Жумладан, кончи Тўрабой Қулатов Қирғизистон ССР халқ комиссарлари кенгаши раиси, кейинчалик Кирғизистон ССР Олий Кенгашининг раиси бўлган, кончи Мамадали Қурбонов эса 1936 йилдан 1947 йилгача Тожикистон Бош вазири бўлган.
1924-1930 йиллар — Қирғизистон ССР Ўш вилояти Қизилқия кўмир конида кончи.
1930-1931 йиллар — Қизилқия кўмир конида қутқариш ва техник хавфсизлиги станцияси бошлиғи.
1931-1933 йиллар — Қизилқия кўмир кони бошлиғи.
1933-1936 йиллар — Тожикистон ССР „Шураб-кўмир“ бошлиғи.
1936-1937 йиллар — Тожикистон ССР маҳаллий саноат халқ комиссари, бир вақт ўзида Тожикистон Коммунистик партия Марказий Қўмитасининг транспорт ва саноат бўлими мудири.
1937 йили Тожикистон ССР халқ комиссарлари кенгаши раиси ўринбосари, ер бўйича халқ комиссари.
16 сентябр 1937 йил-апрел 1946 йилгача Тожикистон ССР вазирлар кенгаши раиси, 21 март 1939 йил-5 октябр 1952 йил ВКП(Б) марказий ревизион комиссияси аъзоси, 1939 йил ва 1941 йил ЦК КПСС съездларида тасдиқланган.
Мамадали Қурбонов СССР Ҳукумати қарорлари билан 17 октябр 1939 йили Ленин ордени (Тожикистон ССР қишлоқ хўжалигида юксак ютуқларга эришгани ва пахта планини ошиғи билан бажаргани учун), 28 апрел 1940 йили „Ҳурмат белгиси“ ордени (СССРда энг буюк бўлган ирригация иншооти И. Сталин номли Катта Фарғона канали қурилишида фаол қатнашгани ва бунда кўрсатган ютуқлари учун). 3 январ 1944 йили Ленин ордени билан иккинчи марта тақдирланган.
Унинг бевосита раҳбарлиги остида Тожикистоннинг пойтахти Душанба шаҳри, Помирга олиб борувчи Ўш-Хоруғ автомагистрал йўли, Тожикистондаги биринчи Варзоб ГЭСи ва бошқа объектлар қурилди. Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги даврларда Тожикистон фронтга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, озиқ-овқатларни, пахтани, қурол-яроқларни ва бошқа маҳсулотларни етказарди.
1946 йил — Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари,
1947-1949 йиллар — Фарғона вилояти ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари,
1949-1950 йиллар — Қирғизистон ССР енгил саноат вазирининг биринчи ўринбосари,
1950-1957 йиллар — Ўш вилояти ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари.
1957-1960 йиллари — Ўш шаҳар ижроия қўмитаси раиси.
1960-1967 йиллари Ўш-Хоруғ автомагистралидан Тожикистонга халқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берадиган Помир ишлаб чиқариш автотранспорт бирлашмаси бош директори.
Ўша вақтда унинг раҳбарлигида 1120 та одам ишларди.
Тожикистоннинг Қулоб тумани округидан 1 ва 2 чақирилишдаги СССР Олий Кенгаши депутати, бюджет комиссияси аъзоси. Тожикистон ССР Олий Кенгаши депутати (1937-1948 йиллар). Ўш вилояти кенгаши ва Ўш шаҳар кенгаши депутати.
1960 йилдан — Қурбонов Иттифоқ миқёсидаги шахсий пенсионер.
Мамадали Қурбонов Ўш шаҳри раҳбари лавозимида ишлаб турганда, Ўшда Ўш педагогика олийгохи биноси (ҳозирда Ўш давлат дорилфунуни бош биноси), Оқбура дарёси устидаги катта темир-бетон кўприк (биринчи марта шаҳарни ўнг ва чап қирғоғи билан туташтирган), халқаро автоматик телефон станцияси қурилди ва эксплуатацияга топширилди.
1957 йили Ўш шаҳрининг асосий қисми ариқ суви ўрнига ичимлик суви билан таъминланди. Ўш шаҳрида 1959 йили СССРда (Кишинёвдан кейин) иккинчи бўлган артезиан қудуқлардан сув тортувчи насосларни ишлаб чиқариш корхонаси қурилди.
КПСС Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Анастас Микоян билан дўст бўлишган. Тожик миллатига мансуб бўлган Мамадали Қурбонов менинг аммам ўзбек қизи Раҳимахонга уйланади. Ўғли Серго-Шаҳзода (22 апрел 1964 йили туғилган) Урал тоғ-металлургия компанияси бош директор ўринбосари бўлиб ишлайди, Ўш шаҳридаги 15 сонли мактабни ва онаси кўмилган Ўш шаҳридаги янги автошоҳбекат олдидаги қабристонни обод қилган.
Алишер исмли ўғли бор. Мамадали Қурбонов 1976 йили вафот этган ва у Сулаймон тоғининг жанубий қояси томонидаги қабристонга, унга миннатдор бўлган минглаб шаҳарликлар иштирокида дафн этилган. М.Қурбонов 2 та Ленин ордени, 3 та Ҳурмат белгиси, Меҳнат Қизил байроқ, 2 даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган.
Хотира
Мустақил Тожикистон ҳукумати қарори билан Тожикистон пойтахти Душанба шаҳрининг марказида жойлашган вазирлар кенгаши эски биносига мемориал лавҳа ўрнатилган.