“Албатта, соат (қиёмат) илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир” (Луқмон сураси, 34-оят).
Оятда Аллоҳ таолонинг илми шомилу комил ҳамда мутлақ экани, унинг илми қаршисида бошқа илмлар ҳеч нарсага арзимаслиги баён қилинмоқда. Ҳар бир одам қачон ва қаерда ўлиши тақдирда битилган, буни фақат Аллоҳ таологина билади. Ҳеч ким қанча яшашини билмайди.
Уммат яшайдаган ўрача ёш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Умматимнинг кам қисми етмишга тўлади”. Ва яна: “Олтмиш билан етмиш ёш ораси ўлим тақдири учун курашиш майдонидир”, дейилади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалам 63 ёш умр кўрганлар. Баъзи ривоятларга кўра Абу Бакр, Умар ва Алийлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) 60-70 ёш ўрталарида бу дунёни тарк қилганлар. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳам шу ёш оралиғида ёлғон дунёдан чин дунёга риҳлат қилганлар.
Ҳадисга кўра, ўртача ёш 60-70 деб зикр қилинган бўлса ҳам баъзи одамлар жуда ёш, баъзилари эса узоқ умр кўрадилар. Ҳадисда умумий ўртача ҳисоб зикр қилинган бўлса ҳам ҳаммаси Аллоҳ таоло белгилаб берган тақдирга кўра бўлади. Ҳар бир одам қанча умр кўришини фақат Аллоҳ таологина билади.
Қирчиллама қирқ ёш
40 ёш – инсон ҳаёти учун муҳим босқичдир. Қирқ ёш қирчиллама ёш, киши куч ва ақлга тўладиган ёш. Ўртача умр кўриш муддати 60-70 ёш эканини инобатга олиб, 40 ёшга етиш инсон умрининг 2/3 қисмини ўтиб, сўнгги паллага қадам қўяётганлигини англатади.
Шу ёшга келганда одам ҳам маънавий, ҳам жисмоний бақувват бўлган бўлади. У шу ёшда тўлиқ етилади ва ҳаётнинг ҳар бир жабҳасининг ютуқ ва камчиликларини мушоҳада эта олади. Пайғамабаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам қирқ ёшда Аллоҳ таолодан ваҳий кела бошлаган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийланиб ҳомиладор бўлди ва уни қийланиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин.
Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман, деди”, деб марҳамат қилган (Аҳқоф сураси, 15-оят).
Ушбу оят инсон маълум ёшга етгач қандайдир ўзига хос тушунчага эга бўлишини тасдиқламоқда. Бундан ташқари мазкур оятда қирқ ёшга етган инсонннинг баъзи мажбуриятлари зикр қилинмоқда.
Энг асосий нарса, қирқ ёшга етган инсон нима қилиши керак, у ўз шахсияти ҳақида қайта мушоҳада этиши, Аллоҳ таолога шукроналар қилиши ва ота-онаси ва фарзандлари ҳаққига доим дуода бўлиш керак. Мўмин одам ушбу оятдаги дуоларни доим қилиб юриши ҳамда ёмон амаллардан тийилиши керак.
Шундай қилиб, одам ўзининг ўтмишдаги гуноҳлари учун мағфират сўраб, Аллоҳ таоло олдида жавобгар эканини ҳис қилиб, ҳаётини янги нуқтадан бошлаши керак. У ўзининг маънавий етилганини идрок қилган ҳолда ҳаётини иймон ва ислом асосида барпо қилаётганини доим назорат қилиши керак.
Кўпчилигимиз “Қирқ ёшда ҳаёт энди бошланади” деган ибораларни эшитган бўлсак керак, биз бу ҳолатни инсон ўзи ҳаётини қайта кўриб чиқиши учун янги имконият деб тушунишимиз керак бўлади.
Аллоҳ таолонинг раҳмати кенгдир, инсон ёши ҳам синовларнинг бир туридир. Ҳар бир ёшнинг ўз қийинчилик ва ташвишлари бор. Қайси ёшда бўлишдан қатъий назар Аллоҳ таоло ўз марҳамат эшикларини ҳеч ким учун ёпиб қўймаган.
Мўминлар истаган вақтида Унга қайтишлари мумкин. Қирқ ёшда инсон ёшлик ва қариликнинг ўртасида бўлади. Ҳали ҳам кеч эмас: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Аллоҳ таоло ёшини то олтмиш йилгача етказган кишига узр учун ўрин қолдирмади.” Бухорий ривояти.
Имом Аҳмад ҳам “Муснад”ларида қуйидагича ривоят қилганлар:
“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Аллоҳ таоло кимга олтмиш йил умр берган бўлса, батаҳқиқ Аллоҳ унга умр тўғрисида узр қолдирмабди.” Аҳмад ривояти.
Яъни Аллоҳ таоло ушбу узун муддатли умрни унга муҳлат қилиб бериш билан унинг узрини кетказибди ва ўзини оқлашига бирон бир ўрин қолдирмабди“.
Ўткинчи дунёда яшаяпмиз, ундаги барча нарса вақтинча ва омонатдир, биз эса ёлғон нарсалар ортидан қувиб, нафсимизга эргашиб юрибмиз. Бироқ шундай ягона ва ўзгармас ҳақиқат бор: банданинг Аллоҳ таоло билан муносабати унинг Роббиси олдидаги мажбуриятларини қай даражада адо этгани билан ўлчанади. Умр – вақтинчалик, биз ўз муддатимизни қандай адо этдик? Бу ёлғон дунёда нималарга эргашдик, охиратимизни бой бериб қўймадикми?
Хурматли сайт редактор шархим бироз бошкача булса хам чоп этсангиз .хуллас : эй нобакор пирамидани сенга мисол киламан Унга хар томондан боксанг хам у пирамида .Тангри Оллох Бог бу айнан Роббидур бундан ортик примитив примерно топмадим тушунтириш учун сенга .арабларни оллохи .сенинг тангринг ва хоказо эмас балки биз хаммамиз уникидирмиз
Bandaga
Olloh yasama so’z . «Al» article «iloh» esa juhudcha so’z. Seni ollohing piramida bo’lsa bordir. Piramidalarni Yaratgan Egamga sherik qilma. Nobakor butparas. Mening Yaratgan Egam Tangrim bitta bu olamda. U butun olamni yaraguvchisidir.
Yaratgan Egam Tangrim ga arablarning allohini sherik keltirmanglar.
Хурматли сайт редактор шархим бироз бошкача булса хам чоп этсангиз .хуллас : эй нобакор пирамидани сенга мисол киламан Унга хар томондан боксанг хам у пирамида .Тангри Оллох Бог бу айнан Роббидур бундан ортик примитив примерно топмадим тушунтириш учун сенга .арабларни оллохи .сенинг тангринг ва хоказо эмас балки биз хаммамиз уникидирмиз
Bandaga
Olloh yasama so’z . «Al» article «iloh» esa juhudcha so’z. Seni ollohing piramida bo’lsa bordir. Piramidalarni Yaratgan Egamga sherik qilma. Nobakor butparas. Mening Yaratgan Egam Tangrim bitta bu olamda. U butun olamni yaraguvchisidir.
Яратган Эгам Тангрим 4-яшар болани каллласини олиб ўлдиришга буюрмайди.
Тангрим арабларни ҳимоя қилиб жиҳод қил демайди. Тангрим террорчилик қил демайди. Тангрим ўзи яратган инсонларни кофир деб ўлдиришга буюрмайди. Тангрим аёлларни араблар учун секс жиҳодга буюрмайди. Мана кўрдингми Тангрим арабларнинг оллоҳига умуман алоқаси йўқ.
Жуда тугри бу Эса Оллохдур факат сен бироз адашгансан