Борис ва Зелем Ҳайдаровлар хонадони қариндошлари…
УКРАИНАЛИК АСРАНДИ ЕТИМЛАР УЙИНИ ТОРТИБ ОЛГАНЛАР ҲАМ
8 ЙИЛДАН БУЁН БЕДАРАК АНВАР АБДУРАҲМОНОВ ҲАМ БОРИС ВА ЗЕЛИМ
ҲАЙДАРОВЛАР ХОНАДОНИНИНГ ҚАРИНДОШЛАРИ БЎЛИБ ЧИҚДИ…
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаев,
Ўз.Р.МХХ раиси Р.Р.Иноятов, Ўз.Р.Ички ишлар вазири А.А.Аҳмадбоев,
Ўз.Р.ДСҚ раиси Б.Р.Парпиев, Сирдарё вилоят прокурори,
Сирдарё вилоят МХХБ бошлиғи, Сирдарё вилоят ИИБ бошлиғи,
Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари
Мустақил ташкилоти раиси Исмоил .Адилов ҳамда барча ОАВга
Гулистон шаҳар, Дониёров берк кўчаси, 10/2-уйда яшовчи
Нодирахон Қодировна Акбарова томонидан
Н А З О Р А Т Т А Р Т И Б И Д А М У Р О Ж А А Т
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 118-моддаси талаблари асосида 17.11.2015 йилдаги қисқа муддатли текширув чоғида Гулистон шаҳар ДСИ ходимлари томонидан содир этилган жиноий қилмишларга чора кўриш ва ЖИБ Сирдарё вилоят судининг судьяси Б.Бобоевнинг 01.03.2016 йилдаги қароридаги процессуал камчиликларни бартараф этиш ҳақида.
Гулистон шаҳрида кўпчилик танийдиган Борис Ҳайдаров деган ҳурматли одам бор. Асли касби ҳайдовчи бўлган Б.Ҳайдаровнинг хотини Кларанинг Альберт Абдурахманов деган укаси бўлиб, у асли Украиналик Мария Будик деган хотини билан бизга қўшни коттежда яшар лекин фарзандлари йўқ эди.
Фарзандлари бўлмагани учун улар Мария Будикнинг ватани Украина давлатидан икки нафар етимни олиб келишган ва шу тариқа асли Украиналик 1977 йилда туғилган ўғил бола – Анвар Абдурахманов, 1979 йилда туғилган қизча — Света Абдурахмонова фамилияси билан расмийлаштирилиб, улар Гулистон шаҳар ФҲДЁ бўлимидан 25.09.1981 йилда берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида Альберт ва Мариянинг қонуний фарзандларига айланган.
Фарзандлари айни вояга етганида, Альберт ва Мария вафот этгач, ўша пайтлари турмушга чиққан Светанинг 6 ойлик боласи бўлиб, эри қамалиб кетгач акаси Анвар билан бирга отасидан қолган уйда яшарди. Света табиатан хушфеъл, бунинг устига ота – онаси вафот этгач жуда қийналиб қолганлари учун қўшни сифатида баҳолу қудрат ғамхўрлик қилардим. Шу боис ака – сингил бизни ўзига яқин олиб уйимизга келиб турарди.
2007 йил, аниқ сана ёдимда йўқ, Света уйининг 2-қаватидан туриб: — Нодира опа помогите., деб чинқира бошлади. Бечорага жоним ачиб борсам, маҳалла раиси, Клара, Умид исмли участка нозири, маҳалланинг аёллар билан ишлайдиган вакиласи Жумагул Қурбонова, вилоят, шаҳар ҳокимияти “женсовет” вакиллари Светага: — бу уй сеники эмас, уйни бўшат, бўлмаса укол қилиб жиннихонага юборамиз., деб таъзийқ ўтказишаётган экан. Мен бу ҳолдан даҳшатга тушиб: — Клара опа булар етим эмас, марҳум уй эгаларининг қонуний меросхўрлари, Сиз ёрдам бериш ўрнига нега жиннихонага жўнатмоқчи бўлаяпсиз., деб Светани ҳимоя қилиб уларга анча қаттиқ гапирганман.
Мария ва Альберт вафот этган бўлса, уларнинг асранди фарзандларини қариндоши Борис Ҳайдаров нега ҳимоя қилмайди., деб суриштирсам, Украиналик етимлар ҳам, уларнинг уйига даъвогарлик қилаётган Клара ҳам нафақат Сирдарё, балки республикада катта обрў – эътиборга эга Ҳайдаровлар хонадонининг яқин қариндошлари эканлиги маълум бўлгач, бу жанжалга бошқа бу ишга аралашмасликга қарор қилдим.
Мен аралашмасамда, ака – сингил етимлар тинимсиз дод солишар, чунки, Клара ёллаган Тўлқин исмли шахс: — бу уйни сотиб олганман., деб қандайдир жанжалкаш тожикларни уйга жойлаштириб қўйгач, уларнинг уйи нақ жаҳаннамга айлан эди. Тўлқин уйдаги мебелларини синдириб, кўчага ҳайдаганида бу қийноқлардан зада бўлган Света: — Жумагул Қурбонова, участка нозири Умид, Гулистон шаҳар ХООБ бошлиғи Жамол қандайдир пул билан боғлиқ ҳужжатларга қўл қўйишга мажбурлаётганлари., ҳақида қўни – қўшниларга қон йиғлаб гапирган. Шу тариқа, Тўлқин ҳар гал уриб ҳайдаганида бу шўрликлар кўчага додлаб чиқишарди…
Света ва унинг акасига таъзийқлар шу даражада ваҳшиёна тус олдики, Тўлқин деган шахс: — бу уйни сотиб олганман., деб эшикни синдириб Светани уриб, ҳатто электр токи билан азоб берган. Ваҳший Тўлқин шунча қийнагани камдай, Светанинг етти ойлик боласини 2-қаватдан пастга отиб юборганида бир мўъжиза туфайли чақалоқ тирик қолган! Барча қўни – қўшнилар кўз ўнгида ана шундай ёвузликларни ошкора содир этган Тўлқинга чора кўриши лозим бўлган участка нозири бу зўравонни ошкора қўллагани бутун маҳалла аҳлининг жиддий норозилигига сабаб бўлди.
Маҳалла аҳлининг норозиликлари боис бу ишга шаҳар ҳокими, вилоят МХХБ аралашгач, уйнинг биринчи қаватига ноқонуний жойлашиб олган тожикларни ҳайдаб чиқаришди. Текширув натижасида бу ишларга ноқонуний аралашган Жумагул Қурбонова ишдан четлатилиб, участка нозири Умид ҳайфсан олиб, енгил жазо билан қутулсада, улар бу текширув бўйича мендан гумон қилиб кек сақлаб, қасд олишга ўтдилар…
Шундан сўнг, Света бу уйга С.Лардугина деган аёлни оиласи билан ижарага қўйган бўлсада, ўша Тўлқин исмли тожик йигит С.Лардугинанинг ўғли Русланни шаҳар четига олиб чиқиб бир гуруҳ шериклари билан роса калтаклаган. С.Лардугина ўғлини экспертизага олиб боргани ва шаҳар ИИБга ариза топширган бўлсада, ХООБ бошлиғи Жамол исмли шахс жиноий ишни ёпиб юборганидан норози бўлиб Бош прокурор ва Украина элчисига шикоят топширгани, олдин Анвар Абдурахмановнинг паспорти йўқолгани, сўнгра Анвар дом – дараксиз ғойиб бўлгач, Россияга кетди деб гап тарқатишгани., сўнгра Светани нотариусга олиб бориб, Тўлқин унга олди–сотди шартномасига мажбуран қўл қўйдиргани., сўнг Тўлқин бу уйни 25 000 АҚШ долларига сотгани., Света ҳозир 2-микрорайонда боласи билан ижарада яшаётгани, ушбу мусибатлар, муттасил қўрқитишлар оқибатида Света ҳеч ким билан гаплашмайдиган одамови бўлиб қолгани ҳақида кейинчалик С.Лардугинадан эшитиб ҳайрон қолдим…
Чунки, С.Лардугинанинг аризасидаги: — мазкур уйга эгалик ҳуқуқи бўлган Анвар Абдурахмановнинг иштирокисиз олди – сотди қандай амалга оширилган?! Паспорти йўқолган Анвар қандай Россияга кетиши мумкин, нега у бирдан йўқолиб қолди, у ўликми, тирикми?., деган саволларга 7 йилдан буён жавоб йўқ?!
Акаси Анвар сирли равишда йўқолгандан сўнг, ғайри ихтиёрий тарзда турар жойидан маҳрум этилган Светани ҳимоя қилгани учун ўғли Руслан калтаклансада, бу ишлардан хабардор бўлган на Гулистон шаҳар ИИБ, на прокурор бирон чора кўрмаган бир пайтда С.Лардугина шўрликни энди ким ҳимоя қилади?!
Ўша пайтлари Гулистон шаҳар ДСИ бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган Борис Ҳайдаровнинг куёви Исмоил Ҳайитбоев Жумагул Қурбонованинг қариндошлари Муҳаррам Дадахонова бошлиқ тожик аёлларнинг бўҳтондан иборат аризалари бўйича бир неча йиллар давомида муттасил текширавериб жуда ҳолдан тойдирди.
Худоиймга минг шукрлар бўлсинки, барибир ҳақиқат бор экан, кимсан Зелимхон Ҳайдаровнинг куёвиман деб, тадбиркорларни қон – қақшатиб юрган Исмоил Ҳайитбоевнинг жиноий қилмишларини МХХ ходимлари фош қилиб унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Исмоил лавозимидан олинсада, олий мақом катта қайин оғаси ёрдамида жавобгарликдан қутилиб қолди…
Қонун ниқобидаги талончи Исмоил Ҳайитбоев Жумагул Қурбонова билан ҳамкорликда уюштирган туҳматлар туфайли асабларим, соғлиғим ишдан чиқди. Шу боис расмий давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда барча ишларимни жияним Ғолиб Насирдиновга топширишга мажбур бўлдим. Лекин, Ж.Қурбонова мансабдор шериклари ёрдамида қасос олишни давом эттириб, оила аъзоларимга яна туҳмат уюштира бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 15.04. 2015 йилдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида 2015 йилнинг 1 июлидан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: — микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади., дейилган.
Давлатимиз раҳбарининг айнан шу Фармонига хилоф тарзда, Жумагул Қурбонованинг ғирт туҳматдан иборат аризасига асосан 2015 йил 17 ноябрь куни жияним ЯТТ “Насирдинов Ғолибжон” дўконида қисқа муддатли текширув ўтказган ДСИ ходимларига Ж.Қурбонова: — дўкондан бир жуфт пайпоқ сотиб олганимда сотувчи чек бермади., деб ёлғон тушунтириш хати ёзиб берган. Лекин, текширув чоғида ДСИ ходими Б.Алматов Ж.Қурбонова дўкон эшиги олдига отиб юборган соат 14:19 да касса назорат машинасида қайд этилган 6500 сўмлик харид чекини топиб олгач, туҳмат фош бўлди!
Туҳмат фош бўлсада, буюртма асосида текширув ўтказган Ё.Нусратов, Б.Алматов, Б.Тўраев, Ш.Меллибоевлардан иборат Гулистон шаҳар ДСИ ходимлари ўзлари шахсан гувоҳ бўлган ушбу жиноятни яшириб, Ж.Қурбонованинг: — бир жуфт пайпоқ учун 7000 сўм берганман, 500 сўм қайтим бермади., деган ёлғон кўргазмаси асосида ўзлари билан бирга келган Ж.Қурбонованинг жияни ва олдин ҳам шундай текширувларда иштирок этган шубҳали холислар иштирокида 17 турдаги 38 000 000 (ўттиз саккиз миллион) сўмлик товарларни “Ҳуқуқбузарлик предметларини олиб қўйиш” баённомасида 17 863 000 сўм деб атай кам кўрсатиб ЯТТ “Насирдинов Ғолибжон” дўконидан зўравонлик билан олиб кетдилар.
ДСИ ходимлари тайёрлаган ҳужжатлар холис таҳлил этилса, келгусида ушбу товарларни кейинчалик талон – тарож этиш режаси яққол кўринади. Яъни, ДСИ ходимлари Ё.Нусратов, Б.Алматов, Ш.Меллибоевлар тузган “Ҳуқуқбузарлик предметларини олиб қўйиш” баённомасида: — болалар шапкаси 186 дона деб кўрсатилган бўлса, “Сирдарё – махсус сақлаш” МЧЖга топширилган 314-сонли юк хати нусхасида 37 дона., кўрсатилиб ошкора талон – тарожга йўл ҳозирлаб қўйилган! ДСИ ходимларининг текширувга оид ҳужжатларни сохталаштириши жиноят эмасми?
ДСИ ходимлари 2015 йил 17 ноябрь кунги “Олиб қўйиш” баённомасида: — 17 турдаги 1563 дона, умумий қиймати 17 836 000 сўм., кўрсатган бўлса, айни шу товарлар Молия бўлими ходими Д.Бозоровнинг 2015 йил 30 ноябрь кунги № 314-сонли “Баҳолаш далолатномаси”да товарлар нархи сунъий тарзда пасайтирилиб: — 6 973 300 сўм., баҳоланган.
Долларнинг курси кўтарилиб, нархлар кун сайин ошиб турган бир пайтда орадан бор йўғи 13 кун ўтиб, ушбу товарлар баҳоси 10 862 700 сўмга пасайтирилиши ҳам қаллобликдан ўзга ҳеч нарса эмас! Ушбу ҳолатда, мабода ушбу асли 38 миллион сўмлик товарларни қайтариш зарурати пайдо бўлса, бор йўғи: — 6 973 300 сўм., сўм билан қутилиш режаси йўқми бу “ишбилармон” солиқчиларнинг? Агар, ушбу ҳужжатлар таҳлил этилса ДСИ ходимлари ҳужжатларни ғараз ниятда сохталаштирилганлиги фош бўлади.
Гулистон шаҳар ДСИ бошлиғи Д.Дониёров юқорида қайд этилган Президент фармонига хилоф, ноқонуний текширувни хаспшўлаш мақсадида мансабидан фойдаланиб бир неча қонунга хилоф ишларни амалга оширган, яъни:
-
Муҳтарам Д.Дониёровнинг 17.11.2015 йилдаги: — Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг Сирдарё вилоят, Гулистон шаҳар ҳудудий комиссиясининг 2015 йил 17 октябрдаги 65-сонли рухсатига асосан.,” деб аталмиш буйруғи ҳам аслида сохта! Мазкур иш ҳужжатлари тўпламининг бошланғич бетида: — ДСИ “ЧС ва ХКСНХВМЙҚУНҚ,ҚМТТЭ” (?) бўлими бош инспектори Ё.Нусратовнинг: — ЯТТ “Насирдинов Ғолибжон”га қарашли дўконда режали (режадан ташқари, қисқа муддатли) текширишлар.., учун назорат “САВОЛНОМАСИ” тепасида: — “КЕЛИШИЛДИ” – Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Гулистон шаҳар ҳудудий комиссиясининг 2015 йил 17 ноябрдаги 65-сонли хатига илова., деган мавҳум ёзув бор.
Агар, 2015 йил 17 октябрдаги 65-сонли бу ҳужжат “рухсат.,” бўлса, 2015 йилдаги 17 ноябрдаги айни шу 65-рақамли хатни не деб атаймиз? Ёки, Назорат комиссияси аталмиш нуфузли маҳкама девони қайд рақамлари орадан бир ой ўтганидан сўнг ҳам ўзгармайдими? Ёки, бу идоранинг девон ишлари шунчалик ўлда – жўлда, тартибсиз ҳолда бўлиши мумкинми?!
Яна бир яққол сохталик, ушбу Саволнома тепасида “ТАСДИҚЛАЙМАН” деган маҳобатли ёзув бўлсада, уни ушбу ўта муҳим ҳужжатда номи қайд этилган мансабдор шахс Гулистон шаҳар Давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Қ.Абдушукуров имзоламаган?! Йил, ой сана, имзо ўрни бор, лекин имзо йўқ, яъни ТАСДИҚЛАМАГАН., ҳолда судга тақдим этилган. Кейинги инстанция судлари ҳам бу юридик жиҳатдан яроқсиз ҳужжатни юритувга олиб, унинг қонуний мақом олиши ва текширув чоғида қатор жиноий қилмишларни содир этган ДСИ ходимларининг жавобгарликдан қутилиб кетишига замин ҳозирлаган…
Агар, текширувчиларнинг имзосиз ҳужжатлари тан олинадиган, қонун барчага баробар бўлса, ДСИ ходимлари шўрлик тадбиркорлардан барча ҳужжатларнинг ҳар бир вароғи, ҳар очиқ қолган абзацигача қўл қўйишни талаб этишадию, нега нега бу қонун талабига ўзлари риоя этмайдилар?! Ушбу ҳол, назорат органларининг ўзлари назоратга муҳтож эканлигини тасдиқлаб турипти!
Қизиғи шундаки 17 ноябрдаги 65-сонли хатми, ёки 17 октябрдаги рухсат., қай бири ҳуқуқий ҳужжат эканлиги мутлақа номаълум бўлсада, ДСИ бошлиғи муҳтарам Д.Дониёров биринчи ўринбосари имзолашни лозим топмаган, “КЕЛИШИЛДИ” мақомидаги шубҳали ҳужжат асосида буйруқ чиқариб ходимларини хизмат сафарига юборган?!
ЯТТ “Насиридинов Ғолибжон”га қарашли дўкондаги текширув Гулистон шаҳар ҳудудий комиссиясининг 17 ноябрдаги 65-сонли хатими ёки 2015 йил 17 октябрдаги 65-сонли рухсати биланми, хуллас тўғри ўтказилган ҳам дейлик, у ҳолда бу комиссиянинг режаларидан бехабар нафақа ёшидаги Жумагул Қурбоновани овора бўлиб ариза ёзишга., шу дўкондан пайпоқ сотиб олганимда сотувчи харид чеки бермади., Нодира Акбарова ўша куни маст эди., деб куракда турмайдиган туҳмат қилишга уни қандай қудратли куч мажбур этмоқда?!
Бундан ташқари Ж.Қурбонованинг омбор ходими бўлмиш жияни ҳам текширувда фаол иштирок этиб, 5 йил давомида йиғиб келинган молларнинг барча чеклари сақланган солафан халтани ўғирлаб, товарларни машинага юклаб, ташиб солиқ ходимларига кўмаклашиб юргани ўша куни ДСИ ходимлари қўл телефонида суратга олган видео тасвирда бор. Воқеа жойини қўл телефонида тасвирга олиш не чоғлик қонуний, ёки қонунга хилофлиги соҳа мутахасислари ҳукмига ҳавола…
Шу ўринда нега барча холису гувоҳлар ёлғон кўрсатув учун Ўз.Р.ЖКнинг 238-моддаси билан жавобгарликга тортилиши ҳақида огоҳлантирилгани ҳолда, Жумагул Қурбоновадан нега огоҳлантиришсиз тушунтириш хати олганлар деган мантиқий савол пайдо бўлади?! Қилич сопини кесмайди., деганларидек, бунинг сабаби оддий. Чунки, истаган пайтда истаган одамнинг устидан ҳар қандай туҳмат аризани дангал ёзиб берадиган бундай “ноёб ҳамкорни аввайлаб асрамаса ДСИ ходимлари оч қоладилар. Адашмасам, қонун тилида бундайларни уюшган жиноий гуруҳ аъзолари дейишади….
Ҳолбуки, юқорида зикр этилган Президент фармонида: — тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликнинг қатъий ижро этилишида қабул қилинган нормаларни амалиётга жорий этиш устидан назоратни кучайтирсин, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузганлик учун ваколатли назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг муқаррар жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортишга қадар оширишни таъминласин., деб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тавсия ва раҳбарий топшириқлар берилган бўлсада, Гулистон шаҳар прокуратураси, суд ҳокимияти тадбиркорларни ўзлари ташкил қилган туҳмат аризалар асосида ошкора талаётган солиқ ходимларининг жиноий қилмишларини яшириш учун айбдорлиги исботланмаган шўрлик тадбиркорни айбдор этишнинг барча усулларини мукаммал ўрганиб олганлар. Шу боис, на судья, на прокурор текширув қонуний ўтганми, тадбиркорнинг ҳуқуқлари поймол этилмаганми., деган саволлар устида ҳатто бош қотириб ўтирмайдилар. Ана шу удумга айланган: — ол тавоғим, бер тавоғим., қабилидаги меҳрибонликлар оқибатда, барча ишлари судда силлиқ ўтишига ишонган ДСИ ходимлари қонунларни топтаб, бировга туҳмат қилиш жиноят эканлигини ҳам унутиб қўйганлар. Ушбу ҳолат ДСИ ходимларининг одил судлов назаридан четда қолган қуйидаги қилмишларида яққол кўринади:
-
Аслида, холис дегани бетараф, текширилувчига ҳам текширувчига ҳам мутлақа нотаниш тасоддифий шахс бўлиши шарт. Ана шу қонун талабига хилоф тарзда ДСИ ходимларига аввалдан таниш бўлган, улар билан текширувга бирга келган сохта холис А.Турсуновнинг тушунтириш хати матни қисқа муддатли текшириш далолатномасини ёзган ДСИ ходими Б.Тўраевнинг чиройли дастхати билан икки томчи сувдай ўхшаш бўлиб охирида: — тушунтириш хатини ўз қўлим ва сўзим билан тўғри ёздим., дейилган?! Лекин, холис А.Турсунов имзосидаги бирор ҳарф белгиси тушунтириш хати матнидаги бирор белгига ўхшамаслиги яққол кўриниб турипти. Буни аниқлаш учун хатшунос экспертларни оввора қилмасдан А.Турсуновга бир энлик хат ёздириб кўрилса, бу ёлғон дарҳол фош бўлади..;
-
Сўнги йиларда буюртма текширувлар авжига чиққач, бу тадбирларда иштирок этишни тирикчилик воситасига айлантириб олган сохта холислар ҳам кўпайиб кетди. Буни оддий халқ тилида: — эшагига яраша тушови., дейдилар. Бу ҳолни кўриб, А.Турсунов деганлари 2013 йил 27 май кунги қисқа муддатли текширув чоғида якка тадбиркор Барно Исамутдинованинг дўконида харидор ролини ўйнаган М.Турсунованинг ўғли ёки бирон қариндоши бўлса керак деб ўйладим. Ушбу ҳолатни уларнинг яшаш манзиллари орқали ҳам аниқлаш мумкин.;
-
2015 йил 17 ноябрь кунги қисқа муддатли текширув ҳужжатларига асосан, Гулистон шаҳар ДСИ бошлиғи Д.Дониёров 21 кундан сўнг, яъни 2015 йил 07 декабрь куни “Ишни кўриб чиқиш баённомаси” ва “Молиявий жарима қўллаш тўғрисида”ги қарор чиқариб, Ғ.Насириддиновни Ўз.Р.МЖтКнинг 164, 166 -моддаларининг 1-қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликда айбли деб топган ҳолда Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юборган. Ушбу ҳолатда Д.Дониёров томонидан ушбу тоифадаги ишларни: — уч сутка ичида кўриб чиқиш., тўғрисида Ўз.Р.МЖтКнинг 305-моддасида қайд этилган қонун талаби қўпол тарзда бузилган. Натижада, ушбу текширув жараёнига оид қонун бузулиш ҳолатлари қонунда белгиланган муддатдан ошиб кетган. Мен ўз билганимча айримларини санаб ўтдим холос. Аслида, тадбиркорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилинмаслиги учун ҳукумат қарорига биноан қисқа муддат, яъни бир кунлик текширувлар ҳақида махсус Низом қабул қилинган. Ушбу Низомни бошқа вазирлар қатори Республика ДСҚ вазири ҳам тасдиқлаган. Шу боис, қонунда қайд этилган муддатлар ўтказиб юборилган ишлар прокурор томонидан бекор этилиши ва улар суд юритувига олинмаслиги лозим. Чунки, ҳуқуқий оқибатлари йиллаб давом этадиган текширувларни қисқа муддатли деб аташнинг ўзи мантиқга хилофдир. Бунинг яққол мисоли ДСИ ходимлари томонидан товарлари талон – тарож этиш мақсадида олиб қўйилган ЯТТ “Насиридинов Ғолибжон” дўкони фаолияти ана шу қисқа муддатли текширув “шарофати” билан бугунги кунгача тўхтаб қолди. Ҳолбуки, у ана шу беш ой давомида давлат ғазнасига камида беш миллион сўм пул топширган бўлур эди. Ана шундай ошкора фитна, сохта ҳужжатлар туфайли қонунбузарлик қурбонига айланган Ғолиб Насиридинов яна қайси қонун мантиғига кўра ҳуқуқбузар бўлиши мумкин?!
Хуллас, ДСИ бошлиғи Д.Дониёровнинг қонунбузарлиги Ғ.Насиридиновнинг тадбиркорлик фаолияти ва манфаатларига жуда катта миқдорда моддий ва маънавий зарар етишига сабаб бўлди ва Республика ДСҚ раҳбари муҳтарам Б.Р.Парпиев Д.Дониёров ва унинг қонунбузар ходимларига чора кўрмас экан қонун ниқобидаги талончиликлар яна давом этаверади.
Афсуски, вилоят назорат органларининг ДСИ ходимларининг жиноий қилмишларига бефарқлиги туфайли Гулистон шаҳрида қонунга хилоф текширувлар кўпайиб, ҳатто бегуноҳ тадбиркорларга турли кўринишдаги туҳматлар уюштирилши одатий ҳолга айланмоқда!
Бунинг яққол мисоли, юқорида қайд этилган туҳматлари камдай Жумагул Қурбонова ғараз ниятда тақдим этган маълумот асосида Гулистон шаҳар ИИБ терроризм бўлимининг Одил исмли ходими Шуҳрат Ҳазратқулов деган шериги билан 2015 йил 27 ноябрь куни жияним Ғолибжон Насиридиновни уйидан олиб кетишиб 2015 йил 28 ноябргача ушлаб туришган. Ғ.Насиридинов қандай сабабга кўра ушлаб турилган ва бу ҳолат юзасидан бирон бир ҳужжат расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлиги тўғрисида адвокат Б.Мамажонов 2015 йил 9 декабрь куни сўровнома топширган бўлсада Гулистон шаҳар ИИБ раҳбарияти бирон жавоб бермади?! Шундан сўнг, адвокат ана шу ҳақда 18.01.2016 йилда Сирдарё вилоят прокурори Я.М.Очиловга расмий хат билан мурожаат этсада, ҳанузгача Ғ.Насиридиновнинг ушлаб турилиши ҳолатига аниқлик киритилгани йўқ?! Ушбу қонунга хилоф муносабатдан Ж.Қурбонова бу туҳматларни орган ходимлари билан ўзаро келишган ҳолда содир этмаятими деган шубҳа туғилиши ҳам табиий.
Ушбу ҳолатлар жиноий қилмишлари фош этилишидан хадиксираган Ж.Қурбонова ва унинг шериклари мендан ўч олиш, жавобгарликга тортиш учун турли фитналар уюштиришда давом этаётганликлари қисқа муддатли текширув ҳам аслида ана шу кимсаларнинг ташаббуси билан уюштирилганлигини яна бир тасдиқлайди. Жазоси қолган жиноятлар эса янги жиноятларга зинопоя бўлиб хизмат этаверади.
Ж.Қурбонованинг туҳмат аризси, ёлғон кўргазмалари, сохта холислар иштирокида тузилган баённомалардан иборат якка тадбирокор Ғ.Насирдиновни Ўз.Р.МЖтКнинг 164,166 – моддалари 1-қсми билан маъмурий жавобгарликга тортиш ҳақидаги мазкур ишни ўрганган ЖИБ Гулистон шаҳар судининг судьяси С.А.Рустамов: — маъмурий иш бўйича аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва қўшимча суриштирув ҳаракатлари ўтказиш учун., 2015 йил 11 декабрда айни шу камчиликларни содир этган Д.Дониёровнинг ўзига қайтариб юборди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасида: — Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассалар, ташкилотлар ва фуқоролар учун мажбурийдир., дейилган. Лекин, шаҳар ДСИ бошлиғи Д.Дониёров ҳатто ана шу конституцион талабга хилоф тарзда, судья С.А.Рустамов аниқлаган 10 га яқин камчиликлардан бирортасини бартараф этмасдан тадбиркор Ғ.Насиридиновнинг мол – мулки ва қонун билан қўриқланадиган ҳақ – ҳуқуқларига тажовуздан иборат хом ишни яна судга юборган!
Судья С.А.Рустамов аниқлаган процкессуал камчиликлардан бирортаси баратараф этилмаганлигини кўра била туриб мазкур ишни юритувга олган Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг раиси Қ.А.Аловов 2016 йил 12 январь куни: — Насиридинов Ғолибжон Ўз.Р.МЖтКнинг 164-моддасининг 1-қисми ва 166-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилсин, ана шу моддалар асосида энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида 651 200 сўм жарима тайинлансин, Гулистон шаҳар “Сирдарё махсус сақлаш” МЧЖда сақланаётган 6 973 300 сўмсўмлик 17 турдаги товар – моддий бойликлари давлат фойдасига мусодора қилинсин., деган мазмунда қарор чиқарди.
Судья Қ.Алововнинг қароридан норози бўлган Ғ.Насиридиновнинг кассация шикоятини кўрган ЖИБ Сирдарё вилоят судининг судьяси Б.Бобоев 2016 йил 01 март кунги адвокат Б.Мамажонов, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти мухбири Ҳамроқул Асқаров ва мен иштирок этган очиқ суд мажлисида: — биринчи инстанция судининг қарори бекор қилинсин, якка тадбиркор Ғолибжон Насиридиновга қўйилган айблов олиб ташланиб. Унинг далилий аъшё сифатида олинган 17 турдаги товар – моддий бойликлари қайтарилсин., деб эълон қилиб, суд қарори ва ажрими 3 кундан сўнг тайёр бўлади деган эди. Лекин, 3 кун эмас 10 кундан сўнг берилган суд қарори мазмунан бошқача бўлиб унда:
-
ЖИБ Гулистон шаҳар судининг 2016 йил 12 январдаги Ўз.Р.МЖтКнинг 164-моддаси 1-қисми ва 166-моддасининг 1-қисми билан Насиридинов Ғолибжон Ғофуровичга оид маъмурий иш юзасидан чиқарган қарори ўзгартирилсин,
-
Ғ.Насиридинов Ўз.Р. МЖтКнинг 21-моддасига асосан маъмурий жазодан озод қилинсин;
-
Аъшёвий далил тариқасида олинган 6.973 300 сўмлик 17 турдаги товар моддий бойликлари Ғ.Насиридиновга қайтарилсин., деган мазмунда, яъни суд залида бекор қилинсин., дейилган бўлса, суд қарори ёзма матнида: — ўзгартирилсин., дейилган.
Судья Б.Бобоев 17 турдаги товар моддий бойликлар ноқонуний олиб қўйилганлигини эътироф этгани ҳолда Ғ.Насиридиновни у содир этмаган маъмурий ҳуқуқбузарликдан озод этишининг ўзи мантиқсиз?! Ҳолбуки, судья Б.Бобов ҳеч қандай суд тергови ўтказмасдан, холислар ва гувоҳлар билан юзлаштирув ўтказмасдан, ҳимоячи Б.Мамажоновнинг судья С.Рустамовнинг топшириғини қасддан бажармаган шаҳар ДСИ бошлиғи Д.Дониёров ва унинг қонунбузар ходимлари ҳамда текширув чоғида туҳмати фош бўлган Ж.Қурбоновага қонуний чора кўриш ҳақида алоҳида суд ажрими чиқариш, суд жараёнини видео тасвирга олиш тўғрисидаги илтимосномаларидан бирортасини на инобатга олмасдан, на рад этмасдан ана шундай мавҳум қарорга келганлиги ҳам шубҳалик!. Зотан, шубҳа анқиб турган ҳар қандай суд қарори адолатсиздир!
Шу ўринда, шаъни ва ҳақ – ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида қўриқланадиган муҳтарам судья Б.Бобоевни очиқ суд мажлисида тантанали баён этган лафзидан қайтиб, қарорини ўзгартиришга қандай қудратли куч мажбур этмоқда деган ҳаққоний саволга ҳам жавоб йўқ?! Энди шўрлик тадбиркор айбсизлигини исботлаш учун яна сарсон бўлиб судма – суд юраверади…
Муҳтарам Бош прокурор Ихтиёр Бахтиёрович!
Мен баҳоли қудрат баён этган маълумотлардан кўриниб турибсизки, менинг украиналик етимларга қилган ғамхўрлигим жуда қимматга тушди. Вилоят ҳокими, прокурор, ИИБ раҳбарлари 2008 йилдан буён Ж.Қурбонова ва унинг шериклари мен ва яқинларимга нисбатан уюштираётган турли кўринишдаги туҳматлардан хабардор бўлсаларда бирор чора кўришга ожизлик қилмоқдалар.
Конституциямизнинг 118-моддасида: — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади., дейилган.
Лекин, ана шу қонунбузарликлар ва судьяларнинг ўйинларини кўриб турган вилоят ва шаҳар прокурорлари жим ўтиришипти. Бу жимлик қачонгача давом этишини ҳеч ким билмайди?!
Кассация инстанцияси судининг қароридан сўнг Ж.Қурбонованинг фитналари фош бўлсада, лекин туҳматчига чора кўриш тўғрисида ажрим чиқарилмаганлиги туфайли у яна ғараз ишларини давом эттириб, яна менинг устимдан Гулистон шаҳар ИИБ бошлиғи номига навбатдаги туҳмат аризаси топширган. С.Лардугинанинг менга берган хабарига кўра, участка нозири кечқурун Света Абдураҳмонова ижарада турган уйга келиб, уни алдаб оқ қоғозга имзо қўйдириб олган?! Агар, шундай бўлса у энди бу қоғозга нима хоҳласа ёзади, яъни яна бир фитна тайёрланмоқда…
Ж.Қурбонова билан ҳамкорликда иш олиб бораётган участка нозири Олим Ўз.Р.ЖПКнинг 22-моддасига хилоф тарзда холис текширмасдан, гувоҳ С.Лардугина, Руслан Лардугиналарнинг важларини текширмасдан, аризадаги важлар асоссиз туҳматлигини кўра – била туриб яна мени ва оила аъзоларим тинчимни бузмоқда.
Менинг бир қўшни сифатида ғараз ниятли шахслар томонидан таъзийққа учраган, қийноққа солиниб, турар – жойидан жудо этилган украиналик етимларга қилган самимий ёрдамим, ғамхўрлигим туфайли 8 йилдан буён қасддан уюштирилган туҳматлар қурбонига айланиб қолдим. Бу фитналар боис асабларим бузулиб, соғлиғимни йўқотдим.
Мазкур ишлар чигаллашиб, вилоятда ҳал бўлиши мушкул бўлгани учун шахсан Сизларга мурожаат этишга мажбур бўлмоқдаман. Шу боис юқорида қисқа баён этилганлар воқеалар ва ҳужжат иловалар асосида Сиздан мазкур ишни шахсан ўз назоратингизга олишни ҳамда:
-
Асли украиналик айни пайтда Ўзбекистон Республикаси фуқороси бўлган Анвар Абдураҳмонов ва Света Абдурахманованинг отамерос уйлари зўравонлик билан тортиб олинганига гувоҳ бўлган ва уларни ҳимоя қилиб, Анвар Абдурахмановнинг 8 йилдан буён бедарак йўқолганлиги тўғрисидаги С.Лардугинанинг аризаларида қайд этилган маълумотларини холис текшириш;
-
Якка тадбиркор жияним Ғ.Насириддиновга туҳмат уюштирганлиги текширув жараёнида фош бўлган Жумагул Қурбоновага содир этган қилмишига яраша қонуний чора кўришни;
-
Жумагул Қурбонованинг ички ишлар ва назорат органларида қўлловчи мансабдор шериклари борлигини инобатга олиб, мазкур мурожаатдан сўнг содир этилиши мумкин бўлган турли хатарлардан мени ва оила аъзоларимнинг хавфсизлиги чораларини кўришни –
Ҳали бу бошланиши жиноятга бўйнигача кирган амалдорлар учун чинакам жаҳанам бошланади, мавжуд режим ниҳоясига етиши билан. Исмат Хушевнинг холислиги шундаки, у Зелем Хайдаровнинг сиёсий портретини яратган эди. Мана бу мақола ўшанга яхши бир илова бўлибди. Шу кам эди унинг портретига…
Zelimhonga rostanam jiddiy kuchlar qarshi ish boshlaganga uhshaydi.. qiziq ohiri nima bilan tugarkin!?..
Бундан кейин Ўзбекистонда яшашнинг йўли фақатгина ўч олиш. Қонун сизни ҳимоя қилмайди. Инсонга ўхшаб яшашингизга тўсқинлик қилаётган одамлардан қасд олиш керак. Ана ўшанда улар ҳам қўрқа бошлайди…