Мен “Дунё ўзбеклари”да эълон этилган ва ҳозир ҳам сайтингизда турган “Илонлар ҳамда уларнинг қутқарувчилари ҳақида сиз билмаслигингиз мумкин бўлган бешта нарса” (“Пять вещей, которые вы могли не знать о змеях и их спасителях”) мақоласи билан танишганимдан кейин, ўзим бундан ўн йилларча муқаддам ёзганим “Илонлар эмас ғаним – гарчи отлари ваҳим…” сарлавҳали шеъримниям сизларга тавсия қилишга журъат этдим.
Очиғи, мазкур чиқишда илгари сурилган мулоҳазалар мен ўз битигимда билдирган фикрларга, деярли ҳамоҳанг эканлиги ўзимга туртки бўлди ҳамда мени шунга ундади.
ИЛОНЛАР ЭМАС ҒАНИМ – ГАРЧИ ОТЛАРИ ВАҲИМ…1
“Илон” — “Serpent” ҳужжатли фильмини кўриб…
“Илонлар – сайёрамиздаги кенг тарқалган судралувчилардан. Ҳозирги пайтда Ер юзида ушбу жондорларнинг 2700 га яқин турлари мавжуддир. Илонларнинг зиёнига нисбатан фойдаси бисёрлиги исботланган. Шундай бўлсаям, инсонларда улар хусусида нотўғри фикр шаклланган”.