"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бугун “Эрк” партияси Бош котиби Отаназар Ориповнинг таваллуд куни. Табриклаймиз!

Бош мақола, Муҳаррир танлови, Россия | 16/03/2016 07:05-     22841 марта ўқилди

Отаназар ОтаОтаназар Орипов
Бугун “Эрк” партияси Бош котиби Отаназар Ориповнинг таваллуд куни.
Отаназар ака, сизни бутун “Эрк” аъзолари номидан туғилган кунингиз билан қизғин муборакбод этамиз!
Аллоҳ сизга миллатимизнинг, халқимизнинг шукуҳли кунларини кўрмоқликни насиб этсин.
Халқимизнинг озодлик йўлидаги курашларида сизнинг кўп хизматларингиз бор. Ҳали сиз халқимиз ва мамлакатимиз учун янада кўп яхши ишларни амалга оширасиз деган умиддамиз.
Оила аъзоларингиз билан ҳамиша соғ-саломат бўлинг.
Аллоҳ сизга узоқ умр берсин.
ЎХҲ таҳририяти
http://uzxalqharakati.com/

 

 Отаназар Орипов
Яширилган тарих. Мустақиллик декларацияси. 
Tungi Uygoq
Tungi Uygoq
Uploaded on Aug 21, 2011

Нима учун 20 июн эмас 1 сентябр? Нима учун 1990 йил эмас — 1991 йил? «Яширилган тарих» кўрсатувининг 2-қисмида Turkiston TV журналисти Қудрат Бобожон Мустақиллик декларацияси муаллифи, Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси Бош котиби, профессор Отаназар Орипов билан суҳбатлашади.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
September 12, 2015 ·
Токи замона зўрники экан…
31 август куни озодлик радиоси Мустақилликка ташқи ва ички таҳдидлар борми, деган саволни ўртага ташлади.
Мен бу суҳбатга қўшилиш имконим бўлсада, ундан кўра суҳбатдаги фикрларни тўлиқича эшитсам, ўзим учун бирон нима оламанми деган мақсадда қўшилмадим.
Суҳбат давомидаги фикрлардан иккитаси диққатимни тортди. Қолгани умумий гаплар бўлди.
Биринчи фикр Отаназар Ориповнинг фикри ва унга эътироз билан билдирилган Камолиддин Раббимов фикри бўлди.
Бу фикрларнинг карама-қарши жойи Ўзбекистонда ҳукуматнинг легитимлигини тан олиш ва олмасдан ижро этилишидадир.
Отаназар Орипов фикрича, сиёсий тузумнинг йўқлиги мустақиллик учун реал таҳдиддир.
К.Раббимовда ҳукумат авторитар аммо у бор (яъни легитим демоқчи), авторитар ҳукумат бўлсада мустақиллик бор, Россиянинг бир қисми эмасмıз шунга шукур қилиш керак деган ҳудди ҳукумат ўз легитимлигини оқлаш учун биз қурол билан, зулм билан бўлсада тинчликнинг гаровимиз деган муждани бераётгандек ўхшаш бир фикр билдирди.
Раббимов ҳукуматни оқламоқчи, деган фикрдан йироқман. Ўхшатишларим хусуматсиздир.
Ҳар иккала фикрни ўзим учун керакли деб билдим.
Бугун Ўзбекистон мустақиллигига ташқи ва ички таҳдид борми ва улар нималардан иборат деган саволга менимча жавоб қуйидагича:
Мустақилликка таҳдидлар бор, энг катта таҳдид бу Ўзбекистондаги расмий ҳокимиятсизлик, эгасизлик, қонунсизлик, эрксизлик ва албатта иймонсизликдир.
Бугунги Ўзбекистон ўз халқи билан эгасиз томорқага ўхшайди. Расмий эгаси йўқ.
Каримов бошлиқ жиноий тўданинг, мафиянинг даромад келтирадиган территориясидир.
Эрксизлик ва қонунсизлик жиҳатдан 13 районга ўхшайди.
Табиийки, расмий эгаси йўқ территорияни ҳохлаган тўда, мафия ўзига ёйинки ўз одамлари номига расмийлаштириш учун талашиши эҳтимоли юқори.
Ким зўр, ким кучли бўлса ким енгиб чиқса шуники бўлиши аниқ. Зўрлар бўлса кўп. Америка битта зўри дунёнинг Россия яна битта зўри. Мана, ИШИД дегани чиқди, халифаликни даьво қилиб.
Бутун дунё бирлашиб бас келолмагандан кейин, дунёнинг зўрида! Ана шундай зўрлар эгасиз, эрксиз, қонунсиз территорияни ўзлари билганча расмийлаштиришга ҳаракат қилади.
Мана бу таҳдид бугун Ўзбекистон мустақиллигига реал таҳдиддир. Яъни ички ва ташқи таҳдидлар Бир-бирига боғлиқдир.
Мана шу таҳдид бугун каримовнинг ўзини, оиласини, мафиясини, тўдасини хавотирга солиб қўйган.
Ва ниҳоят иймонсизлик.
Барча-барчасининг калити.
На халқ ва на Каримов бу территорияни эркин бир қонуний холис сайловлар асосида расмий эгасига топширишни истамайди, ҳаракат ҳам қилмайди.
Агар халқ умумбирликга келиб, иймонга келиб, ҳеч қандай алоқаларсиз сўзсиз бири-бирларини тушунса ҳар қандай зўрнинг ўз территориясидаги ҳатти харакатларига нуқта қўя олади.
Мустақилликка, давлатчиликга таҳдид йўқ деган фикр алдоқчи фикрдир.
Кучли давлатларнинг билвосита бошқарувидаги мустақил давлатларни мустақил давлат деб бўладими.
Бундай давлатларнинг давлатчилигиям мустақиллигиям у мустақилми деган саволларни ўртага ташлайди.
Ироқда Саддам Ҳусайннинг демократик сайловлар билан ҳокимят алмашинувига йўл бермагани ва бунинг узоқ ва оғир асоратларга олиб келганини гувохи бўляпмиз, Ливиядаги ёйинки Суриядаги Диктаторлик бошқарувининг ўта оғир асоратларини кўряпмиз.
Дунёнинг зўрларининг одами бўлган Сисининг ҳатто қонуний ҳокимиятни тўнтариб, ўз билганча президент бўлиши ва бу ҳолат Миср мустақиллигини, давлатчилигини савол остига олмадими?
Мисрдаги бугунги манзара Диктатор Хусни Муборак бошқарувининг мевасидир.
Диктаторларнинг бошқарув услуби бир хил бўлгани учун ҳам бу бошқарувларнинг натижаси бир хилдир.
Ўзбекистонда ҳам юқоридаги давлатлар каби Диктаторлик бошқаруви давом этяпти ва Каримовдан кейин натижалар бир хил кўрсаткичларни такрорлайверади.
Ўзбекистон мустақиллиги учун, давлатчилиги учун энг катта хавф бу Диктаторлик бошқарувидир.
Зудлик билан мухолифат иштирокида мамлакат президентлигига холис ва эркин демократик сайловлар билан расмий президент сайланмас экан, Ўзбекистонда давлатчиликга, мустақилликга юқоридаги таҳдидлар ўз кучида қолаверади.
Муслим Туркистонли
http://uzxalqharakati.com/archives/33376

 

Отаназар ака Мехрибон билан

Суратда: «Эрк» демократик партияси Бош котиби, профессор Отаназар Орипов «Озодлик» радиосининг меҳрибон ва дилбар ходими Меҳрибон билан…

 

«Дунё ўзбеклари»дан:
Нашримизнинг кўпминг сонли мухлис ва ўқувчилари номидан профессор Отаназар Ориповни таваллуд айёмлари билан чин юракдан табриклаймиз. У кишига олис Канададан туриб сиҳат саломатлик, бахт саодат ва узоқ умр тилаб қоламиз.
Яхши ва ёруғ, янги ва муборак кунларда Ўзбекистонда дийдор кўришмоқлик бизга насиб этсин, илоҳим, Отаназар ака!
Бахтимизга доим соғ бўлинг!
Ҳурмат билан,
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
15 март, 2016 йил
Торонто шаҳри, Канада…

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё Ўзбеклари» Бош муҳарририга сиёсий партия тузиш ҳақида таклиф…
  2. Ички Ишларнинг адолатли Вазири Баҳодир Матлубов ва жасур журналист Исмат Хушевга миннатдорчилик мактуби
  3. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга Ёзувчилар уюшмаси аъзолари номидан мактуб
  4. Исмат Хушев: Гулноранинг шамолида учган “варрак”лар
  5. «Дунё ўзбеклари»даги талабалар арзини «Guardian»кўчириб босди…
  6. АБДУЛЛА ОРИПОВ МАКТАБИ Исмат Хушевнинг АҚШ сафари хотиралари (8 қисм)
  7. Исмат ХУШЕВ: ХУФИЯ ИДОРАДА БИРИНЧИ МИЛЛИЙ РАҲБАР (2-26)
  8. Ш.Р.МИРСАИДОВ: “ТИЗ ЧЎКИБ ЯШАГАНДАН КЎРА, ТИК ТУРИБ ЎЛМОҚ АФЗАЛ!”
  9. Исмат Хушев: Олмахон Ҳайитованинг бемавруд ўлими… («Ёднома»)
  10. Исмат Хушев: 2-китобнинг 42- бобига ёзилган Сўнгсўз…
  11. Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…
  12. Махсус мухбиримиз Фарғонада – Иномжон Усмонхўжаев хонадонида…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Ахмад ҳожи Хоразмий:
    16/03/2016 в 21:28-

    Muhtaram Otanazar akani qutlaymiz tavallud kunlari bilan.

    Uzbek halqining ERKi uchungi kurashida Alloh unga madadkor bo’lsin.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.