Маҳмуд Номозовнинг янги альбоми март ойида тақдим этилади
Маҳмуд Номозовнинг янги альбоми март ойида тақдим этилади
Мусиқа ва қўшиқ ижросида бахшиёна йўналишига доимо содиқ қолган Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов айни кунларда ўз мухлисларига янги мусиқий альбом тақдим этиш арафасида турибди. Альбомдан 24 та янги қўшиқ ўрин олади.
Хонанда йўқолиб бораётган халқ оғзаки ижоди намуналарини қайта тиклаш ниятида.
Маълумотларга кўра, альбомдан жой олган илк қўшиқ шоир Ҳол Муҳаммад Ҳасан қаламига мансуб бўлиб, фольклор ижрочиларида кенг қўлланиладиган шувуллак (лойдан ясалган) чолғуси ҳақида:
Шувиллагим шувиллар
Овози гув- гувиллар
Товушидан олар тин
Олис яқин овуллар…
Маҳмуд Намозовнинг янги альбоми март ойининг охирларида тақдимот қилиниш кутилаяпти.
Теглар: Маҳмуд Номозов | Хонанда |
https://kun.uz

Uktam Khakimov added 5 new photos.
Узбекистон халк артисти Махмуд Номозов Сурхандарё вилояти Жаркургон тумани Кокайди кишлогида.Дехкон ва фермерлар учун уюштирилган тадбирда иштирок этди….




