“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга талабаликдаги дўсти Ҳамроқул Асқардан…
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга талабаликдаги дўсти Ҳамроқул Асқардан шахсий мактуб…
Дўстим Исмат!
Бир донишманд: — ҳақиқатни шул қадар кўп айтингларки, токи уни таъқиб этишнинг иложи қолмасин., деган экан. Сен ҳақингда ўйлаганда шулар ёдимга келади.
Сен олис муҳожиротдан туриб., фарзандларимизнинг олий даргоҳ билан боғлиқ муаммолари., мамлакатимизда бўлаётган сиёсий – ижтимоий жараёнлар., ҳақида қайғуриб., мен ва бошқалар айтаолмаётган муаммолар ҳақида давлатимиз раҳбарига оқилона ечимлар илинжида самимий мактублар ёзаётганлигинг., учун сенинг шаънингга фикри тиниқ ватандошларимиз айтган раҳматларни эшитиб дилим ёришди!
Кеча, “Дунё ўзбеклари” га кириб қарасам, газетанг “Адабиёт ва санъат” газетасининг Одил Ёқубов муҳаррир бўлган дамларини эслатди… айни дамда Ватандан олисда яшасанг-да., сенинг озод овозинг боис дўстлар ҳар кун сени эслайди!
Қайси адабий даврага бормайлик, сенинг газетанг қизғин ва оташин баҳсларга сабаб бўлади!
Демак – масофа нисбий. Ҳали, келгусида Ўзбекистон журналистикаси тарихида алоҳида “ностандарт” – Исмат Хушев – журналистика мактаби тан олиниб сабоқ берилишига шубҳам йўқ!
Хотираларимни титкилаб кўрсам дилимга яқин дўстлару, оғайниларга турфа муносабатлар ила ёзилган шеърлар ҳам бир китоб бўлипти.
Шу хотиралар сабаб бир пайтлар аслида сенга бағишланган бир шеър ёдимга тушди.
Бадиий жиҳатдан хомроқ бўлсада, сен ҳали Президент эркатойига айланмаган пайтларингда., сенга бағишланган шеърий машқларимни ўша даврлардан эсталик сифатида юбормоқдман:
УМИД
Ҳеч қачон дилимда сўнмади умид,
Ҳамиша ошиғу, ҳамиша мафтун!
Яшадим, ҳамиша кўриб тараддуд,
Гоҳо Фарҳод бўлиб, гоҳ бўлиб Мажнун!
Гоҳо, ойлар келиб кўксимга чўкди,
Гоҳо, қамаштирди кўзимни офтоб.
Кундуз юрагимга гулларин экди,
Тунлар нигоҳимдан ёришди атроф.
Ҳамиша, ҳамиша ёниб яшадим,
Асло, эгилмади бу мағрур бошим.
Пастларга султондек назар ташладим,
Сира тарк этмади метин бардошим,
Ғанимга тик қараб ёнди нигоҳим,
Хоинлар қўрққанда ўз соясидан.
Қўрқувга басма-бас юксалди руҳим,
Илоҳий қудратлар ҳимоясида.
Ҳеч қачон дилимда сўнмади умид,
Ҳамиша ошиғу, ҳамиша шайдо!
Унутган маҳалинг бўлурман унут,
Эслаган чоғингда бўлурман пайдо!
Ҳамиша, ҳамиша ёниб яшадим,
Сира тарк этмади метин бардошим,
Фақат дўст олдида айладим таъзим,
Фақат ёр қошида эгилди бошим!
ЎЗГАРМАСДИР
Келар, кетар ёзлар, қишлар., муҳаббатлар ўзгармасдир,
Яхши бўлур ёмон ишлар садоқатлар ўзгармасдир.
Айлангайдур дунё чархи, бузулмагай асло тархи,
Боқий эрур асли Ўзи, салобатлар ўзгармасдир.
Томирдаги тоза қонлар, роҳатлару, қабоҳатлар.,
Тасодифлар, тадориклар, маломатлар ўзгармасдир.
Мавжудотлар, махлуқотлар, маҳобатли сарв қадлар,
Гул юзларга Оллоҳ берган малоҳатлар ўзгармасдир.
Кўп гапларнинг пайтимас., асл жавҳар айнимас —
Ошиқларнинг қалбидаги жароҳатлар ўзгармасдир.
Елкамизда юкимиз кўп, даргоҳига чорлар бўлса —
Баробардир очу-тўқлар мукофотлар ўзгармасдир.
Ибодатлар, ижобатлар, мусибатлар, уқубатлар,
Тарк этса ҳам агар офтоб самовотлар ўзгармасдир.
Илдам қўшил қаторларга, сафларни ҳеч тўзғитмагил,
Севгисининг поёни йўқ саховатлар ўзгармасдир.
Шоир Ҳамроз, боғла белни, улуғ йўлга чорла элни,
Хоҳи ортга, хоҳи олға масофатлар ўзгармасдир.
17.07.2011 йил.
Эй, дўстим ўзгарма…
Ҳақиқатни шул қадар кўп айтгингки., токи уни таъқиб этишнинг иложи қолмасин…
Сени, қаҳ -қаҳ отиб шодон кулишларингни, овозингни баланд қўйиб шеър ўқишларингни соҒиниб,
Калому эҳтиром ила –
Ҳамроқул Асқар
21 Аср
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
1 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГLeave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Жуда самимий мактуб…