"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди

Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар, Ўтганлар ёди | 14/02/2016 02:35-     30374 марта ўқилди

 Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджонов вафот этди
65 ёшни қаршилаган Ўлмас Саиджонов 6 фарзанднинг отаси, 12 набиранинг бобоси эди.
Бугун, 13 февраль куни Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджонов 2-Тошкент тиббиёт академияси шифохонасида юрак хуружи билан вафот этди. Бу ҳақда санъаткорнинг оила аъзолари хабар берди.
1951 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани, Туябоши қишлоғида таваллуд топган Ўлмас Саиджонов 2016 йилнинг 10 январь куни қутлуғ 65 ёшни қаршилаган эди.
Ўша кезларда Қаршидаги жисмоний тарбия институтини тамомлаган санъаткор мусиқий билими бўлмай туриб, ижод оламида ўз йўлини топа олди. 1972 йилда “Марҳабо талантлар” кўрик танловида ғолиб бўлган Ўлмас Саиджонов таниқли ҳофиз Комилжон Отаниёзовдан таҳсил олди.
Ўзбек миллий мумтоз мусиқасига катта ҳисса қўшган санъаткор узоқ йиллар давомида Ўзбек давлат филармониясида фаолият юритди. Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси бош директори сифатида фаолият юритиб келаётган санъаткор шу йилнинг 28 январидан лавозимини тарк этган эди.
Ўлмас Саиджонов 6 фарзанднинг отаси, 12 набиранинг бобоси эди.
Фурсатдан фойдаланиб санъаткорнинг оила аъзолари ва яқинларига “Qalampir.uz”  таҳририяти номидан таъзия билдирамиз.
Маълумот учун, дафн маросими эртага, 14 февраль куни соат 10:00 да Тошкентдаги “Минор” қабристонида бўлиб ўтади.
Қамариддин Шайхов
http://qalampir.uz/

 

Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди

Ўзбек маданияти ва санъати оғир жудоликка учради. Ўзбек миллий мумтоз қўшиқларининг моҳир ижрочиси, ноёб овоз соҳиби, Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов касаллик туфайли 65 ёшида вафот этди. Дафн маросими эртага, 14 февраль куни ўтказилади.
Мазкур хабарни “Ўзбекнаво” миллий эстрада бирлашмасининг расмий вакили Одил Абдуқаҳҳоров ҳам тасдиқлади.
Маълумот: Ўлмас Саиджонов 1951 йил 10 январда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. Абдулла Қаҳҳор номидаги 48-мактабда ўқиган.
1974 йилда Қарши давлат педагогика институтини ва 1981 йилда Тошкент давлат ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. 1969 йилда ёш ижрочилар республика кўрик-танловида ғолиб бўлган.
Вафотига қадар Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлар вазирлигига қарашли Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси раҳбари бўлиб ишлаган.
Сайт жамоаси мархумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
https://kun.uz
«Дунё ўзбеклари»дан:
Нашримизнинг кўпминг сонли ўқувчилари — бутун дунё ўзбеклари номидан элимизнинг ардоқли ҳофизи, камтар ва камсуқум инсон, бетакрор истеъдод соҳиби Ўлмас Саиджонов вафоти муносабти билан марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари  ва барча мухлисларига чуқур таъзия билдирамиз…

Ўхшаш мақолалар:

  1. Бугун Шукрилла Мирсаидов вафот этганига олти ой бўлди…
  2. Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, ОПЧУ Жиззах вилояти бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳамроев вафот этди
  3. Ажойиб инсон Бахтиёр Ҳамроевни хотирлаб…
  4. Алишер Усмоновнинг жияни автоҳалокат қурбони бўлди
  5. Алишер Усмонов жиянининг фожеали ўлими тафсилотлари
  6. «Дунё ўзбеклари» улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповга чуқур таъзия изҳор қилади
  7. Ўзбекистон Президентининг собиқ Давлат маслаҳатчиси, академик Бахтиёр Назаровга
  8. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповга жияни вафоти муносабати билан таъзия
  9. Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров вафот этди
  10. Ноҳақ ҳибсда қолаётган Миродил Жалоловнинг падари бузруквори вафот этди!
  11. Ажойиб инсон, файласуф олим, академик Саид Шермуҳамедов вафот этди…
  12. Журналист ва шоир Шукур Содиқ кутилмаганда вафот этди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. nurtoy:
    14/02/2016 в 20:00-

    ОЛЛОХ РАХМАТ КИЛСИН, ЯХШИ ИНСОН, УЛУГ ХОФИЗНИ…

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.