"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…

Бош мақола, Маданият ва Санъат, Ўтганлар ёди | 04/24/2016 20:19-     30607 марта ўқилди


Ўтбосаров шу йигит
Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам. Кулранг костюмда. Сочлари оппоқ оқариб кетган эмиш. Ўзи жудаям озиб кетган. Лекин чарчаган, касалманд эмас. Ёшлигидагига ўхшаш ихчам. Мен ўзимча айтармишман: Сочи оқарганига мослаб, кулранг костюм кийибди. Қорамтирроқ бўлса, сочи оқаргани яққол билиниб қоларди, дермишман…
Мен кароматчи ҳам, таъбирчи ҳам эмасман. Лекин, одам боласи ҳамма нарсадан ҳам яхшилик кўришга интилади – айниқса тушларимиздан.
Сочлари оқарганини “оқлик” ка йўйдим. Бутун умр халққа ва юртга хизмат қилган одамнинг охирати оққа бурканганига ишорат бу, дедим…
Озганини ҳам унинг у дунёдаги “иши” – савол-жавоблари “енгил” кўчганига ишорат деб билдим. Илоҳо, шундай деб ишонаман. Чунки “ноумид -шайтон” деб бежиз айтилмаган.
Бугун, дўстимнинг бу дунё ташвишларини ташлаб кетганига бир ой бўлди. Охирати обод бўлгани рост бўлсин. Омин!
Қуйида минг йил олдин олинган бир фотосуратни эълон қилаяпман. Лайлак қорлар ер юзини оқликка буркаётган лаҳзаларда Чорбоғда тушилган…

 

Muslimbek Yuldashev's photo.
Суратда: Муслимбек Йўлдошев Абдумўмин Ўтбосаров билан…
МЎМИН, МЎМИНЖОН!..
Мухлислардан узр сўраган ҳолда яна қайғули мавзуда ёзишга мажбурман. Орамиздан яна бир муносиб инсон, моҳир сухандон, ўз ишининг устаси, жамоат ва жамиятда ҳурмат қозонган, босган қадамида одамларга яхшилик улашиб юрган қадрдонимиз – Абдумўмин Ўтбосаров кетиб қолди.
Ўттиз йилдан ортиқроқ елкама-елка ишладик. Ўтган йиллар давомида не ерларга қадамимиз етмадию, не инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлмадик.
Қанчадан-қанча кўнгилли ё кўнгилсиз воқеа ва ҳодисалар оқимида бирга суздик. Олдинма-кейин сочимизга оқ тушди. Кетма-кет унвонлар, мукофотларни қўлга киритдик.
Ўзимиз ҳам, фарзандларимиз билан бирга ҳам тоғлар ошдик, кўнгилга эрк бердик. Қаерда юрмайлик, уйимизни, ишимизни, демакки бурч ва вазифамизни бажаришни олдинги қаторга қўйдик.
Оллоҳим одам зотига на фаришталарию ва на бошқа махлуқотига бермаган неъматларни ато этган. Ҳис-туйғу, муҳаббат ва нафрат, адолат ва жаҳолат, садоқат ва хиёнат. Келиб – кетаримизда уларнинг қай бири бизни ўзига оғдириб олганига қараб, орқамиздан ё гул ва ёки тош отилади.
Орқасидан гул отиладиган одамлардан бири Абдумўмин эди. У менинг дўстим эди. Қадрдоним эди. Қиёматлигим эди. Шогирддан ҳамкасб, ҳамкасбдан – дўст, дўстдан – жигарлик даражасига сазовор бўла олган укам эди.
Оллоҳга қасамки, мен иккита катта ўғлимга, баъзи-баъзида эса, ҳаддим сиққан яна бошқа жиянларимга доимо уни мисол қилиб, намуна, йигитнинг эталони сифатида келтирардим. Меҳнаткашлиги, ҳалоллиги, интилувчанлиги, ишбилармонлиги ва оилапарварлиги менга жуда ёқарди.
Умуман, у нима қилса, менга маъқул бўлаверарди. Чунки менинг ўзим шунақа эдим. Душманим – дангаса, танбал одам. Ёмон кўрганим – бекорчиликда саланглаган киши. Уям шунақа эди. Мана, хоҳ ишонинг хоҳи йўқ, йигирма йилга яқин “Чорбоғ”даги дала ҳовлимизга чиқиб дам оламиз.
Лекин бирон марта кунни саланглаб, бекорчиликда қарта ёки нарда ўйнаб ўтказмаганмиз. Ё мазмунли ва кети кўринмас суҳбатлар қурар, ё биргалашиб кетмону белкурак, гулқайчию арраларни ишга солиб боғбонлик қилардик. Жуда бўлмаганда гоҳи биргалашиб, гоҳи алоҳида-алоҳида китобхонликка мук тушардик.
Аммо асосий машғулотимиз, болаликда ўрганолмаганимиз, ошхона илмининг сир-асрорларини таваккал ўзимизда синаш – пазандалик қилиш билан дам олардик. Пиширган таомимиз ўхшаса, маза, ўхшамайроқ чиқиб қолса, кўз ва қўлни ўргатганимиз фойдага қолади, дея ҳар турлик овқатларни тайёрлаб кўрардик.
Бир гал у қийма думалок қилиб берарди. Бу “французча тефтели” дейилади аслида. Биз уни ўзлаштириб ва “ўзбекчалаштириб”, “Французские тефтели по бостандыкски” деган атамалар ясаб олиб, ўзимизни кайфиятимизни кўтарардик. Бир гал мен унга ўзбекчалаштирилган “рассольник” – перловка (арпа ёрмаси) шўрва қилиб берардим.
Ўзбекчалиги шуки, сал гўштлироқ ва илиги тўлароқ бўларди. Онамдан қолган шокосаларга сузиб келсам, шунақанги бир иштаҳа билан ичиб олардики, ҳар қандай ошпазнинг ҳаваси келиб кетарди.
Агар, ўша дала ҳовли шароитида эринмасдан шилпилдоқ қилиб берган, десам, балки ишонмассиз! Лекин бунга гувоҳларим бор. Гап овқатдамас. У овқатхўр, дастурхонпарвар, чойхонабоп йигит эмасди. Гап шавқда! Шавқли йигит эди.
Менга унинг бунёдкорлиги ёқарди. У йўқ нарсаларни бор қилишни яхши кўрарди. Бир хиллар йўқ гапларни тарқатиб, одамларни уриштириб қўйиб, жанжал-тўпалонни бир четдан томоша қилиб, маза қилади. У эса аввал кооператив квартира бунёд қилди. Ўша йиллар мен анча яйраб қолувдим. Чунки у “Лисунова” даҳасидан, менга жуда яқин бўлган “Жарариқ” даҳасига кўчиб келувди.
Шундоққина яқинимда турарди. Кўп кўришардик. Лекин шаҳарнинг чеккаси бўлгани учун ишимизга жуда ҳам ноқулай эди. Шунинг учун у марказдан бошқа квартира сотиб олди. Бу ерни сотиб, янги квартирасини таъмирлаб, ўша ерга кўчиб ўтди. Мен яна хурсанд бўлдим. Чунки одамларнинг кўпчилиги ўз ҳузур -ҳаловатини бузмасдан, битта айвонча ёки ошхона қурмасдан бу дунёдан ўтиб кетишяпти.
Мен уларни ҳам яхши танийман. Ўлигини ташлаб олганча, “ана, укам қилсин”, ёки “болалар катта бўлса ўзи қиволади” деб телевизор олдида ағанаб ётганларнинг манзилларини бераман, керак бўлса. Лекин Абдумўмин тиним билмайдиганлар тоифасидан эди. Ахир рости ҳам шу эмасми. Бир марта яшайдиган шу умрни чиройли, муносиб яшаб ўтганга нима етсин!
“Мен ўн саккиз минг оламни бунёд қилувдим. Бандам, сен ҳаётингда нима бунёд қилдинг,” деб бир куни Яратган сўраб қолса, нима деган одам бўламиз? Абдумўмин шу тахлит ўз ҳаётини чиройли қилишга уриниб яшади. Ва бунинг уддасидан чиқди ҳам. Кейин у “Бодомзор”дан бир тўкилган ҳовлини сотиб олиб, уни тагидан текислаб ташлади-да, ўрнида иккала ўғлига етар даражада чиройли, замонавий, кўркам ва ҳар томонлама қулай уй қуриб олди.
Хурсандлигим, кўнгил хотиржамлигимнинг чеки бўлмади. Бунёдкор дегани мана бундай бўпти!
Бу уйида ҳам туз-насиба тотиб кўришга муяссар бўлдик. Фахрландим. Шукур қилдим. “Эй, бор худоё, шундай дўстга рўпара қилганингга шукур! Шу сафар адаштирмаганингга, юзимни шувут қилмаганингга шукур!” дедим. Адашган пайтларим ҳам бўлган, мисни тилло деб юрганман.
Она деган зот икки чақирим наридан ёнингиздаги одам сизга дўст бўладими ё йўқми, айтиб бера олади. Уларга бир илоҳий сезги берилган. Бу онанинг ўз жигарпорасини ҳимояси учун ато этилган туйғу – энг кучли инстинкт. Ҳожи онам баъзи-баъзида “Муслимбей, шу ўртоғинг яхши бола. Гап-сўзи дуруст. Уни эҳтиёт қил. У бир сўм сарфласа сан икки сўм сарфла. У бир марта меҳмон қилса сан икки марта сийла. Тилинг тез, одамнинг юзига айбини шартта гапирасан. Унга бунақа қилмагин, аяб юргин” дердилар. Онам, онаизоримнинг имтиҳонидан ўтган дўст эди Абдумўмин.
Билмадим, онам айтганларини қанчалик уддаладиму, лекин бугун шукур қиламанки, шунча йил ичида бир нима туфайли хафалашганимиз, тушунмовчилик сабаб аразлашганимиз ёки бир ҳафта йўқлашмай қолганимиз йўқ. Биз, Абдуваҳоб дўстимиз билан уни “Мўмин мирзо” деб чақирар эдик. Улар иккови мени “ҳожи бобо” дейишса, Абдумўмин икковимиз Абдуваҳоб акани “қудабува” деб эркалаб чақирардик. Бизлар нисбатан каттароқ бўлганимиз учун ҳам унинг баъзи бир инжиқликлари, ёки ҳолатини тушунишга, эътибор бермасликка ҳаракат қилардик. У дўстлик бунёд қила олди.
У билан ишлаган ижодкорлар – режиссёр ва муҳаррирлар, муаллифлар ундан доимо кўнгиллари тўлган тарзда ҳамкорлик қилишган бўлиши керак. Чунки у енгил-елпи иш қилмасди. Ўзи бошқаларни доимий назоратда ушлаб турадиган одам, қандай қилиб чала-чатти иш қилиб кетиши мумкинлиги ақлга сиғмайди. Телевидениеда, телефильмда, кинода ва радиода яхши ишлар қилиб кетди. Шу унга насиб этди. Бундан ҳам кўпрок бўлиши мумкин эди, ижодий ишлари. Лекин мажбурияти, талабгирлиги боис, катта-катта оммавий тадбирларда кўпроқ банд бўлишига тўғри келарди-да.
Шунга қарамай, радиодаги охирги ишларидан бири – “Амир Темур сиймоси” радиофильми бўлди. Пиримқул Қодиров асари асосида тайёрланган бу иши Абдумўмин Ўтбосаровнинг ҳақиқий сухандонлик иши, информациявий ёки публицистик эмас, бадиий иши бўлдики, бу унинг Ўзбекистон халқ артисти унвонига лойиқ ва шуни оқлайдиган ижодий иши эди ва мен бундан яна бир бора хурсанд бўлдим. Бугун, у оламдан ўтиб қолганида эса, мана шу ишидан яна бир марта қониқиш ҳосил қилдим. Чунки айнан мана шу радиофильми авлодларга қоладиган иш бўлди. Ижодида янги саҳифа бунёд қилди. Сон-саноқсиз “Ахборот”ларни эса, ана, “қотириб ётишибди” сухандонмаслар.
Мўмин, Мўминжон, нега ундай қилдинг, а? Ҳали қанча-қанча ишларинг бор эди, режаларинг бор эди. Ўзинг 55 ёшга кирган бўлсангу икки паҳлавон ўғлингни олдингга солиб олган бўлсанг ҳам, олам-олам орзуларинг бор эди. Бошингга ҳар хил кўргуликларни солишсаям, ҳафсаланг пир бўлмовди. “Бор-ей”, деб қўл силтаб кетвормовдинг, ишингдан. “Ўшалар ишласин, мен уларга ўгайман”, демовдинг. Сабринг, бардошинг етмадими а, укам?
Айтгин, дўстим, айтақол, жигарим, бу гал нима бунёд қилдинг? Биз нима қилайлик? Ҳайрон бўлайликми ё вайронлигимизча ўтаверайликми?

 

P. S. Абдумўминга ўхшаган одамлар тўғрисида халқимиз бир чиройли ибора тўқиган. “Бир келдию, бир кетди”, деган. Абдумўмин сингари сухандон, дўст, қадрдон ҳам бир келдию, бир кетди! Энди бунақаси бўлмайди. Ҳар қалай, менинг бу ёшимда…
Охиратинг обод бўлсин, жаннати Наъйимларда ҳурлар ичида қанотларингни кенг олиб учиб юрган бўлгин, дўстим! Алвидо!
Muslimbek Yuldashev's photo.
Суратда: Муслимбек Йўлдошев дўсти ва ҳамкасби Абдумўмин Ўтбосаров билан…
***
Онамга куйдим – бу қадимий мерос,
Отамни кўрмадим, чидадим, Оллоҳ!
Жигарларим олдинг – сабрим беқиёс,
Дўстимни олувдинг, қилдим тавалло:
Оллоҳим, умримни узоқ қил энди,
Жииим юрай, дилимда тиловат, такбир.
Дўстим орзуларин қилгин шоҳиди,
Икки дўст умрини қил менга тақдир.
Айтмаган сўзларин олайин айтиб,
Тугатай битмаган бўлса ишлари.
Марҳамат сендадир, сендадир тартиб,
Доим бўлиб келган Раб хоҳишлари.
Оллоҳим, умримга бергин барокат,
Юборма фариштанг, қазойим тезлаб.
Дўст учун яшай мен, сақлаб садоқат,
Туғилган кунида ўлганин эслаб…
***
24 апрель Абдумўминнинг туғилган куни эди. Дўстим ҳаёт бўлганида, биз албатта Чорвоқда бўлар эдик. Туғилган кунини у ўша ерда, тоғлар қўйнида, дала ҳовлисида нишонларди. Ё қуёш чарақлаган ва ё ёмғир шивирлаган бўлишидан қатъий назар, биз анъанага содиқ қолишга ҳаракат қилар эдик. Ҳар қандай иш – буюртма чиппакка чиқар, бизларни ҳеч нарса дўстлар дийдорини кейинга суришга мажбур қилолмасди…
Надоматлар бўлсинким, бу гал унинг туғилган кунини дўстимсиз ўтказамиз…
Лекин, албатта нишонлаймиз.

 

Muslimbek Yuldashev
Muslimbek Yuldashev's photo.
Muslimbek Yuldashev ТВнинг энг ёркин ва чакнок диктори. Илохим умрлари узок ва яна бир неча йииил ТВ да фаолият олиб боришларини тилийман.
Ўтбосаров вафот этди
Muslimbek Yuldashev
Бугун, Абдумўмин вафот этганига юз кун бўлди!
Юз кун… Ёлғизликнинг юз куни…
Оллоҳ ўз раҳмати ила чўлғаган бўлсин, Фирдавс боғларида қўним топган бўлгин, илоҳим!
Яна қайтар гулгун баҳорлар,
Қайтмас менинг қадрдонларим.
Бу гуллар дилимга озорлар,
Қайда отам, онажонларим.
Новдаларда яшнаган бодроқ,
Чаккамда оқ, дил фиғонларим.
Учиб тушган ҳар бир гуляпроқ,
Яқинларим, жигаржонларим.
Бошим узра визиллар варрак,
Чайқалади бирга қонларим.
Бу – кетганлар руҳидан дарак,
Бевақт кетган дўст ёронларим.
Югургилар бузиб оламни,
Кўзим нури болажонларим.
Эшитмайди кўнгил ноламни,
Қўмсаганим гулхандонларим.
Армон бу бир тўлмас тубсизлик,
Етмас унга дил вайронларим.
Кенгаймоқда ҳар кун ёлғизлик,
Кўпаймоқда ғуж армонларим.
Қандай лобар, қанчалар латиф,
Чеҳрангиз хуш, ўт забонларим.
Қай маконни шодон гуллатиб,
Юрибсизлар сухандонларим?
Абдумўмин ва Раҳматулло,
Уста Ўктам ва Давронларим.
Ҳалима, Мирзоҳид, ё, оллоҳ,
Қайда бирга бўлган онларим?
Қайтаверар бу баҳор гулгун,
Қайтаверар, келмай қолмайди.
Аммо қайтмас, кетганлар буткул,
Ўксик дилим энди тўлмайди.
Сизлар билан эди шодлигим,
Сизга эди обрў, шонларим.
Сизсиз татирмикин борлигим,
Кўп соғиндим, асл жонларим.
Яна қайтар гулгун баҳорлар…
Қайтмайсиз а, қадрдонларим?
2016, март.
https://www.facebook.com/MuslimIslamovich

 

 

Ўтбосаров ёди

Ўтбосаров

 

Ўтбосаров соат

 

Ўтбосаров гўзал эди

Ўтбосаров футбол

Муслимбек

Ўтбосаров ўт эди

 

Ўтбосаров расми

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Танишинг: “Гўрўғли султон бир ён, Тўра Сулаймон бир ён”…
  2. Ўлмас Умарбеков. Ер ёнганда (ҳикоя)
  3. Норқобил Жалил: Мен ер билан салом алик қиламан…
  4. ЮСУФ ЖУМА МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ: ҚОДИРИЙНИНГ АДАБИЙ МЕРОСИНИ АРДОҚЛАСАК – КИФОЯ!
  5. Бегали Қосимов: ИСМОИЛБЕК ГАСПРИНСКИЙ (1851 — 1914)
  6. «Халқ овози» газетаси Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманнонзодага таъзия
  7. Таниқли журналист Одил Рўзалиевнинг ФБ даги ижодий саҳифасига сафар…
  8. Финляндияда яшаётган ўзбек шоири Москвада китоби юз очдисини ўтказди
  9. Сирожиддин Иброҳим: ГИЁҲИ БЕҲИШТНИ ҚИДИРИБ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  10. Қодиржон Ботировнинг Одессадаги сирли ўлими… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  11. ТВ бизнес “ўйин”лари ёхуд “Zo’r TV”га бари барибир (ми?) – “Ishonch” газетаси
  12. Ўзбекистон Президентига бир гуруҳ ёзувчилардан хат
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

3 шарҳ

  1. Олима says:
    04/25/2016 at 18:02-

    Nima uchun Dunyo O`zbeklarini bugun O`zbekistonda hamma biladi desam, gap bu yoqda ekan-da. O`zbekistonda O`tbosarovning muhlis va safdoshlari qilolmagan isgni Dunyo O`zbeklari qilayotgan ekan. Qoyil! Bizning gazetalar o`lgan.

    Reply
  2. ЎзТВ says:
    04/25/2016 at 17:59-

    Yahshi va kamtar, ogir-bosiq odam edi, rahmatli. Muslimbek Yo`ldoshev va Ismat Xushevlarga mimh rahmat.

    Reply
  3. Фароғат says:
    04/25/2016 at 17:57-

    Ismat aka. Juda go`zal podborka materiallar bo`libdi. O`tganlarni tez-tez hotirlab tuganingiz uchun rahmat sizga. Umringiz uzoq bo`lsin, ilohim. Faqat shu insonning nega buncha erta dunyodan o`tib ketgani odamga alam qiladi, holos…

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94162 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31334 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31281 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31245 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31148 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30907 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30828 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30821 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30819 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30819 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30818 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30817 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30815 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30815 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30811 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30810 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30809 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30808 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30807 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30807 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30803 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30802 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30802 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30801 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30799 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30799 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30799 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30796 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30793 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30793 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30792 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30786 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30784 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30784 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30784 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30781 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30780 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30780 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30779 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30779 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30778 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30778 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30778 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30776 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30776 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30774 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30768 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30766 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30765 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30765 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30764 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30764 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30763 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30762 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30757 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30756 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30756 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30755 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30754 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30754 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30753 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30753 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30751 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30751 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30750 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30749 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30748 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30744 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30744 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30743 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30741 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30739 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30737 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30737 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30737 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30736 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30736 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30731 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30731 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30729 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30727 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30720 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30718 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30715 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30714 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30713 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30713 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30711 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30711 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30709 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30708 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30703 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30701 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30701 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30699 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30699 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30698 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30698 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30698 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30698 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30698 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30697 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30697 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30697 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30697 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30697 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30696 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30696 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30696 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30695 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30695 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30695 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30694 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30693 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30691 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30691 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30688 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30688 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30687 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30671 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30668 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30668 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30668 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30668 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30666 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30666 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30665 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30665 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30665 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30664 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30662 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30659 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30659 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30658 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30658 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30658 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30658 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30657 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30656 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30656 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30654 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30653 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30651 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30649 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30649 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30649 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30649 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30649 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30648 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30647 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30647 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30646 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30644 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30643 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30642 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30641 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30641 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30641 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30641 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30638 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30633 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30633 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30633 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30630 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30629 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30629 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30628 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30628 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30627 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30627 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30626 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30625 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30624 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30623 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30620 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30619 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30616 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30615 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30614 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30614 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30613 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30613 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30610 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30609 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30609 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30608 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30607 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30606 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30601 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30598 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30597 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30596 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30596 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30595 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30594 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30593 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30593 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30592 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30591 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30591 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30589 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30589 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30587 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30585 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30585 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30584 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30580 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30580 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30580 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30578 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30577 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30576 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30575 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30573 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30573 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30570 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30568 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30566 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30565 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30562 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30560 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30560 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30556 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30555 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30554 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30552 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30551 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30551 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30549 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30548 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30543 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30539 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган