Шу кунларда жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг судлов ҳайъати томонидан 13 нафар милиция ходими ва икки нафар фуқарога нисбатан чиқарилган суд ҳукми аппеляция тартибида кўрилмоқда. Жиноят ишининг асосий мотиви Қарши шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимларининг гумондорни сўроқ қилиш жараёнларида уларнинг орқа чиқарув тешигига тезина таёқ (дубинка) тиқиб, қийнаганидан иборат. Судлов ҳайъатининг муҳокама жараёнлари Қашқадарё вилояти суд тиббиёт экспертизаси эксперти А. Баратовнинг хулосалари туфайли боши берк кўчага кириб қолди. Чунки бирмунча бахсли хулоса бошқа экпертлар томонидан шубҳа остига олинмоқда, аммо ана шу хулоса айбланувчиларнинг тақдирини ҳал қилишда асосий роль ўйнайди.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судиннинг аппеляция судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг Ўзбекистон 118-, 119-моддалари билан айбланиб, 4,5 йилга қамалган Жиззах вилояти Бахмал тумани «Оқтош» ҚФЙ «Мирзаэсаги» қишлоғида яшовчи фуқаро Олим Даминовнинг ишидаги экпертиза хулосасини бекор қилиб, қайта экспертиза тайинлади. Маълум бўлишича, Олим Даминов 2014 йилнинг 18 октябрь куни тўйдан сўнг илк никоҳ кечасида чимилдиқда фуқаро Г. Б. га нисбатан ғайритабиий жинсий алоқа содир этган. Натижада Г. Б. ички ишлар органларига шикоят қилади ва терговлар доирасида Жиззах вилоят СТЭ эксперти А.Жаловнинг экспертизаси билан О. Даминов 4,5 йилга кесилади. Аммо экспертиза хулосасининг объектив эмаслиги хусусида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги экспертларнинг хулосаси мавжуд, бу эса суд томонидан тан олинмаган.
Юқорида келтирилган икки шов-шувли ишда ҳам суд тиббиёт экспертларининг фарзандлари республикамизнинг нуфузли идораларида масъул лавзоимларда хизмат қилашар экан. Уларнинг хулосалари бекор қилинмаётгани, юқори турувчи ёки бошқа муқобил экспертларнинг хулосалари инобатга олинмаслигига ана шу омилнинг ўзи кифоя қиларкан. Афсуски, ана шу ажабланарли ҳолатларнинг ўзиёқ мамлакатда суд тиббиёт экспенртизаси аҳволи, унинг истиқболларидан нуқсонларнинг кўплигини кўрсатмоқда. Жамиятимизга келаётган ўнлаб шикоятлар таҳлили ҳам фикримиз исботидир.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Республикаси Олий суди ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддиларида мамлакатимиздаги суд тиббиёт экспертизалари аволнини пухта ўрганиш ва бу борада кескин ислоҳотлар ўтказишга чақиради. Ахир, замонавий мустақил судлов тизимида суд тиббиёт экспертизаларининг аҳамияти ҳар жиҳатдан муҳимдир.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти
—
Vasila Inoyatova
Human Rights Society of Uzbekistan “Ezgulik”
Tashkent-11, Navoi st. 7/403
phone: (+998 93) 5624780
(+998 71) 241-85-88
skype: vasilauz www.ezgulik.org
Туяни умрида биринчи бор кўраётган бир киши хайрон бўлиб сўрабди;
НЕГА БЎЙНИНГ БУНЧА ҚИЙШИҚ—ТУЯ ЭСА-СЕН БИР АЙЛАНИБ ҚАРАБ ЧИҚГИН ВА ТЎҒРИ ЖОЙИМ БЎЛСА ТОПИБ АЙТ ДЕГАН ЭКАН!
Минг афсуслар бўлғайким куч ишлатар тизимларнинг айрим нопок ходимлари экспертлардан ўзлари ҳохлаган мазмундаги хулосани ола биладилар. Қайсидир иш юзасидан яқинда ўқиган эдим. Ўлиб кетганига икки йил бўлган мулладан хулоса олишган эканми.
Суд, Прокуратура ва бошқа куч ишлатар тизимлар ичдан тозалансинлар ва халол ишласинлар!