АНДИЖОН АДАБИЙ ГУРУНГГИДА ХАЙРЛИ ТАДБИР
АНДИЖОН АДАБИЙ ГУРУНГГИДА ХАЙРЛИ ТАДБИР
Февраль ойининг охирги йиғилишида Андижон адабий гурунгги раҳбари шоир ва носир Ғани Мажид сўзга чиқиб бир хайрли таклифни гурунг иштирокчилари муҳокамасига ташлаган эди.
Бу таклиф шундан иборат эдики, гурунгда маълум вақт иштирок этиб кейинчалик кексайиб қолиб ёки касалванд бўлиб қолган гурунгдошларнинг уйларига бориб йўқлаб қўйиш ҳамда ўтган гурунгдошларни анжуманларда хотирлаш ишларини анжуманлар ўртасидаги сешанбада мунтазам қилиб туриш эди.
У биринчи бу ишда намуна сифатида ўтган гурунгдошлардан бири Зокиржон Меҳмон хотирасига ўзи ёзган бағишлов—хотира шеърини ўқиб берди.
Бу таклифдан кейин барча анжуман иштирокчилари Зокиржон Меҳмонни эслаб, унинг руҳига қуръон тиловат қилиб дуо қилишди.
Айни мана шу кун Зокиржон Меҳмон вафот этган кун экан.
ЗОКИРЖОН МЕҲМОН
Андижон шаҳрида ўзга хос шоир,
Шеърлари одобу исломга доир,
Қофия топишга эди кўп моҳир,
Эрта ўтиб кетди Зокиржон Меҳмон.
Қадрлаб шоирлар анжуманини,
Ўқиб берар эди ҳар ёзганини,
Мақтанмасди асло ҳеч билганини,
Эрта ўтиб кетди Зокиржон Меҳмон.
Фарзандлар бошига тушди жудолик,
Бу қандай кўргилик, бахтиқаролик,
Наҳот, шундай якун топса фидолик,
Эрта ўтиб кетди Зокиржон Меҳмон.
Меҳрибон отайди, қўлигул уста,
Уддасин топарди ҳар ишни аста,
Билмабмиз ҳаттоки бўлганин хаста,
Эрта ўтиб кетди Зокиржон Меҳмон.
Шоир дўстларининг доим ёдида,
Анжуманда гўё улар ёнида,
Нетамиз инсон дунё меҳмонида,
Эрта ўтиб кетди Зокиржон Меҳмон.
Эрта ўтишини билгандайин у,
Меҳмон деб ном қўйди ўзига эзгу,
Балки солмай деган бошларга қайғу,
Эрта ўтиб кетди Зокиржон Меҳмон.
Жойи жаннат бўлсин айлаймиз дуо,
Фарзандларига ҳам сабр бер Олло!
Бўлмасин ҳеч инсон бу ёшда адо,
Эрта ўтиб кетди Зокиржон Меҳмон.
Бугун бу таклифнинг давоми сифатида гурунгдошлардан бир гуруҳи йиғилиб анжуманга келолмай қолган, бир вақт гурунгни бошқарган саксон ёшни қоралаб қолган, хозирда бемор бир ерда ўтириб қолган шоир Ҳабибуллоҳ Исомиддинни йўқлаш учун йиғилдилар ва унинг уйига ташриф буюрдилар.
Ижодкор дўстларнинг ташрифидан хурсанд бўлган кекса шоир шодлигидан меҳмонларни ўтказгани жой тополмай қолди.
Гурунгдошларни кўрган пайтидан севинчидан ўзини йўқотиб меҳмонларга ҳам сўз бермай илҳоми жўшиб гапга тушиб кетди.
У шундай ёш боладай севиниб гапирардики, келган меҳмонлар унинг хурсандлигидан айтган гапларига маҳлиё бўлиб қолишиб айтмоқчи бўлган гаплари ҳам ёдидан чиқиб қолди.
Бу ўзига хос ноанъавий анжуманда вилоят маънавият тарғибот маркази ижодкорлар “НАФОСАТ” кулбининг бадиий рахбари шоир Ғани Мажид ўзининг янги якунлаган шеърий тўпламини Ҳабибуллоҳ Исомиддинга бериб унга сўз боши ёзиб беришини илтимос қилди ва тўпламдан “Улуғ инсонларга” деб номланган бир шеърини ўқиб берди.
cуратда икки курсдош олтмиш йиллик дўстлар дийдорлашиб турибди, бири шоир Сухайлий бири шоир Хабубуллох Исамиддинлар.
Улар олийгохда бирга ўқиганлар улар 1956 йилда ўқишга кирганлар
УЛУҒ ИНСОНЛАРГА
Улуғ инсон аслида ўзин,
Улуғ дея санамайди ҳеч.
Маъносини ечсанг ҳар сўзин,
Нур ёғилар ундан эрта кеч.
Камтариндир, ўзин ўйламас,
Ҳар бир сўзи янги бир ҳикмат.
Ўз ҳақида ҳатто сўйламас,
Бундай яшаш дейсан бир санъат.
Тажрибаси катта ҳазина,
Ҳар сўзидан ёғилар маъно.
Турса ҳамки гоҳо жимгина,
Сенга ибрат берар бир дунё.
Соддадир у гўё отангдай,
Сенга берар бир дунё меҳр.
Ўзига ром этади тинмай,
Сўзларида бир ажиб сеҳр.
Бир танишдай ўтиб кетади,
Гоҳо унга қилмайсан парво.
Юрагингга кейин етади,
Доно инсон берган пурмаъно.
Бир кун ўтгач дод соласан, дод,
Улуғлайсан, мақтайсан чунон.
Лекин билмай ўтар у устод,
Шундай ўтар ҳар улуғ инсон.