Карим Бахриев хакидаги хотираларингизни укиб чикдим. Сизни ва Карим Баҳриевни ўзимча қайтадан кашф қилдим.
Йук, сиз хато килмагансиз эмиграция килиб. Эркин журналистика килишга имкон булмагандан кейин хар кандай виждонли инсон у ердан кетади.
Шу ерда менга журналист Владимир Познерни гаплари едимга тушади. Агар Путинни узи 2008 йили конунни бузиб 3 чи маротаба кайта сайланса, мен Россиядан кетаман деган гапи.
Вахоланки Путин конунни бузгани йук (ким нима демасин) ва Познер хам Россияда колди…
Шунинг учун хеч хафа булманг.
Мен хам узимга колсам эмиграция киворган булардим.
Бизни юртларда чирок, газ, сув деган оддий маиший нарсалар хеч качон яхшиланмаса керак.
21 асрда суткасига 22 соатлаб чироксиз утирганда кандай ривожланиш булсин?!
Генарал Усмонов ҳақидаги ажойиб мақолангизни ўқиб, сизга бу хатни ёзишга қарор қилдим.
P. S. Бундан 25 йил аввал чирок суткасига 2 соат учиб 22 соат ениб турарди.
Хозир эса суткасига роппа-роса шуни акси — 2 соат еняпти.
Ривожланишми бу еки оркага юришми? :-)))))
Мухлисингиз: А.
(Тошкент шаҳри).
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исматжон Хушевга!
Исматжон!
Мен анчадан бўён «Дунё ўзбеклари»ни кузатиб, Сиз ёзган мақолаларни ўқиб келаман. Бир сўз билан айтганда, мен Сизнинг мухлисингизман.
Ёшим 70 да. Ўзим Қўқонда туғилганман. Ҳозир Сиздан 600 километр олисдаги Монтреал шаҳрида яшайман. Бир пайтлар ўзбек мухолифати учун кўп ғайрат ва шижоат кўрсатиб ишлаганмиз. Бирлик ва Эрк учун кўп иш қилганмиз.
«Дунё ўзбеклари»ни ўқиб, Сизни, дунё ўзбекларини қайта кашф қилгандай бўлдим. Бирор кун йўқки, сайтингизга кирмасам, ўқимасам. Ҳар куни бир неча маротаба кириб ўқийман. Қайта қайта расмингизга, ёзган мақолаларингизга термулиб ҳаёт ва муҳожирот, ҳукумат ва мухолифат, адолат ва жаҳолат, хиёнат ва садоқат ҳақида ўйга толаман.
Ислом Каримовга кўрсатган беминнат садоқатингиз ва меҳрингиз битилган сатрларни ўқиб, нега Президент Сизнинг қадрингизга етмагани ҳақида узун ва уйқусиз кечалар ўйлаб чиқаман.
«Шароф Рашидовнинг сирли ўлими», Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров ҳақидаги хотираларингиз, Мавлон Умрзоқовнинг сиёсий портретига шарҳ, «Президентнинг матбуот котиблари» ва «Давлат маслаҳатчилари» ҳақидаги боблар менда чуқур ва унутилмас таассурот қолдирди.
Мамадали Маҳмудовнинг Президентга қамоқдан туриб ёзган Ҳаёт ва Ўлим ҳақида дилномасини ўқиб, уввос тортиб йиғладим. Шу даҳшатли ҳақиқатдан биз ғофилларни огоҳ этганингиз учун Сизга минг раҳмат. Фақат шу хатнинг ўзбек тилидагисини ҳам эълон қилсангиз, яхши бўладрди.
Билмадим, агар Сиз ва Сизнинг ажойиб сайтингиз бўлмаганида мен чет элда қандай яшардим, тасаввур қилиш қийин.
Айниқса, яқинда эълон қилинган энг сўнгги мақолангиз «Президент, мухолифат ва махсус хизматлар»ни ўқиб, мен Сизни қайтадан кашф қилдим. Сизга, ижодингиз ва беғубор қалбингизга, самимиятингизга бўлган ишончим янада кучайди.
Сиздан бир илтимос, мен қўқонлик ажойиб инсон, мухолифат фаоли Исмоил Дадажонов ҳақида икки уч ойлар муқаддам ёмон хабар эшитган эдим: оғир аҳволда реанимацияда ётибди деган.
Шу масалада Сизнинг сайтингиз орқали дунё ўзбекларини, биринчи галда, албатта, Исмоилжоннинг ўзини огоҳлантириб, сиҳат саломатлигини билмоқчи эдим. Чунки бу инсон ҳаётда менга кўп яхшилик қилган, тўй ўтқазганимда қўлим калталик қилганида беминнат ёрдамлашган, қўли очиқ, садоқатли дўст.
Ҳукумат ва мухолифатга ҳам, дўсту душманга ҳам бирдай очиқ бўлган «Дунё ўзбеклари» орқали мен Исмоил Дадажоновга сиҳат саломатлик тилаб, унинг тез орада тузалиб, яна сафимизга тезроқ қайтишини Яратган Эгамдан сўраб қоламан.
Яқинда Торонтога борсам, Сиз билан кўришиб, чин дилдан отамлашиш орзусидаман.
Ҳурмат билан,
Абдужалил Рустамов,
Монтреал шаҳри, Канада.
«Дунё ўзбеклари»дан:
Исмоил Дадажоновни таниган ва билган Швециядаги ватандошлардан, хусусан ҳамкасб дўстларимиз Матлуба Азаматова, Юсуф Расул, Қудрат Бобожонов ва Тўлқин Қораевлардан у кишининг сиҳат саломатлиги ҳақида «Дунё ўзбеклари»ни хабардор этишларини илтимос қилиб қоламиз.
Яратган Эгамдан — очиқкўнгил ва бағри кенг, ажойиб инсон Исмоил Дадажоновга тезроқ шифо это этишини дуо қилиб, сўраб қоламиз…