Фарғоналиклар “Универсиада-2016” руҳи билан яшамоқдалар…
Исматилла! Соғ-омонмисиз?
Фарғонада катта спорт мусобақаларига тайёргарлик якунланиб қолди. Яқин кунларда Универсиада очилади. “Дунё ўзбеклари” орқали дунё ўзбеклари бу хақда хабардор бўлсалар, дегандим.
Ишонинг, жуда катта ишлар қилинди. Шу мусобақа бахонасида қурилган спорт заллари, айниқса, янги, замонавий ёпиқ сув хавзалари, янги қиёфага кирган обод кўча ва хиёбонлар қоладику, халққа.
Уларни бунёд этишга республикамиздан катта маблағ ажратилди. Ёшлар хурсанд. Ота-оналар ҳам хурсанд.
Сиз ҳамиша бизни қўллаб келяпсиз. Аввало ўзимиздан, қолаверса оллоҳдан қайтсин.
Омонликда учрашиш орзусидаги
Муҳаммаджон Обидов,
Фарғона.