"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат ХУШЕВ: ТИНТУВ ВА ҲИБС (3-КИТОБ, 1-БОБ)

Бош мақола, Исмат Хушев: “Подшо эркатойининг саргузаштлари” (3-китоб), Муҳаррир минбари | 03/08/2016 08:46-     18364 марта ўқилди

Яхши-суъратимИСМАТ ХУШЕВ:
ПОДШО ЭРКАТОЙИНИНГ САРГУЗАШТЛАРИ 
Умри – сaбoқ, дaрслигигa гумoн йўқ,
Муб
oҳaсa, бaҳслигигa гумoн йўқ.
Т
aрихий шaхс эмaсдир-у вa лекин,
Исм
aтжoннинг шaхслигигa гумoн йўқ.
(Mуҳаммад РAҲМOН)

 

УЧИНЧИ КИТОБ
 (3 китоб, 1-боб)

 

“Дунё ўзбеклари”дан:
 “Подшо эркатойининг саргузаштлари” номли хотиралар тўпламининг 3-китобини эълон қила бошлаймиз.
Унда шонли ва суронли Бош муҳаррирликдан урилиб, Президентнинг давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов билан бирга ҳибс этилган Исмат Хушевнинг ўзбек қамоқхоналарида –  мустақилликнинг турма ва зиндонларида кўрган кечирган қонли ва фиғонли кунлари ҳақида ҳикоя қилинади…

 

 

А бу Бўри акам ку

Суратда: “Ҳаёт ва Иқтисод” – “Жизнь и Экономика” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўнгдан биринчи), Республика Адлия вазири Алишер Мардиев (ўртада), Ўзбекистон Бош прокурори Бўритош Мустафоевлар Олий Кенгаш сессияси залларида…
Бош прокурор ва Адлия вазири билан даврадошлик ҳам Исмат Хушевни ҳибсдан асраб қололмади…

 

Исмат Хушев Бўри билан Тошоблда

Суратда: “Ҳаёт ва иқтисод” – “Жизнь и экономика” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўнгдан биринчи) Ўзбекистон Бош прокурори Бўритош Мустафоев (чапдан биринчи) ва Тошкент вилоят транспорт прокурори Салоҳиддин Акрамов (ўртада) билан

 

 

ТИНТУВ ВА ҲИБС

 

1.

Демак, 25 июль куни СНБ дан уйимга қўнғироқ қилиб, эртага эрталаб уйда бўлиб туринг, машина боради деганларидан сўнг бўлиб ўтган воқеаларни биласиз.
Ўша куни кечқурун руспублика прокуратурасида ишловчи дўстим Хуррам Холиқов келиб, майда-чуйда, қоғоз-поғоз, пул-муллар бўлса, у ёқ бу ёққа тарқатиб юборинг деган эди.
Хуррам ака шу гапларни айтиб, қандай келган бўлса шундай яна қоронғилик қаърига шўнғиб кетганидан кейин кўнглим хижил бўлиб, туни билан ухлолмай, тўлғониб  чиқдим.
Бугун энди орадан шунча йиллар ўтиб кетганидан кейин, Хуррам ака ўшанда мени яхши ният ва соф кўнгил билан огоҳлантириб кетганини, менга дўстлик қилганини тушундим.
Лекин мен унинг ўша оқшомги огоҳлантиришини тўлиқ англаб етмаган эдим.
Қолаверса, СНБга ёзган хатим ва уларнинг мен билан боғланиб: “Исмат ака, раисимизга хат ёзган экансиз, шу бўйича баъзи савол жавоб ишларимиз бор” деганлари юрагимда умид учқунлари уйғотган эди.
Мен яхши кўрган ва меҳр қўйган Президент мени ҳеч қачон кўчада қолдирмаслигига, бир оз вақт ўтиб яна ёнига олишига чин юракдан ишонар эдим. Мени СНБга Умрзоқовни ёмонлаб мактуб ёзишга ундаган нарса ҳам – Президентга бўлган ана шу ишонч ва садоқат эди.
У киши билан орамизда – Ўзбекистон олий раҳбариятидаги улай булай мулозимга насиб этмаган яқинлик, ўзъаро ишонч ва самимият ҳам – мени шундай деб ўйлашимга ва ишонишимга маънавий ҳуқуқ ва асос берарди.
Лекин бу дунёда шоҳ ва ҳукмдорлар, давлат раҳбарлари ва Президентлар ўз салтанатига тасодифий аралашиб қолган қандайдир бир журналистга алоҳида меҳр ва мурувват кўрсатишлари мутлақо бўлмаган нарса эканини мен ҳали билмасдим.
Шаҳаншоҳлар учун биз – ён атрофидагилар оддий бир гадо ўрнида эканимизни, улар биз ғариб бечораларга ҳеч қачон меҳр шафқат билан қарамасликларини, улар учун биз ҳатто оддий бир чўмоли ва ё чивинчалик ҳам қадрли эмаслигимизни тасаввуримга ҳам сиғдира олмасдим…

 

2.
Қўшнимиз Баҳодир аканинг айтиши бўйича 26 июль куни эрталабки соат олтиларда уч-тўртта “РАФ” – маршрутка Герман Лопатин кўчасидаги уйимизнинг ёнига келиб тўхтайди.
Пардаси туширилган машиналардан ҳарбий дала кийимидаги “ОМОН”чилар тушиб, уйимизни қуршаб оладилар. (“Тиш-тирноғигача қуролланган  немис фашистлари хиёнаткорона бостириб киришади” деган гапларни илгари “СССР тарихи” китобида ўқиган эдим).
Улар соат еттигача машиналарга ўрнатилган рация орқали бошлиқлари билан боғланиб, гаплашиб туришади. Уларда битта қоида бор экан: Кечқурун ўндан то эрталабки еттигача бирорта ҳам фуқаронинг уйига бостириб кириш, уларни безовта қилиш мумкин эмас экан.
Фақат эрталабки еттидан кечки ўнга қадар хоҳлаган кишининг уйига кириш ҳуқуқига эга эканлар. Эрталабки еттидан кейингина уйга бостириб кириб тинтув қилиш, фуқароларни тергов қилиш ва ҳибсга олиш мумкин экан.
Бу 1994 йилнинг гапи.
Кейинги йигирма икки йилда Ўзбекистон куч ишлатар тизими ходимлари  расмий ҳужжат ва касбий кўрсатмаларидаги бу умуминсоний қоидаларни тамомила унутиб қўйишди…

 

 

3.
Ўша куни эрталабки соат еттида мен ухлаб ётган эдим.
Ярим кечагача ҳар хил хаёлларга берилиб, у ёнимдан бу ёнимга ағдарилиб ухлай олмаган эдим. Тонгга яқин кўзим илинган экан. Бир пайт эшик тақиллаб қолди. Кимдир жуда қаттиқ зарбалар билан эшикни синдириб юборгудек тақиллатди.
Аслида, эшик ёнида қўнғироқнинг тугмачаси ҳам бор эди, лекин чақирилмаган меҳмон негадир эшикни синдирмоқчи бўларди.
Ўрнимдан сапчиб турдим. Плавкачан югуриб бориб эшикни очдим: “Нима бало, кўрмисан?! Тугмачани боссанг ўласанми?!” демоқчи эдим. Қаёқда! Нима демоқчи эканлигим ҳам эсимдан чиқиб кетди: эшикни очдиму, тўппончаларини пешонамга ўқталиб турган ўнтача “ОМОН”чиларга дуч келдим. Саккизтаси бирданига уйимизга бостириб киришди.
Барваста бир йигит тирсаги билан иягимни кўтариб, деворга тақаб қўйди: икки оёғимга қаттиқ тепди. Мен қўлларимни бошимнинг орқасига қўйганимча, шифтга тикилиб қолдим.
Анави азамат эса тўппончасини пешонамга тираб: “Қимирлама!” деб буюрди.
Шундоқ ҳам қимирлаш ниятим йўқ эди, мен аллақачон эс-ҳушимни йўқотиб, тахта бўлиб қолган эдим.
Иссиқ бир нарса оёқларимдан ўрмалаб тушаётганини бехосдан пайқаб қолдим…

 

 

4.
Ётоқ бўлмасидан ички кўйлакда оилам Наргиз югуриб чиқди. Болаларим ҳали ширин уйқуда эди.
Остонада турган битта шоввоз:
– Биз Миллий Хавфсизлик Хизматиданмиз! – деб гувоҳномасини кўрсатди. Лекин у билан бизнинг орамиз узоқ бўлгани учун қанақа гувоҳнома кўрсатганини аниқ билиб бўлмасди. – Ҳамма жойида турсин, ҳеч ким қимирламасин! – деди.
Биз уч хонали уйда яшардик. Ҳар бир хонага олтитадан, жами ўн саккизта “ОМОН”чи бостириб кирди. Ҳатто болалар хонасига ҳам олти киши бостириб кириб, хонадонимизни батамом ишғол қилдилар.
Кейин ўша кимса:
– Сизнинг уйингизда тинтув ўтказамиз, – деди менга.
Мен аллақачон тамом бўлган эдим. Қўрқув ва шок – мени аллақачон ўзига асир қилиб олган эди.
Мени олдиларига солиб кутубхонамга ҳайдаб кирдилар.
Бир гуруҳ ҳарбий кийимдаги кишилар жавондаги китобларимни бирма бир варақлай бошлашди…

 

5.
Эрталабки соат еттидан то тушки ўн икки ярим – бирга қадар китобларимнинг ичидан қандайдир “ашёвий далил”ларни зўр бериб қидиришди.
Ҳатто айрим китобларни ўқиган чоғимда саҳифаларнинг ҳошиясига қайд этиб қўйган ёзувларимни ҳам бир-бирларига кўрсатишиб, қайта қайта ўқиб кўрдилар, баъзан шубҳали туюлган қайдларни суратга ҳам олдилар.
Шунда қизиқ бир воқеа бўлди.
Одатда, бирорта китобни синчиклаб ўқисам, баъзан ўзимга маъқул бўлган ёки ғашимни келтирган жумлаларнинг остига қалам билан чизиб қўярдим.
Жумладан, “Бобурнома”нинг ҳам айрим саҳифаларида мен чизиб қўйган жумлалар бор эди. Масалан, 1989 йилда “Юлдузча” нашриётида чоп этилган “Бобурнома”нинг 82-саҳифасида: “Шаҳарнинг ўртасида Улуғбек мирзонинг мадрасасининг томининг устида оқ уй тикиб ўлтурдим” деган жумлаларнинг остига чизиб, “Мирзонинг мадрасасининг томининг” деган учта сўзнинг остига қўшалоқ чизиқ тортиб қўйган эканман.
Бир пайт “Бобурнома”ни варақлаётган СНБ ходими пичир- пичир қилиб, шеригига китобнинг ўша саҳифасини кўрсатди. Шериги мен томонга ғалати қараб қараб қўйди-да, сўнг ўша саҳифанинг юқори томонига кўрсатгич бармоғини ниқтаб уни бадқовоқ битта ходимга кўрсатди.
Бадқоқов ходим, афтидан, унвони каттароқ раҳбар бўлса керак, бояги жумлаларни қайта қайта ҳарфлаб ўқиб кўрди. Сўнг: “Тушунмадим”, деб елкасини қисди.
– Русчага таржима қилиб берайми? – деди “ашёвий далил”ни қўлга киритган ходим.
– Давай, переведи! – деди бадқовоқ.
– Бўпти, фақат маъносини таржима қиламан… Дарвоқе, Алоуддин Мансур ҳам Қуръоннинг маъносини таржима қилганига яқинда иқрор бўлди… Так, так. Самарқанддаги Регистон майдонида Улуғбек мадрасаси бор, ўша мадрасанинг томига оқ уй тикиб… Так, вот как! – деб юборди бирдан кўзларини катта катта очиб: – Ие, ўша мадрасанинг томида қотиллик рўй берган экан! Мана, “ўлтурдим” деяпти, – деб Бадқовоққа эски ўзбек тилида ёзилган сўзни кўрсатади.
– Кимни ўлдиришган экан? – деб сўради Бадқовоқ сергак тортиб.
– Кимлигини айтмаган. Консперация қиляпти, шекилли…
– Хўш, ким кимни ўлдирган? – деб сўради Бадқовоқ менга ўқрайиб.
Мен “Бобурнома”нинг муҳокамага сабаб бўлаётган жумлаларини ўқидиму, уйимда тинтув бўлаётганини ҳам унутиб, бирдан кулиб юбордим:
– Ҳеч ким ҳеч кимни ўлдиргани йўқ, “ўтирдим” деяпти. “Посидел” деяпти деб изоҳ бердим.
Бадқовоқ тинтув чоғида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимга норози қиёфада тикилиб қолди. Ходим китобни қўлига олиб қайта ўқиди:
– Йўқ, “ўлтурдум” деб ёзилган. Демак, “прикончил” ёки “убиль” деб иқрор бўляпти, ўзининг қилмишига иқрор бўляпти…
– Бўлмаган гап! Ишонмасангиз, ана, телефонни олиб любой адабиётчидан сўраб кўринг! – дедим. – Қолаверса, нега беҳудага бошларингни қотиряпсизлар!? Агар ўлдирган бўлса, бундан 494 йил бурун Бобур бировни ўлдирибди! “Срок давности” ҳам аллақачон ўтиб кетган…
– Умуман олганда, он прав, – деди Бадқовоқ.
– Нега бўлмасам, айнан шу жумлаларнинг остига чизиб қўйган?! – деб шубҳаланишда давом этди сергак ходим. – барибир Самарқандга одам юбориб, Улуғбек мадрасасининг томида қотиллик рўй берган-бермаганини текширтириб кўриш керак, – деб таклиф қилди.
– Это можно сделать, – деди Бадқовоқ. – Лекин ўзи иқрор бўлса, енгил бўларди. Хўш, бу жумлаларнинг остига нима учун чизиб қўйгансиз? – деб сўради мендан жиддий оҳангда.
– Биринчидан, Бобурнинг мадраса томига чиқиб олиб, оқ ўтов тикиб ўтиришининг ўзи менга қизиқ туюлган бўлса керак. Иккинчидан, қисқагина битта гапда қаратқич келишигининг қўшимчасини (“нинг”) кетма кет уч марта ишлатилиши ғализлик ҳисобланади. Ўзбек тили қанчалар гўзал ва бой тил. “Тил”дан бизга шундай таълим беришган. Наҳотки, Бобур ўзбек тилининг қоидаларидан бехабар бўлган бўлса?
– Шошманг, қаратқич келишиги рус тилидаги қайси падежга тўғри келади?
– Родительний падеж: Бош келишик, тушум келишиги ва Қаратқич келишиги бўлади…
– Ўртоқ полковник, бу тирранча сизга ақл ўргатмоқчи бўляпти! – деди ходим ялтоқланиб.
– Шунақами? Менга ақл ўргатмагин. яхшими?
– Кечирасиз, – дедим-да, бир четга бориб турдим.
Улар “Бобурнома”нинг ўша саҳифасини ҳам суратга олишди…
6.
Шу орада бир неча маротаба телефон жиринглади, лекин мени телефонга яқинлаштиришмади.
Назаримда, Миллий Хавфсизлик Хизматидан телефон қилишарди: “Нега бунча чўзилиб кетди?” деб сўрашарди.
Кейин беш олтитаси видео камерасини кўтариб, менинг гаражимга ўтишди. Гаражни ҳам видео тасвирга тушириб келишди.
Деразаларидан мўралашиб ўтирган қўни қўшниларнинг олдида биз ноқулай аҳволга тушиб қолдик.
Сўнгра уйимизни ишғол қилганларнинг бир гуруҳи оиламни ўзлари билан машинага миндириб, Қибрайдаги боғ-ҳовлимизга олиб кетишди.
– Бизга йўл кўрсатиб боради, – дейишди.
Аслида ўзлари бизнинг “Дача” қаерда жойлашганини яхши билишарди.
Кейинчалик Наргизнинг айтишича, ўзлари боғ-ҳовлимизни адашмасдан топиб беришган. Хотинимдан бир оғиз ҳам сўрашмаган. У фақат – “Дача”да тинтув ўтказилганда гувоҳ сифатида керак бўлган.
Маълум бўлишича, 9 май куни ҳам айнан мана шу ходимлар бизнинг “Дача”даги ўтиришимизни суратга ва видеога олишган экан…
Хуллас, боғ-ҳовлига боришгач, ҳамма ёқни тинтув қилишади.
Ертўлага тушиб, флягаларни ағдариб кўришади. Боғ-ҳовлимиздан пул-мул қидиришади.
Ваҳоланки, аҳмоқ одамгина дачасига (айниқса, кўпинча назоратсиз қолдириладиган бўлса) бирор нарсани яшириб қўйиши мумкин.
Дачамизда рўзғор буюмларидан бошқа ҳеч нарса йўқ эди…
7.
Соат учлардан ўтиб – тўртларга яқин қўшниларимизни гувоҳликка  чақиришади.
Хусусан, Германияга Мавлон ака билан бирга таржимон бўлиб борган Баҳордир акани ҳам чақиришди. Ҳибсга олинаётган одамнинг қўни қўшнилари бу ҳолга гувоҳ бўлиши керак экан.
Улар қаторлашиб мунғайиб ўтиришди. Мен титраб қақшайман, ўпкамни босолмай йиғлайман.
Ниҳоятда шармандагарчилик бўлди.
Энди эрталабки шоковой ҳолат ўтиб, кечга яқин секин аста ўзимга кела бошлаган эдим…

 

8.
Ўша куни уйимизни обдон тинтув қилишган бўлса-да, лекин ҳеч нарса топишолмади.
Охирида Ички Ишлар вазири Зокиржон Алматов менга совға қилган ханжарни кўрсатишиб: “Қаердан олгансиз?” деб сўрашди. “Зокир акам совға қилган!” дедим.
Жавобимни эшитиб, ханжарни жойига қўйиб қўйишди. Янаям аниқроқ айтсам, ханжарда Зокиржон аканинг менга бағишлаган дил сўзлари ўйиб ёзилган эди. Улар шуни ўқигандан кейин ханжарни олишга журъат этишолмади.
Акс ҳолда бу ханжарни Улуғбек мадрасасининг томида рўй берган қотилликка алоқадор “ашёвий далил” сифатида мусодара қилишлари ҳам мумкин эди…

 

9.
Уйимизда тинтув ўтказган одамлар СНБ билан Прокуратура ходимлари эди.
Эрталабки еттидан бошланган тинтув кечки соат олти-еттиларга қадар давом этди.
Улар ён дафтар ва блокнотларимнинг ҳаммасини, бир қанча китоб-дафтарларимни олишди.
– Мана шу дафтарларингиз бўйича айрим тушунмовчиликлар чиқиб қолди, уларга ўзингиз изоҳ берсангиз яхши бўларди. Агар биз билан бориб, баъзи бир саволларимизга жавоб бериб келсангиз яхши бўларди. Кейин бемалол қайтиб келаверасиз, – дейишди лўттибозлар.
“Сизни қамаб қўямиз, хотин, бола-чақангиз билан хайрлашиб олинг!”, дейишмади.
Қимматбаҳо қўл соатимни ҳам (Уни расмий давлат сафари билан Туркияга борганимизда Бош вазир Сулаймон Демераль совға қилган эди), никоҳ узугимни ҳам ўзим билан олиб кетдим.
Энди уй атрофида – эрталабки тиш тирноғи билан қуролланган ўттиз-қирқ нафар “ОМОНЧИЛАР” ўрнига, бор йўғи етти саккизта фуқаро кийимидаги ходимлар қолганди, холос…

 

10.
Қўшниларимизнинг айтишча, “Обьект на месте!” деб ахборот берилгач, ойналари парда билан тўсилган “РАФ”ларнинг беш-олтитаси қайтиб кетган экан.
Бир машина “ОМОН”чилар уйимизни, яна бир машинаси гаражимизни қўриқлаб қолишади.
Эрталаб хонадонимизга ёпирилиб кирган “группа захват”нинг йигитлари ҳам бирин кетин ташқарига чиқиб кетишади.
Хуллас, ўшанда қирқдан ортиқ “ОМОН”чи бизнинг уйимизни ишғол қилишади.
Кейинчалик билсам, Мавлон Умрзоқовни ҳам худди шу тарзда қўлга олишган экан. Бошқалар ҳам шунақа ваҳима билан ҳибсга олинади.
Махсус хизмат идораларининг иш услуби шунақа экан.
Хуллас, ёзув-чизувларга изоҳ берасиз деб, мени ҳам ўзлари билан ташқарига таклиф қилишди.
Иккитаси қўлларимдан ушлаб, машинага чиқаришди.
Икки мошин олдимизда, икки мошин орқамизда худди давлат картежидаги Президент каби иззат икром билан мени Бош прокуратурага олиб кетишди…
11.
Ўша кунларда Аҳмад Отажоновнинг қамалганлиги тўғрисида хабар тарқалган эди.
Мен иккинчи бўлиб қамоққа олинганман, мендан кейин Мавлон акани қамашади.
Демак, Отажонов билан Хушев давлат маслаҳатчиси Умрзоқовнинг энг яқин одамлари, агар шуларни қамоққа олсак, Мавлоннинг барча айблари ошкор бўлади деб ўйлашади…

 

12.
Мени машиналар карвонида дабдаба-ю, ас-аса билан тўппа тўғри республика прокуратурасига олиб боришади.
Ўша кунларда Ўзбекистонда бензин танқислиги бор эди. Шу боис бўлса керак, бензин ташийдиган махсус бензавозларда куч ишлатар тизими идораларига имтиёзли ва тоза бензин тарқатиларди.
Мени “РАФ” автомашинасида орқа тарафдан прокуратура ҳовлисига олиб киришди. Ҳовлида машиналардан тушиб, бинонинг ичкарисига кирар эканмиз, бензин олиш учун навбатда турган прокуратура ходимлари ёппасига мен томонга ўгирилишиб: “Ана, Исмат Хушевни олиб келишди! Исмат Хушевни олиб келишди!” деб шивир-шивир қилишди.
Республика прокуратурасининг аксар ходимлари мени яхши танишарди. Чунки мен прокуратуранинг деярли барча ўтириш ва зиёфатларида, расмий ва норасмий банкетларида иштирок этардим. Бош прокурор билан яхши алоқада эдим. Хуррам Холиқов ва бошқа яқин дўстларим прокуратурада ишлашарди.
Бензин олиш учун навбатда турган йигирмадан зиёд прокуратура ходимлари мени кўриб қотиб қолишди.
Мен уларнинг ёнидан – олдимда икки нафар, ортимдан уч нафар “оперативник” кузатувида ерга қараб ўтиб кетдим…
13.
Бир хонага олиб киришди.
Уйимиздан олиб келинган нарсалар – дафтар-китоб, ёзув-чизувларни жуда узоқ сўраб суриштиришди.
Соат тунги ўнгача ушлаб ўтиришди.
Узун бўйли, ориқ – қозоқбашара терговчи бор экан.
– Энди мен сени тергов қиламан, – деди у ниҳоят мулозаматни ҳам йиғиштириб қўйиб.
– Хўш, қани менга айтчи, Умрзоқовнинг нечта ўйнаши бор эди? – деб сўради томдан тараша тушгандек.
– Билмайман, буни ўзидан сўранглар!
– Унинг қанча пули бор?
– Мен қайдан билай?
– Президентга қарши уюшган  гуруҳнинг аъзолари кимлар эди?
– Қанақа гуруҳ? Қанақа аъзо?
– Қачон давлат тўнтариши қилмоқчи эдинглар?
– Нима деяпсиз ўзи: ?
Хуллас, мана шунақанги аҳмақона саволлар билан бошимни қотириб, роса ваҳима қилишди.
– Ҳожатхонага бориб келсам бўладими? – дедим охири сабрим чидамай.
– Олиб боринг! – деди терговчи битта ходимига.
Тўппончасини тасмасига қистириб олган  бир йигит олдимдан, яна биттаси ортимдан юриб, мени ҳожатхонага бошлаб кетишди.
Аввал биттаси ҳожатхонани текшириб чиққач, сўнг мени ичкарига киритишди.
Мени қамоққа олишди, шекилли деган совуқ бир ўй юрагимни тилиб ўтди.
Лекин шундай бўлишига ишонгим келмасди…
14.
Хонага қайтиб кирганимиздан сўнг, мен ўтирган стол устида тўртта пирожки турганини кўрдим.
Шундагина эрталабдан бўён ҳеч нарса емаганимни билдим. Лекин барибир егим йўқ эди. Қамалган одамнинг иштаҳаси ўларкан.
– Еб олинг, оч қоласиз… – дейишди улар сирли қилиб.
Тунги соат ўн иккиларга бориб, бояги терговчи ниҳоят:
– Энди мен сизни бугунча қамоқда олиб қоламан, – деди. – Икки-уч кундан сўнг, агар айбингиз бўлмаса, сизга жавоб бериб юборамиз, – деди. – Туфлингизнинг боғичини, белингиздаги камарни ечиб беринг…
Шунда мен ғалати бўлиб қолдим.
Бундай пайтда одам шалвираб қолар экан.
– Қўлларингизни кўтаринг! – деб чўнтакларимни, оёқларимнинг орасини пайпаслаб кўрди.
Шахсий буюмларимни – узук, соат, ҳамёнларимни столга қўйишиб, ҳаммасини рўйхатга олишди.
Шундай қилиб, 1994 йил 26 июль куни эрталаб соат еттию нол-нолда уйимизга бостириб кириб, тинтув қилишни бошлашган бўлишса, тунги ўн иккиларга бориб ўзимни ҳам обдон тинтиб кўришди ва қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдириб, вақтинча – фақат 72 соатгагина қамоққа олинганимни эълон қилишди…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада
8 март, 2016 йил

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Муқаддима ёки Муаллифнинг дил рози (3-китобнинг бошланиши)
  2. Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)
  3. Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)
  4. Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)
  5. Исмат Хушев: Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ҳибсхонасида (3-китоб, 5-боб)
  6. Исмат Хушев: Президентликми, Подшоликми?
  7. Исмат Хушев: Бугун ўғлим Исломбек 25 ёшга тўлди…
  8. Исмат Хушев: Улуғ шоир Эркин Воҳидов ҳукуматга нима ёмонлик қилган эди?
  9. Исмат Хушев: Исмоил Дадажонов яхши одам эди…
  10. Исмат Хушев: Азимов эмас, балки Арипов номзоди бош вазирликка кўрсатилади…
  11. Исмат Хушев: Махсус хизмат салтанатининг фармацевтика синдикати (2)
  12. Адлия вазири Президентга қаршими ёки НОТАРИАЛ ИДОРАДАГИ НАЙРАНГЛАР
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

14 шарҳ

  1. Nuur says:
    03/10/2016 at 17:28-

    Mavjud xokimiyat naqadar badgumon ,qurqoq aqldan tashqari darajada vaximachi ekanligi ochiq kurish mumkin ularXavsizlik tizimi uzlarini hajviya qilgishgan ekan ,Ismat Xushev esa jurnalistni quroli – Qalam ekanligini yana bir bor isbotladi .

    Reply
  2. Мухаммад Ёкуб Хамроев says:
    03/10/2016 at 03:35-

    Офарин сизга ҳурматли Исмат ака! Тарихимизни худди ўзидек-борини бор, йўғини йўқ қилиб ёзганлигингизни бугунги ахволимизнинг ўзи исботлаб бўлди.
    БУЮК КЕЛАЖАКНИ АНА ШУ СИЗ ЁЗГАН КИМСАЛАР ҲАЛҚ УЧУН РАВО КЎРМАСДАН КЕЛИШМОҚДА, ЎЗЛАРИ ЭСА ОШИБ, ЎТИБ ҲАМ КЕТИШДИ. ЎША ДАВРЛАРДАЁҚ БОШЛАНГАН ҚАТАҒОН БУГУНГИ КУНЛАРГАЧА МИНГЛАБ ВАТАНПАРВАРЛАРНИ ХАР КУЙГА СОЛДИ, ҚОЧА ОЛМАГАНЛАР ЙЎҚ ҚИЛИНДИ, КЎПЧИЛИКНИ ЭСА ОРТИДАН БОРИШИБ ЙЎҚ ҚИЛИШМОҚДА.
    БУТУН ДУНЁГА ШАРМАНДА БЎЛИШСА ХАМ ЮРАВЕРИШАДИ, АММО ЎЗБЕК ХАЛҚИ ЁЗГАН ХАТ ВА ШИКОЯТЛАРГА, ҚОЛАВЕРСА ҚОНУН ОЛДИДА ЭРТА БИР КУН ЖАВОБ БЕРИШ КЕРАКЛИГИ ҲАҚИДА ЎЙШАБ ҲАМ КЎРИШМАЙДИ…

    Reply
  3. student says:
    03/10/2016 at 00:11-

    Исмат Хушев тан бердим сиз ҳеч нарсадан қурқмас экансиз. Отни бошидик юрагингиз бор экан. Хайажон билан ўқиб чиқдим, буни ўқиган амалдорлар ўзларини сизни ўрнингизга қўйиб кечалари ўхлалмай чиқса керак. Бизнинг полетехнека уневерситетида сизнинг тарафдорларингиз жуда кўп.

    Reply
  4. yrtparvar says:
    03/10/2016 at 00:04-

    Фашестлардан фарқи қолмабти бу жоҳилларни падаринга менг ланатлар бўлсин одам қиёфасидаги газандалар. Биламан мени шарҳимни чиқармайсиз. Чунки олдин хам снб ва пракурорларни сўккан шархимни чиқормадиз.

    Reply
    • Tangrim dini -Turkiylar dini says:
      03/10/2016 at 11:03-

      Gulchehra Boboqulovani jihodchi qilganlarni nega so’kmaysiz? O’zbek milliy manfaatiga kim ziyon qilayapti? MXX yoki jihodchilar? O’zbeklar Rossiyadan yura olmay qoldilar mana shu Gulchehra Boboqulova sabab. AYTING QANI HAQIQATNI AGAR MARD BO’LSANGIZ?

      Reply
  5. Vatandosh says:
    03/09/2016 at 19:26-

    Shokirning gapini min ham qo`llayman: Ismat Xushevning bu asari o`zbek adabiyotida yangi hodisa bo`ladiganga o`hshaydi. Yozuvchilar o`qib o`z munosabatini bildirsalar yahshi bo`lardi. Dahshat, qayta qayta o`qib, hech o`zimga kelolmayman…

    Reply
  6. Карим Нумон says:
    03/09/2016 at 12:29-

    Ғам еманг, бу нарса шу кунлардан оддий одамларнинг ҳам бошидан ўтяпди. Сиз кўрган замонлар бугунги кунларнинг олдида ҳолва. Илгари битта-яримта ёқмаганларни қийратган бўлсалар, кейинги ўн йилда ҳўлу қуруқ қўшиб ёқаяпдилар.

    Reply
  7. Шокир says:
    03/09/2016 at 07:39-

    И.Хушевнинг учинчи китоби ўзбек адабиётида янгилик бўлади шекилли. Сабрсизлик билан кутамиз. Бошланиши жуда зўр. Жудаям зўр! Ўзбек адабиётида ҳали бунақаси бўлмаган.

    Reply
  8. Ozbekxan says:
    03/09/2016 at 00:23-

    Бу куч ишлатар тармоқлар салла диса каллани олиб келишади. Қилаётган ишини тайини йўқ, фақат ваҳима одамларни қурқитиш билан шуғиланади. Исмат Хушев уларнинг асил башарасини очиб ташлаган.

    Reply
  9. Farxod says:
    03/09/2016 at 00:22-

    НАҲОТКИ ШУНЧАЛИК АҲМОҚ БЎЛСА БУЛАР. ҚУРОЛ ТАҚҚАН ОДАМ БЎЙРУҚДАН БОШҚА НАРСАНИ БИЛМАЙДИ,РОБОТДЕК БОШСИЗ СОВУҚ БЎЛАДИ ДИГАНИ РОСТ ЭКАН. ИСМАТ АКА, ШУНЧА ДАРД ВА ҲАСРАТНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ИЧИНГИЗДА СИҒДИРИБ ЮРИБСИЗ, БУНИ ХЕЧ КИМ СИЗДЕК СОДДА ВА САМИМИЙ ТИЛДА ХИКОЯ ҚИЛИБ БЕРОЛМАЙДИ, МАНА МАН ДЕГАН ВАЛЛОМАТ ЁЗҒУВЧИЛАР ХАМ, СИЗ ХАКИКИЙ ТАЛАНТ СОХИБИ ЭКАНСИЗ, СИЗ БИЗЛАРНИНГ КУМИРИМИЗСИЗ ЭНДИ, БОШИНГИЗ ОМОН БЎЛСИН ДОИМ ИСМАТ АКА,

    Reply
    • Tangrim dini -Turkiylar dini says:
      03/09/2016 at 09:25-

      Bu xavfsizlik xodimlari fundamentalist jihodchilar oldida bir tiyin bolib qoladi. MXX vatan manfaatiga xizmat qiladi. Jihodchilar esa Arablar manfaatiga xizmat qiladi va vatan manfaatiga qarshi boradi.

      Reply
  10. Xolis says:
    03/09/2016 at 00:12-

    Исмат ака 1994 йил бўлар шундай бўлган бўлса,хозир жуда ёмон бўлиб кетган ку! Бу Махсус Хизматни қиладиган иши йўқми сизни ўйингизга 40 одамни юборгани. Бунча бекорчилар ҳеч бир иш қилмас эканда. Хозир эса ўн баробар кўпайишган. Ҳаммасини худди шундай очиқ ойдин ёзинг, ака. Биз сиз учун ҳар нарсага тайёрмиз доим.

    Reply
  11. Yoqub says:
    03/08/2016 at 23:38-

    Ҳам куласан, ҳам йиғлайсан… Нақадар аянчли, нақадар даҳшат! Бир вақтлар Солженицин ўзининг қамоққа олиниш ҳолатини ана шундай батафсил ёзган. Исмат Хушев Солженициндан кейинги иккинчи ижодкор бўлса керак. Ёки Исмат Хушев ўзбекнинг Солженицини…

    Reply
  12. Ахмад ҳожи Хоразмий says:
    03/08/2016 at 18:00-

    “Акс ҳолда бу ханжарни Улуғбек мадрасасининг томида рўй берган қотилликка алоқадор “ашёвий далил” сифатида мусодара қилишлари ҳам мумкин эди…”

    Manashu jumlaning uzi ularning naqadar “savodxon” ekanini kursatibdi.
    Men bulsam CNB nimaga Komil Nurjonga uxshagan chalasavodlarni agentlikka yollaydi deb hayron bulib yurgan ekanman.

    Reply

Жавоб ёзиш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94962 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33751 марта ўқилган
    • Исмат Хушев билан юзма юз Ассалом Онажон Ўзбекистоним!  - 30871 марта ўқилган
    • Навбат – Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга!  - 30864 марта ўқилган
    • Адиб Неъмат Арслоннинг 80 йиллиги муносабати билан  - 30776 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов порлоқ хотирасига…  - 30365 марта ўқилган
    • Захидов М. Мой развёрнутый ответ Махмуду Хамраеву по поводу Рашита Кодирова  - 30342 марта ўқилган
    • Т. ЮЛДАШЕВ: «Каримов понимает, что Гульнара не удержит власть»  - 30323 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Абдулла Орипов – Ўзбекистон Бош вазири бўлишга муносиб номзод!  - 30320 марта ўқилган
    • Саиджаҳон Зайнобитдинов: Андижон фожеасига 10 йил бўлди: 2005 – 2015 йиллар…  - 30318 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда интернет тезлиги бир йилда 61 фоизга ошди  - 30313 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга  - 30313 марта ўқилган
    • Анвар Намозов. Ги де Мопассан. Ижод ва савдойилик оралиғида  - 30306 марта ўқилган
    • Ҳалима Худойбердиева: Сабаб бўлдим бағрингизга қўнган доғларга…  - 30305 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 12. Кутилмаган учрашув  - 30301 марта ўқилган
    • Симпатичная словенка Меланья Трамп может стать первой леди США  - 30300 марта ўқилган
    • Элёр Жўраев: Ҳеч кимни Сизчалик соғинмагандим…  - 30299 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон Қозоғистоннинг иқтисодий “мўъжиза”сидан ўрганиши керак!”  - 30299 марта ўқилган
    • Рухсора Орипова: Бир шеърнинг ёзилиш тарихи…  - 30298 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Ўнинчи қисм  - 30295 марта ўқилган
    • В России арестован бывший глава Интерпола в Узбекистане Юрий Савинков  - 30295 марта ўқилган
    • Подходы Узбекистана по урегулированию ситуации в Афганистане  - 30294 марта ўқилган
    • иқтисодчи Юлий Юсупов: аслида ҳеч қандай «Ўзбек модели» мавжуд эмас  - 30294 марта ўқилган
    • Ислом Каримов: Ижодкорлар халқимизнинг илғор ва ҳур фикрли, виждонли ва диёнатли кишиларидир…  - 30293 марта ўқилган
    • Бугун футбол бор: «Пахтакор» – «Лаҳвия»  - 30293 марта ўқилган
    • Аҳмад ҳожи Хоразмий: Академик Сахаровнинг жасорати  - 30291 марта ўқилган
    • Нодира НАЗАР: БАҲОР ГУЛЛАРИДАН ИЗЛАМА МЕНИ  - 30290 марта ўқилган
    • Five Countries Being Squeezed by Currency Pegs  - 30289 марта ўқилган
    • Authors Around the World: What is it like to be an author in Uzbekistan?  - 30289 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Саккизинчи қисм  - 30288 марта ўқилган
    • Коррадо АЛВАРО: ПОРТЛАШ (Карим Баҳриев таржимаси)  - 30288 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: ТАСАВВУФ ВА ПАНТЕИЗМ  - 30288 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Парламент должен стать школой истинной демократии  - 30287 марта ўқилган
    • Ёқубжон Хўжамбердиев: “Жаҳон адабиёти”га…  - 30286 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўлмас Умарбеков. Чарос (ҳикоя)  - 30286 марта ўқилган
    • Что такое большое жюри в Америке и на что оно способно?  - 30284 марта ўқилган
    • Sodik Mamadjonov: Айём муборак – устоз Шерали Жўраев!  - 30283 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Хўроз хўроз билан ўтказса тўйин, Буқалар буқа деб ипини узса…  - 30281 марта ўқилган
    • Указы Президента Республики Узбекистан  - 30281 марта ўқилган
    • Қўқон бозорчилари мелисаларни помидорбўрон қилишди  - 30281 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Охирги имкон мўъжизаси (Ҳикоя)  - 30278 марта ўқилган
    • Мирзиёев келиши олдидан Ангренда минглаб одам конвой остида ишлатилди  - 30276 марта ўқилган
    • Выдворяемый журналист “Новой газеты” попытался покончить с собой  - 30275 марта ўқилган
    • Россиядаги ўзбеклар жамиятлари лидерлари орасида янги можаро бошланди  - 30272 марта ўқилган
    • Порошенко лишил Саакашвили гражданства Украины  - 30272 марта ўқилган
    • Юрагида юлбарс ётган шоира ижодидан янги ва баркамол намуналар…  - 30270 марта ўқилган
    • Матназар: Фақат сен ғам чекма, фақат сен хуш қол, Навоий кўчаси, ўттизинчи уй.  - 30270 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: МХХнинг хизмат ваколати нималардан иборат?  - 30269 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Менсиз қолганингда чидайсан, болам…  - 30267 марта ўқилган
    • 10 ПРИЧИН ДЛЯ ПОЛУЧЕНИЯ ОБРАЗОВАНИЯ В ГЕРМАНИИ  - 30265 марта ўқилган
    • “Ўзстандарт янги газ ҳисоблагични 3 марта соз, 2 марта носозга чиқарди”  - 30264 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев тўйлардаги ортиқча дабдаба ва харажатни танқид қилди  - 30261 марта ўқилган
    • ББС: Мирзиёевнинг ўрнига ким Бош вазир бўлади?  - 30260 марта ўқилган
    • Переводчица Корана: «Нигде женщина не имеет столько прав, сколько в исламе»  - 30258 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига  - 30258 марта ўқилган
    • Эркин Аъзам: Абдулла Орипов дунёдан шоирлик яловини баланд кўтариб ўтди…  - 30254 марта ўқилган
    • 18 июль – машҳур рус шоири Евгений Евтушенко таваллуд топган кун…  - 30252 марта ўқилган
    • OzodMikrofon: Собиқ капитан ишдан ноқонуний бўшатилганини иддао қилди  - 30245 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (1)  - 30245 марта ўқилган
    • АХЛОҚСИЗЛИК ҒАРБНИ ОХИР-ОҚИБАТ ИНҚИРОЗГА ОЛИБ КЕЛАДИ  - 30243 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар Иттифоқи Қурултойи анжуманидаги тўла нутқи…  - 30242 марта ўқилган
    • Нодира Бегим: Ёдинг боғларида кезарман танҳо…  - 30240 марта ўқилган
    • Путин Ўзбекистонга нега бормади?  - 30239 марта ўқилган
    • АДАБИЁТ ВОРИСЛАРИ Устоз Абдулла Орипов ҳикояси  - 30237 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Ислом Каримов хотирасига…  - 30234 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Кундуз – менинг такаббур дўстим, Оқшом – менинг ҳорғин дугонам  - 30234 марта ўқилган
    • Демак болажонларимизга “Қорбобо ва Қорқиз” жуда хам керак экан!  - 30233 марта ўқилган
    • “Буюк соҳибқироннинг қурултойига кетган” зот ҳақида мунгли ёднома…  - 30233 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Надо создать такую среду, чтобы люди могли творить  - 30231 марта ўқилган
    • Биз шундай куйдирги, биз шундай бир юк, Дунёнинг елкаси чарчаган биздан…  - 30226 марта ўқилган
    • Бош вазир Мирзиёев Сурхондарёга муваққат ҳоким тайинлади  - 30224 марта ўқилган
    • Хуршид ДАВРОН: БИР ОРЗУМ БОР ЮРАГИМДА КЎЗЛАРИ ЎЙЧАН…  - 30224 марта ўқилган
    • Ислом дини эҳромларидан: Ҳабибуллоҳ Ҳожи – Доно бола…  - 30224 марта ўқилган
    • Парк НАК «Узбекистан Хаво Йўллари» может пополниться личным «Боинг»ом бывшего вице-премьера Абдуллы Арипова  - 30222 марта ўқилган
    • “Ўтганлар ёди” туркумидан – Ўлмас Умарбеков: Чарос (Ҳикоя)  - 30220 марта ўқилган
    • Қурсия Эсонова: Дуторчи қизларни соғиндингизми?  - 30216 марта ўқилган
    • Амирқул КАРИМ: ГУЛНИ ГУЛГА ҚЎШ ФАЛАК  - 30209 марта ўқилган
    • Сир севган адиблар – Ўткир Ҳошимов. Муҳаббат (ҳикоя)  - 30209 марта ўқилган
    • Карлов ўлдирилган жойда ўзбек элчиси ҳам бўлган  - 30208 марта ўқилган
    • Профессор Абдуқодир Сатторовнинг қизиқарли тиббий китоблар тўплами  - 30204 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон 24” ўз ишини Мирзиёев туғилган кунда бошлади  - 30201 марта ўқилган
    • Выборы в России: триумф, который встревожил Кремль  - 30200 марта ўқилган
    • Выходец из таджикского кишлака. На малой родине Шавката Мирзияева  - 30200 марта ўқилган
    • Рўзиқул: Минг бор сизни эсладим, Ота, Номард дӯстлар санчганида ниш…  - 30199 марта ўқилган
    • Три фигуранта дела “банды ГТА” убиты при стрельбе в Мособлсуде  - 30198 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Ўзбекистон – бутун дунё ўзбекларнинг Ватанидир!  - 30197 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президентининг муборак юбилейи муносабати билан (2-мақола)  - 30191 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек ирригаторларининг отаси – 80 ёшда!  - 30178 марта ўқилган
    • Казахский географ ссорится с соседями на почве Арала  - 30172 марта ўқилган
    • Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим: “ИБОДАТГА ТЕНГДИР КЎНГИЛ ПОКЛИГИ…”  - 30171 марта ўқилган
    • Қўқондаги Эркин иқтисодий ҳудуд ҳақида икки хил фикр: Тўғри – Нотўғри… Ким ҳақ?  - 30166 марта ўқилган
    • Евгений Березиков – космический человек (биографический очерк)  - 30161 марта ўқилган
    • С.И. Зинин: ПОЕЗДКА ЕСЕНИНА В ТУРКЕСТАН  - 30159 марта ўқилган
    • Убийство Бориса Немцова показывает, что Россия скатывается во тьму террора…  - 30158 марта ўқилган
    • Тўрақул Йўлдошевнинг: “Киндик қони томган ер” номли китоби ҳақида  - 30156 марта ўқилган
    • Моҳигул Назаров: Дока рўмолнинг қуриши (Ҳикоя)  - 30156 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Ўн иккинчи қисм  - 30151 марта ўқилган
    • ‘Исломий Давлат’ минтақага қадам қўйди  - 30151 марта ўқилган
    • “Тафсилот” тақдим этади – Хайрулла Ҳамидов: «Ўзгариш»  - 30147 марта ўқилган
    • Номаълум мухлиснинг Исмат Хушевга ёзган шахсий мактубидан…  - 30146 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: АБДУЛЛА ОРИПОВ ЎЗИ ОРЗУ ҚИЛГАН ИСТИҚЛОЛГА ЕТА ОЛДИМИ?  - 30139 марта ўқилган
    • Память: Моя долгая жизнь – Антология UZ  - 30139 марта ўқилган
    • Банкетные залы в Ташкенте: кому радость, кому назойливый шум  - 30134 марта ўқилган
    • “Исмат Хушев билан юзма юз”да ДХХ номидан олинган 500 минг доллар ҳақида  - 30133 марта ўқилган
    • Михаил Саакашвили: уроки войн с Путиным  - 30123 марта ўқилган
    • Чему может научить долголетие королевы Елизаветы II  - 30111 марта ўқилган
    • Гражданин Узбекистана сядет на 5 лет в тюрьму из-за отсутствия выездной визы  - 30104 марта ўқилган
    • “Мирзиëевни ҳокимиятга олиб келганлардан бири Ғафур Раҳимов бўлади”  - 30099 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Нуриддин Акромович Муҳиддинов! (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30092 марта ўқилган
    • Мирзо Кенжабек: Тақдирга муҳаббат (Алишер Навоий ижодида тақдир тушунчаси)  - 30091 марта ўқилган
    • ИГИЛ ПОВЕРГЛО ВЕСЬ МИР В ШОК СВОИМИ ПРАВИЛАМИ ОБРАЩЕНИЯ С РАБЫНЯМИ  - 30090 марта ўқилган
    • От КНДР и США до Азербайджана: как родственники идут во власть  - 30086 марта ўқилган
    • ‘Оммавий қотилликлар ҳуқуқ-тартибот органлари мустақил эмаслигининг белгиси’  - 30080 марта ўқилган
    • На кого Россия может обменять Надежду Савченко  - 30076 марта ўқилган
    • Леонид Терман: Памяти Мирзоалима Ибрагимова…  - 30074 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет – Ало Ходжаев: Язык живёт по своим законам  - 30068 марта ўқилган
    • Al-Monitor: Попытка переворота – искусный розыгрыш Эрдогана?  - 30067 марта ўқилган
    • Кем является призывающий бомбить Рогун узбекский ученый?  - 30065 марта ўқилган
    • Причиной крушения российского самолета в Египте был взрыв бомбы…  - 30063 марта ўқилган
    • Станислав Белковский: Зюльт – «Сноб» публикует отрывок…  - 30055 марта ўқилган
    • Умер Фазиль Искандер, “создатель метафизической Абхазии”  - 30045 марта ўқилган
    • В Узбекистане заблокировали сообщения о массовых выступлениях  - 30045 марта ўқилган
    • Редчайшие цветные фотографии Российской Империи…  - 30045 марта ўқилган
    • Ёзувчи Жаҳонгир Холмирзаев оламдан ўтди. (1974 – 2016 йил…)  - 30044 марта ўқилган
    • Эркин Воҳид: Юртнинг эгаси сен, зинҳор унутма! Сен ўзинг давлатсан, азиз Ватандош!  - 30043 марта ўқилган
    • “Хуршид Даврон” тадқиқ қилади: ҚАНДАЙ КИТОБ ЎҚИЯПСИЗ?  - 30043 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафоти муносабати билан…  - 30042 марта ўқилган
    • Коррупция в Политбюро: Дело «красного узбека»  - 30035 марта ўқилган
    • В интернете выложено видео с места операции по ликвидации генерала Назарзода  - 30028 марта ўқилган
    • Трамп призвал Россию найти пропавшую переписку Клинтон  - 30025 марта ўқилган
    • ИСМАТ АКА, НИГМАТ ТЎЛҚИНОВИЧНИ ЎРГАНИНГ… (2)  - 30019 марта ўқилган
    • Хосият Рустамова: Бу кеча эрини туш кўрди аёл, Эри ухлаб ётар ёнида…  - 30015 марта ўқилган
    • Алексей Волосевич: Расстрелянный Андижан…  - 30001 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқардан Зулайҳо Бойхоновага байрам табриги  - 29990 марта ўқилган
    • Письмо редактору “Дунё узбеклари” из Оша  - 29988 марта ўқилган
    • Маҳбуба Зокирова: “Опамни қамашди, мен қочишга мажбур бўлдим”  - 29970 марта ўқилган
    • ТАРБИЯСИЗ ТАРБИЯЧИЛАР (Ёхуд Қарши муҳандислик институтидаги ҳангомалар)  - 29967 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев ижодидан: Мени асир олди сочларинг, Кўзларинг ўлимга ҳукм айлади…  - 29955 марта ўқилган
    • Муҳриддин Холиқов (Ўғлининг никоҳ тўйи -1) “Ўтганлар ёди” туркумидан…  - 29951 марта ўқилган
    • Кровь в пустыне. История самой страшной авиакатастрофы времён СССР  - 29912 марта ўқилган
    • Именно так должно выглядеть идеальное женское тело…  - 29899 марта ўқилган
    • «Ахмадбой»нинг тўйи ҳақидаги миш-миш ва хақиқат… (Мавзуга қайтиб)  - 29879 марта ўқилган
    • Андижон вилоят, Андижан туман, Хирабек маҳалласида Наврўзи олам учрашувлари  - 29864 марта ўқилган
    • Анвар Шукуров: Айбсизлик презумпциясини қўллаш рейтинги  - 29862 марта ўқилган
    • “Майданак”ни қурган қурувчи Президентга телеграмма ёзди  - 29716 марта ўқилган
    • Connect with CBC News Online: Justin Trudeau’s Canada Day message  - 29684 марта ўқилган
    • Гулсевар Замон: Ғурбатдаги ғариблар ё ‘Московобод’даги ‘резина кватира’да (Видео)  - 29650 марта ўқилган
    • Лондонда анжуман: Ўзбек маданиятида дутор ва аёл ижрочилар ўрни  - 29648 марта ўқилган
    • Дикторнинг ўлими ҳақида маълумот сиздирганлар телевиденияда текширилмоқда  - 29615 марта ўқилган
    • Андижонда НАВРЎЗ тантаналари (Канадага етиб келган фотолавҳалар)  - 29579 марта ўқилган
    • “Озодлик” радиоси: Рамзан Қодиров – Кремлнинг асл башараси  - 29576 марта ўқилган
    • Эхо Москвы: Каримов – не Мао, или Про «культурную революцию» по-узбекски  - 29539 марта ўқилган
    • Фарғонада 5 кишини чавақлаб, ёқиб юборганлар қўлга олинди  - 29531 марта ўқилган
    • МАВЛОН ШУКУРЗОДА: АМЕРИКАЛИК БИРИНЧИ ЎЗБEК МИЛЛИОНEРИ  - 29512 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Александр Литвиненко: Ўзбек файли  - 29362 марта ўқилган
    • Бугун таниқли болалар шоири Қамбар Ота (Ўтаев) 75 ёшида вафот этди…  - 29358 марта ўқилган
    • Занимательные кадры из мира животных: отважная белка атакует змею  - 29296 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳга суиқасд уюштирмоқчи бўлганлар шахси матбуотга сиздирилди  - 29226 марта ўқилган
    • В мире удивительного: Топ 10 самых красивых мест мира  - 29152 марта ўқилган
    • “Адабиёт ва санъат” газетаси – муҳаррирлар инкубатори (Биринчи китоб, 21 боб)  - 29123 марта ўқилган
    • Kanadaga immigratsiya qilishning yangi imkonlari (Ikkinchi maqola)  - 29072 марта ўқилган
    • Мажбурий обуна ёхуд томорқаси пайҳон бўлган журналистлар нега жим?  - 29065 марта ўқилган
    • “Панама ҳужжатлари” маълумотлар базасида 100дан ошиқ ўзбекистонлик бор  - 29059 марта ўқилган
    • Каримов истеъфосини талаб қилган депутат Шуҳрат Нусратов озодликка чиқди  - 29049 марта ўқилган
    • Британиядаги истиҳборот ва хавфсизлик хизматлари GCHQ, MI5 and MI6  - 28959 марта ўқилган
    • Тошкент шаҳри ҳокими Адҳамбек Фозилбеков вафот этганига уч йил бўлди…  - 28924 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди  - 28899 марта ўқилган
    • Шокир САЪДУЛЛАЕВ: ВЛАСТЬ КАК ИНСТРУМЕНТ ДЛЯ ОБОГАЩЕНИЯ  - 28878 марта ўқилган
    • Ўзбекистонни осмон остидаги зиндонга қиёслашлари бежиз эмас экан  - 28877 марта ўқилган
    • Маҳмуд Номозовнинг янги альбоми март ойида тақдим этилади  - 28873 марта ўқилган
    • Amerika Ovozi taqdim etadi: AQSh siyosiy tizimi va partiyalari haqida nima bilasiz?  - 28855 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ  - 28839 марта ўқилган
    • Олимпия ўйинлари чемпиони Хасанбой Дўстматов уйида – Булоқбошидаги ҳаяжонлар  - 28830 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: Фотогалерея: красота небес  - 28767 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Сотқин элдан чиқмас лашкар, Бари қўрқувга сафарбар…  - 28728 марта ўқилган
    • Сирғали бозорини милиция босди: Аҳмадбойга тегишли машиналар чиқарилмаяпти  - 28701 марта ўқилган
    • Қадрдон хонандаси эшигидан йиғлаб қайтган шоира билан сухбат  - 28691 марта ўқилган
    • В Узбекистане разоблачены покровители вербовщиков ИГИЛ (Сотрудники милиции)  - 28681 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда мисли кўрилмаган текширувлар ўтказилмоқда  - 28648 марта ўқилган
    • О перезахоронении Шарафа Рашидова, «хлопковом деле» и Исламе Каримове  - 28626 марта ўқилган
    • 25 март – таниқли шоир Саъдулла Ҳакимни 65 ёши билан чин дилдан қутлаймиз!  - 28596 марта ўқилган
    • Кўмак маркази” нинг ўзбек мухолифатига мурожаати  - 28594 марта ўқилган
    • Ўзбекистондан пиёда қочган насроний Европа Иттифоқи (ЕИ) ҳудудига етиб олди  - 28592 марта ўқилган
    • Муҳаммад Юсуф: Уйимизни соғиндим она, Боғимизда беҳи пишгандур…  - 28577 марта ўқилган
    • ЎШЛИК ДАРВИШБЕК ПОЛВОН РАҲМОНОВ ҲАҚИДАГИ ҲИКОЯЛАР  - 28571 марта ўқилган
    • CANADA.BY > Программы профессиональной иммиграции в Канаду  - 28564 марта ўқилган
    • Ҳазратқул Худойбердининг “Форум_Ўзбекистон” нашри “Дунё ўзбеклари” меҳмони  - 28537 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: Красота Ташкентского метро  - 28488 марта ўқилган
    • Министр отреагировал на наше Открытое письмо!  - 28460 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Ўткир Султонов покизалик тимсоли эди…  - 28439 марта ўқилган
    • Ажойиб ва бетакрор инсон Абдуманноп Пўлат вафот этганига беш йил бўлди… (1)  - 28407 марта ўқилган
    • Бахадыр Ф. Мусаев: «КТО БЫЛ МОЙ ОТЕЦ?» Незабвенной памяти Раъно.  - 28395 марта ўқилган
    • Аннали Ньювитц (Annalee Newitz): Как быстрее всего выучить иностранный язык?  - 28390 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков ёди: “Қизимга мактублар” номли васиятнома…  - 28369 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Ўзбекистонга ҳур ва жасур муҳаррирлар керак!  - 28366 марта ўқилган
    • 12 редакций за пять лет Разгоны, блокировки, увольнения главредов…  - 28351 марта ўқилган
    • Ивонна Гилберт – английская художница и иллюстратор…  - 28296 марта ўқилган
    • OzodNazar: Милиционер квартираси, нася пул ва бокира пардаси тўғрисида  - 28290 марта ўқилган
    • Руководителям Республики Узбекистан от писателя и адвоката Исфандияра  - 28233 марта ўқилган
    • Рифат ГУМЕРОВ: САГА О СТАРИКЕ И ЕГО СОБАКЕ…  - 28204 марта ўқилган
    • «ЯНГИ БОЙ»ЛАР ИЛИ КТО КОПАЕТ ПОД ФЕРМЕРА АХМАДА?  - 28193 марта ўқилган
    • Чинозлик тадбиркор «Ахмадбой»нинг тўйи “Дунё ўзбеклари” муҳокамасида (2)  - 28178 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Махсус хизмат салтанатининг фармацевтика синдикати  - 28155 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти – Ҳалима АҲМАД: БАДИАЛАР  - 28141 марта ўқилган
    • Профессор Яшар Ҳожисолиҳ ўғли: Шарқий Оқденгизда – Сурия ва Ироқнинг келажаги  - 28127 марта ўқилган
    • Абулқосим Мамарасулов: Шароф Рашидовнинг илк бор нишонланган туғилган куни…  - 28083 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 2-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 28037 марта ўқилган
    • Дилдорбек ҳожи РАҲМОНОВ: Сталин ҳимоячиси Сталин  - 28032 марта ўқилган
    • Красота норвежских фьордов в работах британского фотографа  - 27997 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 27990 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: Бельгийские суперкоровы!  - 27970 марта ўқилган
    • Президент маъмуриятига қарашли резиденцияда “гуруҳли фоҳишабозлик”  - 27970 марта ўқилган
    • Muhammad Ali remembered by those who knew him best  - 27953 марта ўқилган
    • 1999 йил, 16 февраль портлашлари: Афсона ва ҳақиқат (5-мақола)  - 27943 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Муҳаммад Солиҳ ҳақида…  - 27919 марта ўқилган
    • “Президент кортежи ўтаётганда Мудофаа вазирлиги дарвозаси очилади…”  - 27889 марта ўқилган
    • Абдулла Ориповнинг матбуотда эълон қилинмаган мақоласи…  - 27881 марта ўқилган
    • Исмат Хушев таниқли журналист Шароф Убайдуллаев хонадонида  - 27881 марта ўқилган
    • Жалолободда туркиялик “куёв” никоҳ пайти ҳибсга олинди  - 27878 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қаҳрамон аёл Маҳбуба Зокировага қасида  - 27865 марта ўқилган
    • Аъзам Ўктам раҳматли дунёнинг кетига шапатлаб ўтди…  - 27844 марта ўқилган
    • УЗБЕКСКАЯ МОДЕЛЬ РАЗВИТИЯ: МИРАЖ ИЛИ ЛОЖЬ…  - 27827 марта ўқилган
    • Хуси ГАИнинг тўй ҳаракати ҳодисаси ёхуд “сеҳрли таёқча”си бор бойвачча  - 27817 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: НОТРИВИАЛ МУНОСАБАТ… (Исмат Хушев асарларини ўқиб)  - 27807 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Ўктам Эшонқуловнинг порлоқ хотирасини ёд этиб  - 27801 марта ўқилган
    • “ВУЗ ГОРОДОК”ДАГИ СТУДЕНТЛАР ҚЎЗҒОЛОНИ ҚАНДАЙ БОШЛАНГАН ЭДИ?  - 27800 марта ўқилган
    • В Ташкенте вновь заработал перестроенный Алайский рынок (фото)  - 27776 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрулло бобонинг тўқсон тўртинчи баҳори (Тўйхат ўрнида)  - 27760 марта ўқилган
    • Представитель Госдепа США оправдывается за «инцидент в Ташкенте»  - 27729 марта ўқилган
    • Убить Обаму: Дело бруклинских узбеков – ”игилистов”…  - 27712 марта ўқилган
    • ЕХҲТ ўз ходимлари Украина шарқидаги айирмачилар тўйида қатнашганидан афсусда  - 27662 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” газетасида Абдулла Орипов ва Исмат Хушев мушоираси…  - 27656 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган