"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)

Бош мақола, Муҳаррир минбари, Сиёсат | 04/10/2016 09:57-     32234 марта ўқилди


Анвар Усмонов Деҳқонович Исмат Хушев
ЕТМИШГА ТЎЛГАН САМИМИЯТ
(Анвар Усмоновга табрик ўрнида)
“Ўзбек мухолифати ҳақида ҳикоялар” туркумидан
1.
Яширмайман, Анвар Усмоновнинг етмишга тўлганини эшитиб, ҳам қувондим, ҳам куйиб, ёндим.
Қувонч ва ҳайратдан қувонганим шу маънодаки – Ўзбекистондан олис хорижнинг тинч ва осойишта гўшаларида қўним топган бир ўзбек журналисти – Яратган Эгамнинг қудрати билан ўлмай, нетмай – шу муборак ёшга етибди.
Ўкинч-у, ҳасратдан куйганим ва ёнганимга эса – Худо талант ва самимиятдан қисмаган, ўз халқи ва ватанига садоқатли бўлган шундай фидойи ва истеъдодли ижодкор умрининг кейинги ўттиз йилини муҳожирликда ўтказиб, муборак етмишинчи ёшини ҳам Ўзбекистонда эмас, хорижда кутиб олгани сабаб бўлди…
2.
Ҳа, таниқли ўзбек журналисти Анвар Усмонов бундан ўттиз йил муқаддам КПСС Марказий Комитети нашри бўлмиш “Учительская Газета”нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири эди.
Қадди қомати келишган, ёш ва ғайратли йигит Ўзбекистоннинг янги раҳбари этиб тайинланган Ислом Каримовга мухолиф бўлганлар сафига ўтиб, ватанни тарк этишга мажбур бўлди.
Бу ҳижрат бу қадар узоқ чўзилишини у етти ухлаб тушида ҳам кўрмаган эди.
Айни кучга тўлган – қирчиллама қирқ ва эллик ўртасида Ўзбекистонни тарк этган таниқли ўзбек журналисти бугун, не тонгки, етмиш ёшга тўлибди.
Ўшанда Ватанини тарк этган маҳал у хорижни бир айланиб келгунича, Каримов ҳам ҳокимиятдан кетиб қолса керак деб ўйлаган эди.
Лекин, мана 27  йилдирки, мустабид ҳали ҳам ҳокимиятда.
Анвар Усмонов ҳануз Ўзбекистонга бориш орзусида яшаб юрибди.
Бевафо юрт эса ҳали вери Усмонов ва унинг сафдошларига Ватан дарвозаларини очмоқчи эмас…
3.
Ана шундай ғалати ва парадокс бир ҳолатда, Ер билан Осмон оралиғидаги сирли бир ҳилқатда, Олмония деган мамлакатда – у ўз муҳожирлик ҳаётининг емишинчи баҳорини қарши олди.
Ҳолбуки, унинг юрагида орзу умидлари бир олам эди. У Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожланган, ҳур ва демократик, замонавий ва афсонавий  давлат бўлишини орзу қиларди.
Бу орзу йўлида у мавжуд тоталитар тузумга қарши ўз билгича курашди.
Мамлакатда ва давлат бошқарувида яккаҳокимлик ва ёпиқлик эмас, балки ошкоралик ва демократик тамойиллар асосий ўрин тутишини муҳим деб билди.
Бунинг учун эса – уни аввал ўз самолётида хориж эллардаги расмий сафарларида ҳамроқ қилиб олиб юрадиган президент қаттиқ жазолади: Аввал кўча-куйда “безорилар” уриб кетишди, уйини ёқиб юборишди, сўнг ўзини ҳибсга олишди…
4.
Анвар ака билан тўқсонинчи йиллар бошида мен ҳам бир муддат яхши ва яқин алоқада эдим.
Иккаламиз ҳам ўзбек мухолифатидаги журналистлар орасида пешқадамлардан эдик.
У пайтларда митинг ва йиғилишлар Ўзбекистонда энди-энди урф бўла бошлаган, одамларни ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун кўчаларга бошловчи  қайта қуриш ва ошкоралик насимлари эсаётган ажойиб ва ғаройиб даврлар эди.
Бир гал “Инқилоб хиёбони”даги етти қаватли “Газетлар корпуси” биносининг кенг ва мўҳташам мажлислар залида республика оммавий ахборот воситалари ходимларининг катта митингги бўлиб ўтганида уни Анвар ака билан бирга бошқариб боргандик.(Сурат берилади)
Анвар ака оғир, босиқ, мулоҳазали йигит. Журналистлар орасида обрў-эътибори ва нуфузи баланд. Шунинг учун ҳам унинг сўзини залдаги ҳамкасблар диққат билан тинглашар эди.
У ҳеч қачон бировга овозини баландлатиб гапирмас, ҳақорат қилмасди.
Юксак маданиятли, нозик таъб ижодкор эди…

 

5.
Анвар аканинг “Луначарский” мавзесидаги сўлим маҳалласига – кейинчалик ҳукумат фатвоси билан ёқиб юборилган ўша машҳур уйига бир икки бор бориб меҳмон бўлганман.
Бир гал Абдуманноп Пўлатов билан, бир гал Шуҳрат Исматиллаев билан, бошқа бир гал Рауф Парфи билан борганларим ёдимда.
Ҳали Ўзбекистонда Нишонов даври бўлиб, мен ҳам мухолифат сафларида эдим.
Анвар аканинг уйи ҳам худди талабалар ётоқхонаси каби қачон борсак – тўзиган ва гавжум бўларди: Стол устида ҳамиша пиво ва вино ичилган рюмкалар қаторлашиб турар, кулдонда эса ҳар доим чекилган сигарет уюмлари қалашиб ётарди.
Ўзимиз билан нимадир олиб борган бўлсак, уни пиширардик, баҳам кўрардик.
Сўнг Ўзбекистон ва унинг келажаги худди ўзимизнинг қўлимизда каби унинг истиқболи ва келажаги ҳақида то тонггача суҳбат ва гурунглар қилиб чиқардик.
Ўзимизнинг келажагимизни эса ўйламас эдик…
6.
Кейин йўлларимиз иккига бўлинди.
Мен Ислом Каримов бошчилигидаги расмий ҳокимият сафига ўтиб – ҳукуматга, Анвар ака эса “неформал”лар сафида қолиб – мухолифатга меҳр қўйдик, садоқат изҳор қилдик.
Кўп ўтмай мен кўтарилиб – мулозимлик қудратига, Анвар Усмонов эса – Ватанни тарк этиб – муҳожирлик ҳижратига эришдик.
Бугун бу воқеаларга ҳам роппа роса 27 йил бўлибди.
Бугун – мухолифатга садоқат изҳор қилиб, муҳожирлик қисматини танлаган Анвар Усмонов ҳануз – ҳижратда – Олмонияда.
Лекин, ҳукумат тарафига ўтиб, мулозимлик қудратини танлаган Исмат Хушев бошига ҳам тақдим бугун, не тонг ва ё не кулфатки, муҳожирлик қисматини раво кўрди.
Тақдир тақозоси билан у Канада давлатидан сиёсий бошпана олиб, маҳзун ва шикаста дил билан умргузаронлик қилиб юрибди…
7.
2016 йилнинг 10 апрель куни Анвар акани қутлаш учун Олмонияга ташриф буюрган бир гуруҳ мухолифат фаоллари даврисида у киши қандай ҳис туйғуларга ҳамроқ бўлишини билмадим.
Ҳар қалай, юқорида айтганимдек, муҳожирликдаги ҳаётнинг -қувонч ва шодмонидан кўра, беҳуда совурилган бевафо йилларнинг – ўкинч ва армони Анвар акани қийнаши ва изтиробга солиши табиий, албатта.
Умр – ўтиб кетаверар экан. Ҳаёт биз бўлмасак ҳам давом этаверар экан.
Мамлакатга ким шоҳ ва подшоҳ бўлса – Конституция ҳам, Қонун ҳам, Демократия ҳам ўшанинг ўзи, ўшанинг айтган сўзи экан.
“Адолат” ва “Диёнат” деган ҳавойи гап-сўзлар бари бекор, бефойда экан.
Бу гап-сўзлар ерда эмас, осмонда экан…
8.
Анвар Усмоновнинг хорижда, Ватансизликда ўтган салкам чорак асрлик  умрини ва етмиш ёшга тўлган бугунги кунини ўйлаб, қувончдан кўра кўпроқ изтиробга ошно бўлганимнинг асл сабаби ҳам мана шу умидсиз ва ғамгин, шикаста ҳис туйғуларимдир.
Анвар Усмоновнинг аччиқ қисмати боис, улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг бир мискин шеъри ёдимга тушди:
Қанча диёрларда сайр этиб юрдим,
Қанча манзилларда туздим ошён.
Ва буюк ҳикматга ахир юз бурдим,
Сийланган жойида азиздур инсон.
Иста, қисматимга ўзинг бер барҳам,
Иста, яхши кунда номим қилгин ёд.
Менсиз ҳам мукаммал экан бу олам,
Менсиз ҳам бахтга ёр экан одамзод…
Ҳа, ўзбекистонликлар бизсиз ҳам, Анвар Усмонов каби мухолифат фаолларисиз ҳам бахтли экан.
Мухолифатсиз ҳам – Ўзбекистондаги ҳаёт мукаммал экан…
9.
Мен Анвар Усмоновнинг етмиш ёшга тўлгани ҳақидаги бу мискин мақолани бежиз “Етмиш ёшли самимият” деб атамадим.
Дарҳақиқат, Анвар Усмонов – самимият одами, самимиятли инсон.
Буни у билан учрашган ва суҳбатлашган ҳар бир одам яхши билади.
Анвар акани умрида кўрмаган ва билмаган, учратмаган одамлар ҳам унинг “Озодлик”да – Шуҳрат Бобожон билан қилган дилкаш гурунгларидан сўнг айнан самимиятлиги боис яхши кўриб қолишлари муболаға эмас, бор гап.
“Дунё ўзбеклари”га Анвар Усмоновнинг “Озодлик”даги самимий суҳбатларини тинглаб келган дил сўзларидан кўчирмалар:
– Анвар аканинг кимлиги ва қандай инсонлигини айтолмайман. Лекин жуда самимий одам эканликларига шубҳам йўқ. Буни у кишини “Озодлик”даги ўзбек тилини бузиб гапирсалар-да, лекин самимий бузиб гапиришларидан ҳам билса бўлади…
– Бир пайтлар Ислом Каримов ҳам худди Анвар Усмонов каби ўзбек тилини жуда бузиб гапирардилар. Лекин бугун – Ислом Каримовга қараганда 25 йилдан бўён ўзбек тилини ҳали ҳам яхши ўрганолмаган Анвар Усмоновнинг этагига намоз ўқиса бўлади…
– Анвар Усмоновдаги табиий ва ўлмас самимият – унинг ўзбек тилини яхши билмаслигини ҳам кўмиб юборади…

 

 

10.
Хориждаги ўзбек мухолифати фаоллари орасида Анвар аканинг ўзига хос ва ўзига мос муносиб ўрни бор.
Чорак асрдан бўён у кишининг бирорта мухолифат аъзоси ҳақида ёмон гапирганини эшитмадим. Биров билан конфликтга борганини, уришганини сезмадим.
Анвар Усмонов журналист сифатида ҳам, инсон ва мухолифат фаоли сифатида ҳам талантли ва фидойи, ўз эътиқод ва ғоясига садоқатли инсон.
Айтиш мумкинки, у киши зукко сиёсатчи бўлиш билан бирга, яхшигина “дипломат” ҳам.
Агар Анвар акадек қувваи ҳофизаси кенг, билимли ва тажрибали,  салоҳиятли ва истеъдодли кишиларга имкон берилганда эди, у киши Ўзбекистоннинг энг таниқли сиёсатчиси ва обрў-эътиборли мулозимларидан бири бўлиши мумкин эди.
Лекин, минг афсуски, Анвар ака салкам чорак асрдан бўён  Ўзбекистонда эмас, балки хорижда – Олмония давлатида умргўзаронлик қилиб юрибди…
Сўнгсўз ўрнида:
Лекин барибир тушкунлик ва умидсизлик бизнинг табиатимизга ёт нарса.
Шунинг учун ушбу мақолани ҳам умидбахш сўзлар билан якунлашга қарор қилдик.
Ҳурматли Анвар Деҳқонович!
Сизга бағишланган бугунги мақолани – “Етмиш ёшли самимият” деб бежиз атамадик.
Сиз етмиш, саксон, тўқсон ва ҳатто юз ёшларда ҳам – асл самимият тимсоли бўлиб қоласиз.
Лекин кейинги “Круглая дата”ларни Ўзбекистонда нишонлаш бахти бизга насиб этса, унда Сиздаги бу самимият – нафақат Сизнинг, балки бутун ўзбек халқининг ҳам бахтли ва саодатли абадиятига айланиб қолишига мен бугун заррача ҳам шубҳа қилмайман!
Янги ва муборак, яхши ва ёруғ кунларда Ўзбекистонда дийдор кўришиш бизга насиб этсин, илоҳим.
Сизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан:
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири

 

10 апрель, 2016 йил,
Торонто шаҳри, Канада давлати…

 

399

Суратда: Ўнгдан биринчи – “Совет Ўзбекистони” газетаси Бош муҳаррири Ўктам Усмонов, “Правда Востока” газетаси Бош муҳаррири Рубен Сафаров, “Учительская газета”нинг Ўзбекистон бўйича мухбири Анвар Усмонов, Журналистлар уюшмаси раиси, СССР халқ депутати Аҳмаджон Мухторов  “Ҳаёт ва иқтисод” – “Жизнь и экономика” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев ва бошқалар Ўзбекистон журналистларининг Москва матбуотида Фарғона фожеаларининг бир ёқлама ёритилишига қарши митинггида…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: ‘Ислом-акага ҳурматим ҳаққи айтаман, мамлакат хавф остида турибди’
  2. Исмат Хушев: Икки қудратли давлат муносабатлари – муҳожиротдаги ўзбек журналисти нигоҳида…
  3. Бугун Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин туғилган кун. Табриклаймиз!
  4. Бугун Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Насрулло Саййид туғилган кун!
  5. Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти
  6. Исмат Хушев: Давлат маслаҳатчисининг саройдаги сўнгги кунлари
  7. Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (2)
  8. Исмат Хушев: Азимов эмас, балки Арипов номзоди бош вазирликка кўрсатилади…
  9. Исмат Хушев: Профессионал ва малакали кадрлар истеъфога чиқарилмайди!
  10. Исмат Хушев “Озодлик”да: “Ўзбекистонга жасур муҳаррирлар керак!
  11. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (4-мақола)
  12. Исмат Хушев – ББС жаҳон хизмати: Шавкат Мирзиёев 100 кунда нималарга эришди?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

5 шарҳ

  1. Bashorat says:
    04/11/2016 at 13:38-

    Anvar akani men xam tavallud kunlari bilan tabriklayaman .Sog bolsinla umrlari uzoq bolsinla .Vatanga qaytib diydor korishish xammamizga nasib etsin .

    Reply
  2. Nuur says:
    04/10/2016 at 19:46-

    “Дуне узбеклари” бош мухаририни Ушбу кутоливига кушилган холда муборак булсин деймиз .

    Reply
  3. Shuxrat Normurod says:
    04/10/2016 at 15:11-

    КИМ НИМА ДЕБ ЎЙЛАСА ЎЙЛАСИН, БАХТЛИ ОДАМ ҲАММА ЖОЙДА БАХТЛИ БЎЛИШИ МУМКИН, ХОХ У МУХОЖИРЛИКДА Ё ДА ЎЗ ЮРТИДА. ИНСОННИ ЎЗИГА БОҒЛИҚ ҲАММА НАРСА, ЙИҒЛАБ ДОД СОЛГАН БИЛАН БИР НАРСА ЎЗГАРИБ ҚОЛАДИМИ. ОДАМЗОТГА ҲАЁТ БИР МАРТА БЕРИЛАДИ ДУНЁГА ОЧИЛИБ, ДОИМО ЯХШИ НИЯТ БИЛАН ЎЗИ УЧУН ҲАМ ЯШАШНИ БИЛИШ КЕРАК. Э, ОДАМ СЕН КИМСАН?! ВАЗИЯТНИ ҚУЛИСАН, УНГА МОСЛАШИБ ЯШАШГА МАХКУМСАН! АНВАР АКА КЎРИНИШИНГИЗДАН ЯХШИСИЗ, ИЛОЙИ ЎЗОҚ УМИР КЎРИНГ, ИСМАТ ХУШЕВ ТУФАЙЛИ БИЗ СИЗНИ БУГУН БИЛДИК ВА ТАНИДИК, 70 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! МЕНИНГ ТИЛАГИМ ШУ ОМОН БЎЛИНГ.

    Reply
  4. O'zbekxan says:
    04/10/2016 at 14:36-

    Укинманг Анвар Усмонов фақат сиз эмас Ўзбек ҳалқини асил виждонли ҳур фикир фарзандлари ҳаммаси мухожиратда юрибди. Биз сўзсиз Ватанга қайтамиз ўз сўзимизни баралла айтамиз. Умид сўнгда ўлади деган гап ҳам бор, ҳар қандай ҳолатда иродали бўлишимиз золим ҳукумдорга қарши курашиб яшашимиз керак. Биз сизни ғойибона эшитсакда унча билмас эдек. Мана Исмат ака туфайли энди яхши биламиз. Табриклаймиз муборак 70 ёшингиз билан! Дунё ўзбекларига раҳмат сизни бизга кашф қилиб бергани учун!

    Reply
  5. Мухлис says:
    04/10/2016 at 14:05-

    Исмат ака, ўзбек мухолифатининг мақтовга арзигулик фаоллари ҳақида яхши нарсалар ёзаяпсиз, раҳмат, ака.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87426 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 35776 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 34973 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 34924 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34617 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34590 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34495 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34467 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34420 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 34417 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34378 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34356 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34347 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34301 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34297 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34271 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34192 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34146 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34145 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34111 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34047 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34006 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 33886 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 33882 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 33874 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33812 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33762 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33760 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33733 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33731 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33685 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33679 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33670 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33648 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33615 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33603 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33566 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33566 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33545 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33540 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33513 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33490 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33388 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33372 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33369 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33343 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33342 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33338 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33299 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33279 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33266 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33265 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33206 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33197 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33196 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33186 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33184 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33173 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33168 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33154 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33139 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33115 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33100 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33080 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33042 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33025 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33005 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 32988 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 32972 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 32946 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32838 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32825 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32822 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32818 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32783 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32762 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32754 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32719 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32717 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32715 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32701 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32682 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32662 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32594 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32581 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32576 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32568 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32554 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32548 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32547 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32537 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32520 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32506 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32489 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32486 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32483 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32480 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32477 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32474 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32465 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32449 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32449 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32427 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32420 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32417 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32410 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32402 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32377 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32377 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32375 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32365 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32352 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32349 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32327 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32318 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32300 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32292 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32275 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32253 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32238 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32234 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32230 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32215 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32214 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32197 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32181 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32172 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32154 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32150 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32135 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32116 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32109 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32073 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32033 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32027 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32007 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32001 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 31998 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 31990 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 31990 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 31989 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 31979 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 31972 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 31967 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 31966 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 31960 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 31959 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 31947 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 31932 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 31920 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 31911 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 31910 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 31908 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 31902 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 31890 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 31885 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 31884 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 31881 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 31875 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31869 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 31865 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31864 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 31855 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31829 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31815 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31804 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31804 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31793 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31792 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31792 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31785 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31778 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31776 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31771 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31770 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31767 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31756 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31742 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31734 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31733 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31732 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31732 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31731 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31728 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31719 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31712 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31709 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31708 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31706 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31699 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31698 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31694 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31692 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31692 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31685 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31680 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31677 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31672 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31671 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31663 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31648 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31644 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31643 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31642 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31642 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31641 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31641 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31639 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31632 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31628 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31628 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31612 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31609 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31609 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31603 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31585 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31584 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31582 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31578 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31576 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31568 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31563 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31562 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31561 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31560 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31546 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31544 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31539 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31538 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31527 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31520 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31505 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган