"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Ўктам Эшонқуловнинг порлоқ хотирасини ёд этиб

Муносабат, Ўтганлар ёди | 06/02/2016 03:48-     29291 марта ўқилди

Навоий вилоятининг собиқ прокурори Бахтиёр Шомирзаевга диққатига!

 

Қабр устидаги гул...
Ассалому алайкум Хурматли Исмат ака!
Ассалому алайкум Хурматли Дунё Ўзбеклари!
Бугун 2016 йилнинг 04 февраль куни ажойиб инсон, содиқ дўст, оиласининг меҳрибон отаси бўлган қадрдон акам хамда дўстим Эшонқулов Ўктам Ўлмасовичнинг ҳалок бўлганига роппа-роса тўққиз йил тўлди.
Мен қарийиб уч йилдан ортиқ вақт мобайнида ва бу инсонинг разолат қурбони бўлганлиги тўғрисида мунтазам ёзиб келдим.
Хурматли Исмат акамиз ҳалкимизнинг қанчалаб буюк фарзандларининг сирли ўлими тўғрисида жон куйдириб ёзиб келаётган бўлсалар-да, куч ишлатар идоралари ва хавфсизлик хизматидан то ҳануз тегишли жавоб ёки фикр билдирилмади.
Жавоби ўзи билан бўлган аччиқ сукунат!
Гохида жим-житлик, оғир сукунат овоз чикариб бақиргандан кўра ёки бутун дунё ОАВларига овоза қилгандан кўра кучлироқ жаранглайди, акс садо беради.
Мен Ўктам ака билан 1998 йил танишган эдим. Самарқанд Архитектура қурилиш институтини тугатган, билимдон қурувчи-инженер эдилар.
1998 йил Фарғонада Аль-Фарғоний юбилейи тадбирларида қатнашаётган эканлар. Ғазалкентдаги тошни қайта ишлаш заводига борсалар завод рахбарлари, бизга гранит блокларини Самарқанддан Ёқубжон етказиб берсалар биз гранит плиталари тайёрлаб бера оламиз дейишибди.
Уша пайтлари мен Самарқандмармар ташкилотида ишлар эдим. Ўктам ака мени қидириб келиб қолдилар ва биринчи айтган гаплари, уйимдан 5 километр узоқликдаги идорага Тошкентнинг Ғазалкенти орқали келдим деб кулган эдилар.
Шу тариқа ишлашиб кетдик, тўғри сўз, ёлғон гапира олмайдиган ва энг асосийси дўстликни қадрлай оладиган инсон эдилар.
Мени бир неча маротабалар хар хил тухматлардан ва ҳаттоки ўлимлардан ҳам сақлаб қола олдилар. Аммо ўзларига қолганда эҳтиётсизлик ва ё бепарволик қилдилар.
Биринчи маротабаси Қуролов билан энди иш бошлашган пайтларимиз 2002 йилнинг май ойлари эди. Тошкентга биргаликда бордик Қуроловнинг офисларига, ушанда мен бир жойга бориб келиш учун чиқиб кетган эдим ва тушликдан кейин қайтиб яна офисларида учрашадиган бўлдик.
Ўктам ака мендан бирон соатлар илгари келиб дераза тагида кутиб турганлар ва бехосдан ичкаридан Қуролов Муродулло ака ва Абдуллаев Абдуваҳобларнинг (мендан кейин Лангарга директор бўлган) ўзаро ҳангомаларини эшитиб қолганлар.
Қуролов ўшанда Абдуллаевга Лангарнинг бухгалтерия хужжатларини яшириб бўлса хам хар-хил йўллар билан менинг устимдан жиноий иш очдириш вазифасини қўяди.
Ўшанда Ўктам аканинг огоҳлантириши туфайли керакли хужжатларнинг барчасидан ксеронусхалар чиқартириб олиб, камида 10га якин ташкиллаштирилган жиноий ишларни ёпишга эришдим. Бу хақида 2004 йилдаги мажлис видеоматериалларида хам айтганларим бор. Бу гаплар – бугун тўқилаётган гаплар эмас!
Навоий вилоятининг уша пайтлардаги прокурори Шомирзаев Баҳтиёр ва унинг ўртакашларини тўлиғича фош қилишда жуда катта хизмат қилиб, уларнинг барчасини шарманда қилиб, менга қарши ташкиллаштирган жиноят ишларининг барчаси дабдала бўлганлиги учун хам Шомирзаев ва унинг гурухи томонидан аварияга дуч қилиниб ўлдирилди.
Гувохлар бугунги кунларда хам етиб ортади, Шомирзаев ва шериклари инкор эта олмайдиган фактлар тиқилиб ётибди. Минг афсуслар бўлғайким буларни текшириб бу қотилларни жазолайдиган давлат органи йуқ бугун Ўзбекистонда.
2003 йилда Қуролов, Шомирзаев, Бурхон Бекмирзаев, Самадов Салом, Мўминов Фарходлар менга қарши кучлик репрессив харакатни кучайтирган пайтлари Ўктам ака менга ажойиб бир фикр айтиб қолди.
Қуроловнинг югурдаклари яқинида мен сиз билан қаттиқ уруш-жанжал қилайинда ушаларнинг гуруҳига кириб бу ишларда кимлар аралаш ва уларнинг қандай режалари бор ва шуларнинг барчасидан сизни огох этиб тураман деб қолдилар.
Худди детектив кинолардагидек, айнан шу ишларни бажардик ва тез орада Ўктам ака уларнинг гурухига қўшилдилар ва икки ой ўтмасидан уларнинг яқин атрофдаги барча режалари ва жиноий гурухнинг органдаги аъзоларини қарийиб тўлиқ аниқлаб бўлдик хисоби.
1. Шомирзаевнинг Самарқанд вилояти бўйича воситачиси ва ишонган одами ГЎЗАЛКЕНТ ТУМАНИНИНГ БЕШ ҚАҲРАМОН ХЎЖАЛИГИДАН АБДУЛЛА АКА ДЕГАН КИШИ, ЖОНИҚУЛ ЮСУПОВНИНГ ЖИЯНЛАРИ. БИР ПАЙИТЛАР ШОМИРЗАЕВ ШУ ТУМАНДА ПРОКУРОР БЎЛГАН ПАЙТЛАРИДАН ТАНИШИ. АБДУЛЛА АКА ШОМИРЗАЕВНИ ТОҒА ДЕБ АТАЙДИ.
2. АСЛИ ШУ РАЙОН ВА УШБУ ХЎЖАЛИКДАН, НАРПАЙ РАЙОНИНИНГ УША ПАЙТЛАРДАГИ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ.
3. АСЛИ ЖУМА ШАХРИДАН, САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ УВДСИНИНГ УША ПАЙТЛАРДАГИ БОШЛИҚ ЎРИНБОСАРИ ВАЛИ АКА.
4. ЖУМА ШАХРИДАН АБДУРАШИБ АКА ДЕГАН АДВОКАТ.
ЎКТАМ АКА ЁРДАМИДА ,ТУХМАТЧИ ТОЖИБОЕВ ЎТКИРНИНГ ОВОЗИНИ АУДИОКАССЕТАГА ЁЗДИРИБ ОЛДИК, БУНДАН ТАШКАРИ У КИШИ БИР НЕЧА УЧРАШУВЛАРИНИ ХАМ АУДИОКАССЕТА ВА ВИДЕОГА ТУШИРИБ ОЛГАН ЭДИЛАР.
Кейин Ўктам ака мени уларнинг уйларига олиб бордилар ва уларнинг хар қайсиларига айтган гапларини ва қилган ишларини бўйинларига қўйиб бердилар. Албатта кассеталар ёрдамида улар инкор этиша олишмади.
Қисқаси Ўктам ака ёрдамида мен судларда ғалаб қилдим. Шомирзаев эса тинчимади барибир.
2007 йилнинг 04 февралида эрталаб у киши Зил машиналарида Самарқанд-Жума йўналиши бўйича Чархин қўрғонидан утиб кетаётган пайтлари Нексия русумли автомашинада у кишининг машинасини йўлнинг четига қисиб боришади ва натижада шу ердаги бетон автобус бекатига урилиш натижасида авария бўлади.
Ўктам ака аварияда тирик қолиб, зудлик билан Самарқанд шахридаги Ховос ( Ҳаваси) касалхонасига олиб келинади.
Менга хабар етиб келгандан мен ярим соат орасида касалхонага етиб бордим.
Борган пайтимда Ўктам аканинг йигирмадан зиёдроқ қариндошлари етиб боришган эканлар.
Касалхонада менга айтишдики бу кишининг ёнларида битта йўловчиси хам бўлганлигини ва шу йигит хам касалхонанинг биринчи қаватидаги палаталардан бирида эканлигини айтишди, биз дархол уч-тўрт киши ўша боланинг олдига бордик ва шу боладан машинани нимагадир битта Нексия атайлаб йул четига сиқиб чиқарганини билиб олдик…
Биз кириб Ўктам акани кўрдик, врач бироз қон плазмаси ва дори керак дедилар, ёзиб берганларини дархол етказдик.
Орадан бироз вақт ўтгач врач менинг ёнимга келиб, акангиз анча яхши, хавотир олмангизлар хаммаси яхши бўлади. Ташқарида бир иккита яқинлари қолса бўлди, сиз эса янгани уйларига олиб бориб қўйинг, кечга томон озроқ енгил овқат қилиб келсалар бўлди дедилар.
Мен каридорга чиқиб қариндошларини тинчлантирдим ва янгани машинага миндириб уйларига олиб кетдим.
Уйлари Хишрав қўрғонининг йўлида эди. Энди етиб келиб янгани машинадан туширган пайтларим хам қўл телефоним жиринглади. Врач менга тезда етиб келинг, янгани хам олиб келинг, нимагадир аканинг тоблари қўқисдан ёмонлашди деб қолдилар.
Зудлик билан қайтдик, келсак врачнинг кўзлари олазарак, менга тик қараб гапирмас эди. Мен нима бўлди десам фақат елкаларини қисади. Палатага кирсам Ўктам акани жонлантиришмоқчи бўлиб нималардир қилишаётган эди.
Коридор олдида турган қариндошлари хам хайрон. Мен зудлик билан пастга тушдим ва ўша йигит (пассажир) нинг ёнига бордим.
Мен хали савол бермасимдан бу йигит ака хеч қандай Нексия қисгани эмас, мен кўрмадим ухлаб келаётган эдим, мени тинч қўйингизлар деб йиғлар эди.
Теппага чиқиб врачга биз кетгач ким келди десам у бир оғиз гапирмайди.
Мен кейин у кишидан асли қаерликсиз деб сўрадим. У киши Қўшработданман бола чақам бор тинч ўтирай деб узича бир нарсалар деб ғулдирар эди.
Машина авария бўлган жойдан Нексиянинг балони калпагини хам топдик. кўк рангли Нексия машинасининг краскаси излари Зилнинг бир четида чизилиб хам қолган эди.
Ўктам аканинг маракаларини ўтказиб мен тўғри Гўзалкентга Абдулла аканикига бордим. у киши мени кўриб шошиб қолдилар ва тоғанинг айби йўқ, бу гаплар теппадан буюрилган дедилар. Мен савол берганим эмас эди хали.
Менинг секин ушбу иш билан шуғулланиб бошлаганим оқибати ва яна Шомирзаев ва Қуроловларнинг Лангар масласидаги жиноятлари хам бир бўлиб 2007 йилнинг 04 апрелида мени Тошкентга Бош Прокуратурага Коленко Евгений чақиртиди ва бу мудхиш жиноят Шомирзаев ва гурухи бўйнида бугунги кунгача турибди.
Мен ёзганларимнинг хар бир харфигача жавоб бераман. Ўша вокеалардан хабардор гувохлар хам бор.
Бугунги кунда Бахтиёр Шомирзаевдан сўрайдиган саволим; ҚАНЧА ИНСОН КЕЧАЛАРИ ТУШИНГИЗГА КИРИБ ЧИҚАДИ, УЛАРНИНГ ЕТИМ ҚОЛГАН ФАРЗАНДЛАРИЧИ????
Ва битта илтимосим бор; ШУ ОНА ЗАМИНДА ХЕЧ ҚАЧОН ОЁҚ ЯЛАНГ ЮРМАНГ, ЧУНКИ МУҚАДДАС ВАТАН ТУПРОҒИГА СИЗНИНГ НОПОК ОЁҚЛАРИНГИЗ ТЕГМАСИН. ОНА ЕРИМИЗ СИЗНИ ҚАНДАЙ КЎТАРИБ ЮРИБДИ, БУНИНГ СИРИНИ ХАМ БИРОВГА АЙТМАНГ!!!
ХУРМАТЛИ ИСМАТ АКА!
БУ БИР МУДҲИШ ТАРИХ, КЕЛАЖАК АВЛОД ЎҚИБ ЎРГАНСИН.
СИЗГА КАТТА РАХМАТ МИЛЛАТНИНГ ОҒРИҚ КУЛФАТЛАРИНИ СИЗ ТУФАЙЛИ КЕЛАЖАК АВЛОД ЁДИДА САҚЛАЙДИ.
ШОМИРЗАЕВ ВА ҚУРОЛОВЛАРНИ УЛАРНИНГ ЖИНОЯТЧИ ТЎДАЛАРИНИ ЯРАТГАН ЭГАМНИНГ ЎЗИ ЖАЗОСИНИ БЕРАДИ АЛБАТТА!
МИНГЛАБ ЎКТАМЛАР ЎЛДИРИЛГАН ЗАМОНЛАР ЎТАЯПДИ,
УЛАРНИ ЎЛДИРГАНЛАР ХАМ ЎТАЯПДИ!
ХАЁТ БИР ЖОЙДА ТЎХТАБ ҚОЛАЁТГАН ЭМАС, ЭНГ АЧИНАРЛИСИ БИЗ ТАРИХДА ОРҚАГА КЕТАЯПМИЗ.
МИЛЛАТНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ КЕРАК!!!
ЎКТАМЛАРНИНГ ПОРЛОҚ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАДИМ!
ЖАНГДА ЎЛГАН БОТИРЛАРДЕК УЛАР!
МИЛЛАТИМИЗ ВА ХАЛҚИМИЗ КЕЛАЖАГИ ПОРЛОҚ БЎЛСИН, ЮРТИМИЗ ТИНЧ БЎЛСИН!
ЯНГИ ВА ЯХШИ КУНЛАР КЕЛИШИНИ КУТИБ ЯШАЙМИЗ ЭНДИ…

Куралов

Муҳаммадёқуб Ҳамроев,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушевнинг Олмахон Ҳайитова ҳақидаги мақоласини ўқиб…
  2. Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси
  3. Носир Зокир: БУЮКЛАР ЎЛМАЙДИЛАР ЗОҲИР АЪЛАМ ЁДИ
  4. Буюк таржимон В.Суходрев вафот этди
  5. Шароф Убайдуллаев: Шоир йиғламасин («Чарос марсияси»ни ўқиб)
  6. Гулнора Равшан: Аччиқ айрилиқ («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  7. Қодирий отилиши олдидан икки ракат номоз ўқиб олишга рухсат сўраган эканлар…
  8. Шароф Убайдуллаев: Ўткир Султонов покизалик тимсоли эди…
  9. Самарқандда Каримовнинг акаси вафот этди
  10. Абулқосим Мамарасулов: Шароф Рашидовнинг илк бор нишонланган туғилган куни…
  11. Азиз-авлиёлар юртига зиёрат (“Оқ мозор” қабристони ҳақида) 3-қисм
  12. Исмат Хушев: Офтобда қорайган юзларидан доим нур ёғилиб турарди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

4 комментария

  1. Мухаммад Ёкуб Хамроев:
    03/05/2016 в 23:11-

    ҲУРМАТЛИ ИСМАТ АКА ҲАМДА ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ САЙТИНИНГ МУҲТАРАМ МУҲЛИСЛАРИ!
    «ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ» НАШРИНИНГ БУГУНГИ ҲАЁТИМИЗДАГИ ОБЪРЎ ЭЪТИБОРИНИ ИНОБАТГА ОЛИБ МИНГ ФОИЗ КАФОЛАТ БИЛАН, БЕМАЛОЛ АЙТА ОЛАМАНКИ!ЭЪЛОН ҚИЛИНИБ КЕЛАЁТГАН АЙБЛОВЛАРГА ҚАРШИ; ШУ БУГУНГИ КУНГАЧА ҲАМ, БУНДАН КЕЙИН ҲАМ УШБУ ЖИНОИЙ АРМИЯНИНГ АЪЗОЛАРИ ЎЗ ВАҲШИЙ ЖИНОЯТЛАРИНИ ИНКОР ҚИЛИШГА СЎЗ ҲАМ ТОПИША ОЛМАЙДИЛАР, ЎЗЛАРИНИ ОҚЛАЙ ОЛИША ОЛМАЙДИЛАР ҲАМ!
    ЭНГ АЧИНАРЛИСИ, ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЎҲТАТИШМАЙДИ ҲАМ!
    БУГУН УЧ ОЙ ТЎЛДИ, ЖАВОБ БЕРИША ОЛИШМАЙДИЛАР!

    Ответить
  2. Мухаммад Ёкуб Хамроев:
    14/02/2016 в 03:49-

    Хурматли Исмат ака! Ушбу қайғули ва фактларга тўла таъзияномамни нашр қилганингизга ҳам бугун ўн кун бўлди. Сиз ва Дунё Ўзбекларига катта рахмат. Сизлар туфайли дунё аҳли бу жиноятлардан ва ноҳақликлардан хабардор бўлишмоқда. ОҚ билан ҚОРАни ажратиб бошлашди.
    Самарқанд ва Жиззах аҳли, Куч ишлатар тизимлар раҳбарлари ҳам ўқишган албатта. Атроф жим-жит, фақат ҳар ойда турмалардан ўликлар чиқишини билиб, Ўктам акамнинг қотиллари ва мени йўқ қилмоқчи бўлаётганлар жазоланмаслигини кўриб, ҳулоса қилаверамиз!!

    Ответить
  3. Нилуфар:
    07/02/2016 в 23:41-

    Бошимизга оғир иш тушган кунлар Самарқанд шаҳрининг темир йўл ҳудудига яқин жойда ҳовлиси олдида икки кун кутиб ўтирганмиз. Биз нажот сўраган қариндошлари ҳам мулзам бўлдилар. Б.Шомирзаев бир ичса «запой» бўларкан. Шу инсон яна кўп йиллар вилоят прокурори бўлдилар. Алкаш прокурордан нажот кутишнинг ўзи аҳмоқлик…

    Ответить
    • Мухаммад Ёкуб Хамроев:
      08/02/2016 в 21:52-

      Хурматли Нилуфархон сиз минг бора ҳақсиз, энг дахшатлик томони ҳалқимизнинг бошига оғир кунларни айнан мана шулар туширишган ва халигача туширишмоқда. Қанчалаб бегуноҳ инсонлар турмаларда ётибди, яна қанчалари ўлиб ҳам кетишди. Миллионлаб инсонлар қилмаган гуноҳларига амнистияга тушиб, бу ифлосларга рахмат хам айтишга маҳкум. Шомирзаевга менинг илтимосим билан ўнлаб инсонлар боришди. Бир маротабага қаматаман деб ана шу қотилликларгача бажарди. Жиноятлари бўйича фактлар етарлик, МХХ идораси нимага жим????

      Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.