твои дороги, и пусть на них растет одна
лишь «трава плача»
Да зарастут твои каналы, подобно тропинкам,
На которых растет только сорная трава…
… О, Аккад, да течет вместе пресной воды горькая,
Сказавший «Я буду жить в этом городе»—
не найдет места для жизни
Сказавший «я буду лежать а Аккаде»…
Не найдет места для отдыха…
Шумерлар оҳи — зори Тангрига етади. У Кутилар (тарих битигича кавказ элларидан бири) қўли билан Аккадлар давлати ва Саргон авлодларини бутунлай ер этади. Қутилар қутиргандан қутириб боришади. Семитларга, беқиёс қирон солишади. Бўвак, гўдак, болаларни ҳам ўлдиришади. Хотин- қизларни зўрлашади ва қиличдан ўтказишади. Ҳамма бойликка эгалик қилишади. Бу воқеа милоддан аввалги уч- икки минггинчи йиллар оролиғида бўлиб ўтади.
Ўзбекда: “ Ким бировга чуқур қазиса, унга ўзи йиқилади” деган мақол бор. Яна эл орасида шундай гаплар ҳам юради:
“Зулум — зулум бўлиб қайтади”.
“Ёмон жазосини топади”.
Ёвуз Саргон, унинг уруғ — аймоғи, халқи, давлати, бойлиги кунпоякун бўлди.
Ўзбек эл билмаса, сўзламайди.
Ҳамма халқлардаги мақолларга ҳам шак келтириб бўлмайди.
Зотан улар асрлар синовидан ўтиб келаяпти.
Қутилар ёвузлигу эл — юртни талашда аккадлардан қолишмаганлар. Улардан шумерларнинг Ўрум ва Ўрук (Библияга кирган кентлар) каби муқаддас шаҳарлари кўп зарар кўрган. Бироқ, бу қутиларнинг семитларга келтирган ғаротлари олдида ҳалво эди.
Аккадлардан ҳам, қутилардан ҳам бирон ёдгорлик қолмади. Улар ҳеч нарса қурмадилар. Аммо ўмарганларини еб — ичиб, йиртқичлик қилиб, айш — ишратда яшаб ўтдилар. Қутиргандан қутуриб…
Шумерэл ҳоқонларидан бири бўлмиш Ўтухон (Ўтухенгал, шумерлар ўтни ўту дейишган. Ўт барча турк эллари учун муқаддас ҳисобланган) сополга ушбу сўзларни ўйиб ёздиртирган:
“ Тангри ёви, шумерлар салтанати кушандаси (кутилар) тоғдан илондек буланглаб энди…”
Аккадлар томомила мажақлангандан сўнг (шундан кейин аккадлар тарих супасига ҳеч қачон қайтиб чиқолмаганлар,Ўтухон бошлиқ шумерлар яширин тарзда куч тўплайдилар ва Кутиларга қарши қалқадилар. Бунга қанча замон кетгани ҳақида тарихда аниқ маълумот йўқ. Шуниси маълумки, шумерлар кутилар устидан узул- кесил ғалаба қиладилар. Кутилар аккадлар каби этнос сифатида ер юзидан ўчади.
Шумерлар ғалабаси, Аккадлару Кутиларнинг мангу таназзуллари тўғрисида йилномачилар, тарихчилар, қадимшунослар кўп ёзишган. Булар ичида мен атоқли шумеролог (Америка) Торпильда Якобсеннинг асарини ёрқинроқ деб биламан.
Иккинчи марта шумер эл учун гўзал, такрорланмас, оламшумул кашфиётлар ва воқеаларга бой замон эшик очади. Очун цвилизациясига Она бўлган бу салтанатнинг бошкенти Лагаш эди.
Шумерэл империяси Гудеа ҳоқон бўлган даврда (тахминан милоддан олдинги уч минггинчи йиллар қуйироғида) мислсиз юксалади. Ур — Намму ҳоқон замонида (эрамиздан аввалги 2112 2034) ҳам гуллаб- яшнайди. Иккала хон ҳам Билгамиш ҳоқон каби улуғ эди. Халқлар Гудеа ҳоқонни ўз отига нисбатан бериб улуғлардилар:
“ Тангри элчиси”,
“ Ер худоси”,
“ Осмондан энган…”
Гудеа ҳоқон ҳақида кўп олимлар ўз фикрларини ёзишган. Жумладан, поляк адиби М. Белицкий ҳам. Мана, унинг асаридан бир узинди:
“Есть в этом человеке нечто такое что выделяет его из массы известных нам энси и делает праобразом правителей, именно которых связаны нам энси и делает праобразом? правителей, имена которых связаны с возникновением и развитием итальянского Возраждения”.
Гудеа ҳоқон миллати, ирқи, қонидан қатъи назар, барча халқларга ҳурмат билан қараган. Ҳаммага яхшиликни раво кўрган. Ҳатто шумерларни қон қақшатган, оммавий қирғин қилган аккадларга ҳам ёмонликни ўйламаган. Унда ўч олиш истаги бўлмаган. Шундай фазилатлари учун Гудеа ҳоқонни барча эллар, жумладан, семитлар ҳам яхши кўрганлар. “ Гудеа гимни”дан олинти:
Мать не поднимала руки на ребенка,
Ребенок не противился словом матери,
Раба, совершившего дурной поступок,
Его господин не бил за это…
…К правителю, который храм строил,
К Гудеа никто не приходил с жалобами…
… Рабыня со своей госпожой сравнялась,
Раб шел рядом со своим хозяином.
Бедного имущий не обежал,
И вдову сильный не обижал…
Ўзини Тангри боласи ва Билгамиш ҳоқон авлоди, деб билган Ур – Намму ҳам Гудеа каби миллатчилик “касал” идан йироқ эди. У ҳам бошқа этносларга ҳурмат кўзи билан қаради. Балки, ичида аккадлардан нафратлангандир? Лекин уларга ёмонлик қилмади. Унинг ўғли Шулги ҳоқон ҳам отаси изидан борди. Халқларни тинч, тўкин ҳаёт билан таъминлади. Давлат иқтисодини мустаҳкамлади.
Шунинг учун ҳам бу тўрт хон:
Ўтухон,
Гудеа,
Ур – намму,
Шулги ҳоқонлар тарихдан ўчмас жой олдилар.
Булар, умуман, Шумерлар одам боласи цвилизацияси бошида турадилар. Тарихда, бу тан олинган ҳақиқат. Инсоният кечмишидаги мана бу илк кашфиётлар Шумерэл номи билан чамбарчас боғлиқ:
Экин экишди,
Боғ яратишди,
Ёввойи -ҳайвонларни қўлга ўргатишди,
Ариқ, анҳор қазишди,
Узум етиштиришди,
Вино қилишди,
Олтин, кумушдан тақинчоқлар ясашди,
Тикиш, бичиш, тўқиш,
Кулолчилик ишларини йўлга қўйишди.
Оғоч ва темирчилик устахоналарини очишди.
Буларда омоч, кетмон, бел, болта, теша: бешик, эшик, ўғир, куви, эгар, уд, арфа каби чолғу асбоблари ишлаб чиқилди.
Биринчи қала (қала – шумерчада кала),
Биринчи байроқ (Байроқ – шумерчада туғ, ялов),
Биринчи ўрда (ўрда – шумерчада ўрда),
Биринчи тамға (тамға – шумерчада тамға),
Биринчи мусиқа (мусиқа – Шумерчада мусика),
Биринчи байрам,
Биринчи пулни ҳам Шумер эл ихтиро қилганлар.
Яна илк давлат гимнини ҳам,
Қонунлар кодексини ҳам…
2-қисм
Ер эл давлатлари мадҳиялари ва қонунлари шу томирдан униб чиққан. Улуғ ҳоқон Ур – Намму (қонун асосчиси) ўлимидан тўрт юз йил кечароқ бу қонунни Вавилон ҳукмдори Хаммурапу ўзлаштирган ва “иш” латган. Яқин – яқингача у “ Хаммурану қонуни”, деб келинган.
Тарихда бундоқ чалкашликлар озмас.
Ур – Намму қонуни – дунёда биринчи қонун . Ундан:
Шарқ,
Ғарб андоза олган.
Шумерлар империяси гуркираб ўсган ва жаҳон цвилизацияси бешигига айланган. Айни шу даврда ичи қора, кунчи ва нонкўр семитлар ( эламитлар) яна Шумерлар юртини босиб оладилар.
Шаҳар, кўйларни вайрон этадилар,
Аҳолининг бор – будини тортиб оладилар,
Элни қатлиом қиладилар.
Шумерэл ўз уй- жойини, мол — ҳолини, жамғармасида не бўлса, барини ташлаб кетади. Олис, оғир йўлда қанча — қанчаси ҳалок бўлади. Тириги дунёга сочилиб кетади ва узун — узун замонлар силсиласида турли этносларга қотилиб кетади.
Тифрет водийсида қирғиндан ўлмай қолгани яҳудийлашади. Тўғрироғи, кўчманчи варварлар томонидан мажбурий равишда яҳудийлаштирилади.
Қочиб қутилганларнинг бир бўлаги бобо юрти – Ўрта Осиёга қайтади.
Бир бўлаги ҳозирги Болқонга, Италияга, Онадўлига жойлашади. Ҳатто Франциянинг Корсика ярим оролини ҳам ватан айлайди.
Бошқа бўлаклари денгизлар оша ( Олис замонларда қондошлари кетишган) узоқ юртларга:
Исландия,
Ирландия,
Шотландия тупроқларига бош олиб кетадилар.
Мен ҳозир ўзларини Исланд, Ирланд, Шотланд, деб атаётган халқлар томирларида Шумерэл қонлари оқаётганини ўзимча фараз қиламан. Исландиялик ослар – шумерлар авлодидирлар. Ос – “Осиё” атамасидан келиб чиққан. Один бобо қиссасида бу нарса ёрқин акс этган. У исландларнинг қадим эпоси…
Ирланд, шотландларнинг “ Алпомиш”га ўхшаш достон, эртак, ҳикоя, ривоят, мифларидан ҳам шумерларнинг “бўйи” келади.
Туман – туман юзйилликларда ҳар қандоқ этнос тили ўзгаришга юз тутади. Ҳозирги ҳиндлар қадимги санскрит, ҳозирги яҳудийлар қадимги арамий, ҳозирги турклар қадимги турк тилини деярли билмайдилар. Ҳатто Қошғорли Маҳмуд ( “Турк сўзлиги”) тилини изоҳсиз тушуниш қийин. Ваҳоланки, бунга бор – йўғи ўн юз йил ўтган. Шумерларга эса саккиз минг аср…
Бироқ шундай бўлса ҳам, оламнинг энг буюк тилшунос олимлари сўз қурилиши ва ўзагидан уни қайси тил, қайси миллатга мансублигини аниқлаяптилар.Жумладан, Америка, Овропа олимлари шумер тилини Турк тили гуруҳигакиришини илмий тарзда исботладилар. Шумерлар турки қавм эканлигини ҳам…
Тумонот – тумонот вақт силсиласида ҳам ҳар қандоқ уруғ ( этнос, миллат маъносида) ўз асли ва тилини сақлайди. Фақат ўзгаришлар билан. Юз тузилишлари, феъл – атворлари, хатти – ҳаракатлари, расм – русмларида бу ҳол сезилади.
Бу – Ватандан узилиш таъсири.
Бу – жўғрофий узоқлиги ва табиат турфалиги таъсири..
Бу – ёт халқ, ёт тиллар таъсири.
Буни ҳайвонот оламида ҳам кузатиш мумкин. Эчки, қўй, сигир, от, эшак каби ҳайвонлар аввалда бир хил қилиб яратилган. Очунга сочилишлари давомида ўзгаришга юз тутган. Шу хилдаги Осиё ҳайвонлари Оврўпа ёки Африка ҳайвонларидан ажралиб туради…
Турон севар турк олимлари учун Исланд, Ирланд, Шотланд тиллари ҳали очилмаган қўриқдир.
Туркда шунга ўз умрларини бағишлайдиган ботирлар борми?
Оламга илм – маърифат нурини қуёш нуридай сохийлик билан тарқатган Шумерэл номи ва салтанати ўчди. Уни яхшиликни билмайдиган, йиртқич эламитлар ўчирди.
Мангуга.
Ярим ёввойилар шумерларнинг ўликлари устида қўшиқ айтиб, рақсга тушдилар.
Одатда ўликер махлуқлар ўлик ўлжа теварагида шундай чанг – тўзон кўтарадилар. Ириллаб, улуб, ер титиб, қийшанглаб ўйнайдилар.
Мен тоғда, чўлда бундоқ манзараларни кузатганман. Булар – ку тўрт оёқли махлуқлар. Аммо икки оёқли махлуқларни ўликлар ўртасида байрам қилишларини сира кўрмаганман.
Бу – биринчиси.
Мен бу ваҳший қўшиқ, бу ваҳший қаҳ – қаҳларни ўз қулоғим билан эшитиб турдим.
Мен бу тирик мурдалар ўйинларини ўз кўзим билан кўриб турдим.
Панада.
Мен куйиб йиғладим,
Мен қон йиғладим.
Панада.
Лекин мен бу одамер олчоқларга қилич билан ташланишга ўзимда журъат топмадим.
Қўрқдим.
Орадан саккиз минг йил ўтса ҳам ҳамон қўрқаман. Мен бу сон – саноқсиз асрлар ичида неча марта туғилдим, неча марта ўлдим. Бу туғилиш, бу ўлишлардан сабоқ олмадим. Мен ичимдаги қўрқувни енголмадим. Ўзимга – ўзим:
Қулман,
Асирман.
Ақлим ҳам,
Фикрим ҳам,
Сўзим ҳам,
Ўйим ҳам,
Кўзим ҳам,
Оғзим ҳам,
Қулоғим ҳам,
Оёқ – қўлим ҳам қул, асир.
Қуён юрак билан яшаш – тирик ўлимдир.
Биламан, бироқ қўрқаман.
Сезгим алдамаса, мендан Осмоннинг ҳам қаҳри келди.
Юлдузлардан ҳам юксакдан сас энди:
-Юрагингни алмаштир!
Мен қўрқанимдан қулоқ, оғзимни бекитаман. Титроқ қўлларим билан. Ичимда Осмонга пичирлайман:
-Қайта туғилай,
Сўнг…
Қўрқоқлигимдан, қўрқоқлигимни енголмаганимдан:
Ўзимни – ўзим ёмон кўраман.
Ўзимдан – ўзим жирканаман.
Ўзимга бўлган беқиёс нафратим таъсирида:
Миямга,
Юрагимга,
Болиғимга шу сўзлар сунги бўлиб санчилади:
Мен калтабин, қинғир, ўғри, паскаш, ёлғонга,
Хоин, золим, қотил, қасамхўр ҳам бўҳтонга,
Худбин, разил, исқирт, порахўр ҳам олчоқга,
Булғанч, юзсиз, шоқий, ваъдавоз ҳам ялтоқга
Қарши бир сўз демадим, ҳеч етмади журъатим.
Аксинча мен “зўр” деб қоничарни қўлладим.
Иркитлар ичида шунга ўсди ҳурматим.
Ҳам обрў, мартабам…
Мен ахлатда гулладим.
Йўқса қмалардим, ёки четга қочардим,
Сарсонликда, қувғинликда ўтарди умрим.
Ёхуд чўнг фитналар аро бўлардим адо,
Оч қолардим, ҳалокатга йўлиқардим ё!
Секин – секин айрилдим мен тилим, кўзимдан,
Виждоним, юрагим, ор- номусим, ўзимдан.
Энди менга юрт ёвлари тамом ҳукмрон
Энди, билмам, кимман мен, инсонми, ё ҳайвон?
Энди ҳаром, тубан, қалбсиз кимсалар мисол
Тилим бошқа, дилим бошқа, бошқаман ўзим.
Энди тирик ўликман мен, мушрукка қурол
Энди йўлдан адашган кўр мисол мен, не ҳол
Дунё бўйлаб ахтараман ўзимни ўзим.
Сояман мен, йўқдир аслим, йўқ номим, овозим.
Дунё бўйлаб қидираман ўзимни ўзим…
Нафс ва мартаба йўлида хато устига – хато қилган кишининг боши бир куни тошга тегади. Бу – муқаррар ҳол. Шунда унинг кўзи очилади. Шунда у ўзига нисбатан нафрат туяди. Ўз қилмишидан пушаймон бўлади. Агар у сал фикрлайдиган одам бўлса, албатта.
Ҳозир мен панада ётарканман, бошимни ларзага солган бу сўзлардан ўзимни англагандай бўлдим. Ўзим? Кимман? Юқорида айтдим- ку, ўз нафсимнинг қулиман, маддоҳман, ялтоқман. Ичимда шундай деяпман. Сиртимга сув юқтрмаяпман. Мен учун очиқча тан олиш оғир. Ўлимдек оғир. Бироқ, қандоқдир ғойибий куч мени тан олдиришга ундайди:
Тан ол!
Тан ол!
Тан ол!
Бу сўзни тўхтатишга уринаман. Кучим етмайди. Бошим ари уясига айланади. Ғувуллайди. Тинмай. Охири тан олишга мажбур бўламан. Бу — менда нафрат уйғотади. Бошқагамас , ўзимга. Ўзимдан жирканаман. Ўзидан -ўзининг нафратланиши, жирканиши яхши. Бу — одамни тўғри йўлга бошлайди, саодатга бошлайди. Ҳозир мен буни туяяпман. Шунинг мевасими, қиличим сопини тутдим. Қаттиқ. Оғриқдан бармоқларим сирқиради. Қорнимга қиличимни нуқдим. Сўнг бирдан шаштимдан қайтдим. “ Чиндан ўлишга аҳд қилдимми, ёвни ўлдириб ўлай!” дедим ўзимга -ўзим.
Ўликларни тепалаб, ўликларни булғаб… рақсга тушаётган эламитлар устига отилдим. Ўзимда йўлбарс кучини туйдим. Учтасини чопдим. Тўртинчисига улгурмадим. Номард энсамга болта урди. Қуладим. Юз тубан. Танам қонга, тупроққа қорилди. Ўзимдан рози бўлиб ўлдим.
Бир ботир шумер мисол.
Руҳим кўкка учди, ҳис этдим. Яна қайта туғилишимни ҳам. Ҳақ учун курашга қайтишимни ҳам…
Менинг бу гапимга ўзимдан бошқа киши ишонмайди.
Устимдан кулади:
“Чол алаҳсираяпти”,
“Чол ақлдан озибди”…
Майли, нима десанг майли. Сен ҳам мендек эркин одамсан. Ичингдагини яширмай айтдинг. Шунга ҳам раҳмат! Доим шундоқ бўл. Юрагиндагини айт. Қадим шумерлар каби. Қадимги турклар каби.
Билгамиш ҳоқон,
Годеа ҳоқон,
Ур — Намму ҳоқон каби.
Ўғузхон,
Чингизхон,
Темурхон каби.
Мен сенга, азиз қондошим, доҳийлардан — да доҳий, даҳолардан — да даҳо шу боболарим каби ҳақни айтаяпман. Мен биринчи марта шумер бўлиб туғилганман. Саккиз минг йил ўнжа. Туронда. Қуйи Месопатамияда олти минг йил яшаганман. Боболарим ҳоқонликлари замонларида. Эсимда, аниқ эсимда ўшанда Шумер тили Халқаро тил эди. Тангри сийлагани, суйгвни учун у жаҳонда илк Халқаро тил бўлган. Ўшанда мен ҳайвонларни қўлга ўргатиш жамосида ишлардим. Биздан олдин дунёда ҳеч бир қавм ҳайвонларни хонакилаштирмаган. Биз биринчи эдик азиз ўқувчи, азиз дўстим. Биз ўшанда беқиёс қудратли эдик. Беқиёс! Азиз ўқувчи, азиз қондошим, сен буни бошқача талқин қиларсан:
“Тушида кечган…”
“Хаёлида кечган…”
Йўқ, мен ўша замонда, Шумерэл Ер халқларига ёруғлик улашган замонда яшаганман. Сен буни, жигарим, ақлингга сиғдиролмаяпсан. Мен эса буни борлиғим билан ҳис қилаяпман. Шу учун мен яшаган давримни бир хатосиз ёздим. Ер Қуёш атрофида айланаётгандек аниқлик билан. Мутлақ ҳақни ёздим.бир шумер ўғли сифатида. Орадан саккиз минг йил кечгач…
Мен ўлаётганимда” “ Яна қайта туғиламан, ҳақ учун курашга…” деган эдим. Милоддан аввалги минг саккиз юзинчи (мл.ав.1800й) йил сўнггида қайта туғилдим. Тангрининг биринчи элчиси (пайғамбари), Худоликни илк тарғиб қилган таълимотчи, илоҳий китоблар издирилган (нозил этилган):
Яҳудий,
Насроний
Ислом динларининг отаси Эвирум ( Авраам, Ибирим, Иброҳим) пайғамбар билан бир вақтда. Ўримда. Шумерлар хонадонида туғилганман. У киши буюк шумер эди. Буюкликда тенгсиз.
Эвирим элчининг ота — онаси, етти пушти тоза қонли шумерлар эди. Худодан қўрқмаган, бутпараст семитлар уни “ Авраам” деб ўзлариники қилиб олганлар. Ўрум кентини ҳам “Ур” деб ўзлаштирганлар. Шаккоклар Эвирим элчининг Шумерлигини билишади. Билишадию ичидан ташига чиқаришмайди. Сиртига сув юқтиришмайди.уялмасдан ўзларини: “ Биз Авраам авлодимиз” деб юришади. Ҳақиқатни яширишади. Минг афсус, бу табаррук турки номлар (Эвирум, Ўрик, яна юзлаб номлар…) еврейлаштирилган ҳолда Библияга киритилган.
Буни қандоқ тушуниш керак?
Ахир булар — илоҳий китоблар- ку…
Эвирим элчининг ота — онаси, етти пушти тоза қонли шумерлар эди. Хотинлари ҳам (икки хотини) шумер хонимлар эди. Фақат бири ёт қон бўлган. Арабми, Ашшурийми, аниқ билмайман.
Қон бузилмаслиги учун ўғилларини ҳам шумер қизларига уйлантирган. Исҳоқ отли ўғлини ( Исҳоқ элчи) уйлантириш қийинчилик туғдирган. Ўшанда буюк элчи ўзимизга қондош, тилдош Хетлар юрти- Херронда яшарди, Херрондан Ўрим юзлаб тош нарида эди. Элчи Ўримга ўз содиқ ёрдамчисини юборган. Бу ҳол Библияда ҳам акс этган: Мана , Эвирум элчининг хизматчисига айтган сўзи, топшириғи:
“ Клянись мне Господом, Богом неба и Богом земли, что ты не возьмешь сыну моему (Исааку) жены из дочерей Хананеев, среди которых я живу, но пойдешь в землю мою (Ўримга, э.т. изоҳи), на родину мою ( и к племени моему), и возьмешь (оттуда) жену сыну моему Исааку…» ( Библия, книга Бытие,24).
«Хананеев» деган – Яҳудий уруғи. Эвирум элчи ўғлини еврей қизига уйлантиришни истамайди. Ўз қондоши Шумерэлдан келин олишни истайди. Шу сабабли ёрдамчисига такроран уқтиради:
“ Не бери в жены сыну моему из дочерей Хананеев, в земли которых я живу, а пойду в дом отца моего и к родственникам моим, и возьмешь (аттуда) жену сыну моему). (Библия, книга Бытие.24:15).
ХизматчиЭвирумэлчинингтопшириғини бажаради.
Исҳоқ ўз қондош қавми қизи Ребекка уйланади.
Илоҳий китоблар (Забур, Товрот, Инжил, Қуръон) шаҳодат беради: Эвирум элчининг томирида тўғридан — тўғри Одам Ота, Момо Ҳаво ( Адам ва Ева) қони оқади. Одам Ота, Момо ҳаво тили турки тил бўлган. Эвирум элчи Олам Тангриси билан туркча қўнишган. Ундан Йўруқ олган… бунга ишонч ҳосил қилишингиз учун Библияни синчиклаб ўқинг.
Эвирум элчи семит тилини билмаган. Билишга қизиқмаган ҳам.
Менимча, У ўз авлоди — Шумерэлга ўлат келтирган аккадлар ва эламитларга ишонч кўзи билан қарамаган. Буни ўғлини семит қизига уйлантирмаганидан билиб олгандирсиз. Яна, фаразимча, Эвирум элчи ўз уруғига ёт қон аралашишини ҳам истамаган. Яна Тангри билгувчи.
Эвирум элчи 175 йил умр кўради. Шу вақт ичида Унинг уч хотинидан туғилган болалари, невара, эвара, чевара…лари туманга етади. Ва сўнг — замонлар кечиши билан тумонотга айланади.
Аҳли китобга (Забур, Товрот, Инжил, Қуръон) кирган барча элчиларнинг томирларидан Эвирум пайғамбарнинг қони оқади:
Довут,
Соломон,
Ёқуб,
Мусо,
Исо,
Муҳаммад…
Ҳаммасининг отларини бирма — бир ёзсам, китоб бўлади.
Муҳаммад элчи ўз этник келиб чиқишини Эвирум пайғамбарга боғлайди. Уни “ Бош бобом” дейди. Бу — Муҳаммад элчининг турклигига бир шубҳа уйғотмайди. У туғилиб- ўсган қабила оти ҳам буни тасдиқлаб тургандай гўё:
“Қурайш”.
“Қур — айш”- аввалда “Қур иш” бўлмаганмикан? “ Иш” араб тилида “айш”га айланмаганмикан? Ёки “Кураш” сўзи арабча талаффузда “Курайш” шаклига кирганмикан? “Кур — аш, “ Кур- айш”… Турк сўзи ҳар қандоқ ёт тилда қандоқдир даражада ўзгаришга юз тутуди. Масалан, ўрисэл бизнинг кўп сўзларимизни ўзиники қилиб ишлатади:
“Менга” — “ мне”
“Танга” — “денги”
“Момо” -“ Мама”
“Ота” — “отец”
“Бўрон”- “Буран”
“Ботир” — “Багатыр»
«Том – «дом»
«Тормаш» — «тормоз»…
Яна минглабмисолкелтиришмумкин. Қоғозга сиғмайди.
“Қурайш” атамасига аниқлик киритишни Тилшунос олимларга топшираман.
Исломшуносларнинг ёзишларича, Муҳаммад элчи ерли (Макка) арабларга нисбатан оқ киши бўлган. Бу ҳам ниманидир англатмайди?
Гапни калавалатиб нима қиламан? Муҳаммад элчи ўз шажарасини Эвирум (Ибирим, Иброҳим) пайғамбарга боғлаган. Шу етар. Библия, яна ҳам аниқ қилиб айтсам, Эски ва Янги Аҳдлар, уларнинг мазмун- моҳиятлари Эвирум Элчи номи билан чамбарчас боғлиқ. Шумерэлнинг семитлар томонидан ўзлаштирган дуо, афсона, афсун, шеър, ҳикоя, миф, рифоятлари… Библияни Библия қилиб турибди. Бошқани билмайман. Мен шундоқ фикрдаман.
Бироқ…
Бироқ, не аламки, Унда:
Шумер оти йўқ.
Асл асосчи йўқ.
Асл қаҳрамон йўқ.
Яҳудий бор.
Сохта автор…
Илоҳий китобларда…
Библияни ёзган ёзарлар туб ҳақни билишган, деб ўйлайсизми?
Туб ҳақни билишмаганига ишончингиз комилми?
Мен иккиланаман.
Тегишли адабиётларни титаман. Буюк инглиз шумеролог олими Генри Роулинсонга ичимда чексиз меҳр туяман.
Кучли меҳр,
Сўнмас меҳр.
Бу улуғ шумеролог олимлар ичида биринчи ўлароқ ўғриликни фош этди. Туб ҳақни очунга ёйди. Библиядаги битиклар (асарлар) Шумерларга тегишли эканини илмий йўсунда исботлади.
Ҳали турки олимлар ухлаб ётишганда…
ЎЗЛИГИ ни англашмай…
Ҳар қалай, Ибтидо Китоби ( Книга Бытие) да Эвирум элчининг этник келиб чиқишига ғира — шира ишора бор. Фақат уни уқиб ўқиш лозим. Эвирум элчининг Ўрумда туғилгани ва у ердаги қирғинлар тўсмага (пардасига) ўраб ёзилган. “ Ёзганларимда хато ўтиб кетмаганмикан?” деган ўйда шумерлар тўғрисида битилган китобларни қайта ўқийман. Ўрис тилида. Чунки Оврўпа тилларини билмайман. Менда Шумерэл кечмишига оид Туркича асарлар йўқ.
Хатога йўл қўймаганимга ишонгандек бўламан. Шунга қарамай, ҳар эҳтимолга қарши яна Зоҳир Аъламнинг дафтарини варақлайман. Эътиборимни ушбу ёзувлар тортади:
“Если внимательно проследить библейскую родословную Авраама, то его прямыми предками были Адам и Ева, в жилах которых также текла шумерская кровь пришельцев с Востока. И, если Библию рассматривать как истории документ, то все основные события, нравстенные постулаты, законы и проповеди, описанны в ней заимствованы или списаны с некоторыми изменениями с богатейших источников шумерской клинописи. Ничто не рождается из ничего. Авторы Библии, в целом, занимались изучением и переписыванием содержания шумерских табличек и их переводов на аккадский, привнося в тексты как можно больше семитских имен. Таким оброзом духовное наследие шумерцев и послужило основной для составления Библии. Другими словами, Древнейший завет был ниспослан жителям Шумера за много тысяч лет до составления Библии – Ветховного и Нового Завета».
Қизиқиши ортади. Ўқишда давом этаман. Ҳайратга чўмиб:
«Те, кто пишут об истории Библии и ее происхождении, готовы ли признать Шумеро – Туркский в содержании этого великого произведения? Ведь основные сюжеты Библии были пережиты не евреями, а шумерцами – древнейшим туркским этносом».
Буҳақ узандилар қайси олимларнинг китобларидан олинган? Генри Роулинсонданми? Арно Побеляданми? Юлиус Оппертданми? Ёки бошқа шумерологларнинг асарлариданми? Раҳматли Зоҳир Аълам уларнинг тагларига муаллифларнинг отларини ёзишни унутган. Мендаги адабиётлар чекланган. Шунга қарамай, борига шукр қиламан ва уларни яна кўздан кечираман. Шумерэл грамматикасини пухта ўрганган Самюэл Крамернинг : “Все начинается с Шумера” асаридаги қуйидаги ёзув мени ўзига тортади:
“Шумерская кровь текла в жилах отцов и дедов Авраама, которые поколениями жили в Уре ( Ўрум.э.т) и других шумерских городах…”
Церенасарида бу ҳақиқат янада ёрқин кўринади.
Шу хил фикрлар қуйидаги олимларнинг асарларида ҳам учрайди:
М. Белицкий (“Забытый мир Шумеров»),
В. Мыссон («Первые цвилизация»),
Э. Маккамер («Этруски»),
Д. Мелларт («ДревнейшиецвилизацияБлижного Востока»),
К. Матвеев («Земля Двуречья)…
Э. Жак ( Поседневная жизнь этрусков),
И. Канева (Шумерскийяъзик),
Ж. Жак – Ноэль (Этруски),
М. Бор, И. Томажич (Венеты и этруски: у истоков европейской цвилизации,
В. Емельянов (Древний Шумер),
И. Дьяканов (Тайны древних пись-мен, проблемы дешифровки)
Не ажабки, мен “ Қўқон хонлиги тарихи” китобида ҳам шу олимларнинг фикрлари тасдиғини кўрдим. Фақат бунда “ Шумер” атамаси ўрнига “Ўзбек” номи қайд этилади. Ўзи аслида буни фарқи йўқ. Икови ҳам Турк уруғи.
Ривоят қилишларича, ўзбек Муҳаммад элчига савол беради:
“Ё Расулуллоҳ. Ўзбек насабининг асли нечук турур?”
Муҳаммад элчи унга жавоб қайтаради:
“Насаб асли Ўзбек, Ўғзон пайғамбар турур, анинг отаси Армиё пайғамбар турур ва анинг отаси Яхудо пайғамбар турур ва анинг отаси Исҳоқ пайғамбар турур ва анинг отаси Иброҳим пайғамбар турур”.
“ Ва яна меҳрибон бўлиб айттиларким, “ Ҳар кимарса жамоаи ўзбекка иҳонат еткурса ва тил текуса гуноҳи аъзим бўлур ва анга таъсир лозим ва вожиб бўлур”.
“ Бу ривоят “ Китоби Қитмир” ва “ Мушкоти Шариф”да турур.
Мирза олим Мушруф,
Тарихчи.
Мен қайта туғилганимда , Тангрининг биринчи элчиси — Эвирумга издирилган (эндирилган, индирилган, арабча нозил этилган) ёлғиз Худолик ғоясини Ироқ юртларида элларга даъват қилдим. Узун — узун йиллар. Бутпарастларнинг одам қурбонлиги удумларини йўқ этишди, Эвирум элчи изидан бордим. Сон- саноқсиз бўвакларни, гўдакларни, болаларни, йигит — қизларни, қисқаси, ёзуқсиз инсонларни даҳшатли ўлимдан олиб қолдим. Йўқ, янглишдим, Ҳақ буюрган бу ишда буюк пайғамбарга ёрдам бердим. Ўз эл (Шумерэл)им достон, афсона, эртак, ҳикоя, дуо, ривоят, шеърларини халқларга ёйдим. Эвирум элчига йўлдош бўлиб. Бор оламлару бор мавжудотларни яратган Тангрини, мутлақ ҳақу адолатни (элларга) тарғиб қилганим учун зиндонда ётдим. Узун йиллар.
Тангри учун,
Ҳақ учун,
Адолат учун…
Сал кам икки юз йил умр кўрган улуғ инсон, улуғ элчи Эвирум Тангри буюрган буюк ишларни бажариб, дунёдан ўтди. У Хаврондан унча узоқ бўлмаган Мамре ўрмонига, яна ҳам аниғи Махпала ғоридаги даҳмага — катта хотини Сара ёнига дафн этилади. Бу ҳақда Забур ҳам, Қуръон ҳам далолат беради.
“ Сара” исми деярли 4 минг йил давомида семитча деб келинди. У соф шумерча, яъни туркча. “Сара” сўзига изоҳ лозиммас. Сара- Сарада. Одамлар сараси…
Эвирум элчи ўлимидан кейин мен учун очун ҳувуллаб қолди. Ҳаётга кераксизлигимни англадим. Буни Азроил сезди, жонимни олди. Руҳим Арши — аълога учди. Ерда танам қолди, эт, суякдан иборат.
Тангрининг карами чексиз, чегарасиз.
Фақат У,
Фақат У.
Фақат У яратишга қодир.
Тангрининг қудрат, каромати билан мен яна туғилдим. РУМда. Шумерларнинг учунчи авлоди (Қуйи Месопотамиядансемитлар қирғинида ҳозирги Италия тупроғига келиб қолган қондошларимиз) — Этруск боболаримиз асос солган РУМда. У Оврўпада:
Биринчи кент,
Биринчи давлат.
Кейин:
Троя,
Турия (Эртурия)…
Булар ҳам эски турк давлатлари. Бу — тарихда тан олинган ҳақиқат.
Сенека асаридан бир узанди:
“Азия предентует на этрусское происхождение”…
Юқорида айтганимдек, Рум — Ўрум сўзидан туғилган. Товуш ўзгариши натижасида “Ў” тушиб қолган. Оврупа эллари уни (тиллари айланмагани учун) Рим деб аташган. “Рома” атамаси ҳам Ўрум — Рум “боласи”…
Римда бўрини эмин турган Рем ва Ромул син тоши (ҳайкали) бор.
Бу — бежизми?
Йўқ.
Бу — этруск (турсак турк сак)ларнинг италянларга таъсири меваси… Турклар ўзларини “Бўри авлоди”, деб билишади. Зийрак ўқувчи бундан хулоса чиқариб олади…
Бундан минг йилча олдин Аҳмад Яссавий шундай ёзган:
“Румни Туркистон қилганмиз…”
Аҳмад Яссавий минг йилча олдин айтган ҳақиқат, бугун олам олимлари томонидан илмий асосланди. Этрусклар Рим империяси ва цвилизациясига асос солган Турк қавми. На фақат Италия, балки бутун Оарўпа цвилизацияси этрусклардан бошланган.
Жак Эргон сўзи: “Этот регион (Рум. Яъни Этрурия кўзда тутилади) двадцатью двумя веками позже станет аналогичной колыбелью для Ренессанса, как если бы у Тосканы со времен античности и до Нового времени были привилегия вызывать и пробуждать дыхание человеческого разума…»
Жан – НоэлРобер сўзи: “Эртурия являлось первоначальным очагом, питавшим огон итальянской цвилизации…»
Зоҳир Аълам дафтаридаги битиклардан олинтилар:
“Именно этруски, а не римляне создали первую империю в Европе, каторая, как минимум, занимало весь Апеннинский полуостров, включая Корсику и юг франции. Империя Этрусков просушествовала не менее тысячи лет, Римская империя была создана на основе культурного и материального наследия Эртурии».
«Этруски первыми в истории Евроны воздвигали целый ряд городов. Неудивительно, что, большинство городов Италии имеют Этрусское происхождение. Они участвовали в возвидении Колизея, Форума. Капитолия и других значимых архитектурных памятников Рима. В вечном городе Этруски занимали целые кварталы и в течение интеграции и после нее делились своим опытом в градостроительстве и архитектуре, в металлургии и короблостроении, в различных видах искусства, образовании и образе жизни. По этому можно утверждать, что возникновение и развитие европейской цвилизации в решающей степени обязан этрускам и их культурным достижениям. Этрусская цвилизация, как яркая вспышка, осветила всю Италию, а затем и всю Европу. Рим и итальянская цвилизация впитывали энергию и мощь Этрурии».
Этрускларҳақида Ҳомер, Плутрах, Страбон, Вергелий, Лесбос, Стандаллар ҳам ўз фикрларини ёзиб қолдирганлар. Император Клавдийнинг хотини бой ва аслзода Этрусклар хонадонида туғилган. Унинг ўз миллати кечмишига оид бой кутубхонаси бўлган. Клавдий ундан мўл — кўл фойдаланган ва “Этрусклар тарихи” деган йигирма томли китоб ёзган. Туркка қондош этрускэл жуда қадим замонларда ҳам Кичик Осиёда яшаган. Буни Олмон – Турк олимлари аниқлашган. Улар тарихда теран из қолдирган Троя ери остида қазилма ишларини олиб боришган. Жуда паст қатламдан этрускларнинг эрамиздан ўн бир ярим минг йил бурун бунёд этилган ибодатхоналари ва асори-антиқаларини топишган. Уни радиоуглород анализи орқали аниқлашган. Бу воқеа шов — шувга сабаб бўлган.
Туркка қондош этрускэл…
Бу илм — фанда, ҳаётда ўз исботини топган ҳақиқат. 2007 йилда Италия билан Американинг медик, биолог, генетик… олимларидан иборат жаҳон аҳамиятига молик коммиссия тузилади. Уни профессор Алберто Пьяцца бошқаради. Мақсад: Италиянинг турли ўлкаларида яшаётган кишиларнинг мДНК ( ирсият занжири)сини, яъни, туб келиб чиқиш илдизини (гнезини) аниқлаш.
Пухта, изчил, қайта — қайта текширувлар самараси ўлароқ этрусклар — Турк авлоди бўлиб чиқди. Бир шубҳа, гумонсиз. Юз фоиз.
Дунё ҳайратга чўмди.
Ўрис орқаси билан куйди…
Олдинлари ҳам буни Оврўпа, Америка олимлари тан олишган. Бу ҳақда очиқ кўнгил билан асарлар ёзишган. Фақат ўрисдан бошқа. У тиш — тирноғи билан ҳақиқатни бекитган. Туркни кўролмагани учун.
Ўриснинг бош қисми доим шундай. Ҳақни яширади. Чунки ҳақдан қўрқади.
Яшириш — фақат ўзга халқларнигина эмас, ўз элини ҳам алдаш демакдир. Сиёсатда кўз бўямачилик калтабинлик, аҳмоқлик, қаллоблик, тутқунлар тилида айтсам, к…ликдир.
Ўзга халқлар — ку, унга ишонишмайди. Америка , Оврўпа мутлақо. Фақат Хитой…Хитой ҳеч бир элга юракдан дўст бўлмаган. Бир халқни иккинчи бир халққа гиж — гижлаб кун кўрган. Ўрис ҳам шундай. Иккови ҳам ўрта бузар. Оғир кунда бир — бирини ташлаб қочади…
Ўрис сиёсати негизида:
Ёлғон,
Фитна,
Туҳмат,
Иғво… ётади. Ўрис:
Ўзини ўзга миллатларга устун қўйиш, кўпириб мақтаниш, бошқа миллатларни ерга уриш касалига йўлиққан.
Тузалмайдиган касалга,
Ҳалокатга элтувчи касалга…
Унинг бўҳтонга лиқ матбуотини ўқисам ёки “Очун ойна”си каналларини (масалан:24…) кўрсам, кўнглим айнийди. Эртадан кечгача:
Американи,
Оврўпани,
Туркияни,
Украинани ёмонлайди.
Путин ва унинг орқадошлари бир гапни суякдек ғажишади:
“Рус — Украин бир халқ”.
Бир халқ бўлсанг,нега даҳлсиз Украинадан:
Қримни тортиб олдинг?
Нега Донбас, Луганскни қонга ботираяпсан?
Нега Украин элини ҳукуматига қарши қайраяпсан?
Нега Украинада намойишлар уюштираяпсан?..
Нега оғзингдан:
“Бандера”,
“Хохол” сўзи тушмайди?
Бу билан сен ўзингга — ўзинг гўр қазияпсан?
Шундай кун келади: тилингни бир қулоч қилаётган яроғинг иш бермай қўяди…
Бу дунёда сенинг содиқ дўстинг қолмади.
Тарихдан маълум: ёлғон, туҳмат, фитна, гиж — гижлаш, зўрлик, зулм, қон…устига қурилган давлат қулаган.
Халқлар қонини ичган:
Чор империяси қани?
Қутирган СССР қани?
Энди навбат кимга?
Қулаш, бўлакланиш навбати…
Мен Украинада хизмат қилганман. Бирон украинни сен томонда турганини кўрмаганман.
Мен украин ёзарлари билан қўнишганман. Бирони сен томонда турганини кўрмаганман.
Улар бўғовдан қутилиш йўлини излардилар, сўзлардилар.
Мазепа каби,
Дорошенка каби,
Бандера каби,
Эрксевар Украин халқи каби.
Мен ҳиссимнинг енголмадим, мавзудан чалғидим, узр. Мавзуга қайтаман. Кўрдингиз, Этрусклар (турсаклар) тўла қонли турки авлод. Улар асосан Тоскания ва Франциянинг Корсика ярим оролида яшайдилар. Ҳозирда ҳам айрим италянлар турсакларни “Турк” дейишади. Доимий тарзда эмас, замон- замонида. Ўзлари сезмай. Гаплари орасида. Этрусклардан кўп буюк кишилар чиққан. Жумладан:
Леонард да Винчи,
Миколанджело,
Нопалеон…
Буюк тарихчи Жан — Ноэл Робер сўзи:
“Человечество имеет в своем культурном наследии, возникло и пришло из Тосканы…- текло этрусской крове в жилах Леонарда да Винчи, родившегося глухой сосканской деревне, недалеко от Венеции». Зоҳир Аъламнинг дафтаридан яна бир узанди:
“ Великие мастера Итальянского Возрождения восхищались произведениями этрусского искусства — фресками, скульптурами и не было известно об этруско- турецком происхождении тосканцев. Микеланджело, родившийся в тосканском городке Капрезе, возможно и сам был потомком первых этрусков, поселившихся в Тоскане. В те времена никто не знало о существовании древней цивилизации и культуры государство Шумера. Будь доступны эти знания Микеланджело, мы бы имели немного инию версию Капеллы…»
НопалеонКорсикада — этрускларорасида туғилган.
Нопалеоннинг: “Туркни ўлдириш мумкин, лекин туркни енгиб бўлмайди” сўзи биринчи галда ўзига таалуқлидай. Мен ҳозирча Нопалеоннинг шу фикри билан мавзуга нуқта қўяман. Ҳозирча… Ва, азиз ўқувчи, сени минг йилча аввал битилган шу шеърни ўқишга таклиф қиламан:
Туркистоннинг еринда холи эрмас эранлар
Ҳар бир қулоч еринда ётур мардон эранлар
Қутбул ақтоб ҳар бири Туркистодир манзили-
Йиғилсалар бир ерга Туркистонни тузарлар.
Лашкар тортиб ҳар подшо келса улар устиго
Ботин билан барчасин зеру забар қилурлар.
Ҳар ким адаб сақламай, Туркистонға қўл урса
Қачон қўяр бир соат филҳол ани урарлар.
Золим агар беадад зулм қилса элига
Зулми зоҳир билинса тутиб бўғзин бичарлар.
Риоя қил халқини, яхши тингла додини,
Риоя қил Турк элини, мадад сенга берурлар…
Аҳмад Яссавий.
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
4 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ4 комментария
-
Психиатр қабулига ёзилишимиз зарур шекилли ҳаммамиз.
-
Мамалали ака! Бир кичик учрашув ёдимга тушиб кетди Устозим Х.А. Рахматулиннинг дачаси Москва остонасида «Перхушкова» деган жойда эди. Агар зерикса, менга ҳамма ваыт «Юр, дачага кетамиз»дер эди. Бир кун дача атрофида икковмиз айланиб юрганда Б. Ғафуров билан Тожикстондан келган бир киши билан учрашиб қолдиқ, чунки икковининг дачалари қарийиб Қушни эди. Х.А.Рахматулин ярим ҳазил билан ўзбек тилида ( жуда кам гапипса ҳам!!)»Шу вақтгача ҳаммани алдадинг- энди қишлоқдан келган тожик қолдими — чўлоқ?» деган савол берди
Жавоб олаолмадик.
Учрашув ва ҳаёт. Мен ўзимнинг ташвишларим билан Москвага келдим. Икки кундан кейин оғир касаллик билан Х.А. Рахматулин «Москва» универмаги орқасидани академиклар поликлиникаси -касалхонасига ёткизилди. Катта кизи АНЯ Америкада, кичик қизи Ианесса (бизлар-тенгдош ва аспирантурани бирга ўтдик) Исроилда бўлганлиги сабабли (инфаркт олган кишига ҳар 1-2 соатда ётаётган чойшабларини алмаштириб туриш зарур) қараб туришни ўз бўйнимга олдим Чл.коор.АН СССР Владимир Залманович Партон Х.А.Рахматулинни кўриш учун рухсат сўради ва мен пастга тушдим. !- каватда ўтирган кишига қараб, «Танийсан-ми?» деб сўради. Аввалдан таниш бўлган В.З. Партон билан саломлашишга бордик. «Андрей Дмитревич! Болеете? «деган саволга «Не Я болею, не я болею_ Страна болеет, Страна болеет» деб жавоб берди. Бу Андрей Дмитревич Сахаров эди. -
Evril To`ron bahtimizga omon bo`lsinlar doim!
-
Qoyil qoldim.Men «Gladiator»filmidagi soundtrack ya’ni bir ayol kuylagan qoshiq. O’sha qo’shiq ni eshitib juda qattiq tasirlanganman xayollarim uzoq uzoq larga meni boshlab ketuvdi. Hatto bir qancha vaqt quloqlarimda jaranglab yurdi. Bekorga emas ekan Chunki qo’shiq qadimgi Shumer tilida aytilgan. Shumer lar turkiy ekanligini bugun shu maqolani o’qib bildim. yizuvchiga ming rahmat.
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Yashang adib aka. Siz faqat adibgina emas, binoyiday tarixchi ham ekansiz.
Sizning bitiklaringizni uqib tarixdan ancha-muncha boxabar buldim, tashakkur.
Malol kekmasa bir fikrimni aytsam:
Tarix yozganda milliylikdan kura ilmiylik tomonida turing. Toki vaqt kelib, siyosat uzgarib, uzingiz aytmoqchi B.Gafurovning bitiklariga uxshab qolmasin yozganlaringiz.
Adabiyot va tarixdagi parvozingiz sarbaland bulgay.
Sizga ming raxmat Ismatjon. Sizning boringizga shkur buyuk inson Evril Turonning xalqimiz uchun judayam zarur maqolasini oqib judayam konglim togdek kotarilib ketdi. Bubun men Mamadali aka bilan telefonda suxbatlashganimda Ismat Xushevning Dunyo Ozbeklari saytiga tashakkur aytaman dedilar va sizni rosa dou qildilar. Dunyo Ozbeklari sayti judayam dolzarb masalani kotaryapti deb sizni rosa maqtadilar.
“Дунё ўзбеклари”дан: Раҳмат, Башорат опа. Мамадали ака – ўзбек халқининг ор-номуси ва ифтихоридир!
Sizga tasanno! Yozish uslubingiz doston yozish uslubiga oxshab ketadi.
Shumer imperiasi haqida izlanish olib bor dim. Shumer imperiasi eramizdan 4500 yil avval Mesopotamiada hozirgi Iroqda vujudga kelgan ekan. Shumerlarning (ingliz tilini SUMER deb yoziladi) turkiylarga umuman aloqasi yo’q. Mana bu yerdan oqib oling. https://en.m.wikipedia.org/wiki/Sumer