Инсонда ҳамма нарса гўзал бўлиши керак, шу жумладан қалби ҳам. Инсон қалби пок, тоза ва ҳар қандай иллат ва разолатдан ҳоли бўлиши лозим. Одамлар бадандаги моддий ва жисмоний хасталикка эътибор берадилар-ю, қалб ва руҳдаги дардларга кўпинча бепарво бўладилар.
Аслида моддий ҳасталикдан кўра маънавий хасталик хавфлироқдир. Чунки бадандаги дард инсоннинг ўзига зарар етказса, қалбдаги дард инсоннинг ўзидан кўра атрофдагиларга ҳалал беради.
Мен интернет тармоқларида чинозлик Аҳмадбой ҳақида турли маълумотларни ўқиб келмоқдаман. Уларнинг қай бири ёлғон ва қайси бири ҳақиқатга яқинлигини баъзиларга нисбатан яхшироқ биламан, чунки мен бу одам билан бир қишлоқда, яъни Олмазор қишлоғида истиқомат қиламан. Шахсан бўлмаса ҳам, орқаваротдан яхши танийман.
Мен Аҳмадбойни мақтаб ёзмоқчи эмасман, бунга хожат хам йўқ. Ҳалқ оқу-қорани яхши ажратиб олган, буни интернетдаги шарҳлардан билиб олса бўлади, уларнинг деярли барчаси ижобий. Кимдур мақтаб ёзган, кимдур раҳмат деган, яна кимдур эса омад тилаган. Уларнинг барчаси холис ва бетараф инсонлардир.
Куни кеча интернетда Аҳмадбой ҳақида янги хабарлар тарқатилди. Бунга нисбатан интернет фойдаланувчилари ўз фикрларини билдириб шарҳлар ёзганлар. Мен ҳам бу хабарларни ўқидим ва ўз фикримни баён қилмоқчи бўлдим.
Интернетга бир одамнинг турли экзотик жониворлар билан тушган сурати қўйилган ва бу-Аҳмадбой, деб таништирилган. Суратга қўшимча равишда аудиозапись ҳам бор, унда бу инсоннинг, яъни Аҳмадбойнинг қамалганлиги ҳақида миш-мишлар ёзилган. Бунга қарши Аҳмадбой ўз саҳифаси орқали қисқагина раддиясини билдирган.
Юқорида айтиб ўтганимдек, мен бу инсон билан қишлоқдошман, шунинг учун дадил айта оламан: бу бўхтон. Расмдаги инсоннинг Аҳмадбойга ҳеч қандай алоқаси йўқ, ўзи ҳам соғ-саломат элга хизмат қилиб, унинг дуосини олиб юрибди. Азал- азалдан барча замон ва ҳалқларда асоссиз миш-мишлар бўлиб келган.
Ҳалқимиз орасида ҳам машҳур инсонлар ҳақида турли гаплар юради. Бу миш-мишлар кимнидир оиласидан ажралибди деса, кимнидир қамалибди, дейди, кимнидир оғир тузалмас дардга чалинибди, деса, яна кимнидир умуман ўлдига чиқаради. Аҳмадбой яна ҳам осон қутулибди. Шундай муҳим шахс эканда, уни ҳам мевали дарахт билиб, тош отишибди. Интернетдаги шарҳлардан бирида “Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади”, деб айтилган. Нақадар ақлли ва теран гаплар, изоҳга ҳожат йўқ.
Ахмадбой эл хизматидаги инсон, деб айтиб ўтдим. У социал тармоқда шахсий саҳифа очиб, одамлар билан мулоқотга чиқади. Бу нарса унинг камтарин ва олийжаноблигидан далолатдир. Шахсий саҳифасида ўзи ҳақидаги маълумотлар (расм ва аудиозапись) сохта эканлигини ёзган, лекин иғвогар ва тухматчиларни ёмонламаган, гарчи интернетда очиқ фикр билдириш мумкин бўлса ҳам. “Бу кимнинг иши- билмадим” деб ёзган холос. Мен биламан- бу ҳасадчиларнинг иши. Бу менинг шахсий фикрим.
Мен мақоламни бекорга қалб гўзаллиги ва тозалиги ҳақидаги сўзлар билан бошламадим. Қалбдаги иллатлардан бири бу ҳасаддир. Жамиятда шундай инсонлар борки, улар вақтларини ўзгаларнинг ютуғини санаш, муваффақиятига ҳасад қилиш билан ўтказадилар. Баъзан ҳасаднинг мушкуллиги шу даражага етадики, у қалбда яширинган ички касалликка айланади.
Қалб иллатларидан бири бадгумонликдир. Бадгумонлик- кишилар ҳақида бўлар- бўлмасга ёмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритишдир. Кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, ўша одам гумонни тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди.
Натижада, гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан айбини ахтаришга тушади. Бу эса жосусликка киради. Ҳасадчига эътибор билан назар солинса ҳам, ҳеч қандай яхшилик аломатини топиб бўлмайди. Ҳасад- бу касаллик, ҳар қандай касалликнинг эса давоси бор. Фақат даволашга тўғри ёндошиш керак.
Қалбимизни кенг қилайлик. Ҳасадни сиқиб чиқариб, ҳавасга йўл берайлик. Бу нафақат шахсий ҳаётимизга, балки атрофдагиларга, яқинларимиз, оиламиз ва жамиятга ижобий таъсир кўрсатади. Бунинг учун инсон ўз устида қаттиқ ишлаши, характерини чиниқтириши керак. Келинг, ҳаётимизни фақат яхшилик сари ўзгартирайлик, ҳаётда ҳасад эмас, ҳавас қилиб яшайлик. Ҳақиқатан, инсонлар қалбида ўзгаларга нисбатан ҳасад бўлмаслиги улуғ фазилатдир.
Аҳмадбой катта тадбиркор ва жуда банд инсон бўлишига қарамай, интернет орқали бегона, нотаниш одамлар билан мулоқот қилишга,уларга маслаҳатлар беришга вақт топар экан. Офарин! Келинглар, ҳалқ дуосини олиб юрган бу инсонни биз ҳам дуо қилайлик. Фантазияси кучлиларга эса бу қобилиятларини керакли ва фойдали ишларга сарф қилишларини маслаҳат берган бўлардим.
Одамлар билинглар, Ахмадбой Президентимиз бошчилигидаги Узбекистон Республикасининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солувчи барча конунларни бузаяпти. Демак исталган пайт жавобгарликка тортилиши мумкин. Ёки пул тикаётганларни сони камайиши окибатида тулаш кобилияти йуколади. Натижада пулдан ажраласиз. Бу вокеалар Президентимизга етиб борса, хаммаси тугайди.
Hali shu odamning ham boshiga etmasa edi, bu noshukr halq…
Ahmadboyni ko`rolmaydiganlar chiqargan mish-mish va igvolarga yaxshi va munosib javob bo`libdi, Dunyo Uzbeklariga rahmat.
Ismat Hushevning holis va haq tarafida ekanligi mana shu maqoladan ham yaqqol ko`rinib ruribdi. Rahmat.