БИЗ СССР ДАВРИДА ТУҒИЛИБ, ЎША ДАВР ДАВЛАТ ТИЛИ БЎЛГАН, РУС ТИЛИДА ГАПЛАШАДИГАН ЎЗБЕК ҲАМЮРТЛАРИМИЗГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛИШИМИЗ КЕРАК?
Яқинда Facebookдаги дўсларимиздан бири шундай менинг дўстларим қаторидаги Даракчи газетасига ўхшаган қайсидир бир газетада чиққан фотосуратни ўз постингида эълон қилиб, рус тилида гаплашувчиларни танқид остига олган мақола юзасидан мунозара очган эди.
Мен ҳам бу мунозарада қатнашиб, нафақат унинг постинги остида ўзимнинг изоҳимни қолдирган эдим, балки уни ўз саҳифамда постинг сифатида жойлаштириб ҳам қўйган эдим.
Лекин Даракчи газетасининг Facebookдаги дўсларимдан бири Rayhon Ganieva тўғрисда: “РАЙҲОН “ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ” БЎЛА ТУРИБ, ЎЗБЕКЧА ГАПИРМАСЛИГИГА ИЗОҲ БЕРДИ”, деб сарловҳа қўйилган ва бу ҳонандамизнинг www.SayyoD.com деган сайт саволларига жавоб тариқасида берган интервьюсини кўриб қолдим.
Шунинг учун ҳам мен ўзимнинг ушбу мақоламда, бу масалага яъна бир бор қайтиб, бу масала юзасидан эълон қилинган мақолаларга нисбатан ҳам ўз фикримни билдиришни мақсадга мувофиқ деб топиб, ўзимнинг Facebookдаги саҳифамда кичкина бир мақола эълон қилган эдим.
Бироқ, негадир Facebook менинг саҳифамни вақтинчалик ўчириб қўйганлиги учун, бу мақола кўринмай қолди. Бу орада эса Ozodlik radiosi ҳам «Кумуш Раззоқова: Райҳоннинг ўзбекча билмаслиги тарбиясизлик нишонаси» деган сарлавҳа остида мақола эълон қилиб қолди (http://www.ozodlik.org/content/article/27642145.html).
Шунинг учун ҳам мен бу мақолани, Facebookнинг у ўчирмайдиган саҳифасида, қайта, уни бироз тўлдирган ва Райхонга ўхшаб ўзининг она тилиси бўлган ўзбек тилини янгитдан ўрганаётган укамиз Сардор Саматовнинг мақолани Озодлик радиосига ҳавола келтирмай, алоҳида ҳолда эълон қилиш тўғрисидаги илтимосини ҳам эътиборга олган холда яна бир бор эълон қилишга қарор қилдим.
Шу билан бир қаторда муштарийлар ва дўстлар мени бу масалага ҳолисона ёндашаётганлигимни билишлари учун, мен Райхон Ганиева билан Facebook орқали дўстлашган бўлсамда, у билан шахсан таниш эмаслигимни алоҳида қайд этиб ўтмоқчиман.
Бу масала юзасидан, биринчидан, Sayyod.сom сайти, “Даракчи” газетаси ва Озодлик радиоси бутун дунё ўзбеклари ўртасига ташлаб, Райхон Ганиевани обрўсизлантиришга қаратилган масалаларни муҳокама қилишининг ўзи мутлақо нотўғри ва инсон ҳуқуқларини помол қилишга қаратилган ҳаракатдан бошқа нарса эмас деган фикрдаман.
Чунки Ўзбекистон Республикасининг “ДАВЛАТ ТИЛИ ҲАҚИДА”ги Қонуни давлатимизнинг барча фуқоролари давлат тилида гапиришлари шарт деган қонуний ва меъёрий талаб ёки моддага эга эмас.
Шундай экан Райхон Ганиева ўзбек бўлса ҳам, у “Ўзбекистан Республикасида хизмат кўрсатган артист” деган фахрий уновонга эга бўлган ҳолда, мисол учун, «Даракчи» газетасининг Facebookдаги саҳифасидаги муҳокамада қатнашган Alovuddin Qurbonovга ўхшаб: “Uzb fuqarolariga uzbek tilini bilmasa xech qanday mukofot , medal bermaslik kerak.rayhondanam uzbda xizmat kursatgan artist unvonini xam olib quyiw kerak.uzbekchani yaxwilap urgangandan keyin beriwi kerak”, деб ёки Sarvar Umarovга ўхшаб: “Узбекистонда Хизмат курсатган артист узбек тилини тулик ва равон билиши ва гаплашиши шарт”, деб имло ҳатоларга тўла ёзув билан, талаб қўйишининг ўзи, кулгили бир ҳол.
Чунки уларнинг бу ёзувларидан уларнинг ўзлари на давлат ва на адабий тилимизни яхши билмайдиган, шунинг учун ҳам ўзбек тилида тўғри ёза олмайдиган; агар уларнинг бу ёзувларини тил ва адибиёт ўқитувчисига текширишга берился, уларга бундай ўқитувчи алабатта 2 баҳо қўйган бўлар эди, деган фикрга бориш мумкин…
Буни устига “Даракчи” газетасининг Facebookдаги саҳифасида Райҳон Ганиевага бағишланган мақола ҳаволаси остидаги мунозарада қатнашган 70 дан зиёд ва Озодлик родиосининг ана шундай мунозарасида қатнашган 40 дан зиёд ёшларимизнинг изоҳларини ўқиб чиқар эканман, уларнинг кўпчилиги нафақат юқорида исмлари тилга олинган йигитлардан қолишмасликларини, балки уларнинг ҳуқуқ маданиятлари ҳам юқорида номлари тилга олинган газета ва радио ҳодимларига ўхшаб, ўта паст даржада эканлигини кўриш мумкин…
Чунки Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 3-моддасида:
“УШБУ ҚОНУН ТИЛЛАРНИНГ ТУРМУШДА, ШАХСЛАРАРО МУОМАЛАДА ҲАМДА ДИНИЙ ВА ИБОДАТ БИЛАН БОҒЛИҚ УДУМЛАРНИ АДО ЭТИШДА ҚЎЛЛАНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛМАЙДИ. ФУҚАРОЛАР МИЛЛАТЛАРАРО МУОМАЛА ТИЛИНИ ЎЗ ХОҲИШЛАРИГА КЎРА ТАНЛАШ ҲУҚУҚИГА ЭГАДИРЛАР”,
деб белгилаб қўйилган. Бироқ улар “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг на бу ва на бошқа моддаларини мутлақо билмайдилар…
Боз устига Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари яшаётганликлари учун «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», ёзувчи, шоир, фан арбоби ва бошқа шунга ўхшаш фахрий унвонлар нафақат давлатимизнинг ўзбек миллатига мансуб фуқороларига, балки ўзбек тилини мутлақо билмайдиган рус, корейс ва бошқа миллат вакилларига ҳам берилишини улар билмайдиган кўринишади.
Иккинчидан, Ўзбеклар, фан тили билан айтганда, туркий эмас, тюркий уруғлардан келиб чиққан. Бироқ ўзбек тилининг изоҳли ва бошқа луғатларига қарасангиз, ўзбекча деб тан олинган сўзларнинг жуда кўп қисми туркий асосга эмас, балки [тожикча эмас], форсча (ёки эронча), яна бир қисми эса арабча асосга эга (яъний форсизм ва арабизм).
Биз мусулмонлар сифатида НОМОЗНИ АРАБ ТИЛИДА ЎҚИЙМИЗ, САЛОМЛАШИШИМИЗ ҲАМ АРАБЧА ВА ҲОКОЗО. Чунки, бир пайтлар бу халқларнинг “жиҳотчи” ва лашкарлари биз ҳозир яшаётган ҳудудларни (умуман эса Ўрта Осиёни) босиб олишганларида, русчасига (асли французчасига) айтганда, ЭЛИТАР ТИЛ, хозирги, Райхон Ганиева 1978 йил туғилиб, 13 йил яшаган Совет Иттифоқи (СССР) пайтида давлат тили бўлган, РУС ТИЛИ каби, АРАБ ва ФОРС тиллари бўлиб, улар Ўзбекистоннинг баъзи бир йирик шахарларида хозиргача ҳам сақланиб қолган.
Масалан Самарқанд ва Буҳорода ҳали ҳам, улар адашиб «тожик тили» деб аташадиган, аслида эса форс (эрон) тилида, бу шахарларнинг кўпчилик ахолиси гаплашиши ҳеч кимга сир эмас. Лекин ҳеч ким бу масалаларни танқид қилмайди, чунки улар буни миллатчилик деб ҳисоблайдилар деган андиша бор…
Бироқ улар гаплашаётган форс тили олдида ўзимизнинг ҚОРАҚАЛПОҚ тилимизни ғирт ўзбекча тил десак – бу сира ҳам муболаға бўлмайди. Энди рус тилига қайтсак, аҳолимизнинг 90 фоизидан кўпроғи СССР даврида ҳам рус тилини мутлақо билмаган, хозир ҳам билмайдилар.
Озодлик радиоси эса Ўзбекистоннинг давлат тили тўғрисидаги қонуни юзасидан сўз юритар экан, ўзбек тилининг давлат тили мақоми билан унинг азалдан халқ ва адабий тил эканлиги тўғрисда фикр билдирмасдан, буларни ўртасида нима фарқ борлигига уларнинг ақли ҳам етмаслигини намойиш қилган.
Шунинг учун ҳам иккинчи давлат тили рус тили бўлган Қирғизстон ахоласидан ҳамда Қозоғистоннинг шимол ва ғарбидаги ахолиси рус тилидагина гаплашадиган қозоқ миллатига мансуб фуқороларидан, бизнинг замонавий тараққиёт ва маданият масалаларида қолоқлик даражамиз анча юқори даражада десак — бу сира ҳам муболаға бўлмайди.
Бу масалада бизнинг ёшларимиз ҳам, ёши улуғроқ зиёлиларимиз ҳам, умаман халқимиз ҳам, мен ўз мақолаларимда исботлаб берганимдек, замонавий рус тилининг асосчаси, Пушкин эмас, балки ўзбекларни ташкил қилувчи 92 туркий уруғлар сафига кирувчи татарлардан деб аталсада, аслида ўзбек миллатига мансуб бўлган Н.М.Карамзин эканлигини; бу тил БМТ (ООН)нинг 6 та расмий тиллари сифатидаги буюк тиллардан бири эканлигини ҳам; уларнинг энг йирик подшо ва давлат арбобларидан Иван Грозный ва Буюк Петр — оналари томонида, Ленин эса — отаси томонида, ўзбек миллатига мансуб эканликларини ҳам билишмайди…
Шунинг учун ҳам мен бу масалани, ўзбекларнинг келиб чиқиши масалаларига бағишланган жуда кўп бошқа масалаларни ўз ичига олган, ўзимнинг матбуотда рус тилида яқинда эълон қилинган: “Узбеки – их происхождение, государства и цивилизация” деган мақоламда, яъна бир бор исботлаб беришга мажбур бўлдим (http://fundamental-economic.uz/…/Узбеки-их-происхождение-г…/).
Буни устига, нафақат ёшларимиз, балки катта ёшдаги ҳамюртларимиз ҳам, айниқса АҚШ пулллари ҳисобига эфирга чиқадиган Чехияда жойлашган чет элнинг Озодлик радиоси, Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг дунёдаги ягона иттифоқдоши эканлигини ҳам билишмай, сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда ўта билим ва савиялари паст бўлган, шунинг учун ҳам ўз ватанларидан қочиб кетиб, чет элда давлатимиз ва унинг раҳбари олиб бораётган Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатини мутлақо нотўғри талқин қилган ҳолда ёшларимизни калласини гангитишга ҳаракат қиладиган собиқ муҳолифатчиларга эргашишиб, русофоблик қилишлари, бу яхши оқибатга олиб кемаслигини тушинмайдилар ёки тушинишни ҳохламайдилар.
Булар қаторига Ўзбекистонда энг машҳур газеталардан бири ва менинг дўстларим сафига кирувчи “Даракчи” газетаси ҳам қўшилаганлиги, айниқса аянчли бир ҳолдир. Чунки бу газета ва Озодлик радиоси, бундай нуқтаи назарда турадиган бўлсалар, у ҳолда нима учун улар ўзларининг рус тилидаги нашри ва саҳифаларига ҳам эга?
Нега бу матбуот органлари русофоблар қаторида бўлгани ҳолда ўзиларининг рус тилидаги нашрларини беркитиб қўймадилар? — деган саволлар туғиладики, бу саволларга уларнинг таҳририяти, жавоб берши жуда қийин…
Яна бир масала: русча, аслида рус тилига ҳам лотин ва бошқа тиллардан кириб келган, “интервью” деган сўзга ўхшаш, интернационал (байналминал) сўзлар ҳозирги ўзбек тилининг луғатларидан мутлақо ўчириб ташланмоқда десак, бу ҳам ҳато бўлмайди.
Вақти келиб, мобода хозирги, ҳудудининг катталиги жиҳатидан, дунёдаги энг йирик мамлакат бўлмиш Россия Федерациясининг давлат тили — РУС ТИЛИ, жаҳоннинг энг машҳур тилларидан бирига айланиб кетса, биз уни чет тили сифатида яна қайтадан ўрганишимизга тўғри келишини ҳеч ким ҳаёлига ҳам келтирмай, бу мамлакатга бориб ишлаётганлар, рус тилини билмасликлари учун қийланиб, кам ҳақ бериладиган ишлар билан банд бўлаётганликлари учун, ўзларидан эмас, балки бошқалардан ҳафа бўлишади…
Бу масалада шундай меҳнат муҳожирларимиз: нега Ўзбекистонда бизга ўхшганлар иш билан таъминланмайди? — деб, нолийдиган ҳамюртларимизга, мен ўзимнинг, Озодлик радиоси бундан беш йил олдин унда кўтарилган мана шундай масалаларни эмас, балки бошқа масалани муҳокама қилган, ўзимнинг икки қисмдан иборат “Ўзбекистон: синовлар, таҳдидлар, муаммолар ва ечимлар” (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=150), деб аталган мақоламда жавоб берганлигимни, уларга ва муштарийларга эслатиб қўймоқчиман…
Демак биз бу масалага ҳам, ингилиз ва Европанинг бошқа тилларига бўлгани каби, муносабатимизни ижобий томонга ўзгартириб, уни яна қайтадан яхшилаб ўрганишимиз ва унда сўзлашишдан тўхтамаслигимиз; биз рус тилини билмаслигимиздан фахраланиб, унда сўзлашадиган Райхон Ганивага ўхшаш нафақат ажойиб ва гўзал қизларимиз, балки «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» деган фахрий унвонга эга эстрада ҳонандаларимиз олдига ноқонуний талаблар қўйиб, уларни устидан уятмай нетмай кулишга ҳаракат қилишимиз эмас, балки бу тилни улардан ҳам яхши билишга харакат қилиб ва кўрсатиб, уларни қойил қолдириб қўйсак, бу ахмақона русофобликдан минг марта яхши, деб ўйлайман.
Бундан ташқари халқимиз, ёшларимиз ва оммовий ахборот воситаларимиз ўзбек аёллари ўзларининг паранжи-чимматларидан қутилиб, очиққа чиқиш, эркин ва ўзбек эркаклари билан тенг ҳуқуқли бўлишлари учун ўтган XX асрнинг 20-30 йиллари Нурҳонга ўхшаган кўплаб гўзал ўзбек хотин-қизларининг жони қурбон бўлганлигина ҳам унитмаслиги керак, деган фикрдаман…
Қачонки ўз тилинг, маданиятингни ҳурмат қилмасанг ҳеч бир халқ сени ҳурмат қилмайди. Ахир биз ҳар биримиз йўқ жойдан пайдо бўлганимиз йўқ ку! Ота она аждодларимизни давомчиларимиз. Демак ўз илдизларимизни қирқмаслигимиз ундан доимо озуқа олиб туришимиз шарт! Акис ҳолда ўз тилини йўқотган одам забонини унутган ҳисобланади.
Домла Абдуллаевни маколаси жуда яхши езилган.Козокстонда давлат тили сифатида козок ва рус тиллари ишлатилади.Хатто Призидент хам уз маърузаларини 2 тилда олиб борадилар.Россиядаги узбек мухожирлари рус тилини яхши билмасликлари учун,рус тилини биладиганлардан 2-3 хисса кам маош олишади.Хозирги пайтда бизнинг экономикамиз Россия ва Козокстон билан богликдир.Улар билан кайси тилда гаплашиш керак?
Райхон уйида шунака шароит булган дийдиган булсак уни синглиси Узбекчани жуда яхши билади, бу инсонни узига хавола. Русчани билмаган одам «некультурниый» хисобланарди балки буларни оиласида факат рус тилида гаплашган булиши хам мумкин. Яна бир гап Призидентимизни кизлари хам умуман узбек тилини билишмайди нега даракчи у хакда хеч нима демайди?
кавласен гап куп ундан кура зарур муаммолани мухокама килила баракатопкурлар…..
Рустамжон Абдуллаев қуруқ аравани олиб қочиб нима қиласиз. Ҳеч ким айтаётгани йўқ рус тилини ўрганмасин деб, марҳамат бошқа тилларни ҳам ўрганиш керак. Лекин ҳар бир Ўзбек ўз она тилини ўрганмаса ўзлигини йўқотади, илдизидан жудо бўлади. Нима академик бўлиб шунга ақли етмайдими бу одамни ёки коммунестик тарбия кўзларини хиралаштириб қўйган кўринади.
Академик-Озодлик радиоси кутарган мавзуни жуда бурттириб юбормадиларми? Озодлик факатгина Узбекистонда хизмат курсатган артист-исми узбекча, отаси-онаси узбек булиб узбекчани билмаслиги уятлигини айтиб утди. Бу ерда Узбекистондаги хамма русий забон вакиллари узбек тилида гапириши шарт дейилмаяпти. Бу ерда хар бир Узбекистон фукароси Давлат тилига хурмат курсатиши, яъни билиши керак дейиляпти. Совет пайтида сиз академикка ухшаганлар, она тилига беписанд булганлигингиз учун руслар оёк учида курсатарди ўзбекларни. Уят бўлиши керак Сизга, жаноб Академик!!!
Фурқат, акад. Р.Абдуллаев ФБда И.Маликовди: “130 yil xalqimizni qonini ichgan millatning tilida gaplashish sal vatanparvarlikdan chetga chiqish bo’lmasmikan?!, деган саволига: “… бу халқ ўзбекларни 130 йил қонини ичмаган, балки замонавий ўзбек давлати ва милати тарих сахнасидан янгитдан ўрин олишига ёрдам берган. Иккинчидан руслар ҳали ўзбекларга ўхшаб миллат даражасига етмаган. Чунки хеч қачон тарихда хали ўзбекларни қонини ичган фуқоралари рус миллатига мансуб давлат бўлмаган “Шунинг учун ҳам …Владимир Путин Евроосиё иттифоқини тузиш таклифи билан чиққанида Ўзбекистондан фақатгина мен унга: “Предлагаю создать Русскую Республику РФ и назвать евразийский союз Узбекистаном” деган мақола орқали жавоб берган эдим”, деп жавоб берган.
Хурматли Ахмад хожи домла, нимага сиздан бошқа Харазмликлар хозиргача ё ўзбек адабий тилида ё ўзбек давлат тилида гаплашмаейди? Мен шахсан Хоразм тилини тушунмейман. Бу нима кўплаб хоразмликларди ўзбек адабий ё давлат тилида гаплашмаслиги, Р.Абдуллаев домла танқид қиганлари эса биз ўзбекмасмиз туркмиз дейиши, ё хоразмликлар туркий огуз тилида гаплашиши, бу ўзбек миллатга хурматми?
Навоий бобомизнинг гаплари билан жавоб бераман тилга эътибор элга эътибор
Яхши мавзу кўтарилган, муаллифга ҳам, муҳаррирга ҳам ташаккур.
Қачонки ўз тилинг, маданиятингни ҳурмат қилмасанг ҳеч бир халқ сени ҳурмат қилмайди. Ахир биз ҳар биримиз йўқ жойдан пайдо бўлганимиз йўқ ку! Ота она аждодларимизни давомчиларимиз. Демак ўз илдизларимизни қирқмаслигимиз ундан доимо озуқа олиб туришимиз шарт! Акис ҳолда ўз тилини йўқотган одам забонини унутган ҳисобланади.
Боболар юртини хор қилган элнинг
Манглайи қародир, эртаси гумон.
Забонини унутган элнинг,
Қушиқлари сохта, алласи ёлғон.
Rayxon uzbekchani biladimi yuqmi buni axamiyatsiz muxlislari uzbek bulgani uchun bilsa zarar qilmas edi o’ziga, shaxsan menga qizig’i yuq.
Домла Абдуллаевни маколаси жуда яхши езилган.Козокстонда давлат тили сифатида козок ва рус тиллари ишлатилади.Хатто Призидент хам уз маърузаларини 2 тилда олиб борадилар.Россиядаги узбек мухожирлари рус тилини яхши билмасликлари учун,рус тилини биладиганлардан 2-3 хисса кам маош олишади.Хозирги пайтда бизнинг экономикамиз Россия ва Козокстон билан богликдир.Улар билан кайси тилда гаплашиш керак?
Райхон уйида шунака шароит булган дийдиган булсак уни синглиси Узбекчани жуда яхши билади, бу инсонни узига хавола. Русчани билмаган одам «некультурниый» хисобланарди балки буларни оиласида факат рус тилида гаплашган булиши хам мумкин. Яна бир гап Призидентимизни кизлари хам умуман узбек тилини билишмайди нега даракчи у хакда хеч нима демайди?
кавласен гап куп ундан кура зарур муаммолани мухокама килила баракатопкурлар…..
Рустамжон Абдуллаев қуруқ аравани олиб қочиб нима қиласиз. Ҳеч ким айтаётгани йўқ рус тилини ўрганмасин деб, марҳамат бошқа тилларни ҳам ўрганиш керак. Лекин ҳар бир Ўзбек ўз она тилини ўрганмаса ўзлигини йўқотади, илдизидан жудо бўлади. Нима академик бўлиб шунга ақли етмайдими бу одамни ёки коммунестик тарбия кўзларини хиралаштириб қўйган кўринади.
Академик-Озодлик радиоси кутарган мавзуни жуда бурттириб юбормадиларми? Озодлик факатгина Узбекистонда хизмат курсатган артист-исми узбекча, отаси-онаси узбек булиб узбекчани билмаслиги уятлигини айтиб утди. Бу ерда Узбекистондаги хамма русий забон вакиллари узбек тилида гапириши шарт дейилмаяпти. Бу ерда хар бир Узбекистон фукароси Давлат тилига хурмат курсатиши, яъни билиши керак дейиляпти. Совет пайтида сиз академикка ухшаганлар, она тилига беписанд булганлигингиз учун руслар оёк учида курсатарди ўзбекларни. Уят бўлиши керак Сизга, жаноб Академик!!!
Фурқат, акад. Р.Абдуллаев ФБда И.Маликовди: “130 yil xalqimizni qonini ichgan millatning tilida gaplashish sal vatanparvarlikdan chetga chiqish bo’lmasmikan?!, деган саволига: “… бу халқ ўзбекларни 130 йил қонини ичмаган, балки замонавий ўзбек давлати ва милати тарих сахнасидан янгитдан ўрин олишига ёрдам берган. Иккинчидан руслар ҳали ўзбекларга ўхшаб миллат даражасига етмаган. Чунки хеч қачон тарихда хали ўзбекларни қонини ичган фуқоралари рус миллатига мансуб давлат бўлмаган “Шунинг учун ҳам …Владимир Путин Евроосиё иттифоқини тузиш таклифи билан чиққанида Ўзбекистондан фақатгина мен унга: “Предлагаю создать Русскую Республику РФ и назвать евразийский союз Узбекистаном” деган мақола орқали жавоб берган эдим”, деп жавоб берган.
Шу академикнинг мақолаларидан кўпроқ эълон қилиб туришингизни илтимос қилардим…
Ҳар галгидай, Рустамжон аканинг мақоласида келтирилган фактлар асосли уларга гап йўқ!
Бироқ бу борада мен ўз шахсий фикримни айтсам:
Аввало, миллати ким бўлишидан қатъий назар, ўзбекистон фуқораси бўлиб, чорак аср ўтсада ўзбек (давлат) тилини билмаса камида лоқайдлик, қаттиқроқ айтадиган бўлсак, менсимаслик деб баҳолаган бўлардим.
Миллати ўзбек бўлатуриб ўзбекчани билмаслик бу уят менимча.
Миллати яхудий (русийзабон) бўлган Крайновнинг ўзбекча гапирганига ҳаваси келади одамнинг.