Наврўздурсан навқироний ҳам 5000 ёшли нуроний!
Ассалому алайкум, Исматбек!
Соғ-омонмисиз? Ижодий жамоангиздаги дўстларимиз ҳам сиҳат-саломатмилар? Барчангизга ҳақиқий Янги йилимиз, Янги кунимиз қутлуғ ва муборак бўлсин!
Исматбек! Наврўзи олам муносабати билан сизларга юборганим “Наврўздурсан навқироний ҳам 5000 ёшли нуроний!” сарлавҳали мақолам, мабодо, лозим топилса-ю эълон этиладиган бўлса, илтимос, мана шу нусхасидан фойдаланилса.
Негаки, БМТ Бош котиби жаноб Пан Ги Муннинг Наврўз байрамига берган олий баҳоси ҳамда у зот БМТнинг Бош қароргоҳида Наврўз айёми нишонланишида билдирган юксак муносабатлар юзасидан янги қўшимчаларни бугун топишга муваффақ бўлдим ҳамда мазкур битикка киритдим.
Мени тўғри тушунасизлар ва узримни қабул қиласизлар, деган умиддаман.
Сизларга ҳаётий, фаолиятий ҳамда ижодий муваффақиятлар тилаб, эҳтиром билан:
Бердиёр ЖУМАЕВ.