1999 йил, 16 февраль портлашлари: Афсона ва ҳақиқат (5-мақола)
1999 йил, 16 февраль портлашлари: Афсона ва ҳақиқат (5-мақола)

Суратда: Ўзбекистон Президенти И.Каримов МХХ раиси Р.Иноятов ва ИИВ З.Алматовлар билан портлашдан бир неча дақиқа ўтиб…
“Дунё ўзбеклари”дан:
Яна бир неча кунлардан кейин 1999 йилги 16 февраль портлашларига роппа роса 17 йил бўлади. Бу қонли санадан тарих бизни қанча кўп узоқлаштиргани сайин, у ҳақдаги асл ҳақиқатни билиш истаги ва исёни кўнгилларда шунча кўп бош кўтармоқда.
Биз “асл ҳақиқатни билиш исёни” деб бежиз айтмадик.
Тошкент портлашларидаги ҳақиқатни билиш истаги бугун чин маънодаги исёнга айланаётганини ҳукумат ҳам, мухолифат ҳам, шоҳу гадо ҳам кўриб – билиб турибди.
Редакциямизга яқин тарихимизни билмаган ёшлар шуурини заҳарлаш мақсадида бўлса керак, ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ ва Мамадали Маҳмудовларни “террорист” лигини “исбот килувчи” эски иддаоларга таянган “материаллар” ҳануз келиб туради. Улар истисносиз ҳеч бир оригиналликка эга бўлмагани учун ҳам, биз уларни чоп этмасликка қарор қилганмиз.
“Тошкент портлашларини уюштир”ган деб Олий маҳкама қарори билан тавқи лаънат босилган истеъдодли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг ўн беш йиллик умри турмада ўтди. Бу портлашларга бевосита бошчилик қилган деб ёлғондан айб қўйилган ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, халқаро қидирувга берилган.
Ўзбек халқи ўз суюкли ижодкорларининг бу хунрезликка мутлақо алоқаси йўқлигини биз яхши билади. Буни уларнинг ўзлари ҳам такрор ва такрор айтиб келишади. Биз тутуриқсиз ва юзсиз маҳкама идораси – Ўзбекистон Олий суди Қарорига эмас, балки истеъдодли ўзбек ижодкорлари, жасоратли ва фидойи инсонлар – Мамадали Маҳмудов билан Муҳаммад Солиҳларга кўпроқ ишонамиз.
Биз куни кеча Мамадали Маҳмудовнинг “Тошкент портлашлари” борасидаги асл ҳақиқатни баён этган батафсил мактубини рус тилида “Дунё ўзбеклари”да эълон қилдик.
Энди эса – 1999 йил 16 февралдан бошлаб, кенг миқёсли репрессияларга сабаб бўлган Тошкент портлашларининг биринчи рақамли “фоили” ва гувоҳи, расмий ҳукумат назарида эса – “Тошкент портлашларини уюштирганларга бошчилик қилган” Муҳаммад Солиҳнинг бу тарихий босқичда ёзган мақолаларига бир кўз ташласак, жуда куп нарсалар аён бўлади, ойдинлашади.
Нашримиз ўқувчи ва мухлислари диққатига шу ҳақиқат учун олиб борилган ибратли мужодаланинг баъзи саҳифаларини такрор эслатишга қарор қилдик.
“Тошкент портлашлари”ни уюштирган асл сабабчилар – улар ким бўлишидан қатъий назар, энг олий маҳкама – ўзбек халқи ҳукмига топширилишига биз ишонамиз.
Бундай саодатли кунлар ҳали олдинда.
Ҳақиқат букилиши мумкин, лекин ҳеч қачон синмайди!
Исмат Хушев,
Бош муҳаррир,
3 февраль, 2016 йил,
Торонто шаҳри, Канада
Офарин сизга Исмат ака!
Дунё Ўзбеклари нашрини бугунги кунда миллионлаб мухлислари ушбу, инкор этиб бўлмас фактларга тўла мақолаларни ўқиб ўрганганидан кейин Юртимизнинг куч ишлатар тизимлари ва уларнинг ифлос башаралари тўла тўкис фош бўлди! Агарда юзларига ЭШШАК териси қопланмаган бўлса, озгина инсонлик нишонаси қолган бўлса ва елкаларидаги мундирларига хурмати ва ор-номуслари қолган бўлса ушбу мақоладан кейин эгаллаб турган лавозимларидан бугуноқ истефо берадилар.
Ўзбек ҳалқи кечиримлик, қутулгани га минг бора шукур қилиб кетаверади! Худди шу портлатишлар каби Андижон воқеалари, Ўш воқеалари хам ташкиллаштирилгани сир бўлмасдан қолди. 1999 йилги портлашларни олдиндан билиб тўхтатишмагани эса ўзларининг иштирокини исботлайди. Мен 2003 йилда Москвага бориб Ботиров Қодиржон ва Қуроловлар хам чечен боевиклари ва Россия махсус кучлари билан яқин алоқада эканлигини билиб келган эдим. Бугунги кунда исбот топди!
grozny7m/ru сайтига кирилса Қуроловларга тегишли Саввинская прядельная фабрикаси Грозний, 364051 ул.Космонавтов д.17 да жойлашган ва Ўзбекистондан бораётган пахта ҳисобига ишлаяпди. Ўш воқеаларининг Ўзбек ва Россия махсус хизматлари ва Атамбаев гурухи хам аралаш эканлиги аниқдир. 1999 йил портлашларида Алматов ва Иноятовларнинг спектаклларига ишонмалиги хам мумкин эмас барчаси жонли чиқган. Бугунги кунда эса бошқа давлатлар ва БМТ орқали ҳақиқатни етказиш керак. Акс ҳолда булар янги фалокат ва урушларни келтириб чиқариш ҳаракатидалар. Ватан хоинлари!!