"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)

Бош мақола, Муҳаррир минбари, Сафар таассуротлари... | 07/03/2016 04:27-     12961 марта ўқилди

Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат” – Якуни)

Қодиржон Ботиров билан 

Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев Қирғизистондаги ўзбеклар лидери Қодиржон Ботиров билан Истанбулдаги учрашув чоғида…

 

1.    Сўз боши ўрнида…
Баъзан шундай бўлади. Бир нарсани ёзмоқчи бўласиз-у, лекин хотиралар тутқич бермай,  уни ҳеч якунлолмай юрасиз.
Муҳаммад Солиҳнинг таклифи билан Туркияга бориб “Истанбулга саёҳат” номли хотиралар туркумини эълон қилганимга ҳам анча бўлиб қолди.
Лекин унинг ҳали мантиқан ниҳоясига етмаганини кўпчилик билмаса керак. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта.
Биринчидан, Муҳаммад Солиҳ билан боғлиқ хотираларни алоҳида, Қодиржон Ботиров билан бўлган учрашувни алоҳида ёзишни ният қилган эдим.
Биринчи вазифани якунлаганимга анча бўлди. Муҳаммад Солиҳ билан бўлган учрашув ва суҳбатлар ўқувчиларда қизиқиш уйғотди ва самимий кутиб олинди.
Лекин иккинчи вазифани адо этиш ҳанузгача чўзилиб келди.
Бунга сабаб – Қодиржон Ботиров билан бўлган суҳбат ёзилган магнит лентасининг техник ҳолати ва овоз сифатини тиклаш жараёни бўлди.
Узоқ мулоҳазадан сўнг мен суҳбат қандай бўлган бўлса, шундайлигича – ҳеч бир таҳрир ва тузатишларсиз эълон қилиниши керак деган фикрга келдим.
Қолаверса душанба – 17 март куни бошланажак навбатдаги янги сафар боис, “Истанбул хотиралари”ни якунлаш зарурати туғилди…

 

Қодиржон ака 7

2.    Қодиржон Ботиров билан учрашув
Мен бу киши ҳақида жуда кўп эшитган ва ўқиган эдим.
Қирғизистондаги ўзбеклар лидери аслида янги ҳукуматнинг иккиюзламачилик сиёсати қурбони  деган иддаолар ҳам менинг эътиборимдан четда қолмаган эди.
Қодиржон ака мен фараз қилгандай ўта самимий, очиқ кўнгил ва дилкаш инсон экан.
Истанбулнинг Тақсим майдони атрофидаги мўҳташам ресторанларнинг бирида учрашарканмиз, худди эски қадрдонлардай қучоқ очиб  мени қаршиладилар.
У кишидаги бу бегидир самимият бизни бир пасда иноқлаштириб қўйди.
Улар даврада тўрт киши эдилар.
Иккала ҳамсуҳбатлари билан мени таништираркан, Қодиржон ака уларнинг бири “Ал Жазира” мухбири, иккинчиси эса Россиядан келган журналист эканини ҳам алоҳида таъкидлаб, сўнг уларга мени таништирдилар:
—   Хориждаги машҳур ўзбек журналисти Исмат Хушев!
Учинчи шериклари – ўзбек йигити, қирғизистонлик  сафдошлари экан – Украинадан келибди.
Биринчи қадаҳни танишганимиз учун кўтардик.
Муҳаммад Солиҳ билан бир ҳафта бирга бўлиб, бу дунёда шароб ва май деган сархуш ичимликлар борлигини ҳам эсдан чиқариб юборган эканман…
Русларда: “Бадани қизиганлар – тез тил топишади” деган гап бор. Қодиржон ака ва у кишининг  ҳамроҳлари билан  биз ҳам тезда қадрдонлашиб қолдик…

Қодиржон ака 8

3.    Тонгги қўнғироқ…
Ўша оқшом Қодиржон аканинг даврасида узоқ ўтирдик. Бешовлон бир бўлиб, бу кўҳна дунёнинг сиру асрорини роса муҳокама қилдик…
Узоқ ўтирдик, кўп ичдик  ва кеч тарқалдик.
Эртаси куни эрталаб, ҳали уйқуга тўймай, кетма кет янграган телефон қўнғироғидан уйғониб кетдим.
Трубкада Қодиржон аканинг тетик ва шодон овози янгради:
—  Агар қарши бўлмасангиз, денгиз бўйидаги қаҳвахонада кўришсак. Чехларнинг энг машҳур пивоси фақат ўша ерда бўлади…
Қодиржон ака агар ўша сўнгги сўзни айтмаганида, учрашувга ҳам, суҳбатга ҳам майлим мутлақо йўқ эди. Чунки уйқуга тўймаган одамга ҳеч нарса ёқмаслиги табиий.
Лекин чехларнинг пивосини эшитиб, бошим оғриётганини сездим.
Уйқум қочиб кетди…

 

Қодиржон ака 10

4.    Яккама якка (“Тет а тет”) суҳбат…
Истанбулни иккига бўлиб турган денгиз бўйларида оромижон ресторан ва қаҳвахонлар талайгина. Бу ерлардан эртадан кечгача одамнинг оёғи узилмайди.
Истанбулни бежиз сайёҳлар юрти деб айтишмаган…
Қодиржон аканинг йигитлари меҳмонхонага келиб,  мени бир пасда у кишининг ҳузурига олиб боришди.
Қодиржон ака кечагидай – ҳеч ўзгармаган – очиқ кўнгил ва хушчақчақ ҳолда эди. Уйқуга тўймагани ҳам сезилмади.
Дастурхон усти бир пасда турли туман ноз неъматларга тўлиб кетди. Туркия ҳам худди Ўзбекистондай дастурхони тўкин, таомлари ширин давлат.
Муздай чех пивосини ҳўплаб эрталабдан тушга қадар суҳбатлашдик.
Бу орада Қодиржон аканинг йигитлари аэропортга бориб, у киши учун самолетга билет олиб келишди. Стокгольмда ўтаётган Қирғизистонга оид қандайдир халқаро симпозиумга боришлари керак экан.
Самолёт учадиган вақтга қадар яна суҳбатимиз давом этди.
Ўша куни биз Қодиржон ака билан Қирғизистондаги Қурмонбек Бакиев инқирозига оид воқеа ва ҳодисалар тафсилотини алламаҳалгача муҳокама қилдик.
Менинг бу боис у кишига берадиган саволларим кўп эди.
Мен ўзим ҳануз тушуниб етолмаган қирғизистондаги сирли “инқилоб” ва ўзбеклар қатлиомига оид жуда кўп саволларга Қодиржон акадан жавоб топишни истардим…

 

Қодиржон ака 16

 Қирғизистондаги ўзбеклар лидери Қодиржон Ботировнинг Истанбулда “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири саволларига берган жавоблари…
1 савол: Қодиржон ака, Қирғизситондаги 2010 йилги уруш – ўзбеклар қатлиоми арафасида мамлакатдаги ижтимоий сиёсий вазият қанақа эди?
Қодиржон Ботиров: Ҳаммамизга маълумки, 2005 йилги революциядан кейин Курмонбек Бакиев ҳокимиятга келди. Аскар Акаев Москвага қочди. Аскар Акаевнинг охирги раҳбарлигидаги  давлатни  коррупцион, оилавий ва кланлар  билан бошқариш системалари ўз натижасини берди ва оыибатда революция билан якунланди.
Ҳокимиятга келган Курмонбек Бакиев республикани демократик йўналишда обораман ва парламент бошқаради, ҳукуматни парламент формировать қилади деган ваъдалари асосида, янги Конституция қабул қилинди, янги  ҳукумат тузилди ва иш бошланди.
Иш бошланганидан кейин Қурмонбек Бакиев эл олдида берган бир тўп ваъдаларини устидан чиқолмади.
Албатта, унинг атрофида тўпланганлар асосан Аскар Акаевични ҳокимиятдан кетказиш мақсадида республика жанубида – Ўш, Жалолобод, Боткент вилоятларидан келган халққа   Сизларни  иш билан таъминлаймиз, катта ойликлар берамиз, уйлик жайлик бўласизлар,  иқтисодий реформалар  ва социал йўналишларда яхши ўзгаришлар бўлади деб ҳар хил катта катта ваъдалар берганди.
Берган аосий ваъдаларининг бирортасини ҳам бажараолмаганини ўзи очиқ тан олиб, менга фақат ваколат керак, ваколат бўлмаса бўлмайди деб айтган.
Мен Президентман, ҳуқуқим кам. Бизда  парламент бошқарадиган система, бунинг учун Конституцияга яна ўзгартириш киритиш керак деган мақсадда қисқа вақтда Конституцияга ўзгартириш киргизиб, ўз олдига қўйган мақсадларига эришди.
Сўнг, ўзи билан бирга революция қилган кадрларнинг ҳаммасини давлат системасидан босқичма босқич, бирма бир сиқиб чиқарди. Ва ўзига садоқат билан ишлайдиган кадрларни олиб келди.
Асосан унинг ёнида туриб ёрдам берадиган оиласи бўлди. Максим Бакиев билан Марат Бакиев иккита фарзанди, қолаверса, укалари Жаниш Бакиев, Аҳмад Бакиев, Одил Бакиев, Танибек Бакиев, шунга ўхшаган бир тўп яна қариндош уруғлар ҳаммаси унинг атрофига тўпланди.
Эски  даврда  Аскар Акаев қандай бошқарган бўлса, булар янаям каттароқ масштабда   оилавий, қариндош уруғчилик нуқтаи назаридан атрофига ҳамма яқинларини тўплаб давлат бошқаришни йўлга қўйди. Ва ўмириш бошланди…
(Суҳбатнинг давомини аудио дан тинглашингиз мумкин)
 
  2 савол: Сизнинг ўша пайтда мамлакат раҳбарияти билан алоқаларингиз қандайлигини ҳам билишни истардик. Хусусан Қурманбек Бакиев билан…
  3 савол: Марҳамат қилиб айтингчи, урушга асосан нима сабаб бўлди? Нимадан бошланди бу уруш. Унинг сабабчилари қирғизларми ё ўзбеклар?
4 савол: Сиз урушга қадар Ўзбекистон ҳукумати билан алоқада бўлганлигингиз ҳақида эшитгандим. Шу ростми. Агар рост бўлса, бу алоқалар қайси доираларга мансуб эди. Олий раҳбариятгами ё шунчаки Тошкентдаги бизнес доираларигами?
  5 савол: Қирғизистондаги уруш сабаблари ҳануз ўрганилмаяпти. Унинг асл келиб чиқиш сабаби ҳақида ҳам расмий Бишкек ҳануз тайинли  бир гап айтгани йўқ. Шундай бир вазиятда Қирғизистонда ўзбеклар қандай қилиб умргўзаронлик қилиши мумкин?
  6 савол: Сиз урушга сабаб бўлган асосий воқеалар ҳақида гапирдингиз. Бундан чиқди, Қурманбек Бакиевни ҳокимиятдан қирғизлар эмиас, балки ўзбеклар  ҳайдаган экан да. шундай десак тўғри бўладими?
  7 савол: Нега урушда ўзбек ҳукумати бетараф туришни маъқул кўрди. Бу Каримовнинг узоқни кўра билиш қобилиятидан даракми ё Сизнинг танобингизни тортиб қўйишдан далолатми. Сизнинг фикрингиз…
  8 савол: Нега ўзбек ҳукумати аввал Сиз билан турли доираларда муросаи мадора қилиб келиб, урушдан кейин алдоқаларни батамом узди. бунинг сабабини Сиз нимада деб биласиз?
  9 савол: Сиз Қирғизистонни қандай қилиб ва қачон тарк этдингиз?
  10 савол: Шу пайтга қадар Қирғизистондаги ўзбеклар қатлиомига оид расмий ва норасмий матбуот хабарларидан Сиз нечоғлик розимиз. Яъни улар қай даражада ҳақиқатга мос келади Сизнингча…
  11 савол: Нега ҳануз Қирғизистондаги қочоқларнинг сиёсий бошпана олиш масаласи бу қадар чигал. Айтиш мумкинки, имконсиз. Нега?
12 савол: Оилавий саволлар ҳам бор. Дунё ўзбеклари Сизнинг қандай қилиб Қирғизистондаги қудратли кишилардан бирига айланишингиз билан бирга,   оилавий аҳволингиз ҳақида ҳам билишни исташади…
  13 савол: Эшитишимга қараганда Сиз ўз оилангизни бундан ўн йиллар муқаддам Дубайга жўнатиб юборган экансиз. Нима бу, Сиз ўша пайтдаёқ истаган ва кутилмаган пайтда уруш бўлиши мумкинлигини билганмисиз ё Қирғизистондаги сиёсий вазият барқарорлигига ишонмаганмисиз?
  14 савол: Сиз Қирғизистондаги келажакни қандай тасаввур қиласиз…
  15 савол: Энг сўнгги савол, кўнглингизда дунё ўзбекларига, қирғиз ва ё ўзбек ҳукуматига айтадиган гапларингиз бўлса, марҳамат…

(Қодиржон Ботиров билан суҳбат давомини қуйидаги аудиодан тинглашингиз мумкин)
 
Исмат Хушев,
Торонто – Истанбул – Торонто.
22 – 30 сентябрь, 2014 йил
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
  1. Ош
    16.03.2014 at 06:59  (Edit)

    Кодиржон ака жуда куп азият чеканингиз юзлариздан куриниб турибди, узингиз кулсангиз хам юрагингиз кулмаябди, буни сабаби хамага тушунарли Кодиржон ака сизни фикрингиз бойича киргизистондаги хозирги власть кетса хама йук урнига тушади демокчисиз лекин бунисини урнига келмокчи булганлари хам улардан колишмайдику амалга интилаетганларни ичида Ташиев, Келдибекоа, Мирзакмаковларга, укшаганлар шунинг учун биз уларни кутмай Русслар билан фикир юргизиб курсак кандай булади…

     

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев – Истанбулда! «Туркияга саёҳат» туркумидан (7-қисм, давоми)
  2. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида — Сафар таассуротлари (1-қисм)
  3. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида — Сафар таассуротлари (2-қисм)
  4. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида — Сафар таассуротлари (3-қисм)
  5. Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада — «Гоҳ сайр ҳам даркор экан…» (Фотолавҳа)
  6. Исмат Хушев – Туркияда (Анталияга саёҳат” туркумидан) 3-қисм
  7. Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув — “Истанбулга саёҳат” рукнидан
  8. Исмат Хушев: Жума, шанба, якшанбада «маёвка»га чиқдик биз…
  9. Исмат Хушев ва Шароф Убайдуллаев «Озодлик»да буюк шоир вафоти ҳақида…
  10. Рустам Шоғуломовнинг ўлими: парвоз ва инқироз… («Ёднома» туркумидан) 2-қисм
  11. Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди…
  12. Исмат Хушев: Олмахон Ҳайитованинг бемавруд ўлими… (“Ёднома”)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

4 комментария

  1. Мухаммад Ёкуб Хамроев:
    10/03/2016 в 10:50-

    Тўғри! Ана шу жумбоқларни фақат Қодиржон ака очиб бера олади. Мен доим айтиб келаман ЛАНГАРГА ҚОДИРЖОН АКАНИНГ ЎРНИГА-БЕЛИК ДЕГАН ОДАМ БОРГАН ЭКАН. МЕН КЕЙИН БИЛДИМ РАСМЛАРИНИ КЎРГАНИМДАН КЕЙИН. 2003 ЙИЛ МОСКВАГА КЕЛГАНИМДА ҚОДИРЖОН АКА ЮБОРДИ УЧРАШАЙЛИК ДЕЯПДИЛАР ДЕБ МЕНИНГ ЁНИМГА ФИАЛА МУХТОРОВА КЕЛГАН ЭДИ. АММО МЕН УЧРАШМАДИМ. РАВШАН АКА БИЛАН АБДУВАХОБ АБДУЛЛАЕВЛАР БАРЧА ИШЛАРДА ҚОДИРЖОН АКАНИ АЙБЛАШДИ. 1998 ЙИЛДА ГАЖК»ЎЗТЙ ДАН КРЕДИТГА БЕРИЛГАН 3706123 ДОЛЛАР ҚОДИРЖОН АКАНИНГ НОМИГА БЕРИЛГАН ВА ХАЛИГАЧА ҚАЙТАРИЛМАГАН. ХУЖЖАТЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИЛСА-ЕТТИ ЮЗ МИНГ ДОЛЛАР АТРОФИДА ТУРАДИГАН АКЦИЯЛАР ХИСОБИГА УШБУ СУММА КРЕДИТ ЁПИЛИБ КЕТАЯПДИ, ОРАДАГИ ФАРҚ УЧ МИЛЛИОН ДОЛЛАР МАБЛАҒНИ ХЕЧ КИМ СЎРАМАЯПДИ. УШБУ МАЪЛУМОТЛАРНИНГ БАРЧАСИ СУД ХУЖЖАТЛАРИДА МАВЖУД. ЛАНГАР БИЛАН ООО ГРАНИТСАВСТРОЙ ЎРТАСИДАГИ ҚЎШМА КОРХОНА ТУЗИШ МАЖЛИСИ ХУЖЖАТЛАРИДА ҚОДИРЖОН АКАНИНГ НОМИДАН ИШ КЎРИЛГАН ЭДИ “МОСКВАЛИК БОЙ” ДЕЙИШИБ.
    Ушбу чигалликларнинг барчасини фақат Қодиржон ака аниқлаштириб бера оладилар.

    Ответить
  2. Мухаммад Ёкуб Хамроев:
    10/03/2016 в 03:51-

    Ҳурматли Исмат ака! Қодиржон ака сизнинг 4 чи, 7-8 чи саволларингизга атайлабдан жавоб бермадилар ва айтаётган гапларининг кўпи ёлғонлардан иборатдир. Мен озми кўпми буларнинг шериклари билан бирга ишлаш касофатига дучор бўлганлигим учун хам буларнинг артистликларидан куйганмиз. Бакиевнинг қудратга келишига эса ўзлари гурухи билан югуришган эдилар. Бакиев ўз ваъдаларида турмагач эса уни кетказишга бел боғлашдилар ва натижада жабрини оддий ҳалқ тортди. Қодир аканинг бош бухгалтери гапи бўйича бу киши Бўритош Мустафоев, Бурхон Бекмирзаев ва Қуроловларнинг найранглари туфайли Равшан Ибоевич деган ўринбосарлари сотқинлик қилиб катта суммадаги Ўзбекистон доллари бўйнида қолган экан ва шуларни ёпиш учун кечириб бўлмас жиноятларга аралашиб қолибди экан. Фиала опа билан ўзим, гувохлар иштирокида гаплашдим. Бугунги кунларда хам ўшалар жиноий иш очишмасин деб ёлғон гапиришга мажбур эканлар.
    Қирғистонлик ўзбеклар эса бу гапларнинг мутлоқ тескарисини айтишди. Буларгача икки ҳалқ иноқ яшаган эдик дейишмоқда!

    «Дунё ўзбеклари»дан: Сизнинг олдинги барча иддаоларингизни, жумладан, бизга ёзган лекин эълон қилинмаган хатларингизни ҳам Қодиржон акага кўрсатдик. У киши Сизни мутлақо танимасликларини, ёзаётган гап-сўзларингиз — у кишини айблаётган Қирғизистон махсус хизматлари илгари сурган айбнома, бўҳтон ва таҳматлар каби эканини билдирдилар. Ўз юртида ноҳақлик билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган фидойи ва жасоратли ўзбек йигитига Сиз билан биз ҳам тўҳмат қилишда давом этаверсак, қандай бўларкин? Сиз Лангар муаммолари бир четда қолиб, аламзадалик билан буҳуда ва беасос кураш фронтини кенгайтириб юбормаяпсизми, дўстим!?

    Ответить
    • Мухаммад Ёкуб Хамроев:
      27/03/2016 в 00:24-

      Хурматли Исмат ака! Мен учун сизнинг хақиқатпарварлигингиз ва пок номингиз муқаддас хисоблангани каби, Дунё Ўзбеклари сайтининг тоза бўлиб қолиши ҳам муқаддасдир. Шуларни хисобга олганим ҳолда ёзаётган ҳар бир сатр, ҳаттоки ҳарфим учун хам ҳар қандай маҳкамада кафолат ва фактлар билан жавоб бера оламан. Сиз қатор йилларда менинг ёзганларимни узлуксиз нашр қилиб бораяпсиз, мен ноҳақ бўлсам КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАР ҚАЧОНДА ЎЗ МУНОСАБАТЛАРИНИ БИЛДИРИШАР ЭДИ. СИЗ ҚОДИРЖОН БОТИРОВНИ ҲИМОЯ ҚИЛЯПСИЗ, МАЙЛИ, ЛЕКИН МЕН ЎЗ ФИКРИМДА ҚОЛАМАН!!!

      Ответить
      • Синфдош:
        27/03/2016 в 00:38-

        Жуда гўзал давра бўлибди, ҳавасим келди…

        Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.