"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов ҳақидаги изоҳ ва унга ёзилган шарҳ…

Адабиёт, Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари | 26/03/2016 07:49-     12237 марта ўқилди

Абдулла ака ва зелемхон ака Президент билан

 

«Дунё ўзбеклари»да»Алишер Навоийдан кейинги буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов юбилейи» номли рукнда эълон қилинган 6-мақолага келган шарҳ:
Энди Абдуллажон нолимаса ҳам бўлади. Даврини суриб, бекаму кўст яшади. Шунча уй жой, ўз вақтида ҳурмат эҳтиром, нимани хохласа қилди. Бир шоирга ҳурмат шунча бўлади-да.
Бечора Рауф Парфи кун кўрмай ўлиб кетди. Ҳақиқий шоир у бўлган.
Яхшиям инсоф диёнатли Хуршид Даврон, Исмат Хушев ва Алишер Назарлар бор экан бу дунёда йўғасам, Абдуллажон, сизни хеч ким бунчалик химоя килмасди.
Хуршид билан Алишер шеърларингизни пайдар-пай Ўзбекистонда чиқариб туришибди.
Исмат Хушев эса «Дунё ўзбеклари» орқали бутун дунёга Сизнинг борлигингизни ва ижод қилаётганингизни билдириб турибди.
Уларга минг раҳмат денг. Ҳолбуки уларни ҳам ранжитгансиз вақтида.
Сизга яна нима қилишимиз керак. Ўз тилингиз билан айтганда: «Ленин бобо қабридан туриб, Сизга таъзим қилиши керакми? Яна нима истайсиз, айтинг.
Озодлик билан хам Исмат Хушев олишди, АҚШда касалхонада ётганингизда хам Исмат Хушев олдингизга бориб худди Москвадаги каби ҳолингиздан хабар олиб, ёнингизда турди.
«Дунё ўзбеклари» орқали бутун ер юзига сиздек арзанда ўзбек шоири борлигини эълон қилди.
Сиз аслида хамманинг дилини оғритгансиз, Абдуллажон. Каримовни хам хафа қигансиз, бўмаса сизга қанча яхшилик килди Президент. Қаҳрамон бўлдингиз, давлат мадҳини сиз ёздингиз. Эркин Воҳидов хам ёзиши мумкин эди. Омон Матжон ҳам ёзиши мумкин эди. Қолаверса, ўзимиз ҳам ёзсак, эплардик.
Сиз хатто Исматбекни хам Халимахонга айтиб, «Саодат»даги ишидан қувгансиз. У барибир мард экан. Шу аламларни унутиб, яна сизни ёнингизда турибди.
Хамма хам Исмат Хушев булолмайди. Ҳамма ҳам Хуршид Даврон бўлолмайди.
Мана 75 га кирганингизда буни ўзиз хам куриб билиб турибсиз.
Бирорта расмий нашр ё ТВ, радио сизни эсламади. Бу давлатнинг, хукуматнинг сиздан кўнгли қолгани аломати бу.
Эсингиздами, уюшмага раис бўлган даврингизда қабулингизга кириб, ёрдам сўраганимда, милицияга қўнғироқ қилиб: «Олдимда бир безори ёзувчи ўтирибди, шуни олиб кетинглар!» деб шантаж қилгандингиз.
Билмадим мен жуда хурмат қиладиган талантли журналист Исмат Хушев бу шарҳимни чиқармаса ҳам керак. Лекин барибир ёзгим келди — шу гапларни ёздим, Абдуллажон, мендан хафа бўлманг, ука.
Адабиётшунос олима Гулбаҳор Саидғаниеванинг «Қайтар дунё» деган шарҳини ўқиб ёздим бу гапларни.
Мен хам кўп қатори ресторандаги ошингизга бордим, Абдуллажон.
Халиям хукумат Муҳаммад Алини сизнинг тўйингизга бош қилиб юборибди, шунга ҳам раҳмат денг, ука. Бизга улар шуни ҳам раво кўришмади.
Исматбек, сиз учун ёқимсиз гапларни ёзиб, дилингизни оғритган бўлсам, узр сўрайман.
yzuvchi
Submitted on
2016/03/26 at 04:03
«Дунё ўзбеклари»дан:
Албатта, бу шарҳни чиқармаслик керак эди, аслида.
Буюк ўзбек шоирининг 75 йиллик тўйи шукуҳи Ўзбекистон бўйлаб кезар экан, бундай гина кудуратларга ўрин бўлмаслиги керак эди, аслида.
Лекин, демократик жамият матбуоти тамойилларидан келиб чиқиб, қолаверса, ҳар кимнинг ўз фикрини айтиш ҳуқуқи борлигига амал қилиб, уни эълон қилиш учун ўзимизда масъулият ҳиссини туйдик.
Энди бевосита, изоҳ ёзган ижодкор акамизнинг фикрларига келсак.
Бу дунёда — «Беайб — парвардигор!» ёки «Яратган Эгамгина — мутлақ бегуноҳдир!»  деган гап-сўзлар бор. Биз эса — ғофил ва гуноҳкор бандалармиз.
Жумладан, Абдулла ака ҳам ўз умр йўлларида хато ва камчиликларга йўл қўйган бўлиши мумкин, албатта.
Лекин миллатнинг улуғ бир ижодкори, агар таъбир жойиз бўлса — Алишер Навоийдан кейинги буюк бир шоири муборак 75 ёшга тўлган экан, унга нисбатан бўлган барча гина кудуратларни унутиб, бағримизни кенгроқ қилиб, уни чин дилдан қутласак, муборакбод этсак, яхши эмасми?
Қолаверса, Абдулла Орипов — буюк истеъдод соҳиби. Шунинг учун ҳам у кишининг барча эркаликларини Президент ҳам, Давлат ва Ҳукумат ҳам кўтариши керак, аслида.
Шу маънода Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи Ўзбекистон миқёсида кенг нишонланиши, расмий матбуот ва ойнаи жаҳон орқали етарлича тарғиб қилиниши керак эди.
Лекин афсуски, бундай бўлмади.
Ҳали шундай бўладиган яхши ва ёруғ, янги ва мунаввар кунлар келади, албатта.
Шоирнинг 80 йиллик юбилейи бутун Ўзбекистон бўйлаб катта тантана ва тўю-томошолар билан нишонланишига менда заррача ҳам шубҳа йўқ.
Фақат у кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Масаланинг шу томони мени қийнайди…
Шу ўринда яна бир гап.
Адолат билан айтганда, бизда таниқли ижодкорларнинг юбилейи, аслида, «круглая дата» да нишонланади.
Масалан, Абдулла аканинг 50, 60 ва 70 йиллик юбилейлари катта тантана билан ўтганини, мамлакат бўйлаб кенг нишонланганини ҳаммамиз яхши биламиз.
Президентнинг, ўз вақтида, Абдулла Орипов шахси ва ижодига бўлган хамхўрлиги ва эътиборини эса ҳеч ким инкор этаётгани йўқ. Биз шу меҳр ва мурувватнинг доим бўлишини истаймиз, холос…
Ҳаёт барибир давом этаверади.
Устозимиз Абдулла Ориповга эса метин ирода, мастаҳкам соғлиқ ва узоқ умр тилаб қоламиз!
Абдулла ака!
Сиз саксондан ошиб, тўқсон билан тўқнашишингиз, қолаверса, юз билан ҳам юзлашишингиз шарт. Биз айтган юбилейларни қойилмақом қилиб ўтказиш учун ҳам Сиз шу ана шу улуғ ва муборак умр довонларига эсон омон етиб боршингиз керак!
Бу Сизга — пешонамизга битган ўзбек адабиётининг ёруғ ва мунаввар юлдузига  — бутун дунё ўзбекларининг юбилей накази бўлиб қолишини истардик.
Бахтимизга, халқимиз ва адабиётимиз бахтига доим соғ ва омон бўлинг, Абдулла ака!
Сизга чексиз меҳр ва муҳаббат билан,
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
26 март, 2016 йил,
Торонто шаҳри, Канада

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Абдулла Орипов ўзи орзу қилган истиқлолга ета олдими?
  2. Зилола менинг Канададаги ҳаётимга «Имо» орқали «Кук-ку» деб кириб келди…
  3. Исмат Хушев: Эркин Воҳид вафоти – Президент учун аччиқ сабоқ бўлиши керак!
  4. Исмат Хушев: АДАБИЁТ КУШАНДАЛАРИ (Баҳром Рўзимуҳаммадни ўқиб)
  5. Исмат Хушев билан юзма юз — Ҳалима Худойбердиева хонадонида
  6. Исмат Хушев билан юзма юз — Ҳалима Худойбердиева: Ҳар гап ўтса мендан ўтди…
  7. Исмат Хушев билан юзма юз — Ҳалима Худойбердиева хонадонидаги энг сўнгги мулоқот
  8. Исмат Хушев билан юзма юз Милицияда шеърият кечаси Сирожиддин Саййид шеъри
  9. Исмат Хушев билан юзма юз Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол хонадонида
  10. Исмат Хушев: Мирзо Кенжабек бетакрор шоир ва моҳир мутаржим
  11. Исмат Хушев билан 20 минут Қаҳҳорча манфурлик ва хоинликнинг ёрқин мисоли
  12. Исмат Хушев: Байрам қутлуғ бўлсин, соҳибжамоллар!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

4 комментария

  1. bechora:
    26/03/2016 в 23:05-

    БУГУНГИ ЗАМОН ЎЗБЕКЛАРИГА ХОС ВА МОС ТАЛАНЛИ ШОИР.

    Ответить
  2. ijodkor:
    26/03/2016 в 22:57-

    Ҳар қанча бўлса ҳам инсон умрини ортига қараб Абдулла акадек мардоновор тан олиш керак: «Мен узоқ дврлар қароқчи бўлдим!» деб. Бу ҳам ҳар кимнинг қўлидан келавермайди. А.Орипов шоир бўлиптики бир умр қашқирлар ва ғалчалар ичида яшади, улар билан олишиб яшади.
    Бу изоҳ ва унга Исмат хушевнинг ёзган шарҳи маданият ва дипломатия билан ёзилибди. Исмат Хушевга бу гал ҳам қойил қолмай иложимиз йўқ.

    Ответить
  3. Vatandosh:
    26/03/2016 в 18:52-

    Ismat aka. Xurshid Davron ustozingiz bilan yaqin bo`lgani uchun yozuvchilar uyushmasidan, Alisher Nazar esa Yoshlik jurnalidan haydaldi. Siz uzoqda bo`lganingiz uchun bu jazolardan omon qoldingiz. Agar O`zbekistonda bo`lganingizda sizga ham ko`rsatib qo`yardi bular. Lekin bir do`stimiz izohida yozgani kabi, siz chin ma`nodagi demokrat jurnalistsiz. Holissiz. Tarafkashlik yo`q sizda. Bugun dunyo o`zbeklari chin ma`noda Odil Yoqubov davridagi Adabiyot gazetasi o`rnini egalladi desam mubolaga bo`lmas…

    Ответить
  4. Мухаммад Ёкуб Хамроев:
    26/03/2016 в 09:26-

    ТОКИ БУГУНГИ КУНЛАРГАЧА ХАМ ҚАРОҚЧИЛИК ВА БОСҚИНЧИЛИКЛАРИНИ, ХОИНЛИК ВА ДУШМАНЛИКЛАРИНИ, ҚОТИЛЛИК ВА ОДАМХЎРЛИКЛАРИНИ, ПОРАХЎРЛИК ВА ЎҒИРЛИКЛАРИНИ, ХАЛҚИМИЗНИ ҲАР ХИЛ ТУХМАТЛАР БИЛАН ТИНИМСИЗ ҚАМАТАЁТГАН, ФАРЗАНДЛАРИНИ ЕТИМ ҚИЛАЁТГАН МИНГЛАБ КИМСАЛАРИМИЗ ОЛДИДА АБДУЛЛА АКА «ҚАРОҚЧИ» ШЕЪРЛАРИДАГИ КЕЧИРИМ СЎРАШЛАРИ БИЛАН ЎЗЛАРИНИ ОҚЛАДИЛАР ШЕКИЛЛИ.
    БЎРИТОШ МУСТАФОЕВ, РАШИТ ҚОДИРОВ, РУСТАМ ИНОЯТОВ, ХАЙРИДДИН СУЛТОН ВА ЯНА МИНГЛАБ, МИНГЛАБЛАРИ КЕЧИРИМ СЎРАШ У ЁҚДА ТУРСИН, ИШТАХАЛАРИНИ ТИЙГАНЛАРИ ХАМ ЙЎҚКУ!!!!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.