"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Россия Тергов қўмитаси: Савченко Киевга берилиши мумкин

Дунё, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) | 02/04/2016 18:23-     18474 марта ўқилди

Хабарлар / Халқаро янгиликлар
Россия Тергов қўмитаси: Савченко Киевга берилиши мумкин
  • Чоп этиш
Надя военная
01.04.2016
Россия Тергов қўмитаси раиси Владимир Маркин 22 йилга қамалган украиналик учувчи аёл Надежда Савченкони Украинадаги рус маҳбусларига алмаштириш мумкинлигини маълум қилди.
«Албатта 22 йиллик жазони ўтаса, адолатдан бўларди. Лекин Киев зиндонларида ўтирган яхши ва ҳалол инсонларни қутқаришга кўмаклашса, унда алмаштириш мумкин», деган Маркин.
Тергов қўмитаси раисининг ушбу баёноти «Вечерний Челябинск» газетасида эълон қилинган. Бироқ кечга бориб, мақола газета сайтидан олиб ташланган.
Украинадан ўғирланиб Россияга олиб келинган Надежда Савченкога нисбатан ҳукм 22 март куни Ростов вилояти Донецк судида ўқилган эди. У Украина шарқидаги урушни ёритаётган икки рус журналисти ўлимига алоқадорликда айбланмоқда. Адвокатлар журналистлар ўлдирилган пайтда Савченко Россия қамоғида бўлгани тўғрисида далил-исботлар борлигини айтиб келади, лекин суд бу далилларни инобатга олган эмас.
Украина президенти Петро Порошенко Савченкога нисбатан судни “шармандалик”, деб атаган ва учувчини Украина шарқидаги уруш жараёнида асирга олинган россиялик ҳарбийлар Александр Александров ва Евгений Ерофеевга алмаштиришга тайёр эканини билдирган.
01.04.2016
ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. Максим Шевченко разносит ведущую ‘Эхо Москвы’.
  2. Фото дня: Всяко разно, это не заразно…
  3. «Марш против подлецов» оказался неожиданно многолюдным
  4. Похороны Деда Хасана сопровождаются скандалами
  5. Борис Березовский: Покаяние…
  6. Юсуф Расул: Менинг қалбимдаги ватан
  7. Ўн минглаб сиёсатчи ва раҳбарларнинг оффшор ҳисоблари фош этилди
  8. Юлия Тимошенко вскоре выйдет на свободу?
  9. Царнаевнинг қозоқ курсдошлари маҳкамага тортилган
  10. Александр Минкин: Смерть крёстного
  11. Москвада Кремль ёлғонига қарши «Ҳақиқат марши» ўтказилди
  12. Сафинар Жамилева: «Эркимизни қайтариб берсангиз бас»
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.