Ҳамроқул Асқардан Гулнорага байрам табриги
Хамроқул Асқар: –
Илоҳий китобларда нақл этилганидек, Одам Ато жаннатдан Момо Ҳавога муҳаббати туфайли ҳайдалган бўлса, бу унинг энг буюк гуноҳидир.
Агар, қалбингизда Аёл муқаддас деган Она тасаввур яшамас экан, Сизнинг ҲАЁТ ЭКАНЛИГИНГИЗ ҲАМ шубҳалик. Чунки фақат, фақат муҳаббатгина инсоннинг тириклиги ҳақидаги энг буюк гувоҳномадир! Бу серғалва дунёнинг барча шовқинлари ўзаро бахт талашаётган очкўз кимсаларнинг можороларидир.
Улар билмайдиларки, бу оламда чинакам бахт Аёл меҳрини қозонган, лоақал унинг бир лаҳзалик самимий илтифотига сазовор бўлган ошиқнинг илкидадир.
Зеро, Бизнинг аёл зотига буюк эҳтиром ва муҳаббатдан ўзга бойлигимиз йўқ. Ер юзидаги барча аёлларни ўзлари каби гўзал байрамлари ила чин юракдан қутлайман!
ГУЛНОРАХОНИМГА
Аввал отасининг бел қизи бўлди,
Қўшиқлар куйлади “сел” қизи бўлди,
Ногоҳ, зулмга сал рўбарў бўлгач –
Худди, Мўътабардек эл қизи бўлди.
Гулнора Каримова Туркиянинг «Ҳуррият» газетасига интервью берди
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова кейинги тўрт ойдаги кечмишлари ҳақида Туркиянинг «Ҳуррият» газетаси мухбири Асли Боришга батафсил интервю берди. Интервюда Гулнора Каримова ўғли Ислом Каримовнинг заҳарлангани борасида маълумотлар мавжуд.
«Ҳаëтим Муҳташам юз йил каби», дея сарлавҳаланган интервью 8 декабр куни «Ҳуррият» газетасининг инглизча ва туркча саҳифаларида чоп қилинди.
Инглизча саҳифада «Ўзбекистоннинг биринчи қизи сўнгги пайтдаги иддаоларга жавоб қайтарди», дея сарлавҳаланди.
Киборлар дунëси ҳақидаги мақолалари билан танилган туркиялик журналист Асли Бориш мақола бошида интервьюга қандай изн олгани ҳақида ҳам ëзди:
Кейинги тўрт ой ичида сенсацияли хабарлар марказида қолган Гулнора Каримова биз билан суҳбат қуриш учун фақат бир шарт қўйди.
«Фақат отамни зада қилмайдиган тарздаги интервью бўлсагина¸ сизлар билан гаплаша оламан.» Бу шартни қабул қилганимиздан кейин¸ худди Жеймс Бонд фильмларидаги каби махфий ва шифрланган имейл манзилидан менга мактуб келди.
На истеҳола бор, на бир хижолат,
На бизда ғазаб бор, на-да хотира.
Умримизга ҳоким бетайин ҳолат,
Чиқиб кетолмаймиз, бу чоҳдан сира.
Гугуша «зулм»га «рўбарў» бўлмиш!
Масжид, мадрасини тепкилаган ким?!
“Қузғун” деб ном олган ўлаксахўр қуш,
Халқ кўзин чўқиди, ҳамма турди, жим…
Бу зиёлиларга уволдир миллат,
Ҳайф бўлди аёллар шулар касрига.
Булар ғазаб туймас ёки бир нафрат,
Сажда қиладилар «Карим» қасрига.
Бу – мунофиқликнинг олий чўққиси,
Нари ёқда пойлар, пусиб Жаҳаннам.
Чўққининг бошидан тошлар кўчгуси,
Кишанлар, ечилар, ўзбегим онам!
Сени банди этган мустабид эмас,
Босқинчилар тиғи, сенга чикора.
Сенинг душманларинг тубан, ярамас,
Жигарингни “дўстлар” қилдилар пора…