"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Наврўз айёмингиз муборак бўлсин, азиз Ватандошлар!

Видео, Воқеа ва ҳодисалар, Маданият ва Санъат | 20/03/2016 09:26-     20475 марта ўқилди

Наврўзли келин
Бердиёр ЖУМАЕВ:
НАВРЎЗ КЕЛДИ ЭЛИМИЗГА!
Қишнинг ғам-ташвишларидан кекса-ёш халос бўлди,
Замин-осмон баҳорий хушбўй ифорларга тўлди,
Қир-адир, чўл, тоғ-боғларда гуллар-чечаклар кулди,
Уйғониш бошланганини жумлаи жаҳон билди –
Бизларнинг элимизгаям Наврўзи олам келди!
Наврўз – асли халқимизнинг ҳақиқий Янги йили,
Қутлуғ ниятимиз-ки, бўлсин бахтли унинг йўли,
Қачон эсгай, деб интиқмиз кўкламнинг жонбахш ели,
Янги кун келса, очилгай, барчанинг қулфи-дили –
Ўзимизнинг юртимизга Наврўзи олам келди!
Ҳамма эъзозлаб-олқишлар Наврўзи муҳтарамни,
Дўстлар, тўпланиб бизлар-да, нишонлайлик байрамни,
Кўнгилларни шод айлайлик, четга суриб аламни,
Зеро, жуда соғинганмиз айни фараҳбахш дамни –
Бизларнинг элимизгаям Наврўзи олам келди!
Хуш кўрдик, мўъжизий-мусиқий садоларнинг байрами,
Муҳаббат бобида кўнгли адоларнинг байрами,
Азиз-мўътабар боболар-момоларнинг байрами
Халқи-Ватанига умри фидоларнинг байрами –
Ўзимизнинг юртимизга Наврўзи олам келди!
Тилагимиз-ки, боз, бисёр Наврўзларни кутайлик,
Турмуш машаққатларин-да дадил енгиб ўтайлик,
Умр ғаниматлигини ҳам мудом ёдда тутайлик,
Доимо, бир-биримизнинг қадримизга етайлик –
Бизларнинг элимизгаям Наврўзи олам келди!
Қозоғистон
Jumagul Suvonova
NAVRO»ZI AYYOM muborak azizlar!.. Hammangizni yaxshi ko’raman!..Barchangizga boqiy baxt omad va salomatliklar tilayman! Oilalaringizga tinchlik, dasturxonlaringizga to’kinlik tilayman!
Jumagul  Suvonova's photo.
Абдуқодир наврўзи
Ассалому-алайкум қадрли ватандошлар
Ҳурматли дўстлар, акалар-укалар, опа-сингиллар!
3000 минг йилдирки Наврўз дунё бўйлаб миллонлаб одамларнинг умид лахзалари бўлиб келади. Биз орзиқиб кутадиган баҳор, яшариш ва янгиланиш рамзи Наврўзи олам қутлуғ қадам ила ўлкамизга кириб келмоқда.
Наврўз барчамиз учун азал-азалдан аввало табиат уйғониши, шарқано Янги йил дебончаси, энг қадимий асл миллий байрам сифатида мўтадил фурсатдан фойдаланиб, мунаввар кунларда она табиатдан бахра олиб, сумалак, халим, гўжа ва кўксомса каби баҳорий неъматлар тортилган дастирхон артофига Наврўз қувончларини ўз яқинлари, аразлашган дўсту-ёрлар, опа-сингиллар, ака-укалар шу баҳонада ярашиб баҳорий нематлардан бархам кўришларини ОЛЛОХИМдан сўраб қоламан.
Барчангизга сихат-саломатлик, тинч-тотувлик тилаб хурмат ва эхтиром ила:
Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

баҳор қушлари

Кенг оламга гуллар сочиб,
саҳий бўлиб, келар Наврўз,
Тонг саҳарда сабо бўлиб,
қирлар ошиб, елар Наврўз!
Харир либослар эгнида,
келинчакдек нозланади,
Бутун борлиқ — табиатни
гуллар билан безар Наврўз!

 

Муслимбек
Muslimbek Yuldashev
Интизор соғиндик икки кўз билан,
Дилдаги энг азиз ширин сўз билан.
Зимистонлар кетган шу ёруғ кунда
Табриклайман Сизни гул Наврўз билан!
Ғаниматларим, Наврўзингиз муборак бўлсин!
Ниятингизга етиб узоқ ва бахтли умр кўринг! 
Muslimbek Yuldashev's photo.

Fasli Navbahor — Tavakkal Qodirov

Гулзор

«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Бобомурод Ҳамдамов: Жалолиддин…
  2. Sevara Nazarxon — Ulug’imsan vatanim (TV version)
  3. Обид Юнусов ижросидаги охирги » қарамайсиз » қўшиғининг ижроси…
  4. «Озодлик»нинг «Чодирхаёл»ида Фахриддин Умаров ёди…
  5. Дилшода Матчонова: Икки эшик ораси — Шухрат Аббосов билан бебаҳо суҳбат…
  6. Таниқли ҳофиз Таваккал Қодиров ҳаёт бўлганларида 91 ёшга тўлар эдилар!
  7. Дадахон ЁҚУБОВ: ЯНА ТУШДИНГ ЁДИМГА МЕНИНГ…
  8. Комилжон Отаниёзов — «Ўтганлар ёди» туркумидан
  9. Гулсанам Мамазоитова — Фарғона тонг отгунча — Хазиний номли шоир ғазали
  10. Mo’min Oripovning onasi bilan Exclusive intervyu — Видео («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  11. ЎзА директори Абдусаид Кўчимов кечаги журъат ва бугунги ҳақиқатлар ҳақида
  12. Ўзбекистонда туғилмаган ўзбекларнинг мискин қўшиқларини тинглаб…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Nuur:
    20/03/2016 в 18:34-

    Ajoyib — Tabrik bulibdi, muxlislarning sevimli sayti bulmish
    «dunyo uzbeklari » va uquvchilariga muborak bulsin Navruz ayomi, tashakkur bildiraman ushbu saytning bosh muhaririga va yozuvchi ijodkorlariga.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.